Muslim99Muslim99
← Tafsir library

2. Al-Baqara

The Cow · Medinan · 286 ayahs

سُورَةُ البَقَرَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 41–50 of 286

41

وَءَامِنُوا۟ بِمَآ أَنزَلْتُ مُصَدِّقًۭا لِّمَا مَعَكُمْ وَلَا تَكُونُوٓا۟ أَوَّلَ كَافِرٍۭ بِهِۦ ۖ وَلَا تَشْتَرُوا۟ بِـَٔايَٰتِى ثَمَنًۭا قَلِيلًۭا وَإِيَّٰىَ فَٱتَّقُونِ

Ва сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб туширган нарсамга иймон келтиринг. Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг. Менинг оятларимни оз баҳога сотманг ва Менгагина тақво қилинг.

Ҳали ўзгартирилмаган ҳақиқий Тавротда келган тавҳидга – Аллоҳни бир деб билишга ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар қилиб юборилиши ҳақидаги хабарни тасдиқлаб келган Қуръонга иймон келтиринг! Унга биринчи бўлиб куфр келтирганлар бўла кўрманг! Мен нозил қилган оятларни обрў, мансаб каби арзимас пулга сотиб юборманг! Менинг ғазабим ва азобимдан қўрқинг!

Al-Baqara 2:41Listen in Qur'an →
42

وَلَا تَلْبِسُوا۟ ٱلْحَقَّ بِٱلْبَٰطِلِ وَتَكْتُمُوا۟ ٱلْحَقَّ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ

Ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб ҳақни беркитманг.

Мен пайғамбарларимга нозил қилган ҳақни ўзингиз тўқиб чиқарган ёлғонларга аралаштирманг. Китобингизда келган Муҳаммад алайҳиссаломнинг сифати ҳақидаги ҳақиқатни билиб туриб яширманг!

Al-Baqara 2:42Listen in Qur'an →
43

وَأَقِيمُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُوا۟ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱرْكَعُوا۟ مَعَ ٱلرَّٰكِعِينَ

Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг.

Намозни ҳамма рукнлари - фарзлари, вожиблари ва суннатлари билан тўкис адо этинг! Аллоҳ қўлингларга бериб қўйган бойликдан закот чиқаринг. Муҳаммад алайҳиссаломнинг Аллоҳга бўйсунадиган умматига қўшилиб сиз ҳам бўсунинг!

Al-Baqara 2:43Listen in Qur'an →
44

۞ أَتَأْمُرُونَ ٱلنَّاسَ بِٱلْبِرِّ وَتَنسَوْنَ أَنفُسَكُمْ وَأَنتُمْ تَتْلُونَ ٱلْكِتَٰبَ ۚ أَفَلَا تَعْقِلُونَ

Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақлни ишлатмайсизми?!

Бошқаларни иймон ва яхши амалга чорлаб туриб, ўзингларни унутишинглар ва улардан юз ўгиришинглар нақадар қабоҳат! Ахир сизлар Тавротни ўқиб турибсизлар-ку! Унда баён этилган Аллоҳнинг динига эргашиш, пайғамбарларини тасдиқлаш каби гаплардан хабардорсизлар-ку! Ақлларингизни ишлатмайсизларми?!

Al-Baqara 2:44Listen in Qur'an →
45

وَٱسْتَعِينُوا۟ بِٱلصَّبْرِ وَٱلصَّلَوٰةِ ۚ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى ٱلْخَٰشِعِينَ

Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир. (Биз ёрдам сўранг деб таржима қилган ибора араб тилида "истаъийну" деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидай салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир.)

Барча диний ва дунёвий ишларингда сабр билан ҳамда сизларни Аллоҳга боғлайдиган, яқинлаштирадиган намоз билан мадад сўранглар. Шунда Аллоҳ сизларга ёрдам бериб, сизларни Ўз паноҳида сақлайди ва сизлардаги ғамни аритади. Намоз Парвардигорларига бўйсунадиган зотлардан бошқаларга жуда катта ва оғир ишдир.

Al-Baqara 2:45Listen in Qur'an →
46

ٱلَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُم مُّلَٰقُوا۟ رَبِّهِمْ وَأَنَّهُمْ إِلَيْهِ رَٰجِعُونَ

Улар, албатта, Роббиларига рўбарў бўлишлари ва, албатта, Унга қайтиб боришларига ишонган зотлардир.

Чунки улар Парвардигорлари қошида туришларига ва У Зотга қайтишлари ҳамда амалларига яраша жазо ёки мукофот олишларига аниқ ишонадилар.

