Muslim99Muslim99
← Tafsir library

2. Al-Baqara

The Cow · Medinan · 286 ayahs

سُورَةُ البَقَرَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 251–260 of 286

251

فَهَزَمُوهُم بِإِذْنِ ٱللَّهِ وَقَتَلَ دَاوُۥدُ جَالُوتَ وَءَاتَىٰهُ ٱللَّهُ ٱلْمُلْكَ وَٱلْحِكْمَةَ وَعَلَّمَهُۥ مِمَّا يَشَآءُ ۗ وَلَوْلَا دَفْعُ ٱللَّهِ ٱلنَّاسَ بَعْضَهُم بِبَعْضٍۢ لَّفَسَدَتِ ٱلْأَرْضُ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ ذُو فَضْلٍ عَلَى ٱلْعَٰلَمِينَ

Бас, Аллоҳнинг изни билан урушда енгдилар ва Довуд Жолутни қатл этди. Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикматни берди ва хоҳлаган нарсасини ўргатди. Агар Аллоҳнинг баъзи (одам)ларни баъзиларига дафъ қилиш бўлмаса эди, ер юзи бузиларди. Лекин Аллоҳ оламлар устидан фазл эгасидир. (Довуд Толут аскари ичида ёш йигит эди. Жолут эса, катта кучга эга бўлган подшоҳ, ҳамманинг қалбига даҳшат солиб турувчи аскарбоши эди. Аллоҳ таоло ушбу золим подшоҳ ва аскарбошининг ёшгина йигитча қўлида қатл бўлишини ирода қилди. Бу билан одамларга, Аллоҳ хоҳласа, ҳар қандай жаббор бўлса ҳам, бир ёш йигит унинг ўлимига сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатди. «Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикматни берди ва хоҳлаган нарсасини ўргатди». Довуд Аллоҳнинг инояти билан Толутдан кейин Бани Исроилга подшоҳ бўлди. Унинг подшоҳлик даври олтин давр бўлди. Аллоҳ таоло унга подшоҳликка қўшиб ҳикматни, яъни, Пайғамбарликни ҳам берди. Шу билан бирга, унга уруш асбобларини ясашни ҳам ўргатди.)

Аллоҳнинг изни билан уларни енгдилар. Довуд Жолутни ўлдирди. Аллоҳ унга подшоҳлик ва пайғамбарликни берди ҳамда унга Ўзи хоҳлаган илмларидан ўргатди. Шу билан унга дунёни ҳам ва охиратни ҳам ислоҳ қиладиган омилларни ато этди. Одамлардан бири бузганини яна бири тузиб бориши ҳақидаги Аллоҳнинг қонунияти бўлмаганида ер юзи бузғунчилар қўлида қолиб, харобага айланарди. Лекин Аллоҳ ҳамма махлуқотларига фазлу карамли Зотдир.

Al-Baqara 2:251Listen in Qur'an →
252

تِلْكَ ءَايَٰتُ ٱللَّهِ نَتْلُوهَا عَلَيْكَ بِٱلْحَقِّ ۚ وَإِنَّكَ لَمِنَ ٱلْمُرْسَلِينَ

Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Ва, албатта, сен Пайғамбарлардандирсан. («Булар»-мингларча одамларни ўлдириш ва тирилтириш, тобутни фаришталар кўтариб келиши, оз сонли мўминларнинг кўп сонли кофирларнинг устидан ғолиб келиши ҳақидаги хабарларни ўз ичига олган оятлардир. Уларни Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига ҳақ ила ҳикоя қилиб бермоқда. «Ҳақ билан» дегани–қандай бўлган бўлса, шундай, воқеъликдаги ҳодисанинг ўзини айтиб бермоқда, деганидир.)

Эй Муҳаммад алайҳиссалом, булар Аллоҳнинг очиқ-равшан оятларидир. Хабарлари ростлик, ҳукмлари эса адолат билан суғорилган. Сиз оламлар Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарларнинг бирисиз.

