وَمَثَلُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ كَمَثَلِ ٱلَّذِى يَنْعِقُ بِمَا لَا يَسْمَعُ إِلَّا دُعَآءًۭ وَنِدَآءًۭ ۚ صُمٌّۢ بُكْمٌ عُمْىٌۭ فَهُمْ لَا يَعْقِلُونَ
Куфр келтирганлар мисоли худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётганга ўхшайди. Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар. (Аллоҳ таоло бу ояти каримада кофирларни чўпонни овозини эшитиб, маъносини тушинмайдиган чорва ҳайвонларига, Пайғамбарларни уларни ҳайдаб юрувчи чўпонга ўхшатмоқда.)
Кофирларнинг ўша ота-боболарига эргашиши манзараси чўпоннинг ҳайвонларига қарата қичқириши манзарасига ўхшайди. Ҳайвонлар унинг овозини эшитадилар-у, маъносини тушунмайдилар. Кофирлар ҳам ҳақни эшитмайдиган кар, ҳақни гапирмайдиган гунг ва ҳақни кўрмайдиган кўрлардир. Шунинг учун уларни ҳаққа даъват қилиш бефойда. Барибир маъносини тушуна олмайдилар.