Muslim99Muslim99
← Tafsir library

2. Al-Baqara

The Cow · Medinan · 286 ayahs

سُورَةُ البَقَرَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 271–280 of 286

271

إِن تُبْدُوا۟ ٱلصَّدَقَٰتِ فَنِعِمَّا هِىَ ۖ وَإِن تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا ٱلْفُقَرَآءَ فَهُوَ خَيْرٌۭ لَّكُمْ ۚ وَيُكَفِّرُ عَنكُم مِّن سَيِّـَٔاتِكُمْ ۗ وَٱللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌۭ

Садақани ошкора қилсангиз қандоқ ҳам яхши. Агар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювади. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. (Ушбу ояти каримада садақани ошкора қилиш ҳам, махфий қилиш ҳам мақталмоқда. Бу ҳақдаги бошқа оят ва шаръий далилларни жамлаб ўрганиб чиққан уламоларимиз хулоса қилиб айтадиларки, садақа фарз бўлса, уни ошкора қилиш яхши, чунки бу ҳолда Аллоҳнинг амрига тоат ошкора кўринади ва ҳақдор бўлмаган кишиларга ҳам тушиб қолиши мумкинлиги олди олинади. Агар садақа ихтиёрий бўлса, уни махфий қилингани яхши. Риёдан ва манманликдан узоқда бўлинади. Садақанинг энг ҳақдори камбағал-фақир кишилардир. Исломда садақанинг жорий қилиниши ҳам ўша тоифанинг ҳимояси ва ёрдами учун бўлган.)

Қилаётган садақангизни ошкора қилсангиз, қандай яхши. Уни яшириб камбағалларга берсангиз, ўзингиз учун янада яхши. Чунки ихлосга яқинроқ бўлади. Ихлос билан қилинган садақалар гуноҳларнинг яширилиши ва кечирилишига сабаб бўлади. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир. Бирон ҳолатингиз У Зотдан яширин эмас.

Al-Baqara 2:271Listen in Qur'an →
272

۞ لَّيْسَ عَلَيْكَ هُدَىٰهُمْ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يَهْدِى مَن يَشَآءُ ۗ وَمَا تُنفِقُوا۟ مِنْ خَيْرٍۢ فَلِأَنفُسِكُمْ ۚ وَمَا تُنفِقُونَ إِلَّا ٱبْتِغَآءَ وَجْهِ ٱللَّهِ ۚ وَمَا تُنفِقُوا۟ مِنْ خَيْرٍۢ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنتُمْ لَا تُظْلَمُونَ

Уларни ҳидоятга солиш сенинг зиммангда эмас. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ҳидоятга бошлар. Нафақа қилган яхшиликларингиз ўз фойдангизга. Қилган нафақангиз, фақат Аллоҳнинг юзини исташ учундир. Нафақа қилган яхшиликларингиз ўзингизга тўлалигича қайтарилур. Сизларга зулм қилинмас.

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, уларни ҳидоятга бошлаш, ҳақиқатни тан олдириш ва унга эргаштириш сизнинг зиммангиздаги бурчингиз эмас. Сизнинг вазифангиз ҳақиқатни таништириш ва унга йўллаб қўйиш, холос. Тавфиқ ва ҳидоят Аллоҳнинг қўлидадир. У Зот Ўзи истаган одамни ҳидоят қилади. Қандай яхшиликни инфоқ-эҳсон қилсангизлар, ҳаммаси ўзингизнинг фойдангиз учундир. Чунки Аллоҳ сизнинг эҳсонингизга муҳтож эмас. Қилаётган эҳсонинглар холис Аллоҳ учун бўлсин. Зеро, ҳақиқий мўминлар ёлғиз Аллоҳнинг розилигини истаб инфоқ-эҳсон қиладилар. Озми, кўпми, қилган эҳсонингларнинг савобини тўла-тўкис оласизлар. Чунки Аллоҳ ҳеч кимга зулм қилмайди.