Al-Baqara 2:252Listen in Qur'an →
253

۞ تِلْكَ ٱلرُّسُلُ فَضَّلْنَا بَعْضَهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍۢ ۘ مِّنْهُم مَّن كَلَّمَ ٱللَّهُ ۖ وَرَفَعَ بَعْضَهُمْ دَرَجَٰتٍۢ ۚ وَءَاتَيْنَا عِيسَى ٱبْنَ مَرْيَمَ ٱلْبَيِّنَٰتِ وَأَيَّدْنَٰهُ بِرُوحِ ٱلْقُدُسِ ۗ وَلَوْ شَآءَ ٱللَّهُ مَا ٱقْتَتَلَ ٱلَّذِينَ مِنۢ بَعْدِهِم مِّنۢ بَعْدِ مَا جَآءَتْهُمُ ٱلْبَيِّنَٰتُ وَلَٰكِنِ ٱخْتَلَفُوا۟ فَمِنْهُم مَّنْ ءَامَنَ وَمِنْهُم مَّن كَفَرَ ۚ وَلَوْ شَآءَ ٱللَّهُ مَا ٱقْتَتَلُوا۟ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يَفْعَلُ مَا يُرِيدُ

Ўшалар Пайғамбарлар. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан фазллик қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга ойдин (мўъжиза)ларни бердик ва уни муқаддас руҳ билан қўлладик. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, улардан кейин қолганлар ўзларига очиқ-ойдин баёнотлар келганидан сўнг урушмас эдилар. Лекин ихтилоф қилдилар. Улардан кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, урушмас эдилар. Лекин Аллоҳ нимани ирода қилса, шуни қилади. («Муқаддас руҳ» деб таржима қилинган «Руҳул қудус»дан мурод Жиброил фаришта алайҳиссаломдир.)

Юқорида сизга айтиб ўтганимиз пайғамбарларнинг айримларини айримларидан ваҳий, тобелар ва даражалар жиҳатидан афзал қилдик. Масалан, улардан Мусо алайҳиссалом билан Аллоҳ гаплашди. Муҳаммад алайҳиссаломни эса олий даражаларга кўтарди. Зеро, У Зот бутун инсониятга юборилди. У Зотнинг рисолати билан пайғамбарлик ниҳоясига етди. У Зотнинг уммати бошқа умматлардан афзал қилинди. Марям ўғли Ийсога ўликларни тирилтириш, пес ва моховларни даволаш каби пайғамбарлигига далолат қиладиган очиқ-равшан мўжизаларни бердик ва уни Аллоҳнинг фармонини бажаришда Жаброил алайҳиссалом билан қўллаб-қувватладик. Аллоҳ хоҳлаганида пайғамбарлардан кейин келганлар бу қадар очиқ-равшан оят-аломатлар келганидан кейин урушмаган бўлардилар. Лекин улар ихтилоф қилиб, бўлиниб кетдилар. Бир қисми Аллоҳга иймон келтирса, бошқаси куфр келтирди. Аллоҳ хоҳлаганида урушмаган бўлардилар. Лекин Аллоҳ Ўзи истаган ишини қилади. Истаган бандасини Ўз фазли ва марҳамати билан Исломга ҳидоятлаб қўяди. Истаган одамини Ўз адли ва ҳикмати билан адаштириб қўяди.

Al-Baqara 2:253Listen in Qur'an →
254

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ أَنفِقُوا۟ مِمَّا رَزَقْنَٰكُم مِّن قَبْلِ أَن يَأْتِىَ يَوْمٌۭ لَّا بَيْعٌۭ فِيهِ وَلَا خُلَّةٌۭ وَلَا شَفَٰعَةٌۭ ۗ وَٱلْكَٰفِرُونَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ

Эй иймон келтирганлар! Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан, на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ кун келмасдан олдин нафақа қилинг. Ва кофирлар–ўшалар, золимлардир.

