Muslim99Muslim99
← Tafsir library

2. Al-Baqara

The Cow · Medinan · 286 ayahs

سُورَةُ البَقَرَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 61–70 of 286

61

وَإِذْ قُلْتُمْ يَٰمُوسَىٰ لَن نَّصْبِرَ عَلَىٰ طَعَامٍۢ وَٰحِدٍۢ فَٱدْعُ لَنَا رَبَّكَ يُخْرِجْ لَنَا مِمَّا تُنۢبِتُ ٱلْأَرْضُ مِنۢ بَقْلِهَا وَقِثَّآئِهَا وَفُومِهَا وَعَدَسِهَا وَبَصَلِهَا ۖ قَالَ أَتَسْتَبْدِلُونَ ٱلَّذِى هُوَ أَدْنَىٰ بِٱلَّذِى هُوَ خَيْرٌ ۚ ٱهْبِطُوا۟ مِصْرًۭا فَإِنَّ لَكُم مَّا سَأَلْتُمْ ۗ وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ ٱلذِّلَّةُ وَٱلْمَسْكَنَةُ وَبَآءُو بِغَضَبٍۢ مِّنَ ٱللَّهِ ۗ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَانُوا۟ يَكْفُرُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ وَيَقْتُلُونَ ٱلنَّبِيِّۦنَ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ ۗ ذَٰلِكَ بِمَا عَصَوا۟ وَّكَانُوا۟ يَعْتَدُونَ

«Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч чидай олмаймиз, Роббингга дуо қил, бизга ерда ўсадиган нарсалардан–сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз чиқариб берсин», деганингизни эсланг. У: «Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни сўрайсизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, сўраганингизни албатта, топасиз», деди. Уларга хорлик ва мискинлик ёзилди ва Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар. Бу Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Пайғамбарларни ноҳақ қатл этганлари учундир. Бу исёнга кетганлари ва ҳаддан ошганлари учундир.

Эсланглар! Парвардигорингизнинг неъматига нонкўрлик қилиб, Аллоҳ нозил қилган бедана ва ширинликларни ейишдан малолланиб: "Доим бир хил таом бўлса, ҳеч ўзгармаса, унга қаноат қила олмаймиз" деб, Мусо алайҳиссломдан сизларга ерда униб-ўсадиган сабзавотлардан; бодринг, саримсоқ, мош, пиёзга ўхшаган ўсимликлардан чиқариб беришини сўраб Аллоҳга дуо қилишини талаб қилдинглар. Шунда Мусо алайҳиссалом бу талабингларни рад этиб: "Меҳнат ва машаққатсиз, ўз-ўзидан келиб турган бедана ва ширинликлардек яхши нарсани арзимас паст нарсага алмаштирмоқчи бўляпсизларми, марҳамат, бу ердан тушинглар-да, анави қишлоққа боринглар, ўша ердаги экинзорлар ва бозорларда тилаган нарсаларингизни топасизлар", деганди. Улар ҳавойи нафсларига эргашиб, Аллоҳ ихтиёр этган нарсадан такрор-такрор юз ўгираверганлари туфайли хорлик, камбағаллик, бахтсизлик гирдобига ғарқ бўлдилар. Динидан юз ўгириб, оятларига куфр келтириб, пайғамбарларини зулму тажовузкорлик билан ўлдирганлари сабабли Аллоҳнинг ғазабига йўлиқдилар. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳга осийлик қилиш, Аллоҳ белгилаб қўйган чегарадан ошиш оқибати бўлди.

Al-Baqara 2:61Listen in Qur'an →
62

إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَٱلَّذِينَ هَادُوا۟ وَٱلنَّصَٰرَىٰ وَٱلصَّٰبِـِٔينَ مَنْ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْءَاخِرِ وَعَمِلَ صَٰلِحًۭا فَلَهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ

Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, насоролар ва собиийлардан, қайсилари Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ва яхши амалларни қилса, ўшаларга Роббилари ҳузурида ажрлар бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. (Ояти каримадаги «иймон келтирганлар»дан мурод мусулмонлардир. «Яҳудий бўлганлар»–Бани Исроилдир. Яҳудийнинг икки тоифаси бор: биринчиси–Аллоҳга қайтган, иккинчиси–Яҳудонинг фарзандлари. «Насоролар» деганда эса, Ийсо алайҳиссаломга иймон келтирганлар тушунилади. Улар у кишига ёрдам берганлари учун «насоро» (ёрдам берувчилар) деб ном олганлар. «Собиийлар» деб Пайғамбаримиз келишларидан олдин араб мушрикларидан бир гуруҳлари ўз қавмларининг буту санамларга сиғинишларини ёқтирмай, ўзлари янги ақида ахтариб, охири, Иброҳим алайҳиссалом динида юрамиз, деб қавмларидан ажраб чиққан кишиларга айтилади. Бу номни уларга мушриклар берган, яъни, оталарининг динидан бурилганлар, деганидир.)