Al-Baqara 2:272Listen in Qur'an →
273

لِلْفُقَرَآءِ ٱلَّذِينَ أُحْصِرُوا۟ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ لَا يَسْتَطِيعُونَ ضَرْبًۭا فِى ٱلْأَرْضِ يَحْسَبُهُمُ ٱلْجَاهِلُ أَغْنِيَآءَ مِنَ ٱلتَّعَفُّفِ تَعْرِفُهُم بِسِيمَٰهُمْ لَا يَسْـَٔلُونَ ٱلنَّاسَ إِلْحَافًۭا ۗ وَمَا تُنفِقُوا۟ مِنْ خَيْرٍۢ فَإِنَّ ٱللَّهَ بِهِۦ عَلِيمٌ

(Садақа ва хайру-эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, ер юзида касб қилишга қодир бўлмаган, иффатлари туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нафақа қилган яхшиликларингизни, албатта, Аллоҳ билгувчидир. (Бу тоифадаги одамлар ўзларини Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга бағишлаган кишилардир, улар нафсларини жиҳод учун тутганлар, шу сабабдан касб қилишга ҳам имконлари йўқ. Айни чоқда, иффатлари, уятлари кучли бўлганидан ўзларининг ҳожатманд эканликларини яшириб юрадилар. Асл ҳолни билмаган одам уларни сиртларидан кўриб бой деб ўйлайди. Нафақани худди ана ўшаларга қилиш керак. Улар ўзлари асл ҳолларини беркитсалар, одамлардан хиралик билан тиланмасалар, қандай қилиб топамиз уларни? «Уларни сиймоларидан танийсан».)

Инфоқ-эҳсонингизни Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилаётгани туфайли тирикчилик қилишга вақт топа олмаётган, ризқ талабида бирон жойга боролмаётган, бировдан нарса сўрашдан қаноат қилишни афзал билгани сабабли нодонлар кўзларига бой кўринаётган, диққат-эътибор билан қараган одамгина уларнинг аҳволи ва кийимларидан муҳтожлигини била оладиган, бошқа фақир-камбағалларга ўхшаб, тиланчилик билан оёқ тираб туриб олмаётган фақирларга қилингиз. Мол билан бўладими, бошқа биланми, нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни кўриб-билиб турибди ва яқинда сизларга жуда катта мукофот беради.

Al-Baqara 2:273Listen in Qur'an →
274

ٱلَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَٰلَهُم بِٱلَّيْلِ وَٱلنَّهَارِ سِرًّۭا وَعَلَانِيَةًۭ فَلَهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ

Кечасию кундузи молларини нафақа қиладиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. («Кечасию кундузи» дейишдан мурод ҳамма вақт назарда тутилмоқда; «молларини» деган сўз замирида эса, ҳамма тур моллар ва ҳамма тур эҳсон қилувчиларга ишора бор. Уларнинг ажрлари энг олиймақом жойда–Роббилари ҳузурида эканлиги таъкидланмоқда.)

Мол-дунёларини кечаю кундуз, яширину ошкора, риё ва обрў учун эмас, Аллоҳнинг розилигини истаб инфоқ-эҳсон қиладиганларнинг савоблари Қиёмат кунида Парвардигорлари ҳузуридадир. Уларни олдинда кутаётган хавфу хатар ҳам йўқ ва улар бу дунёда йўқотган нарсаларига хафа ҳам бўлмайдилар. Бу Аллоҳнинг фазли ва неъматидандир.