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашганлар, қиёмат куни келишидан олдин сизларга ризқ қилиб берганимиз ҳалол моллардан инфоқ-эҳсон қилиб қолинглар. Қиёмат кунида инсон фойдаланиб қолиши мумкин бўлган олди-сотди ҳам, қийинчилик пайтида қўллаб юборадиган яқин дўст ҳам, зарарни даф қилиб, фойда келтирадиган бирон воситачи ҳам бўлмайди. Фақат Аллоҳнинг Ўзи Ўз хоҳиш-иродаси билан изн берган кишигина шафоат қила олади. Кофирлар Аллоҳ таолога куфр келтиришлари сабабли ҳақиқий золимлардир.

Al-Baqara 2:254Listen in Qur'an →
255

ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلْحَىُّ ٱلْقَيُّومُ ۚ لَا تَأْخُذُهُۥ سِنَةٌۭ وَلَا نَوْمٌۭ ۚ لَّهُۥ مَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ ۗ مَن ذَا ٱلَّذِى يَشْفَعُ عِندَهُۥٓ إِلَّا بِإِذْنِهِۦ ۚ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ ۖ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَىْءٍۢ مِّنْ عِلْمِهِۦٓ إِلَّا بِمَا شَآءَ ۚ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ ۖ وَلَا يَـُٔودُهُۥ حِفْظُهُمَا ۚ وَهُوَ ٱلْعَلِىُّ ٱلْعَظِيمُ

Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир. (Имом Муслим ва Имом Аҳмад Убай ибн Каъб розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Аллоҳдаги китобидаги энг улуғ оят Курси ояти эканлиги таъкидланган. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар. Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.)

Аллоҳ шундай Зотки, чин маъбудликка ёлғиз Ўзи лойиқдир. Тирикдирки, ҳаётида на ўлим бор ва на нуқсон. У Қайюмдир, яъни, бор бўлиши учун Ўзи яратганларидан биронтасига муҳтож бўлмаган, ҳамма яратганлари эса бирон ҳолатда ҳам У Зотдан беҳожат эмас. У Зотни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Зеро, У Зот барҳаётлик ва қайюмликда комилдир, бенуқсондир. Осмонлару ердаги ҳамма нарса Унинг мулкидир. У Зотнинг ҳузурида Унинг Ўзи рози бўлиб изн бермагунича ҳеч ким ҳеч кимни шафоат қила олмайди. Ўтган ишларни ҳам, энди бўладиган ишларни ҳам билади. Бошқалар Унинг илмидан Унинг Ўзи хоҳлаган миқдоринигина била оладилар. Курсиси - Парвардигори оламнинг икки қадами турадиган жой - шу қадар улканки, осмонлару ерни қамраб олган. Уларни муҳофаза қилиб туриш У Зотга қийин эмас. У Ўз зотида ҳам, куч-қудратида ҳам, қаҳрида ҳам ҳаммадан Юксакдир, мулку салатанатида ҳаммадан Буюкдир.

Al-Baqara 2:255Listen in Qur'an →
256

لَآ إِكْرَاهَ فِى ٱلدِّينِ ۖ قَد تَّبَيَّنَ ٱلرُّشْدُ مِنَ ٱلْغَىِّ ۚ فَمَن يَكْفُرْ بِٱلطَّٰغُوتِ وَيُؤْمِنۢ بِٱللَّهِ فَقَدِ ٱسْتَمْسَكَ بِٱلْعُرْوَةِ ٱلْوُثْقَىٰ لَا ٱنفِصَامَ لَهَا ۗ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ

Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир. (Ақида, иймон масаласи инсон қалбига боғлиқ жуда ҳам нозик бир масаладир. Бу нарсани мажбур этиб, куч билан сингдириб бўлмайди. Балки ҳар бир инсон баён қилинган нарсаларга тушуниб иймон келтиргандагина мақсад ҳосил бўлади. Исломда ушбу қоидага қаттиқ риоя қилинади. Аллоҳ таоло Ўзи «Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради», деб қўйган. Яъни, Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръони Каримни тушириб, Исломни жорий қилгандан сўнг тўғри йўл нотўғрисидан, ҳақ ботилдан ажради. Ҳамма нарса ўз ўрнини топди. Шундай бўлгандан кейин «Динга мажбур қилиш йўқ». Ҳар кимга Аллоҳ ақл берган, ўзига керак йўлни танлаб олсин.)

