وَعَلَّمَ ءَادَمَ ٱلْأَسْمَآءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى ٱلْمَلَٰٓئِكَةِ فَقَالَ أَنۢبِـُٔونِى بِأَسْمَآءِ هَٰٓؤُلَآءِ إِن كُنتُمْ صَٰدِقِينَ
Ва У зот одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилди. Кейин: "Агар ростгўйлардан бўлсангиз, анавиларнинг исмларини Менга айтиб беринг", деди.
Одам алайҳиссаломнинг мартабасини билдириб қўйиш учун Аллоҳ таоло у кишига жонли, жонсиз нарсаларнинг номларини ва бу номлар қандай маъно англатишини ўргатиб, ортидан фаришталарга: "Ўзларингизни мана бу махлуқдан мукаррам ва афзал билаётган бўлсангизлар, мана бу нарсаларнинг номларини айтиб беринглар-чи?", деди.