Muslim99Muslim99
← Tafsir library

2. Al-Baqara

The Cow · Medinan · 286 ayahs

سُورَةُ البَقَرَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 121–130 of 286

121

ٱلَّذِينَ ءَاتَيْنَٰهُمُ ٱلْكِتَٰبَ يَتْلُونَهُۥ حَقَّ تِلَاوَتِهِۦٓ أُو۟لَٰٓئِكَ يُؤْمِنُونَ بِهِۦ ۗ وَمَن يَكْفُرْ بِهِۦ فَأُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْخَٰسِرُونَ

Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари, ана ўшалари унга иймон келтиради. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар, ўзларигина ютқазганлардир. (Агар яҳудийлар ҳақиқий Тавротни инсоф билан, ўрнига қўйиб ўқисалар, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш зарурлигини тушуниб етадилар. Насронийлар ҳам Инжилни бузмасдан, инсоф билан, ўрнига қўйиб ўқисалар, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш зарурлигини англаб етадилар. Кимки Қуръони Каримни инсоф билан, ўрнига қўйиб ўқиса, унга иймон келтириш зарурлигини тушуниб етади.)

Бу ерда Қуръони карим аҳли китоблар орасидаги ўзларига нозил қилинган китобларга ҳақиқий эргашадиган, улардаги кўрсатмаларга амал қиладиган бир тоифаҳақида сўзлаяпти. Улар ўз китобларида Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақлигига далолат қилувчи аломатларни топадилар-да, ҳаялламай у зотга иймон келтирадилар. Бошқа тоифа эса саркашлик қилиб ўз куфрида туриб олади-да, зиён-зарарга гирифтор бўлади.

Al-Baqara 2:121Listen in Qur'an →
122

يَٰبَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ٱذْكُرُوا۟ نِعْمَتِىَ ٱلَّتِىٓ أَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ وَأَنِّى فَضَّلْتُكُمْ عَلَى ٱلْعَٰلَمِينَ

Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг!

Эй Бани Исроил, сизларга инъом қилганим диний ва дунёвий неъматимни, сизларни пайғамбарлик ва подшоҳлик ила ўз замонангиз аҳлидан муфаззал этганимни эсланглар.

Al-Baqara 2:122Listen in Qur'an →
123

وَٱتَّقُوا۟ يَوْمًۭا لَّا تَجْزِى نَفْسٌ عَن نَّفْسٍۢ شَيْـًۭٔا وَلَا يُقْبَلُ مِنْهَا عَدْلٌۭ وَلَا تَنفَعُهَا شَفَٰعَةٌۭ وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ

Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг!

Аллоҳнинг фармонларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан ўзингизни қиёмат кунидаги азобдан асранг. Зеро, у кунда ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч қандай фойда бера олмайди. Ҳар қанча буюк бўлмасин, ҳеч қандай тўлов қабул қилинмайди. Ҳеч кимнинг ҳеч қандай шафоати ўтмайди. У кунда ҳеч кимга Аллоҳдан ўзга мададкор бўлмайди.

Al-Baqara 2:123Listen in Qur'an →
124

۞ وَإِذِ ٱبْتَلَىٰٓ إِبْرَٰهِۦمَ رَبُّهُۥ بِكَلِمَٰتٍۢ فَأَتَمَّهُنَّ ۖ قَالَ إِنِّى جَاعِلُكَ لِلنَّاسِ إِمَامًۭا ۖ قَالَ وَمِن ذُرِّيَّتِى ۖ قَالَ لَا يَنَالُ عَهْدِى ٱلظَّٰلِمِينَ

Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла! У зот: «Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман» деди. У: «Зурриётимдан ҳамми?» деди. У зот: «Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмайдилар», деди.

Эсланг! Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломни имтиҳон қилиш учун вазифалар берганди ва у киши берилган вазифаларни мукаммал тарзда адо этганди. Шунда Аллоҳ у кишига: "Мен сени одамларга намуна қиламан, ҳамма сенинг ахлоқинг ва ишларингдан ўрнак оладиган бўлади", деди. Иброҳим алайҳиссалом: "Павардигоро, зурриётимдан ҳам одамларга ўрнак бўладиган бир намуна қилгин", деб дуо қилди. Бунга жавобан Аллоҳ: "Раҳбар-намуна қилиш борасидаги аҳдимга зурриётингдан золимлари эриша олмайди", деди.