Ҳеч кимни мажбурлаб, зўрлаб Ислом динига киритилмайди. Чунки бу дин очиқ кўриниб турган ҳақиқатдирки, мажбурлашга мутлақо зарурат йўқ. Рушду ҳидоят куфру залолатдан ажралиб бўлди. Аллоҳдан ўзга барча сохта маъбудлардан юз ўгириб, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига иймон келтирган одам қиёмат кунида нажотга олиб борадиган энг мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ бандаларининг гап-сўзларини эшитиб, қилган ишларини кўриб-билиб турадиган Зотдир. Яқинда уларга амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.

Al-Baqara 2:256Listen in Qur'an →
257

ٱللَّهُ وَلِىُّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ يُخْرِجُهُم مِّنَ ٱلظُّلُمَٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ ۖ وَٱلَّذِينَ كَفَرُوٓا۟ أَوْلِيَآؤُهُمُ ٱلطَّٰغُوتُ يُخْرِجُونَهُم مِّنَ ٱلنُّورِ إِلَى ٱلظُّلُمَٰتِ ۗ أُو۟لَٰٓئِكَ أَصْحَٰبُ ٱلنَّارِ ۖ هُمْ فِيهَا خَٰلِدُونَ

Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутдир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар. (Биз оятда «дўст» деб таржима қилган ибора арабчада «валий» деб келган бўлиб, бу сиз билан бизнинг тушунчамиздаги «дўст»дан кўра кенгроқ тушунчани ифода қилади. Бу дўст ишбоши, ҳамма керакли нарсаларни тайёрлаб, ишларни тўғри изга солиб турувчи ғамхўрдир.) «Тоғут»-Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсалар.

Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларга тавфиқ, нусрат беради. Уларни куфру жаҳолат зулматларидан иймону маърифат нурига олиб чиқади. Кофирларнинг дўстлари эса бутлар ва Аллоҳга тенг, шерик қилган бошқа худоларидир. Уларга куфрни чиройли қилиб кўрсатадилар. Уларни иймону маърифат нуридан куфру жаҳолат зулматларига бошлайдилар. Улар дўзах эгаларидир ва у ерда абадий қолурлар.

Al-Baqara 2:257Listen in Qur'an →
258

أَلَمْ تَرَ إِلَى ٱلَّذِى حَآجَّ إِبْرَٰهِۦمَ فِى رَبِّهِۦٓ أَنْ ءَاتَىٰهُ ٱللَّهُ ٱلْمُلْكَ إِذْ قَالَ إِبْرَٰهِۦمُ رَبِّىَ ٱلَّذِى يُحْىِۦ وَيُمِيتُ قَالَ أَنَا۠ أُحْىِۦ وَأُمِيتُ ۖ قَالَ إِبْرَٰهِۦمُ فَإِنَّ ٱللَّهَ يَأْتِى بِٱلشَّمْسِ مِنَ ٱلْمَشْرِقِ فَأْتِ بِهَا مِنَ ٱلْمَغْرِبِ فَبُهِتَ ٱلَّذِى كَفَرَ ۗ وَٱللَّهُ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلظَّٰلِمِينَ

Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим билан Роббиси ҳақида ҳужжат талашганни билмадингми? Иброҳим: «Менинг Роббиим тирилтиради ва ўлдиради», деганда, у: «Мен тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим: «Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради, бас, сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи», деди. Бас, куфр келтирган лол қолди. Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга солмас. (Ушбу ояти карима Иброҳим алайҳиссалом билан у кишининг даврларида ўтган бир ҳукмдор подшоҳнинг тортишувини ҳикоя қилади.)