Al-Baqara 2:274Listen in Qur'an →
275

ٱلَّذِينَ يَأْكُلُونَ ٱلرِّبَوٰا۟ لَا يَقُومُونَ إِلَّا كَمَا يَقُومُ ٱلَّذِى يَتَخَبَّطُهُ ٱلشَّيْطَٰنُ مِنَ ٱلْمَسِّ ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوٓا۟ إِنَّمَا ٱلْبَيْعُ مِثْلُ ٱلرِّبَوٰا۟ ۗ وَأَحَلَّ ٱللَّهُ ٱلْبَيْعَ وَحَرَّمَ ٱلرِّبَوٰا۟ ۚ فَمَن جَآءَهُۥ مَوْعِظَةٌۭ مِّن رَّبِّهِۦ فَٱنتَهَىٰ فَلَهُۥ مَا سَلَفَ وَأَمْرُهُۥٓ إِلَى ٱللَّهِ ۖ وَمَنْ عَادَ فَأُو۟لَٰٓئِكَ أَصْحَٰبُ ٱلنَّارِ ۖ هُمْ فِيهَا خَٰلِدُونَ

Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб жинни бўлган кишидек довдираб турарлар. Бундай бўлиши уларнинг, тижорат ҳам рибога ўхшаш-да, деганлари учундир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган. Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кимки яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

Судхўрлик қилиб, қарзга фоиз оладиганлар қиёмат куни қабрларидан худди шайтон чалиб кетган одамга ўхшаб, гандираклаб, ўзини бошқара олмаган ҳолда турадилар. Чунки улар судхўрликни ҳалол билдилар, у билан Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган савдо орасини ажрата олмадилар-да, савдо ҳам, рибо ҳам бир, иккиси ҳам фойда келтиради, мол-давлатни кўпайтиради, дедилар. Аллоҳ уларни рад қилиб, бу қиёсларининг норўғрилигини, ёлғонлигини очиқлаб, савдони ҳалол, рибони эса ҳаром қилди. Зеро, савдода хосу оммага манфаат бор бўлса, рибода зулм, ўзгалар молини ноҳақ эгаллаб олиш бордир. Кимга Парвардигори тарафидан насиҳат келиб, уни рибодан огоҳлантирган бўлса ва у йўлидан қайтиб, тавба қилса, олдинги топган мол-дунёси ўзиники бўлади. Олдинги ишлари учун унга гуноҳ ёзилмайди. Унинг келгусидаги иши Аллоҳга ҳавола. Ким Аллоҳ тарафидан тақиқ қўйилганидан кейин ҳам яна судхўрлик қилса, дўзахга кириш ва унда абадий қолишга лойиқ бўлиб қолади. Дўзахда абадий қолишдан мақсад узоқ муддат назарда тутилган бўлиши ҳам, ёки рибони ҳалол қилиб олганлар ҳақида айтилган бўлиши ҳам мумкин. Зеро, дўзахда абадий қолиш кофирларга хосдир. Тавҳид аҳли эса унда абадий қолмайдилар.

Al-Baqara 2:275Listen in Qur'an →
276

يَمْحَقُ ٱللَّهُ ٱلرِّبَوٰا۟ وَيُرْبِى ٱلصَّدَقَٰتِ ۗ وَٱللَّهُ لَا يُحِبُّ كُلَّ كَفَّارٍ أَثِيمٍ

Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратади ва садақаларни зиёда қилади. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас. (Судхўрнинг пули ҳисоб жиҳатидан кўп бўлса ҳам Аллоҳ унинг баракасини кўтариб, егани ўзига юқмайдиган қилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини, хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади. Шунингдек, сиртдан қараганда, садақа қилган кишиларнинг моли камайганга ўхшайди. Аслида эса, иш бунинг тескариси бўлади: Аллоҳ «садақаларни зиёда қилади». Агар ҳисобда садақа қилувчининг моли ҳажми оз бўлса ҳам, Аллоҳ унга барака ато қилади, бало-офатлардан сақлайди, ўзини тинч, хотирини жам қилади.)

