Muslim99Muslim99
← Tafsir library

2. Al-Baqara

The Cow · Medinan · 286 ayahs

سُورَةُ البَقَرَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 161–170 of 286

161

إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ وَمَاتُوا۟ وَهُمْ كُفَّارٌ أُو۟لَٰٓئِكَ عَلَيْهِمْ لَعْنَةُ ٱللَّهِ وَٱلْمَلَٰٓئِكَةِ وَٱلنَّاسِ أَجْمَعِينَ

Албатта, куфр келтирган ва кофирлик ҳолида ўлганларга–ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг–барчанинг лаънати бўлгай.

Куфр келтириб, кейин тавба қилмасдан, кофир ҳолида дунёдан ўтиб кетганларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг лаънати бўлгай! Аллоҳнинг лаънати Ўз раҳматидан қувиш бўлса, фаришталар ва одамларнинг лаънати Аллоҳнинг раҳматидан қувилсин, даф бўлсин, дея дуойибад қилишларидир.

Al-Baqara 2:161Listen in Qur'an →
162

خَٰلِدِينَ فِيهَا ۖ لَا يُخَفَّفُ عَنْهُمُ ٱلْعَذَابُ وَلَا هُمْ يُنظَرُونَ

Унда абадий бўлурлар. Улардан азоб енгиллатилмас. Ва уларга назар ҳам солинмас.

Бу лаънат уларга бир тамғадек ёпишиб қолади. Қиёмат кунида уларга азоб бир кун ҳам енгиллатилмайди ва ҳеч қандай муҳлат берилмайди.

Al-Baqara 2:162Listen in Qur'an →
163

وَإِلَٰهُكُمْ إِلَٰهٌۭ وَٰحِدٌۭ ۖ لَّآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلرَّحْمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ

Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Раҳийм бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир.

Эй одамлар, сизларнинг ҳақиқий маъбудингиз Ўз зотию сифатларида биттадир, якка-ягонадир. Ундан ўзга ҳақиқий маъбуд йўқдир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир. Бандаларига сон-саноқсиз неъматлар ато этган Зотдир.

Al-Baqara 2:163Listen in Qur'an →
164

إِنَّ فِى خَلْقِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَٱخْتِلَٰفِ ٱلَّيْلِ وَٱلنَّهَارِ وَٱلْفُلْكِ ٱلَّتِى تَجْرِى فِى ٱلْبَحْرِ بِمَا يَنفَعُ ٱلنَّاسَ وَمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مِن مَّآءٍۢ فَأَحْيَا بِهِ ٱلْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَبَثَّ فِيهَا مِن كُلِّ دَآبَّةٍۢ وَتَصْرِيفِ ٱلرِّيَٰحِ وَٱلسَّحَابِ ٱلْمُسَخَّرِ بَيْنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ لَءَايَٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يَعْقِلُونَ

Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кечаю кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда юриб турган кемада, Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтириши ва унда турли жондорларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун белгилар бор. (Ушбу оятларда зикр қилинган ҳолатларни доим кўриб, уларнинг ичида яшаб юрамиз. Шу қадар кўникиб кетганмизки, алоҳида эътибор бермай қўйганмиз. Ҳолбуки, буларнинг ҳар бири Аллоҳ таолонинг борлигига катта бир далилдир. Дарҳақиқат, инсоф билан, ақлни жойига қўйиб, бир ўйлаб кўрайлик-чи: осмонлару ерни ким яратган? Осмонларнинг чегарасини ҳали биров чегаралаб билгани йўқ. Ундаги бор нарсалар, ҳамма-ҳаммасини ким яратган? Аллоҳнинг борлигини инкор қилаётган худосизларми? Ёки бошқа бирорта яратувчи борми?)

Еру осмонларнинг яратилишида, улар орасидаги ажойиботларда, кеча ва кундузнинг тинимсиз алмашиниб туришида, денгизларда одамларга керакли озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларни ташиб юрадиган кемаларда, Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдириб, ўлик ерга жон бахш этгани, яйловлару ўтлоқларнинг ҳосил бўлиши ва турли жониворларнинг пайдо бўлишида, шамолнинг ҳали у томонга, ҳали бу томонга эсишида, само билан замин орасида бўйсундириб қўйилган булутнинг сузиб юришида ақлини ишлата биладиган, ҳужжат нималигини англай оладиган одамлар учун ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳнинг якка-ягона эканига далолат қилувчи оят-аломатлар бор.

Al-Baqara 2:164Listen in Qur'an →
165

وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَتَّخِذُ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَندَادًۭا يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ ٱللَّهِ ۖ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ أَشَدُّ حُبًّۭا لِّلَّهِ ۗ وَلَوْ يَرَى ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓا۟ إِذْ يَرَوْنَ ٱلْعَذَابَ أَنَّ ٱلْقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًۭا وَأَنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلْعَذَابِ

Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир. Зулм қилганлар азобни кўрган чоғларида, албатта, барча қувват Аллоҳга хослигини ва, албатта, Аллоҳнинг азоби шиддатли эканини билсалар эди!

Шунча оят-аломатларга қарамасдан, айрим одамлар Аллоҳдан бошқаларни ҳам ўзларига илоҳ қилиб оладилар. Уларни худди Аллоҳни яхши кўргандек яхши кўрадилар. Мўминлар эса Аллоҳни улар маъбудаларини яхши кўрганидан кўра кўпроқ яхши кўрадилар. Чунки мўминлар Аллоҳни хурсандлигу хафаликда яхши кўрсалар, улар маъбудаларини фақат хурсандликда яхши кўрадилар. Бирон қайғуга ботганларида эса ўша маъбудаларини қўйиб, ёлғиз Аллоҳгагина дуо-тазарру қила бошлайдилар. Улар бу қилган гуноҳлари ва ширклари туфайли охиратда ҳоллари нима кечишини билганларида эди, ҳамма қувват Аллоҳники эканини ва осийларга нисбатан Аллоҳнинг азоби жуда қаттиқ эканини билган ва ширк келтирмаган бўлардилар.