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом билан Аллоҳнинг рубубияти ва тавҳиди борасида мужодала қилган золимнинг ҳовлиққанини кўрдингизми? Нима учун ҳовлиққанини биласизми? Чунки Аллоҳ унга подшоҳликни берганди ва у босар-тусарини билмай қолганди. Иброҳим алайҳиссалом олдинига Парвардигорининг бир сифатини айтиб: "Раббим халойиқни ўлдиради ва тирилтиради", деди. Золим бунга жавобан саркашлик билан: "Мен ҳам истаган одамимни ўлдираман, истаган одамимни кечириб юбораман", деди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом каттароқ ҳужжат келтириб: "Аллоҳ қуёшни машриқдан чиқаради, сен уни мағрибдан чиқар-чи", деди. Шу билан золим мот бўлди-қолди. Ҳужжат кучли эди. Мағлублигини тан олишдан бошқа чора қолмаганди. Аллоҳ золимларни зулми ва зўравонлиги туфайли Ўзининг йўлига йўллаб қўймайди.

Al-Baqara 2:258Listen in Qur'an →
259

أَوْ كَٱلَّذِى مَرَّ عَلَىٰ قَرْيَةٍۢ وَهِىَ خَاوِيَةٌ عَلَىٰ عُرُوشِهَا قَالَ أَنَّىٰ يُحْىِۦ هَٰذِهِ ٱللَّهُ بَعْدَ مَوْتِهَا ۖ فَأَمَاتَهُ ٱللَّهُ مِا۟ئَةَ عَامٍۢ ثُمَّ بَعَثَهُۥ ۖ قَالَ كَمْ لَبِثْتَ ۖ قَالَ لَبِثْتُ يَوْمًا أَوْ بَعْضَ يَوْمٍۢ ۖ قَالَ بَل لَّبِثْتَ مِا۟ئَةَ عَامٍۢ فَٱنظُرْ إِلَىٰ طَعَامِكَ وَشَرَابِكَ لَمْ يَتَسَنَّهْ ۖ وَٱنظُرْ إِلَىٰ حِمَارِكَ وَلِنَجْعَلَكَ ءَايَةًۭ لِّلنَّاسِ ۖ وَٱنظُرْ إِلَى ٱلْعِظَامِ كَيْفَ نُنشِزُهَا ثُمَّ نَكْسُوهَا لَحْمًۭا ۚ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُۥ قَالَ أَعْلَمُ أَنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌۭ

Ёки шифтлари устига қулаган қишлоқдан ўтган кишига ўхшашни кўрмадингми? У: «Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилтиради?» деди. Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди. У зот: «Қанча ётднг?», деди. У: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича ётдим», деди. У зот: «Балки юз йил ётдинг, таомингга ва шаробингга назар сол, ўзгаргани йўқ ва эшагингга ҳам қара. Сени одамларга ибрат қилиш учун шундай қилдик. Ва суякларга назар сол, уларни қандоқ ҳаракатга соламиз ва уларга қандоқ гўшт кийгизамиз», деди. Унга равшан бўлганда: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим», деди. (Демак, ўша киши Аллоҳ таолонинг ҳар бир нарсага қодир эканига шубҳа билан қарарди. Шунда Аллоҳ таоло унга, ўлган нарсаларни қандай қилиб тирилтиришини тушунтириб ўтирмади-да, у банданинг ўзини тажриба қилиб қўя қолди: «Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди». Бўлиб ўтган воқеани тушуниб етиш учун Аллоҳ унга: «Қанча ётдинг?» деди». У одам ўзининг қанча ётганини қаердан билсин. Вақтни сезиш тирик, ҳаёт нашидасини суриб турган кишиларга хос хусусият. У бўлса, юз йил ўлиб ётди. Бунинг устига, ҳис-туйғу одамни алдайди ҳам. Шунинг учун: «У: «Бир кун ёки бир кунининг баъзисича ётдим», деди». Ўзининг билганича жавоб берди. Ўзининг юз йил ўлиб ётиб, яна қайта тирилгани унга бир кун ёки бир кундан ҳам озроқ ётгандай бўлиб кўринди. Бу ҳолати ўзига тасдиқлатиб олингандан сўнг, бўлган ишнинг ҳақиқати унга айтилди: «Балки юз йил ётдинг», дейилди.)

