Muslim99Muslim99
← Tafsir library

2. Al-Baqara

The Cow · Medinan · 286 ayahs

سُورَةُ البَقَرَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 231–240 of 286

231

وَإِذَا طَلَّقْتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَبَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ أَوْ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍۢ ۚ وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًۭا لِّتَعْتَدُوا۟ ۚ وَمَن يَفْعَلْ ذَٰلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُۥ ۚ وَلَا تَتَّخِذُوٓا۟ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ هُزُوًۭا ۚ وَٱذْكُرُوا۟ نِعْمَتَ ٱللَّهِ عَلَيْكُمْ وَمَآ أَنزَلَ عَلَيْكُم مِّنَ ٱلْكِتَٰبِ وَٱلْحِكْمَةِ يَعِظُكُم بِهِۦ ۚ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَىْءٍ عَلِيمٌۭ

Хотинларни талоқ қилишингизда, муддатлари охирига етганда, уларни яхшилик билан ушлаб қолинг ёки яхшилик билан қўйворинг. Уларни тажовуз учун, зарар етказиш юзасидан ушлаб турманг. Ким ўшандоқ қилса, шубҳасиз, ўзига зулм қилади. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билманг. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ва ваъз этиб туширган китоби ва ҳикматини эсда тутинг. Аллоҳга тақво қилинг ва, билингки, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир. (Аллоҳнинг улуғ неъмати–Исломни дин ва Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб юборишидир. Ваъз этиб туширган китоби–Қуръони Карим. Ҳикмат–Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари. Бу нарсаларни доимо эсда тутиш, улар асосида илоҳий кўрсатмаларга амал қилиб яшашгина инсонга бахт келтиради, шу жумладан, оилавий ҳаётда ҳам.)

Аёлларингизни талоқ қилсангиз ва уларнинг идда муддатлари охирлаб қолса, ё яхшилик билан олиб қолинглар ва ёки яхшилик билан қўйиб юборинглар. Жоҳилиятдагиларга ўхшаб уларга тажовуз қилиш ва зарар етказиш учун олиб қолманглар. Ким шундай қилса, ўзига ўзи зулм қилибди. Чунки бу иши билан у ўзини ўзи гуноҳкор қилиб, азобга гирифтор этади. Аллоҳнинг оятлари билан ўйнашиб, уларни масхара қилманглар. Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматларини эсланглар. Уларнинг энг улуғи сизларга Қуръон ва суннатни нозил қилганидирки, улар орқали сизларга жаннат хушхабарини берди ва сизларни дўзахдан огоҳлантирди. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Билингларки, Аллоҳ ҳар нарсадан хабардордир, ҳеч нарса У Зотдан яширин эмас ва яқинда сизларга амалларингизга қараб, жазо ёки мукофотларингизни беради.