Al-Baqara 2:46Listen in Qur'an →
47

يَٰبَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ٱذْكُرُوا۟ نِعْمَتِىَ ٱلَّتِىٓ أَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ وَأَنِّى فَضَّلْتُكُمْ عَلَى ٱلْعَٰلَمِينَ

Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг! (Ўша пайтларда Пайғамбарлик, илоҳий китоблар ва бошқа афзалликлар Бани Исроилга берилган эди. Лекин улар бу неъматларга шукр этмадилар, аҳдга вафо қилмадилар. Шундан сўнг Аллоҳ уларни лаънатлади, ғазаб қилди, хорлик ва зорликни раво кўрди.)

Эй Аллоҳнинг пайғамбари Ёқубнинг болалари, Мен сизларга ато этган диний ва дунёвий неъматларни эсланг! Сизларни пайғамбарлик ва подшоҳлик ила замондошларингиздан афзал қилиб қўйганимни эсланг!

Al-Baqara 2:47Listen in Qur'an →
48

وَٱتَّقُوا۟ يَوْمًۭا لَّا تَجْزِى نَفْسٌ عَن نَّفْسٍۢ شَيْـًۭٔا وَلَا يُقْبَلُ مِنْهَا شَفَٰعَةٌۭ وَلَا يُؤْخَذُ مِنْهَا عَدْلٌۭ وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ

Бир жон бошқасидан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган кундан қўрқинг.

Буйруқларни бажариш ва тақиқлардан тийилиш ила ўзингизни Қиёмат азобидан халос этинг. У кунда ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч нарса қилиб бера олмайди. Ҳеч ким ҳеч кимнинг оғирини енгил қилолмайди. Ҳеч ким ҳеч кимга фойда беролмайди. Бундай ишлар содир бўлганда ҳам фақат ва фақат Аллоҳнинг изни ила бўлади. Замин тўла олтин бўлса ҳам ҳеч қандай тўлов қабул қилинмайди. У кунда уларга ҳеч ким ёрдам беролмайди. Ҳеч ким ёрдам беролмаса, ҳеч ким шафоат қилолмаса, ҳеч қандай тўлов қабул қилинмаса, қаёққа ҳам қочардилар?!

Al-Baqara 2:48Listen in Qur'an →
49

وَإِذْ نَجَّيْنَٰكُم مِّنْ ءَالِ فِرْعَوْنَ يَسُومُونَكُمْ سُوٓءَ ٱلْعَذَابِ يُذَبِّحُونَ أَبْنَآءَكُمْ وَيَسْتَحْيُونَ نِسَآءَكُمْ ۚ وَفِى ذَٰلِكُم بَلَآءٌۭ مِّن رَّبِّكُمْ عَظِيمٌۭ

Сизни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Фиръавн аҳлидан қутқарганимизни эсланг. Ана ўшанда Роббингиздан улуғ синов бордир. (Фиръавн-қадимги Миср подшоҳининг лақаби. Яъни, ким Мисрга подшоҳ бўлса, Фиръавн бўлади. "Фиръавн аҳли" дегани Фиръавннинг одамлари демакдир. Фиръавн Бани Исроилда туғилган ўғил болаларни ўлдириб, қизларни тирик қолдириши ҳам улкан бир азоб.)

Эй Бану Исроил, сизларни турли хил азобларга солган, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни хизматкор қилиш учун тирик қолдирган ва бу билан сизларни ерга урган, хор қилган Фиръавн одамларидан қутқарганимизни эсланг! Бу ишда сизлар учун Раббингиз тарафидан катта бир синов бор эди. Шоядки, шукр қилсангизлар.

Al-Baqara 2:49Listen in Qur'an →
50

وَإِذْ فَرَقْنَا بِكُمُ ٱلْبَحْرَ فَأَنجَيْنَٰكُمْ وَأَغْرَقْنَآ ءَالَ فِرْعَوْنَ وَأَنتُمْ تَنظُرُونَ

Ва денгизни ёриб, сизни қутқариб, сизнинг кўз олдингизда Фиръавн аҳлини ғарқ қилганимизни эсланг. (Бани Исроилни Мусо алайҳиссалом Мисрдан олиб чиқиб кетаётганларида, Фиръавн одамлари билан қувиб келиб қолади. Шунда Аллоҳ денгизни иккига бўлиб йўл очади ва Бани Исроил ўтиб оладилар. Ортларидан Фиръавн одамлари билан тушганда, Аллоҳ уларни ғарқ қилади.)

Берган неъматларимизни эсланглар. Денгизни ёриб, ўртасидан ўтиб олишингиз учун қуруқлик йўли қилиб бердик. Душманингиз Фиръавн ва унинг одамларини эса кўз ўнгингизда ғарқ этдик.

Al-Baqara 2:50Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.