Шу умматдан бўладими, Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб юборилишидан олдин ўтган яҳудий, насроний, собиий умматларидан бўладими, қайси бири Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, савобини Парвардигорининг ўзи беради. Охиратда уларни нима кутаётганидан қўрқмайдилар ва бу дунёда қўлларидан чиқиб кетган нарсага хафа бўлмайдилар.

Al-Baqara 2:62Listen in Qur'an →
63

وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَٰقَكُمْ وَرَفَعْنَا فَوْقَكُمُ ٱلطُّورَ خُذُوا۟ مَآ ءَاتَيْنَٰكُم بِقُوَّةٍۢ وَٱذْكُرُوا۟ مَا فِيهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

Аҳду паймонларингизни олганимизни ва устингизга Турни кўтарганимизни, «Биз сизга берган нарсани қувват билан олинг ва ундаги нарсани эсланг, шоядки тақводор бўлсангиз», деганимизни эсланг.

Сиздан Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтириш ҳақида аҳду паймон олганимизни ҳамда аҳдга вафо қилмаслик оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантириш учун устингизга Тур тоғини кўтариб қўйганимизни ва сизларга нозил қилганимиз Тавротни дангасалик, лоқайдлик қилмасдан, қаттиқ, жидду жаҳд билан ушлашга ва ундаги гапларни ёдлаб, тадаббур қилишга буюрганимизни эсланг. Шояд шундан кейин Аллоҳнинг азобидан қўрқадиган бўлиб қолсангиз.

Al-Baqara 2:63Listen in Qur'an →
64

ثُمَّ تَوَلَّيْتُم مِّنۢ بَعْدِ ذَٰلِكَ ۖ فَلَوْلَا فَضْلُ ٱللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُۥ لَكُنتُم مِّنَ ٱلْخَٰسِرِينَ

Сўнгра ўшандан кейин юз ўгирдингиз. Сизга Аллоҳнинг фазли бўлмаганида, албатта ютқазганлардан бўлардингиз.

Сизлар эса шу аҳду паймондан кейин юз ўгирдинглар ва гуноҳга ботдинглар. Аллоҳ фазл қилиб, гуноҳинглардан ўтмаганида, раҳм қилиб, тавбаларингни қабул қилмаганида зиён кўргувчилардан бўлар эдинглар.

Al-Baqara 2:64Listen in Qur'an →
65

وَلَقَدْ عَلِمْتُمُ ٱلَّذِينَ ٱعْتَدَوْا۟ مِنكُمْ فِى ٱلسَّبْتِ فَقُلْنَا لَهُمْ كُونُوا۟ قِرَدَةً خَٰسِـِٔينَ

Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга: «Қувилган, хор-зор маймунга айланинг», дедик.

Аждодингиз ҳақида аниқ билдингларки, уларга Шанба куни ов қилиш ҳаром қилинса-да, ҳийла-найранг ишлатиб, Шанбадан бир кун олдин тўр ташлаб қўйишарди ва уни якшанба куни олишарди. Аллоҳ бу ҳийлакорларни. найрангбозларни бадбахт маймунларга айлантириб қўйди.

Al-Baqara 2:65Listen in Qur'an →
66

فَجَعَلْنَٰهَا نَكَٰلًۭا لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهَا وَمَا خَلْفَهَا وَمَوْعِظَةًۭ لِّلْمُتَّقِينَ

Биз бу (ҳодиса) ни унинг олдидагиларга ва кейинидагиларга ва тақводорларга мавъиза қилдик. (Ушбу хабарлардан Бани Исроилнинг яна икки ахлоқини билиб олса бўлади. 1. Кўп таъкидлашга қарамай, ўзларига тушган ваҳийдан, илоҳий кўрсатмалардан юз ўгириш. 2. Буйруқ ва қайтариқларга юзаки амал қилган бўлиб, аслида, хилоф иш тутиш. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Яҳудийлар қилган ишни сизлар қилманглар, Аллоҳ харом қилган нарсаларни ҳар хил ҳийлалар билан ҳалол ҳисобламанглар», дейдилар.)

