Muslim99Muslim99
← Tafsir library

2. Al-Baqara

The Cow · Medinan · 286 ayahs

سُورَةُ البَقَرَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 131–140 of 286

131

إِذْ قَالَ لَهُۥ رَبُّهُۥٓ أَسْلِمْ ۖ قَالَ أَسْلَمْتُ لِرَبِّ ٱلْعَٰلَمِينَ

Чунки Робби унга: «Мусулмон бўл!» деганида, у: «Оламларнинг Роббига мусулмон бўлдим», деди.

Ҳаялламай Исломга ошиққани учун Аллоҳ Иброҳимни (расул ва дўст қилиб) танлади. Парвардигори унга: "Холис Менгагина бандалик қил, Менгагина итоат эт", деганида, Иброҳим: "Бандаларнинг яратувчиси, ризқ беручиси ва ишларини бошқариб турувчиси бўлган Аллоҳга таслим бўлдим", деганди.

Al-Baqara 2:131Listen in Qur'an →
132

وَوَصَّىٰ بِهَآ إِبْرَٰهِۦمُ بَنِيهِ وَيَعْقُوبُ يَٰبَنِىَّ إِنَّ ٱللَّهَ ٱصْطَفَىٰ لَكُمُ ٱلدِّينَ فَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسْلِمُونَ

Иброҳим ўша (миллат)ни болаларига васият қилди. Яъқуб ҳам: «Эй болаларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади, сизлар мусулмон бўлмасдан туриб ўлмайсиз» деди.

Иброҳим алайҳиссалом болаларига оламлар Парвардигорига таслим бўлишни васият қилди. Яъқуб алайҳиссалом ҳам худди шундай қилди. Иккаласи ҳам болаларини чақириб, шундай дедилар: "Аллоҳ сизларга Ислом динини ихтиёр этди. Энди то ўлим келгунига қадар уни маҳкам тутиб, зоҳирда ҳам, ботинда ҳам Аллоҳга мусулмон бўлиб ўтинглар".

Al-Baqara 2:132Listen in Qur'an →
133

أَمْ كُنتُمْ شُهَدَآءَ إِذْ حَضَرَ يَعْقُوبَ ٱلْمَوْتُ إِذْ قَالَ لِبَنِيهِ مَا تَعْبُدُونَ مِنۢ بَعْدِى قَالُوا۟ نَعْبُدُ إِلَٰهَكَ وَإِلَٰهَ ءَابَآئِكَ إِبْرَٰهِۦمَ وَإِسْمَٰعِيلَ وَإِسْحَٰقَ إِلَٰهًۭا وَٰحِدًۭا وَنَحْنُ لَهُۥ مُسْلِمُونَ

Ёки Яъқубга ўлим ҳозир бўлиб, у ўз болаларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деганида, улар: «Сенинг илоҳингга ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳига, ёлғиз илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон бўлувчимиз», деганларида гувоҳ бўлганмисиз?!

Ёки сизлар Яъқуб алайҳиссалом ўлими келган пайтда болаларидан: "Мен ўлганимдан кейин нимага ибодат қиласизлар", деб сўраган вақтида ўша ерда бўлиб, шу воқеанинг гувоҳи бўлдингларми? Ўшанда болалари: "Сизнинг ва ота-боболарингиз Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг илоҳи бўлмиш Аллоҳга ибодат қиламиз, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаймиз, ёлғиз Унинг Ўзига таслим бўламиз ва бўйсунамиз", дейишганди.

Al-Baqara 2:133Listen in Qur'an →
134

تِلْكَ أُمَّةٌۭ قَدْ خَلَتْ ۖ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُم مَّا كَسَبْتُمْ ۖ وَلَا تُسْـَٔلُونَ عَمَّا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ

Улар бир уммат эди, ўтиб кетдилар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлади. Сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлади. Уларнинг қилган амалларидан сиз сўралмайсиз.

Бу уммат бошқа миллатлар қатори ўтиб кетиб бўлди. Қилганини қилди. Яхши амал қилдими, ёмон амал қилдими, нима қилган бўлса, ўзига қилди. Уларнинг қилган ишлари учун сизлар жавобгар бўлмайсизлар. Сизларнинг қилган ишларингиз учун улар жавобгар бўлмайдилар. Ҳеч ким ҳеч кимнинг гуноҳи учун масъул бўлмайди. Ҳамма ўзи қилган ишига жавоб беради. Шундай экан, олдинги ўтганларнинг ишлари билан овора бўлиб, ўзларингизнинг амалларингизга бепарво бўлиб қолманглар. Зеро, одамга Аллоҳнинг раҳмати ва ўзининг қилган яхши амалидан бошқа ҳеч нарса асқотмайди.

