Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳ сизга Қуръонни нозил қилди. Унинг хабарлари рост, ҳукмлари эса адолатлидир. У олдинги илоҳий китобларга мувофиқдирки, улар орасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Аллоҳ Қуръондан олдин Мусо алайҳиссаломга Тавротни, Ийсо алайҳиссаломга эса Инжилни нозил қилди. Бу илоҳий китобларнинг ҳаммасида инсонларнинг дунё ва охиратларини ислоҳ қилишлари учун ҳидоят ва иршод бор. Аллоҳ ҳақ билан ботилни, ҳидоят билан залолатни ажратиб берадиган Фурқонни ҳам нозил қилди. Аллоҳнинг сизга нозил қилган оятларига куфр келтирганларга қаттиқ азоб бордир. Аллоҳ Азиздирки, ҳеч ким, ҳеч нарса Ундан ғолиб эмас. Аллоҳ пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, фармонларига қарши чиқадиганлардан интиқом оладиган Зотдир.