Muslim99Muslim99
← Tafsir library

2. Al-Baqara

The Cow · Medinan · 286 ayahs

سُورَةُ البَقَرَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 151–160 of 286

151

كَمَآ أَرْسَلْنَا فِيكُمْ رَسُولًۭا مِّنكُمْ يَتْلُوا۟ عَلَيْكُمْ ءَايَٰتِنَا وَيُزَكِّيكُمْ وَيُعَلِّمُكُمُ ٱلْكِتَٰبَ وَٱلْحِكْمَةَ وَيُعَلِّمُكُم مَّا لَمْ تَكُونُوا۟ تَعْلَمُونَ

Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга китобни, ҳикматни ва билмайдиган нарсаларингизни ўргатадиган Пайғамбар юбордик.'

Шунингдек, сизларга яна бир неъматни ҳам ато этдик. Яъни, сизларга ўзларингиздан бир пайғамбар юбордик. У сизларга оятларимизни ўқиб беради. Сизларни яхши, эзгу ишларга буюриб ва ёвузлик, разилликдан қайтариб, қалбингларни поклайди. Сизларга Қуръонни ва Суннатни ўргатади. Диний бўлсин, дунёвий бўлсин, билмаган ишларингизда таълим беради.

Al-Baqara 2:151Listen in Qur'an →
152

فَٱذْكُرُونِىٓ أَذْكُرْكُمْ وَٱشْكُرُوا۟ لِى وَلَا تَكْفُرُونِ

Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз.

Қалбларингиз ва бошқа аъзоларингиз билан мени эсланглар. Шунда мен ҳам сизларни мақташ ва Ўз ҳимоямга олиш билан эслайман. Амал қандай бўлса, жазо ёки мукофот ҳам ўшанга яраша бўлади. Сизларга берган неъматларим учун Менга шукр қилинглар, нонкўрлик қилиш ва ҳаромдан тап тортмаслик билан Менга куфр келтирманглар.

Al-Baqara 2:152Listen in Qur'an →
153

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱسْتَعِينُوا۟ بِٱلصَّبْرِ وَٱلصَّلَوٰةِ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلصَّٰبِرِينَ

Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир. (Демак, мўмин-мусулмон банда мазкур қийинчиликларни енгиш учун катта миқдордаги сабрга эга бўлиши керак. Аммо ҳамма нарсанинг чегараси бўлганидек, гоҳида сабр ҳам тугаши, сусайиши мумкин, бундай ҳолатда намоз ёрдамга келади. Намоз битмас-туганмас ёрдамчи, кучга-куч, қувватга-қувват бахш этувчи, қалбга мадад берувчи, сабрга-сабр қўшувчи, сокинлик ва хотиржамлик манбаидир. У ожиз, заиф одамни қувват ва ёрдамнинг асл манбаи бўлмиш Аллоҳ таолога боғловчи воситадир.)

Эй иймон келтирганлар, Менга тоат қилиш ва фармонимга бўйсунишда сабр ва намоз билан мадад сўранглар. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир. Уларни яхши ишларга муваффақ айлайди ва уларга мадад беради.

Al-Baqara 2:153Listen in Qur'an →
154

وَلَا تَقُولُوا۟ لِمَن يُقْتَلُ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ أَمْوَٰتٌۢ ۚ بَلْ أَحْيَآءٌۭ وَلَٰكِن لَّا تَشْعُرُونَ

Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмайсиз.

Эй мўминлар, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб ҳалок бўлганларни бошқа ўликларга ўхшаган ўликлар, дея кўрманглар. Йўқ, улар Парвардигорлари наздида тирикдирлар. Лекин сизлар уларнинг ҳаётини идрок қила олмайсизлар. Чунки у ўзига хос бир ҳаёт бўлиб, уни Аллоҳ таоло тарафидан келадиган бир ваҳий билангина билиш мумкин бўлади.

Al-Baqara 2:154Listen in Qur'an →
155

وَلَنَبْلُوَنَّكُم بِشَىْءٍۢ مِّنَ ٱلْخَوْفِ وَٱلْجُوعِ وَنَقْصٍۢ مِّنَ ٱلْأَمْوَٰلِ وَٱلْأَنفُسِ وَٱلثَّمَرَٰتِ ۗ وَبَشِّرِ ٱلصَّٰبِرِينَ

Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.

Сизларни душмандан хавфсираш, озуқанинг етишмаслиги сабабли келган очлик, мол-дунё танқислиги ва уни топишдаги машаққатлар, офатлар ёки Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш туфайли жонларнинг қирилиши ҳамда ерда ўсадиган меваларнинг камлиги каби турли хил мусибатлар билан синаймиз. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, шу мусибатларга сабр қилувчиларга хушхабар берингки, Аллоҳ бу дунёда ҳам, охиратда ҳам уларнинг ишини ўнглайди.

Al-Baqara 2:155Listen in Qur'an →
156

ٱلَّذِينَ إِذَآ أَصَٰبَتْهُم مُّصِيبَةٌۭ قَالُوٓا۟ إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّآ إِلَيْهِ رَٰجِعُونَ

Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар.

Уларга шу мусибатлардан биронтаси етса, тақдирга рози ва таслим бўлиб шундай дейдилар: "Биз Аллоҳнинг мулкимиз. Бизни Ўзи истаганича тасарруф қилаверади. Қиёмат куни Унга қайтамиз. Бизни яратган ҳам, Ўз фазлу карами ила бизга турли хил неъматларни ато этган ҳам Унинг Ўзидир. Оқибатимиз ва қайтиб борар жойимиз ҳам Унгадир".