Al-Baqara 2:134Listen in Qur'an →
135

وَقَالُوا۟ كُونُوا۟ هُودًا أَوْ نَصَٰرَىٰ تَهْتَدُوا۟ ۗ قُلْ بَلْ مِلَّةَ إِبْرَٰهِۦمَ حَنِيفًۭا ۖ وَمَا كَانَ مِنَ ٱلْمُشْرِكِينَ

Улар: «Яҳудий ёки насроний бўлинг, ҳидоят топасиз», дейдилар. Балки: «Иброҳимнинг ҳаниф миллатига (динига) эргашамиз ва у мушриклардан бўлмаган», деб айт. (Яҳудий ва насронийларнинг гапи битта: униси, яҳудий бўлинг, ҳидоят топасиз, деса, буниси, насроний бўлинг, ҳидоят топасиз, дейди. Бунга жавобан эса, Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга: «Яхшиси ҳаммамиз–сизлар ҳам, биз ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳаниф миллатига эргашайлик», дейишни буюрмоқда. «Ҳаниф» дегани барча ботил динларни ташлаб ҳақ дин томон бурилишни англатади.)

Яҳудлар бу умматга, яҳуд бўлсангизлар, ҳидоят топасизлар, деган бўлса, насоролар, насоро бўлсангизлар, ҳидоят топасизлар, дедилар. Эй Муҳаммад алайҳиссалом, биз ботил динлардан ажралиб турадиган ҳақ динга, мушриклардан ажралиб турадиган Иброҳим динига эргашамиз, деб айтинг.

Al-Baqara 2:135Listen in Qur'an →
136

قُولُوٓا۟ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَمَآ أُنزِلَ إِلَيْنَا وَمَآ أُنزِلَ إِلَىٰٓ إِبْرَٰهِۦمَ وَإِسْمَٰعِيلَ وَإِسْحَٰقَ وَيَعْقُوبَ وَٱلْأَسْبَاطِ وَمَآ أُوتِىَ مُوسَىٰ وَعِيسَىٰ وَمَآ أُوتِىَ ٱلنَّبِيُّونَ مِن رَّبِّهِمْ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍۢ مِّنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُۥ مُسْلِمُونَ

Айтинглар: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз». (Қуръони Каримда зикри келган «асботлар»дан мурод–Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки нафар ўғлидан тарқалган зурриётлари. Демак, мусулмонлар уларнинг Пайғамбарликларига ҳам иймон келтиришлари лозим.)

Эй мўминлар, ноҳақ, пуч даъво билан юрган яҳуд ва насороларга шундай денглар: "Биз Аллоҳга, бизга нозил қилинган Қуръонга иймон келтирдик. Иброҳим алайҳиссалом ва у кишинг ўғиллари Исмоил, Исҳоқ ва Яъқуб алайҳиссаломларга нозил қилинган ҳукмларга ишондик. Яъқуб алайҳиссаломнинг авлодидан бўлган пайғамбарларга нозил қилинган ҳукмларга иймон келтирдик. Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга берган Тавротга ва Ийсо алайҳиссаломга берган Инжилга иймон келтирдик. Аллоҳ ҳамма пайғамбарларга берган китобларга ишондик. Улардан бирортасини ажратиб, куфр келтирмаймиз. Ҳаммасига бирдек ишонамиз. Биз ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳга бўйсунувчилармиз, итоат этувчилармиз".

Al-Baqara 2:136Listen in Qur'an →
137

فَإِنْ ءَامَنُوا۟ بِمِثْلِ مَآ ءَامَنتُم بِهِۦ فَقَدِ ٱهْتَدَوا۟ ۖ وَّإِن تَوَلَّوْا۟ فَإِنَّمَا هُمْ فِى شِقَاقٍۢ ۖ فَسَيَكْفِيكَهُمُ ٱللَّهُ ۚ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْعَلِيمُ

Агар сиз иймон келтирганга ўхшаш иймон келтирсалар, батаҳқиқ, ҳидоят топадилар. Ва агар юз ўгирсалар, бас, албатта, улар хилофдан бошқа нарсада бўлмайдилар. Аллоҳ сенга улар (ёмонлиги)дан кифоя қилади. Ва У эшитувчи, билувчи зотдир.

Яҳудлар, насоролар ва бошқа кофирлар сизларга ўхшаб иймон келтирсалар, Аллоҳ рози бўладиган тўғри йўлга ҳидоятланадилар. Иймон келтиришдан юз ўгирсалар, ҳамма пайғамбарларни ёки айримларини ёлғончига чиқарсалар, демак, уларнинг ичида гина-адоват бор. Эй Муҳаммад алайҳиссалом, сиз хафа бўлманг. Уларнинг озорларидан ҳимоя қилишга, уларга қарши сизга ёрдам беришга сиз учун Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Аллоҳ уларнинг гап-сўзларини эшитиб турадиган, ниятларию амалларидан хабардор Зотдир.

