Muslim99Muslim99
← Tafsir library

2. Al-Baqara

The Cow · Medinan · 286 ayahs

سُورَةُ البَقَرَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 261–270 of 286

261

مَّثَلُ ٱلَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَٰلَهُمْ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنۢبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِى كُلِّ سُنۢبُلَةٍۢ مِّا۟ئَةُ حَبَّةٍۢ ۗ وَٱللَّهُ يُضَٰعِفُ لِمَن يَشَآءُ ۗ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٌ

Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи зотдир.

Молларини Аллоҳнинг йўлида инфоқ-эҳсон қиладиган мўминларнинг савоби бир дона донга ўхшайди. Деҳқон уни бир унумли ерга экади ва ундан етти бошоқ ўсиб чиқадики, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Аллоҳ Ўзи истаган бандасига кўпайтириб, ҳисобсиз қилиб ажрлар беради. Аллоҳ фазлу карами кенг ва кўпайтириб беришга ким ҳақли эканини яхши биладиган Зотдир.

Al-Baqara 2:261Listen in Qur'an →
262

ٱلَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَٰلَهُمْ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ ثُمَّ لَا يُتْبِعُونَ مَآ أَنفَقُوا۟ مَنًّۭا وَلَآ أَذًۭى ۙ لَّهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ

Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфлари кетидан миннат қилмай ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. (Аллоҳнинг йўлида сарфланган молнинг савобини тўлиқ олишнинг шарти ҳам бор, у ҳам бўлса, мол сарфловчи миннат қилмаслиги ва молни олганларга озор бермаслиги керак. Миннат қилишлик ёмон одат бўлиб, инсон қалбида оғир яра қолдиради.)

Аллоҳнинг тоати ва розилиги йўлида молларини сарфлаб, ортидан гап биланми ё амал биланми миннат қилиб, савобини пучга чиқариб юбормайдиган мўминларнинг ажри Павардигорлари ҳузуридадир. Уларни олдинда ҳеч қандай хавф-хатар кутмаяпти. Эришадиган неъматлари буюклигидан ортда қолиб кетган нарсалари учун эса заррача хафа бўлмайдилар.

Al-Baqara 2:262Listen in Qur'an →
263

۞ قَوْلٌۭ مَّعْرُوفٌۭ وَمَغْفِرَةٌ خَيْرٌۭ مِّن صَدَقَةٍۢ يَتْبَعُهَآ أَذًۭى ۗ وَٱللَّهُ غَنِىٌّ حَلِيمٌۭ

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир. Ва Аллоҳ ғаний ва ҳалим зотдир. («Ортидан озор келадиган садақа»нинг кераги йўқ. Ундан кўра бир оғиз ширин сўз ва кечиримли бўлиш яхшироқдир. Бир оғиз бўлса ҳам, ширин сўз қалбнинг жароҳатига малҳам бўлади, кишининг кўнглини кўтаради. Кечириш эса, ҳасад ва ёмонликни ювиб ташлаб, ўрнига муҳаббат ва дўстликни солади.)

Мўминнинг қалбига хурсандлик олиб кирадиган ширин гап ва ёмонлик қилган одамни кечириб юбориш ортидан миннату озорлар келадиган садақадан яхшироқ. Аллоҳ бандаларидан беҳожат ва жазони тезлатмайдиган ҳалим Зотдир.

Al-Baqara 2:263Listen in Qur'an →
264

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تُبْطِلُوا۟ صَدَقَٰتِكُم بِٱلْمَنِّ وَٱلْأَذَىٰ كَٱلَّذِى يُنفِقُ مَالَهُۥ رِئَآءَ ٱلنَّاسِ وَلَا يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْءَاخِرِ ۖ فَمَثَلُهُۥ كَمَثَلِ صَفْوَانٍ عَلَيْهِ تُرَابٌۭ فَأَصَابَهُۥ وَابِلٌۭ فَتَرَكَهُۥ صَلْدًۭا ۖ لَّا يَقْدِرُونَ عَلَىٰ شَىْءٍۢ مِّمَّا كَسَبُوا۟ ۗ وَٱللَّهُ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلْكَٰفِرِينَ

Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, молини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам кишиларга риё учун нафақа қилганга ўхшаб бекорга кетгазманг. У мисоли бир устини тупроқ босган силлиқ тошга ўхшайди. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қоладир. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас. (Ушбу ояти каримада садақадан кейин миннат қилиб, озор бериб, қилган яхшилигининг савобидан бебаҳра қолишлик ажойиб бадиий васф билан тасвирланяпти. Бу билан мусулмонлар ҳиссида бу ишнинг нақадар ёмон иш эканлигини жонли тасвир қилинмоқда.)

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашганлар, одамларга кўрсатиш ва улардан мақтов эшитиш учун эҳсон қиладиган, ўзи эса Аллоҳга ҳам, Қиёмат кунига ҳам, у кунда бўладиган мукофоту жазога ҳам ишонмайдиган кофирга ўхшаб, бировга садақа бериб, ортидан миннат қилиб, озор бериб, берган садақаларингизни йўққа чиқарманг! Унинг мисоли худди бир устини чанг-тупроқ қоплаган силлиқ тошга ўхшайдики, унга шаррос қуйган ёмғир тегиб, ҳалиги чанг-тупроқни ювиб юборган-да, ўзини қаттиқ-силлиқ тошлигича қолдирган. Худди шунга ўхшаб, риёкорлар ҳам қилган амалларию садақаларининг савобларини пучга чиқарадилар-да, Аллоҳнинг олдига олиб борадиган ҳеч нарсалари қолмайди. Аллоҳ кофирларни Ўзи рози бўладиган ҳамда қилган амалларию инфоқ-эҳсонлари асқотадиган ишларга бошламайди.

Al-Baqara 2:264Listen in Qur'an →
265

وَمَثَلُ ٱلَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَٰلَهُمُ ٱبْتِغَآءَ مَرْضَاتِ ٱللَّهِ وَتَثْبِيتًۭا مِّنْ أَنفُسِهِمْ كَمَثَلِ جَنَّةٍۭ بِرَبْوَةٍ أَصَابَهَا وَابِلٌۭ فَـَٔاتَتْ أُكُلَهَا ضِعْفَيْنِ فَإِن لَّمْ يُصِبْهَا وَابِلٌۭ فَطَلٌّۭ ۗ وَٱللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ

Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшарлар. Унга қаттиқ ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради. Агар қаттиқ ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади. Ва Аллоҳ қилаётганларингизни кўриб турувчи зотдир.

Молларини Аллоҳнинг ризолигини истаб ва Аллоҳнинг ваъдасига аниқ ишониб, сидқидилдан сарфлайдиган мўминлар мисоли худди баланд ҳосилдор жойдаги бўстонга ўхшайди. Унга шаррос ёмғир қуйса, ҳосили мўл бўлади. Савалаб қуядиган ёмғир бўлмаса, севалаб ёққан ёмғир ҳам ери унумдор бўлгани учун кифоя қилаверади. Ихлос билан сарфлайдиган кишиларнинг инфоқ-эҳсонларини ҳам Аллоҳ қабул қилиб, ўзи оз бўлса-да, ажрини мўл қилиб беради. Аллоҳ сизларнинг қилаётган ишларингизни кўриб-билиб туради. Ким ихлос билан қиляпти, ким риё учун қиляпти, ҳаммасидан хабардор, бирон иш У Зотдан яширин қолмайди ва яқинда ҳаммага қилган ишига яраша жазо ёки мукофотини беради.