Биз бу тажовузкор қишлоқни атрофидаги бошқа қишлоқлар учун ҳам, кейинги авлод учун ҳам ибрат қилдик. Токи, оқибати жазога-азобга олиб борадиган ишларни қилмасинлар. Уни Аллоҳнинг азоби ва тажовузкорлардан интиқом олишидан қўрқадиган тақводорлар учун эслатма ҳам қилдик.

Al-Baqara 2:66Listen in Qur'an →
67

وَإِذْ قَالَ مُوسَىٰ لِقَوْمِهِۦٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تَذْبَحُوا۟ بَقَرَةًۭ ۖ قَالُوٓا۟ أَتَتَّخِذُنَا هُزُوًۭا ۖ قَالَ أَعُوذُ بِٱللَّهِ أَنْ أَكُونَ مِنَ ٱلْجَٰهِلِينَ

Мусо ўз қавмига: «Аллоҳ сизга сигир сўймоқни буюрмоқда», деганини эсланг. Улар: «Бизни масхара қиляпсанми?» дедилар. У: «Жоҳиллардан бўлишимдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман», деди.

Энг сара аждодинглар билан Мусо алайҳиссалом ўртасида нималар кечганини эсланглар. Уларга, бир сигир сўйинглар, деса, дарров сўя қолмасдан, бизни масхара қиляпсанми, дейишди. Бунга жавобан Мусо, Аллоҳ айтмаган гапни айтди дейдиган ёлғончи ва одамларни масхара қиладиган нодон бўлишдан Аллоҳ паноҳ берсин, деди.

Al-Baqara 2:67Listen in Qur'an →
68

قَالُوا۟ ٱدْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّن لَّنَا مَا هِىَ ۚ قَالَ إِنَّهُۥ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌۭ لَّا فَارِضٌۭ وَلَا بِكْرٌ عَوَانٌۢ بَيْنَ ذَٰلِكَ ۖ فَٱفْعَلُوا۟ مَا تُؤْمَرُونَ

Улар: «Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини баён қилиб берсин», дедилар. У: «У қари ҳам, ёш ҳам бўлмаган, икковининг ўртасидаги сигир, деяпти. Бас, буюрилган нарсани бажаринг», деди.

Мусога, Парвардгорингга дуо қилиб, сўйишимиз керак бўлган сигир ҳақида сўраб бер, дейишди. Шунда Мусо, у қари ҳам, ёш ғунажин ҳам бўлмаган ўрта бир сигир, энди Парвардигорингларнинг буйруғини тез бажаринглар, деб жавоб берди.

Al-Baqara 2:68Listen in Qur'an →
69

قَالُوا۟ ٱدْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّن لَّنَا مَا لَوْنُهَا ۚ قَالَ إِنَّهُۥ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌۭ صَفْرَآءُ فَاقِعٌۭ لَّوْنُهَا تَسُرُّ ٱلنَّٰظِرِينَ

Улар: «Роббингга дуо қил, унинг рангини баён қилиб берсин», дедилар. У: «У, ранги сап-сариқ, қараганларни хурсанд қиладиган сигир, деяпти», деди.

Улар саркашлик ва тортишишда давом этиб, Мусо алайҳиссаломга, Парвардигорингга дуо қилиб, унинг ранги қандай бўлишини сўраб бер, дейишди. Шунда Мусо алайҳиссалом, у сап-сариқ, кўрган одамнинг кўзи қувонадиган сигир, деб жавоб берди.

Al-Baqara 2:69Listen in Qur'an →
70

قَالُوا۟ ٱدْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّن لَّنَا مَا هِىَ إِنَّ ٱلْبَقَرَ تَشَٰبَهَ عَلَيْنَا وَإِنَّآ إِن شَآءَ ٱللَّهُ لَمُهْتَدُونَ

Улар: «Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини бизга баён қилиб берсин, сигир бизга ноаниқ бўлиб қолди, биз, иншааллоҳ, албатта ҳидоят топувчимиз», дедилар.

Саркашликларида давом этиб, Парвардигорингга дуо қилиб, сигирнинг белгиларини батафсил баён қилиб беришини сўра, чунки сен тавсифлагандек сигирлар кўп, биз улардан қайси бирини сўйишни билмаймиз ва аниқ сифатлари айтилса, биз иншооллоҳ ўша айтилган сигирни топа оламиз, дейишди.

Al-Baqara 2:70Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.