Al-Baqara 2:165Listen in Qur'an →
166

إِذْ تَبَرَّأَ ٱلَّذِينَ ٱتُّبِعُوا۟ مِنَ ٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُوا۟ وَرَأَوُا۟ ٱلْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ ٱلْأَسْبَابُ

У пайтда пешволар (ўзларига) эргашганлардан тонурлар ва азобни кўрурлар, уларнинг боғланишлари кесилур.

Қиёмат даҳшатини, у куннинг нақадар оғирлигини, нажот эшиклари тақа-тақ беркилганини кўрган пешволар, раҳбарлар ўзларига эргашган тобеларидан юз ўгирадилар.

Al-Baqara 2:166Listen in Qur'an →
167

وَقَالَ ٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُوا۟ لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةًۭ فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّءُوا۟ مِنَّا ۗ كَذَٰلِكَ يُرِيهِمُ ٱللَّهُ أَعْمَٰلَهُمْ حَسَرَٰتٍ عَلَيْهِمْ ۖ وَمَا هُم بِخَٰرِجِينَ مِنَ ٱلنَّارِ

Ва эргашганлар: «Қани энди бизга бир ортга қайтиш бўлса эди, биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонар эдик», дерлар. Шундай қилиб, Аллоҳ уларга амалларининг ўзларига ҳасрат бўлганини кўрсатур. Ва улар дўзахдан чиқувчи эмаслар. (Қиёматдан бир кўриниш: ҳамма ўзи билан овора, биров билан бировнинг иши йўқ. Пешволар, бошлиқлар, бу дунёда бошқаларни ўз ортидан эргаштириб юрганлар ўзларига эргашганлардан тонадилар. Чунки ўзининг иши чатоқ бўлиб турганда, бошқанинг ташвиши ортиқча бўлади уларга. Азобни кўргач, ораларидаги барча боғланишлар, алоқалар, яқинликлар кесилади.)

Ўшанда заиф тобелар: "Қани энди дунёга қайтсак ва пешволар биздан юз ўгирганидек, биз ҳам улардан юз ўгирсак", деб қолишади. Аллоҳ уларга охиратдаги азоб билан бирга раҳбарларга ноҳақ ишларда эргашишнинг оқибати қанчалар надомат ва қайғу бўлишини ҳам кўрсатди. Энди улар дўзахдан ҳеч қачон чиқа олмайдилар.

Al-Baqara 2:167Listen in Qur'an →
168

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ كُلُوا۟ مِمَّا فِى ٱلْأَرْضِ حَلَٰلًۭا طَيِّبًۭا وَلَا تَتَّبِعُوا۟ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيْطَٰنِ ۚ إِنَّهُۥ لَكُمْ عَدُوٌّۭ مُّبِينٌ

Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир. (Ояти карима ҳалол-пок ризқларни ейишга зид қилиб шайтоннинг изидан эргашиш қўйилмоқда. Яъни, шайтоннинг йўлида юрганларгина ҳалол-пок емайдилар, деганидир бу. Шайтон инсонларга ҳалол едирмаслик билан уларни Аллоҳнинг итоатидан чиқаради. Шайтоннинг етовига тушиб қолган нодон инсон эса, ҳалол-ҳаромни фарқламай нақадар улкан гуноҳ қилаётганини ўзи билмайди, ҳатто ҳис этмайдиган даражага тушади.)

Эй инсонлар, ҳайвон бўладими, ўсимлик бўладими, дарахт бўладими, ҳалолларини ҳалол йўл билан топиб енглар. Сизларни аста-секин йўлдан оздирадиган шайтоннинг васвасаларига учманглар. У сизларга очиқ-ойдин душмандир. Адаштириш ва озор беришга ҳарис бўлиб турган душманга эргашиш ақлли одамнинг иши эмас.

Al-Baqara 2:168Listen in Qur'an →
169

إِنَّمَا يَأْمُرُكُم بِٱلسُّوٓءِ وَٱلْفَحْشَآءِ وَأَن تَقُولُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ

Албатта, у сизларни ёмон ва фаҳш ишларга ҳамда Аллоҳга қарши билмаган нарсангизни гапиришингизга буюради.

У сизларни ёмон оқибатларга олиб келадиган ишларга, катта-катта гуноҳларга етаклайди ҳамда билиб-билмай ақида ва шариат ишларига аралашиб, Аллоҳ шаънида билмаган нарсаларингизни гапиришга ундайди.

Al-Baqara 2:169Listen in Qur'an →
170

وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱتَّبِعُوا۟ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ قَالُوا۟ بَلْ نَتَّبِعُ مَآ أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ ءَابَآءَنَآ ۗ أَوَلَوْ كَانَ ءَابَآؤُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ شَيْـًۭٔا وَلَا يَهْتَدُونَ

Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз», дейилса, улар: «Йўк, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз», дейдилар. Оталари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а?!

У кофирларга, Аллоҳ нозил қилган ҳидоят ва нурга эргашинглар, дейилса, ота-боболаримизнинг эътиқодлари ва урф-одатларига эргашамиз, дейишади. Ақлини ишлата билмаган, ҳидоят ва нурни кўра олмаган, Аллоҳ рози бўладиган ҳақиқатга ҳидоят топа олмаган ўша ота-боболарига эргашадиларми?!

Al-Baqara 2:170Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.