Al-Baqara 2:265Listen in Qur'an →
266

أَيَوَدُّ أَحَدُكُمْ أَن تَكُونَ لَهُۥ جَنَّةٌۭ مِّن نَّخِيلٍۢ وَأَعْنَابٍۢ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَٰرُ لَهُۥ فِيهَا مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ وَأَصَابَهُ ٱلْكِبَرُ وَلَهُۥ ذُرِّيَّةٌۭ ضُعَفَآءُ فَأَصَابَهَآ إِعْصَارٌۭ فِيهِ نَارٌۭ فَٱحْتَرَقَتْ ۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمُ ٱلْءَايَٰتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ

Сизлардан бирортангиз остидан анҳорлар оқиб турган хурмозор ва узумзор, турли мевали боғи бўлатуриб, ёши бир жойга етганда, заифҳол зурриёти бор пайтда унга ўтли бўрон келиб ёниб битишини хоҳлайдими?! Аллоҳ сизларга шу тариқа Ўз оятларини баён қиладир, шоядки фикр юритсангиз. (Аллоҳнинг йўлда қилинган садақа худди дарахтлари остидан шарқираб сувлар оқиб турган хурмозор ва узумзор, турли мевали боққа ўхшайди. Боғдан ҳаммага фойда–кўрган ҳам, кирган ҳам, еган ҳам ҳурсанд. Худди шунингдек, Аллоҳ йўлида қилинган садақа берганни ҳам, олганни ҳам, билганни ҳам хурсанд қилади. Ҳаммага ўз даражасида фойда етказади. Ана шундай олиймақом боғу бўстони бор одам шу боғнинг ўтли бўронда куйиб тугашини, хусусан, ёши бир жойга етиб, қўлидан бир иш келмай қолган чоғида, унинг қўлига қараб турган заифҳол зурриётлари бор чоғида шундай бўлишини хоҳлайдими? Албатта, йўқ. Аллоҳ йўлида садақа қилган одам ҳам гўё ўшандай боғу бўстонга эришган бўлади. Садақаси кетидан миннат этса ва озор етказса, худди ўтли бўрон билан боғини куйдиргандек бўлади. Садақасининг савоби қолмайди.)

Биронтангиз остидан дарёлар оқиб турадиган, хурмою узумлари пишиб турган, турли хил меваларга бой боғи бўлиб, кексайиб ҳеч иш қўлидан келмайдиган пайтида ўзидек нимжон, заиф болалари билан қолганида боғини ўтли бўрон уриб, ҳаммаси ёниб, култепага айланишини истайдими?! Нотавон ўзи ва нимжон болалари энг муҳтож бўлиб турган бир пайтида-я?! Молини риёкорлик билан сарфлайдиган одамнинг аҳволи мана шундай бўлади. Қиёмат кунида - мазкур қариядек бир савобга энг муҳтож бўлиб турган бир пайтида Аллоҳ таолога қуруқ қўл билан йўлиқади. Аллоҳ сизларга дунё ва охиратингиз учун фойдали бўлган оятларини мана шундай баён қилади. Шоядки, фикр юритсангизлар.

Al-Baqara 2:266Listen in Qur'an →
267

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ أَنفِقُوا۟ مِن طَيِّبَٰتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّآ أَخْرَجْنَا لَكُم مِّنَ ٱلْأَرْضِ ۖ وَلَا تَيَمَّمُوا۟ ٱلْخَبِيثَ مِنْهُ تُنفِقُونَ وَلَسْتُم بِـَٔاخِذِيهِ إِلَّآ أَن تُغْمِضُوا۟ فِيهِ ۚ وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ غَنِىٌّ حَمِيدٌ

Эй иймон келтирганлар! Касб қилган пок нарсаларингиздан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан садақа қилинглар. Нопокни қасд этиб садақа қилманг. Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам олувчимассиз, магар кўз юмсангизгина оласиз. Ва билингки, албатта, Аллоҳ бой ва мақталган зотдир.

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашган зотлар, ҳалолдан касб қилиб топган молингиздан ва Биз сизларга ердан ундириб берган неъматларимиздан инфоқ-эҳсон қилингиз. Ўзингизга тақдим қилинганда ёқтирмасдан, жирканиброқ, кўзингизни юмиб оладиган тубан-нопок нарсаларни бировга бермангиз. Ўзларингиз учун муносиб кўрмаган нарсани қандай қилиб Аллоҳ учун муносиб кўрасизлар? Билингизки, Аллоҳ сизларнинг инфоқ-эҳсонингиздан беҳожатдир, Ўз зотию амалларида ҳамду санога лойиқ Зотдир.

