Muslim99Muslim99
← Tafsir library

1. Al-Faatiha

The Opening · Meccan · 7 ayahs

سُورَةُ ٱلْفَاتِحَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 1–7 of 7

1

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. (Аллоҳ таоло ўз китобини "бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини "бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: "Эътиборли ҳар бир иш "бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир", деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)

Қуръон ўқишни Аллоҳнинг номи билан, У Зотдан мадад сўраб, У Зотнинг табаррук номини тилга олиб бошлайман. Бисмиллоҳ Аллоҳнинг гўзал номларидан учтасини ўз ичига олади. Улар: 1 - Аллоҳ. Яъни, ҳақиқий маъбуд. Бу Аллоҳнинг ўзигагина хос бўлган номларнинг энг хосроғидир. У Зотдан бошқа ҳеч ким, ҳеч нарса бу ном билан номланмайди. 2 - Ар-Раҳмон. Яъни, бепоён раҳмат эгаси. Бу ном Аллоҳнинг ўзигагина алоқадор. 3 - Ар-Раҳим. Бу сифат Аллоҳнинг Ўзигагина эмас, махлуқотлари билан алоқасига алоқадор. У Зот Ўзи истаган халқини, жумладан, мўмин бандаларини Ўз раҳматига олади.

Al-Faatiha 1:1Listen in Qur'an →
2

ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلْعَٰلَمِينَ

Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин. (Оламларни яратгани учун ҳам, уларнинг тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқи рўз бергани учун ҳам Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир.)

Улуғлик ва буюкликка оид барча мақтовлар, барча санолар шериксиз ёлғиз Аллоҳникидир. Зеро, У Зот ҳамма нарсанинг Парвардигори, Яратувчиси ва Бошқарувчисидир. "Оламлар" сўзи олам сўзининг кўплиги бўлиб, Аллоҳ таолодан бошқа ҳамма нарсаларни англатади.

Al-Faatiha 1:2Listen in Qur'an →
3

ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

У Роҳман ва Раҳийм... (Барчага-кофирга ҳам, мўъминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи. "Роҳман" сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқа ҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. "Раҳийм" сифати, хосроқ бўлиб, фақат мўъминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.)

Олдинги оятда Аллоҳга ҳамд айтилган бўлса, бунисида сано айтиляпти.

Al-Faatiha 1:3Listen in Qur'an →
4

مَٰلِكِ يَوْمِ ٱلدِّينِ

У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. ("Дин" сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. "Явмид дин"-қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.)

Бу оят Аллоҳнинг улуғлигини, буюклигини ифодалаяпти. Қиёмат кунида ҳамма нарса У Зотнинг қўлида. Ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч нарса қилиб бера олмайди. Қиёмат куни ҳисоб-китоб, жазо ва мукофот кунидир.

Al-Faatiha 1:4Listen in Qur'an →
5

إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ

Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз. ( "Иййака наъбуду" "фақат сенинг айтганингни қиламиз" маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. "Иййака настаъин" ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади.)

Ҳамма тоатимиз, ибодатимиз ёлғиз Сенгадир. Сенга ҳеч кимни, ҳеч нарсани шерик қилмаймиз. Ҳамма ишларимизда ёлғиз Сендангина мадад сўраймиз. Ҳамма яхшилик Сенинг қўлингдадир. Сендан ўзга мададкор йўқдир.

Al-Faatiha 1:5Listen in Qur'an →
6

ٱهْدِنَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلْمُسْتَقِيمَ

Бизни тўғри йўлга бошлагин. ("Ҳидоятга бошлаш" луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.)

Бизни тўғри йўлга солиб, йўлимизни равон қил ва шу йўлда қадамларимизни собит айла. Тўғри йўл ҳеч бир эгрилиги бўлмаган очиқ, равон йўлдир. У Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилган Ислом йўлидир.

Al-Faatiha 1:6Listen in Qur'an →
7

صِرَٰطَ ٱلَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ ٱلْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا ٱلضَّآلِّينَ

Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас. ("Неъмат берилганлар"дан мурод-Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар. "Ғазабга дучор бўлганлар"дан мурод-яҳудийлар. Яҳудийларнинг ғазабга дучор бўлишларининг сабаблари кўп, жумладан, анбиёларни ўлдиришлари, Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилмасликлари ва ҳоказо. Лекин катта сабаб-билганига амал қилмаслик. Аллоҳ уларга илм берган, улар эса била туриб илмга амал қилмаганлар. "Адашганлар"дан мурод-насронийлар. Насороларнинг "адашганлар" бўлиши ҳам бир қанча сабабларга кўрадир. Энг асосийси-улар мақсадга эришиш йўлида Аллоҳ кўрсатган йўлни эмас, ўзлари топган йўлни танлаганлар. Демак, оятнинг маъноси: Эй Аллоҳ, бизни ўтган анбиёю авлиё, азизларнинг йўлидан бошлагин, яҳудий ва насронийлар йўлидан бошламагин, деганидир. Имоми Насаий машҳур саҳобий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: "Намозни ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандамга нима сўраса, бераман. Агар у (банда) "Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн" деса, Аллоҳ, бандам менга ҳамд-шукр айтди, дейди. Банда: "ар-Роҳманир Роҳийм", деса. Аллоҳ: "Бандам менга сано-мақтов айтди", дейди. Банда: "Малики явмиддин", деса, Аллоҳ: "Бандам мени улуғлади", дейди. Банда: "Иййака наъбуду ва иййака настаъин", деса, Аллоҳ: "Бу мен билан бандам орасидаги аҳд, бандамга нима сўраса, бераман", дейди. Агар банда: "Иҳдинас сиротал мустақим, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийн", деса, Аллоҳ: "Бу бандамга хос, бандамга сўраганини бердим", дейди.)

Яҳудлар каби ҳақни таниб туриб, унга эргашмасдан ғазабга учраганларнинг эмас, насоролар каби етарлича ҳаракат қилмасдан ҳақ динни топа олмаган адашганларнинг ҳам эмас, пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар каби Сен тарафингдан ҳидоят неъмати ато этилган бандаларинг йўлига. Улар нақадар хуш, нақадар ёқимли ҳамроҳ-ҳаммаслаклардир.

Al-Faatiha 1:7Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.