Al-Baqara 2:124Listen in Qur'an →
125

وَإِذْ جَعَلْنَا ٱلْبَيْتَ مَثَابَةًۭ لِّلنَّاسِ وَأَمْنًۭا وَٱتَّخِذُوا۟ مِن مَّقَامِ إِبْرَٰهِۦمَ مُصَلًّۭى ۖ وَعَهِدْنَآ إِلَىٰٓ إِبْرَٰهِۦمَ وَإِسْمَٰعِيلَ أَن طَهِّرَا بَيْتِىَ لِلطَّآئِفِينَ وَٱلْعَٰكِفِينَ وَٱلرُّكَّعِ ٱلسُّجُودِ

«Уй»ни одамлар учун масаба ва омонлик жойи қилганимизни эсланг. Ва Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ тутинг. Ва Иброҳим ва Исмоилга: «Уйимни тавоф қилувчилар, муқим турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар учун поклаб қўйинглар», деб амр қилдик. («масаба» зиёрат қилиб тўймайдиган макон.)

Эсланг! Аллоҳ Байтул-ҳаромни одамлар тавоф қиладиган маскан қилди. Одамларнинг қалбларини унга ошуфта қилиб қўйди. Уни кўрмаган кўргунча, кўрган ўлгунча қўмсайдиган бўлиб қолди. Тинчлик-омонлик маскани бўлдики, унда тажовуз қилиш ман қилинди. Одамларга, Каъбани қураётган Иброҳим оёғи остидаги тошни намоз учун бир макон қилиб олинглар, деди. Иброҳим ва унинг ўғли Исмоилга Байтул-ҳаромни ахлатлардан, бутлардан тозалаб, тавоф, эътикоф ва ибодат учун келадиганларга тайёрлаб қўйишни тайинладик.

Al-Baqara 2:125Listen in Qur'an →
126

وَإِذْ قَالَ إِبْرَٰهِۦمُ رَبِّ ٱجْعَلْ هَٰذَا بَلَدًا ءَامِنًۭا وَٱرْزُقْ أَهْلَهُۥ مِنَ ٱلثَّمَرَٰتِ مَنْ ءَامَنَ مِنْهُم بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْءَاخِرِ ۖ قَالَ وَمَن كَفَرَ فَأُمَتِّعُهُۥ قَلِيلًۭا ثُمَّ أَضْطَرُّهُۥٓ إِلَىٰ عَذَابِ ٱلنَّارِ ۖ وَبِئْسَ ٱلْمَصِيرُ

Иброҳимнинг: «Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин», деганини эсла. У зот: «Ким куфр келтирса, озгина ҳузур бахш этаман, сўнгра дўзах азобига мажбур қиламан ва у қандай ҳам ёмон жой!» деди. (Ушбу оятда иккинчи марта, энди Иброҳим алайҳиссалом тилларидан, Байтуллоҳнинг омонлик маскани бўлиши хабари келяпти. Аммо, одобли, сермулаҳаза Пайғамбар Иброҳим алайҳиссалом аввалги дарсдан сабоқ олиб, Аллоҳнинг мукофотини бу гал ҳаммага эмас, балки мўминларгагина сўрамоқдалар. Асосий қоида эса ўзгармасдир: «Ким куфр келтирса, озгина ҳузур бахш этаман, сўнгра дўзах азобига мажбур қиламан ва у қандай ҳам ёмон жой!» «Озгина ҳузур» кофирлар учун бу дунёда бериладиган зоҳирий ҳузурдир. Сўнгра эса, охиратда уларни дўзах азоби кутади.)

Эй Муҳаммад алайҳиссалом, эсланг! Иброҳим Парвардигорига дуо қилиб: "Парвардигоро, Маккани тинч-осуда шаҳар қилгин, у ерда ҳеч ким ёмонликка йўлиқмасин, аҳолисидан Сенга ва охират кунига иймон келтирганларини турли хил мевалар билан ризқлантиргин", деганида Аллоҳ таоло: "Кофир бўлганларига ҳам шу дунёда оз муддатга ризқ беравераман, охиратда эса дўзах азобига гирифтор қиламан, унинг қиёмат кунида борадиган жойи нақадар ёмон жой", деганди.

Al-Baqara 2:126Listen in Qur'an →
127

وَإِذْ يَرْفَعُ إِبْرَٰهِۦمُ ٱلْقَوَاعِدَ مِنَ ٱلْبَيْتِ وَإِسْمَٰعِيلُ رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّآ ۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْعَلِيمُ

Иброҳим билан Исмоил: «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан», деб, байтнинг пойдеворларини кўтараётганини эсла.