Аллоҳ судхўрлик билан топилган бойликни барбод қилади. Бевосита ўша бойликнинг ўзига талафот етказиши ҳам мумкин ёки билвосита ундан баракани олиб қўйиши ҳам мумкин. Ихлос билан қилинган садақаларни эса савобини мўл қилиш билан ўстиради, кўпайтиради. Бир яхшиликнинг савоби ўн баробардан етти юз баробаргача кўп бўлади. Шу билан бирга Аллоҳ садақа қилувчиларнинг мол-дунёсига барака беради. Аллоҳ гуноҳлар лойига ботиб, ҳаромни ҳалол қилиб оладиган саркаш кофирни яхши кўрмайди.

Al-Baqara 2:276Listen in Qur'an →
277

إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّٰلِحَٰتِ وَأَقَامُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَوُا۟ ٱلزَّكَوٰةَ لَهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ

Албатта, иймон келтирган, яхши амалларни қилган, намозни қоим қилиб, закот берганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. (Ҳақиқий иймон эгаси бўлган кишилар доимо яхши амалларни қиладилар, хусусан, намозни вақтида яхшилаб адо этадилар. Иқтисодий соҳада эса, закот берадилар. Рибохўрлар одамларнинг пешона тери билан топган даромадларини ҳаром йўл билан ўзлаштириб олаётган бўлсалар, мўминлар ўзлари пешона тери билан топган ҳалол молларидан закот чиқариб одамларга, шундай еб кетарга берадилар. Қайтариб олиш ёки ўрнига бошқа нарса олиш умидлари ҳам йўқ. Уларнинг бирдан-бир умидлари «закот берганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир», деган ваъдададир. Улар икки дунёда эминлик ва бахт-саодатда бўлурлар.)

Аллоҳга иймон келтирган, пайғамбарига эргашган, яхши амаллар қилган, намозни шариатда кўрсатилгандек тўла-тўкис адо этган ва молларидан ҳақдорлар учун закот берганларнинг савоби Парвардигорлари ҳузуридадир. Улар учун келажакда - охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ, бу дунёда қўлдан чиқариб юборган нарсаларига эса хафа бўлмайдилар.

Al-Baqara 2:277Listen in Qur'an →
278

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَذَرُوا۟ مَا بَقِىَ مِنَ ٱلرِّبَوٰٓا۟ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг.

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашган мўминлар, Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилинглар. Агар Аллоҳга ва Аллоҳнинг судхўрликдан қайтарганига чин дилдан ишонганингиз рост бўлса, одамларда қолиб кетган судхўрлик пулларини талаб қила кўрманглар.

Al-Baqara 2:278Listen in Qur'an →
279

فَإِن لَّمْ تَفْعَلُوا۟ فَأْذَنُوا۟ بِحَرْبٍۢ مِّنَ ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ ۖ وَإِن تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَٰلِكُمْ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ

Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас.

Буйруқни бажармасангиз, билиб қўйингки ва ишончингиз комил бўлсинки, Аллоҳ ва пайғамбари тарафидан уруш бўлиши тайиндир. Агар тавба қилиб, судхўрликни тарк қилсангиз, берган соф қарзингиз - дастмоянгиз ўзингизники. Устига фоиз олиб, сиз ҳам бировга зулм қилмайсиз, пулингизни каматириб бериб, сизга ҳам зулм қилмайдилар.

Al-Baqara 2:279Listen in Qur'an →
280

وَإِن كَانَ ذُو عُسْرَةٍۢ فَنَظِرَةٌ إِلَىٰ مَيْسَرَةٍۢ ۚ وَأَن تَصَدَّقُوا۟ خَيْرٌۭ لَّكُمْ ۖ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

Агар ночор бўлса, бойигунча интизор бўлинг. Садақа қилмоғингиз, гар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир.

Сизлардан қарз олган киши камбағал-фақир бўлса ва қарзини тўлай олмаса, то бойиб, тўлай оладиган бўлгунича муддат беринг. Қарзнинг ҳаммасидан ёки бир қисмидан кечиб, садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир. Бу ишнинг фазли Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай бўлишини билганингларда эди!

Al-Baqara 2:280Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.