Al-Baqara 2:231Listen in Qur'an →
232

وَإِذَا طَلَّقْتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَبَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَلَا تَعْضُلُوهُنَّ أَن يَنكِحْنَ أَزْوَٰجَهُنَّ إِذَا تَرَٰضَوْا۟ بَيْنَهُم بِٱلْمَعْرُوفِ ۗ ذَٰلِكَ يُوعَظُ بِهِۦ مَن كَانَ مِنكُمْ يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْءَاخِرِ ۗ ذَٰلِكُمْ أَزْكَىٰ لَكُمْ وَأَطْهَرُ ۗ وَٱللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, яхшилик билан ўзаро рози бўлишиб, эрларига қайта никоҳланишларини ман қилиб, қийинлаштирманг. Ушбу ила сизлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар ваъзланади. Шундоқ қилишингиз сиз учун тозароқ ва покроқдир. Ва Аллоҳ билади, сиз эса билмайсиз. (Маъқал ибн Ясар розийаллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг даврларида синглисини мусулмонлардан бир кишига эрга берибди. Эру хотин бир муддат бирга яшашибди. Кейин эр хотинини бир талоқ қўйиб, қайтмабди. Иддаси чиқиб кетибди. Кейин икковлари ҳам афсус қилиб, эр хотинга, хотин эрга муҳаббат қилибди. Ва бошқа совчилар қатори совчи қўйибди. Шунда Маъқал ибн Ясар унга: «Пасткашнинг ўғли пасткаш! Сени ҳурмат қилиб синглимни берган эдим, сен бўлса уни талоқ қилдинг. Аллоҳга қасамки, у сенга абадий қайтмайди», дебди. Сўнгра Аллоҳ таоло эрнинг хотинга, хотиннинг эрга ҳожатини билиб, «Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари етганда...» деб бошланиб, «... сиз эса билмайсиз», деб туговчи оятни нозил қилди. Маъқал ибн Ясар розийаллоҳу анҳу ояти каримани эшитишлари билан: «Парвардигорнинг сўзини эшитдик ва итоат қиламиз, –дедилар-да, куёвни чақириб: «Синглимни сенга никоҳлаб бераман ва сени ҳурмат қиламан», дедилар.)

Биринчи ва иккинчи талоқдан кейин иддаси чиқса ва олдинги эри билан яхши яшаб кетишга келишиб, янги никоҳ билан қайта ярашишни истаса, валийлари унга тўсқинлик қилмасинлар. Бу ҳукм Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар учун эслатмадир. У эзгуликни кучайтирадиган, обрўларингизни ҳам, амалларингизни ҳам покиза тутишга ундайдиган ҳукмдир. Ишларнинг моҳиятини ҳам, оқибатларини ҳам Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар.

Al-Baqara 2:232Listen in Qur'an →
233

۞ وَٱلْوَٰلِدَٰتُ يُرْضِعْنَ أَوْلَٰدَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ ۖ لِمَنْ أَرَادَ أَن يُتِمَّ ٱلرَّضَاعَةَ ۚ وَعَلَى ٱلْمَوْلُودِ لَهُۥ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِٱلْمَعْرُوفِ ۚ لَا تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلَّا وُسْعَهَا ۚ لَا تُضَآرَّ وَٰلِدَةٌۢ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوْلُودٌۭ لَّهُۥ بِوَلَدِهِۦ ۚ وَعَلَى ٱلْوَارِثِ مِثْلُ ذَٰلِكَ ۗ فَإِنْ أَرَادَا فِصَالًا عَن تَرَاضٍۢ مِّنْهُمَا وَتَشَاوُرٍۢ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا ۗ وَإِنْ أَرَدتُّمْ أَن تَسْتَرْضِعُوٓا۟ أَوْلَٰدَكُمْ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِذَا سَلَّمْتُم مَّآ ءَاتَيْتُم بِٱلْمَعْرُوفِ ۗ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌۭ

Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизадилар. Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмайди. Она ҳам, ота ҳам боласи сабабидан зарар тортмасин. Меросхўрга ҳам худди шундоқ. Агар ўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ бўлмайди. Агар фарзандларингизга эмизувчи талаб қилишни ирода қилсангиз, берадиганингизни яхшилик билан аввалдан топширсангиз, гуноҳ бўлмайди. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўриб турувчидир.

Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. Бу ҳукм эмизиш муддатини тўла қилмоқчи бўлганлар учун. Талоқ қилинган эмизикли аёлнинг нафақаси, уни едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир. Аллоҳ ҳеч кимга тоқатидан, имконидан, қувватидан ортиғини юкламайди. Ота ва она болани восита қилиб бир-бирларига зарар беришлари мумкин эмас. Ота йўқ бўлса, аёлнинг таъминоти боланинг меросхўрига ўтади. Агар ота-она ўзаро келишиб, маслаҳатлашиб, боланинг манфаатини кўзлаб, икки йил муддатдан олдин болани сутдан чиқармоқчи бўлсалар, уларга гуноҳ бўлмайди. Агар болаларингизга онасидан бошқа эмизувчи энага ёлламоқчи бўлсангиз, унга келишилган ҳақни яхшилик билан муддатини ўтказиб юбормасдан тўла-тўкис тўлаб турсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилинглар. Билингларки, Аллоҳ ҳамма қилган ишларингизни кўриб-билиб туради. Ҳеч нарса Ундан яширин қолмайди. Яқинда қилган ишларингизга қараб жазо ёки мукофотларингизни беради.