Al-Baqara 2:156Listen in Qur'an →
157

أُو۟لَٰٓئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَٰتٌۭ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌۭ ۖ وَأُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْمُهْتَدُونَ

Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир. (Бу улкан тарбиянинг ёрқин мисолидир. Шунча синов ва машаққатларга мукофот қилиб ғалаба, нусрат ва бошқа нарсалар эмас, Аллоҳнинг саловатлари, меҳри ва шафқати ҳамда раҳмати ваъда қилинмоқда! Шунинг учун мўминлар доимо Аллоҳнинг розилигини кўзлаб иш қилишлари лозим бўлади. Бу дунёда ҳосил бўладиган баъзи бир натижалар охирги мақсад бўлиб қолмаслиги керак. Ҳатто ақиданинг ғолиб келиши ҳам юқорида айтилган мукофотнинг ўрнини боса олмайди.)

Бу сифатга эга бўлганларни малаи аълода (самодаги олий жамоада) Аллоҳ мақтайди, улар устига Ўзининг раҳматини ёғдиради. Ҳақ йўлга ҳидоят топганлар ана ўшалардир.

Al-Baqara 2:157Listen in Qur'an →
158

۞ إِنَّ ٱلصَّفَا وَٱلْمَرْوَةَ مِن شَعَآئِرِ ٱللَّهِ ۖ فَمَنْ حَجَّ ٱلْبَيْتَ أَوِ ٱعْتَمَرَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَن يَطَّوَّفَ بِهِمَا ۚ وَمَن تَطَوَّعَ خَيْرًۭا فَإِنَّ ٱللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ

Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ(дини)нинг белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъйи қилиш гуноҳ эмас. Ким яхшиликни холисона қилса, бас, албатта, Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчидир. (Оятда Аллоҳ таоло: «Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъйи қилиш гуноҳ эмас», дейди. Ушбу оят ҳужжат бўлиб шариатимизда Сафо ва Марва тепаликлари ўртасида саъйи қилиш вожиб амал, деб белгиланган. Оятда саъйи қилиш вожиб бўлади, дейиш ўрнига, «Саъйи қилиш гуноҳ бўлмайди», дейилишининг боиси шуки, иккала тепаликда бут борлиги учун, саъйи қилиш мушрикларнинг иши, гуноҳ бўлади, деб ўйлаб мусулмонлар саъйи қилмай қўйган эдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло гуноҳ бўлмайди, саъйи қилинглар, демоқда.)

Каъба яқинидаги икки машҳур Сафо ва Марва тоғлари шариатнинг зоҳирий белгиларидан. Ҳаж ва умра ибодатига борганлар улар орасида саъй (ҳаракат, яъни, юриш ёки енгил югуриш) қиладилар. Бу амал Исломдан олдин жоҳилиятда ҳам бўлгани учун саҳобалар уни қилишга иккиланганлар. Оятдаги уни қилган одамга гуноҳ йўқ, дейилиши шундан. Аллоҳ таоло бу амалнинг ҳаж ибодатларидан эканини баён қилди. Энди ким ўз ихтиёри билан ихлос қилиб, мустаҳаб (қилса савоб, қилмаса гуноҳ йўқ) амалларни қилса, Аллоҳ унинг савобини кўп қилиб беради, амалини қабул қилади ва мукофотлайди. Аллоҳ яхши амал қилганни ҳам, савобга ким лойиқлигини ҳам биладиган Зотдир.

Al-Baqara 2:158Listen in Qur'an →
159

إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَآ أَنزَلْنَا مِنَ ٱلْبَيِّنَٰتِ وَٱلْهُدَىٰ مِنۢ بَعْدِ مَا بَيَّنَّٰهُ لِلنَّاسِ فِى ٱلْكِتَٰبِ ۙ أُو۟لَٰٓئِكَ يَلْعَنُهُمُ ٱللَّهُ وَيَلْعَنُهُمُ ٱللَّٰعِنُونَ

Албатта, Биз нозил қилган равшан оятларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни–ўшаларни Аллоҳ лаънатлайди. Ва лаънатловчилар лаънатлайди.

Биз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканига далолат қилувчи ҳужжатларни яҳуд ва насороларнинг китобларида очиқ баён қилганмиз. Энди шу ҳужжатларни яширган яҳуд, насоро ва бошқаларни Аллоҳ Ўз раҳматидан қувади. Фаришталар, пайғамбарлар ва ҳамма одамлар, Аллоҳнинг раҳматидан қувилсин, дея уларни дуойибад қиладилар.

Al-Baqara 2:159Listen in Qur'an →
160

إِلَّا ٱلَّذِينَ تَابُوا۟ وَأَصْلَحُوا۟ وَبَيَّنُوا۟ فَأُو۟لَٰٓئِكَ أَتُوبُ عَلَيْهِمْ ۚ وَأَنَا ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ

Магар тавба қилиб, аҳли солиҳ бўлиб, баён қилганларнинг, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қиламан. Ва Мен тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳмлидирман.

Очиқ оятларни яширганидан пушаймон бўлиб, ўзларининг зоҳирий ва ботиний ишларини ислоҳ қилган, ўзлари яширган ҳақиқат ва ҳидоятни баён қилган кишилар бундан мустасно. Уларнинг Мен сари, Менга итоат қилиш сари қайтганларини қабул қиламан. Мен тавба қилувчининг тавбасини қабул қиладиган, бандаларига Раҳмли Зотман.

Al-Baqara 2:160Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.