Томлари йиқилиб, деворлари ағанаб, аҳолиси қирилиб, ўзи ҳувиллаб қолган қишлоқдан ўтган одамни кўрдингизми? У ҳайратланиб: "Аллоҳ бу тугаб бўлган қишлоқни қандай тирилтирар экан-а", деганди. Шунда Аллоҳ унинг ўзини юз йил муддатга ўлдириб, қайта тирилтирди ва ундан: "Ўлик ҳолингда қанча турдинг?", деб сўради. У: "Бир кун ё ярим кун", деб жавоб берди. Шунда Аллоҳ унга деди: "Юз йил турдинг. Таом ва ичимлигингга қара, қандай бўлса, ўшандоқ турибди, заррача ўзгармаган. Ҳолбуки, озиқ-овқат энг тез ўзгарадиган маҳсулот. Анави ўлиб ётган эшагингга қара, чириб, суяклари ажраб ётибди. Энди сени Аллоҳнинг қайта тирилтиришга қодир эканини кўрсатувчи ҳужжат-аломат қилишимиз учун эшагингнинг сочилиб кетган суякларини қандай бирлаштиришимизга, кейин уларнинг устига қандай гўшт қоплашимизга ва шу билан янги ҳаёт бахш этишимизга қара". Буларнинг ҳаммасини кўргач, унга ҳақиқат ойдинлашди ва эътироф этиб: "Аллоҳ ҳар ишга Қодир эканини биламан", деди.

Al-Baqara 2:259Listen in Qur'an →
260

وَإِذْ قَالَ إِبْرَٰهِۦمُ رَبِّ أَرِنِى كَيْفَ تُحْىِ ٱلْمَوْتَىٰ ۖ قَالَ أَوَلَمْ تُؤْمِن ۖ قَالَ بَلَىٰ وَلَٰكِن لِّيَطْمَئِنَّ قَلْبِى ۖ قَالَ فَخُذْ أَرْبَعَةًۭ مِّنَ ٱلطَّيْرِ فَصُرْهُنَّ إِلَيْكَ ثُمَّ ٱجْعَلْ عَلَىٰ كُلِّ جَبَلٍۢ مِّنْهُنَّ جُزْءًۭا ثُمَّ ٱدْعُهُنَّ يَأْتِينَكَ سَعْيًۭا ۚ وَٱعْلَمْ أَنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌۭ

Эсла, Иброҳим: «Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганда, У зот: «Ишонмадингми?» деди. У: Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», деди. У зот: «Қушдан тўртта олгин-да, ўзингга тортиб, кесиб майдала, сўнгра улардан ҳар бир тоққа бўлакларини қўйгин, кейин уларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келурлар ва билгинки, албатта, Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир», деди. (Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таоло ўликларни тирилтира олишига ҳеч қандай шубҳа қилмас эдилар. У зотнинг бунга ишончлари комил эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло «Ишонмадингми?» деб сўраганида: «Оре (ишондим), лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», дедилар. Дилда ишонган нарсани, кўз билан кўриб, Аллоҳ таолонинг қудратига қоил қолиб, мўмин банда ўз Роббининг мўъжизаларини кўриб маза қилгандек маза қилиб, кўнгли хотиржам бўлиши учун сўраганлар.)

Эсланг, эй Пайғамбар алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссалом: "Парвардигоро, ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат, ўз кўзим кўрай", деганида, Аллоҳ: "Ишонмаганмидинг?", деди. Иброҳим: "Ишонгандим, лекин қалбим яна ҳам таскин топиши учун", деди. Шунда Аллоҳ унга деди: "Тўртта қушни олгин-да, уларни майдалаб ташла, кейин атрофдаги тоғларга бўлакларини сочиб юбор, ундан кейин уларни ўзингга чақир, ҳаммаси олдингга дарҳол етиб келадилар. Билгилки, эй Иброҳим, Аллоҳ Ўз мулкида ғолиб, Азиз ҳамда ҳар бир ишини, ҳукмини ва яратишини ҳикмат билан қиладиган Зотдир".

Al-Baqara 2:260Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.