Al-Baqara 2:137Listen in Qur'an →
138

صِبْغَةَ ٱللَّهِ ۖ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ ٱللَّهِ صِبْغَةًۭ ۖ وَنَحْنُ لَهُۥ عَٰبِدُونَ

Аллоҳнинг бўёғини (лозим тутинг). Аллоҳнинг бўёғидан чиройлироқ бўёқ бергувчи ким бор?! Ва биз Унга ибодат қилувчилармиз. (Оятдаги «бўёқ» калимаси рамзан динни англатади. Инсонни гўзал қилиб кўрсатадиган нарса диндир. Ҳақиқий диндор шахсда унинг аломатлари яққол кўзга ташланиб туради. Шу маънода, инсон агар гўзал бўлиш учун турли бўёқлардан–дин ва тузумлардан бирини танлаши лозим бўлса, нимани танлаши керак? Албатта, ҳеч қандай гап-сўзсиз, Аллоҳнинг бўёғини (динини) тутиши лозим. Чунки Аллоҳнинг бўёғидан (динидан) ўзга чиройлироқ бўёқ йўқ!)

Зоҳирда ҳам, ботинда табиатингларга мос келадиган Аллоҳнинг динини маҳкам тутинглар. Аллоҳнинг динидан ҳам гўзалроқ дин борми? Ахир у табиатга мувофиқ бўлса, фойда келтирса, зарарни даф қилса. Айтинглар: "Биз ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қиламиз. Унга ҳеч нарсани шерик қилмаймиз".

Al-Baqara 2:138Listen in Qur'an →
139

قُلْ أَتُحَآجُّونَنَا فِى ٱللَّهِ وَهُوَ رَبُّنَا وَرَبُّكُمْ وَلَنَآ أَعْمَٰلُنَا وَلَكُمْ أَعْمَٰلُكُمْ وَنَحْنُ لَهُۥ مُخْلِصُونَ

Айт: «Биз билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми?! Ва ҳолбуки, У бизнинг Роббимиз ва сизнинг Роббингиз, бизнинг ўз амалларимиз бор, сизнинг ўз амалларингиз бор. Ва биз Унга мухлисмиз».

Эй Муҳаммад алайҳиссалом, айтинг: "Эй аҳли китоб, Аллоҳга ва Унинг динига биздан кўра сизлар муносиброқмисизлар? Дининглар олдин келгани ва китобинглар олдин нозил бўлгани учунми? Олдин келишнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Зеро, Аллоҳ фақат сизларнинггина эмас, ҳаммамизнинг Парвардигоримиздир. Бизга ўзимизнинг амалларимиз, сизларга эса ўзларингизники. Биз қилган ишларга сизлар, сизлар қилган ишларга эса биз жавобгар эмасмиз. Ҳамма ўз қилмишига яраша жавоб беради ва жазо ёки мукофотини олади. Биз тоат-ибодатни холис Аллоҳ учун қиламиз, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаймиз".

Al-Baqara 2:139Listen in Qur'an →
140

أَمْ تَقُولُونَ إِنَّ إِبْرَٰهِۦمَ وَإِسْمَٰعِيلَ وَإِسْحَٰقَ وَيَعْقُوبَ وَٱلْأَسْبَاطَ كَانُوا۟ هُودًا أَوْ نَصَٰرَىٰ ۗ قُلْ ءَأَنتُمْ أَعْلَمُ أَمِ ٱللَّهُ ۗ وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَتَمَ شَهَٰدَةً عِندَهُۥ مِنَ ٱللَّهِ ۗ وَمَا ٱللَّهُ بِغَٰفِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ

Ёки: «Албатта, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботлар яҳудий ва насроний бўлган», дейсизларми?! «Сизлар билимдонроқми ёки Аллоҳми?» дегин. Ҳузуридаги Аллоҳдан бўлган гувоҳликни беркитган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Ва Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмасдир.

Эй аҳли китоб, нималар деяпсизлар? Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодидан тарқаган пайғамбарлар яҳуд ё насроний бўлганми? Айтинг, эй Муҳаммад алайҳиссалом: "Сизлар кўпроқ биласизларми, Аллоҳми?" Агар улар ўша ўтган пайғамбарларни ўзларининг динида бўлган, десалар, бу гаплари ғирт ёлғон. Чунки уларнинг туғилиши ҳам, вафот этиши ҳам Таврот ва Инжил нозил бўлишидан олдин бўлган. Шундан кўриниб турибдики, улар Аллоҳ ва пайғамбарлар ҳақида ёлғон гапиряптилар. Улар ўзларига нозил қилинган ҳақиқатни яширяптилар. Аллоҳ тарафидан берилган гувоҳликни яширган кимсадан кўра золимроқ кимса йўқ. Аҳли китоблар шу ишни қилдилар. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмас. Ҳаммасини кўриб-билиб турибди. Ўша ишларингизнинг жазо ёки мукофотини яқинда беради.

Al-Baqara 2:140Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.