Эсланг, эй Пайғамбар, Иброҳим билан Исмоил Каъба пойдеворини кўтараётган пайтида эгилиб, камтарлик билан: "Парвардигоро, биздан амалларимизни, жумладан, мана шу уйни қураётганимизни қабул айла, Сен дуоларимизни эшитгувчи ва ниятларимиздан ҳам, қилаётган ишларимиздан ҳам огоҳ Зотсан", дегандилар.

Al-Baqara 2:127Listen in Qur'an →
128

رَبَّنَا وَٱجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَآ أُمَّةًۭ مُّسْلِمَةًۭ لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَآ ۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ

«Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли зотсан».

Парвардигоро, бизни амрингга бўйсунадиганлардан, Сенга ҳеч кимни шерик қилмайдиганлардан қилгин. Зурриётимиздан ҳам Ўзингга таслим бўладиган авлодни насиб этгин. Бизга қандай ибодат қилиш йўлларини кўрсатгин. Тоат-ибодатларимиздаги айбу нуқсонларимизни кечиргин. Сен бандаларингдан тавбаларини қабул қиладиган, Раҳмли Зотсан.

Al-Baqara 2:128Listen in Qur'an →
129

رَبَّنَا وَٱبْعَثْ فِيهِمْ رَسُولًۭا مِّنْهُمْ يَتْلُوا۟ عَلَيْهِمْ ءَايَٰتِكَ وَيُعَلِّمُهُمُ ٱلْكِتَٰبَ وَٱلْحِكْمَةَ وَيُزَكِّيهِمْ ۚ إِنَّكَ أَنتَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ

«Роббимиз, ўзларининг ичидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юбор. Албатта, Сенинг Ўзинг азиз ва ҳикматли зотсан». (Юқоридаги оятлар Байтуллоҳнинг қурилиш жараёнини жонлантириб кўз олдимизга олиб келади. Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар Байтуллоҳни қурар эканлар, фурсатни қулай билиб, кўнгилларидаги дуоларни ҳам қилиб олдилар. Ақида иши муҳим иш, у мўмин инсон учун энг аҳамиятли масаладир. Шунинг учун аввалги оятларда аҳли ҳарамга ризқ сўраган ота-бола Пайғамбарлар энди зурриётларига Аллоҳдан иймон-ислом сўрамоқдалар. Улар яна Аллоҳдан: «Бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт», деб сўраяптилар. Биз, «ибодатларимизни» деб таржима қилган сўз арабчада «манасикана» дейилган. «Маносик» сўзи аслида ибодат маъносини англатса ҳам, урфда ҳаж ибодатлари маъносида ишлатилади. Шунинг учун бу дуода, мана, сенинг уйингни қуряпмиз, энди уни ҳаж қилишни ҳам ўзинг ўргат, маъноси бўлади.)

Парвардигоро, Исмоил зурриётига ўзларининг орасидан бир пайғамбар юборгинки, уларга Ўзинг нозил қилган оятларингни тиловат қилиб берсин, Қуръон ва суннатни ўргатсин ҳамда уларни ширк ва разолатдан покласин. Сен Кучли, Ғолиб ва ҳар бир ишингни ва ҳукмингни ҳикмат билан қиладиган Ҳакийм Зотсан.

Al-Baqara 2:129Listen in Qur'an →
130

وَمَن يَرْغَبُ عَن مِّلَّةِ إِبْرَٰهِۦمَ إِلَّا مَن سَفِهَ نَفْسَهُۥ ۚ وَلَقَدِ ٱصْطَفَيْنَٰهُ فِى ٱلدُّنْيَا ۖ وَإِنَّهُۥ فِى ٱلْءَاخِرَةِ لَمِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ

Ўзини эси паст санаганларгина Иброҳимнинг миллатидан юз ўгиради. Албатта, Биз уни бу дунёда танлаб олдик ва, албатта, у охиратда солиҳлардан бўлгай.

Иброҳим алайҳиссаломнинг динидан ўзига жабр қилиб, ҳақиқат ўрнига залолатни, азизлик турганда хорликни танлаган бефаросат, калтафаҳм одамларгина юз ўгиради. Биз уни бу дунёда пайғамбар ва дўст қилиб танладик, охиратда эса у Аллоҳ топширган вазифани адо этиб, олий мартабаларга эришган солиҳлар қаторидан жой олади.

Al-Baqara 2:130Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.