Al-Baqara 2:267Listen in Qur'an →
268

ٱلشَّيْطَٰنُ يَعِدُكُمُ ٱلْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُم بِٱلْفَحْشَآءِ ۖ وَٱللَّهُ يَعِدُكُم مَّغْفِرَةًۭ مِّنْهُ وَفَضْلًۭا ۗ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٌۭ

Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизга ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир. (Шайтон бандаларни молингдан садақа қилсанг, фақир-камбағал бўлиб қоласан, деб қўрқитади. Ҳам кишиларни фаҳшга–ёмон гуноҳ ишларга, қизғанчиқликка, бахиллик ва молу дунёга ўч бўлишга буюради. Шайтоннинг гапига кирганлар фақирликдан қўрқиб, бахил бўлиб, Аллоҳнинг йўлида садақа қилмай юраверадилар.)

Шайтон сизларни камбағал бўлиб қолишдан қўрқитиб, бахилликка ва гуноҳлар қилишга чақиради. Аллоҳ эса сизларга гуноҳларингизни мағфират қилишини ва мўл ризқни ваъда қилади. Аллоҳ фазлу карами кенг, бандаларининг аҳволидан хабардор Зотдир.

Al-Baqara 2:268Listen in Qur'an →
269

يُؤْتِى ٱلْحِكْمَةَ مَن يَشَآءُ ۚ وَمَن يُؤْتَ ٱلْحِكْمَةَ فَقَدْ أُوتِىَ خَيْرًۭا كَثِيرًۭا ۗ وَمَا يَذَّكَّرُ إِلَّآ أُو۟لُوا۟ ٱلْأَلْبَٰبِ

У зот кимни хоҳласа, ўшанга ҳикматни беради. Кимга ҳикмат берилса, унга кўп яхшилик берилган бўлади. Фақат ақл эгаларигина эсларлар. (Ҳикмат билан тасарруф қилган инсон ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйиб. қоиллатиб қилади. Садақада ҳам ҳаддидан ошмай, адолат билан иш юритади. Умуман, ҳикматли бўлишлик унга жуда кўп яхшилик келтиради. Бу ҳақиқатни ақл эгаларигина эслайдилар, тушуниб етадилар.)

Аллоҳ таоло ҳикматни, яъни, гап-сўзда ҳам, амалда ҳам энг тўғри йўлдан бора олишни Ўзи истаган бандасигагина ато этади. Кимга бу неъмат ато этилган бўлса, демак, у жуда кўп яхшиликка ноил бўлибди. Аллоҳнинг оятларидан Аллоҳнинг нуридан баҳра олиб мунаввар бўлган ва ҳидояти ила тўғри йўлни топган комил ақл эгаларигина ибрат-насиҳат оладилар.

Al-Baqara 2:269Listen in Qur'an →
270

وَمَآ أَنفَقْتُم مِّن نَّفَقَةٍ أَوْ نَذَرْتُم مِّن نَّذْرٍۢ فَإِنَّ ٱللَّهَ يَعْلَمُهُۥ ۗ وَمَا لِلظَّٰلِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ

Қилган нафақангизни ёки назрингизни Аллоҳ, албатта, билади. Золимларга ёрдамчилар йўқдир.

Аллоҳнинг розилигини истаб, оздир, кўпдир инфоқ-эҳсон қилсангиз ёки кўнгилли бўлиб Аллоҳ учун бирон савоб ишни назр қилсангиз, Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб туради ва бирон амалингизни зое қилмайди. Яқинда қилган яхши амалингиз учун улуғ ажрлар беради. Кўнгилли бўлиш у ёқда турсин, ҳатто бўйнидаги вазифасини ҳам бажармайдиган, Аллоҳнинг ҳудудларидан ошган золимларга эса қиёмат кунида азобдан қутқариб қоладиган ёрдамчилар топилмайди.

Al-Baqara 2:270Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.