Al-Baqara 2:233Listen in Qur'an →
234

وَٱلَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَٰجًۭا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍۢ وَعَشْرًۭا ۖ فَإِذَا بَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا فَعَلْنَ فِىٓ أَنفُسِهِنَّ بِٱلْمَعْرُوفِ ۗ وَٱللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌۭ

Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой-у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир. (Жоҳилият аҳлининг одатига биноан, эри ўлган хотиннинг устига эрининг қариндошларидан бири ридосини ташлаб қўйса, аёл бечора ўз-ўзидан ўша одамнинг мулкига айланиб қолар эди. Хоҳласа ҳалиги одам ўзи хотин қилар, хоҳласа, бошқа эрга бериб, маҳрини олар ёки умуман сотиб юборар эди. Ислом бу зулмни аёлнинг елкасидан кўтариб ташлади. Эри ўлган аёлнинг иддасини маълум муддатга чегаралаб қўйди: «тўрт ой-у ўн кун». Бунинг ҳикмати кўп. Аввало, бу муддат ичида раҳмининг (бачадоннинг) ҳомиладан бўш ёки бўш эмаслиги билинади. Иддалари чиққанидан кейин, аёллар шариат йўли билан ўзларига совчи кутсалар, айб эмас. Демак, эри ўлганидан тўрт ой-у ўн кун битгач, хотини ясаниб, пардоз қилиб, эрга тегиши учун совчи кутса, ўзининг иши, ҳеч кимга гуноҳ бўлмайди. Уни бу ишдан тўсишга ҳеч кимнинг ҳаққи ҳам йўқ. Шариатнинг ҳукми шу. Ҳаётда бундан бошқа ҳолларнинг учраб туриши эса, бидъат ёки хурофотдир. Хурофотдан сақланиш лозим. Чунки: «Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир». Иддада ўтирган аёлга нисбатан шариат кўрсатмаларидан бошқа йўл тутмаслик керак.)

Кимлардир вафот этиб, ортидан ҳомиладор бўлмаган аёллари қолса, тўрт ою ўн кун эрнинг уйидан чиқмасдан, пардоз қилмасдан, бошқа эрга тегмасдан турадилар. Муддат тугаганидан кейин мазкур ман қилинган ишлардан шариат ва урф-одатга зид бўлмаган тарзда қилсалар, валийларига гуноҳ бўлмайди. Аллоҳ ҳамма қилаётган ишларингиздан хабардор. Зоҳирда бўлсин, ботинда бўлсин, ҳеч нарса У Зотдан яширин эмас. Яқинда қилган амалларингизга қараб жазо ёки мукофотингларни беради.

Al-Baqara 2:234Listen in Qur'an →
235

وَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا عَرَّضْتُم بِهِۦ مِنْ خِطْبَةِ ٱلنِّسَآءِ أَوْ أَكْنَنتُمْ فِىٓ أَنفُسِكُمْ ۚ عَلِمَ ٱللَّهُ أَنَّكُمْ سَتَذْكُرُونَهُنَّ وَلَٰكِن لَّا تُوَاعِدُوهُنَّ سِرًّا إِلَّآ أَن تَقُولُوا۟ قَوْلًۭا مَّعْرُوفًۭا ۚ وَلَا تَعْزِمُوا۟ عُقْدَةَ ٱلنِّكَاحِ حَتَّىٰ يَبْلُغَ ٱلْكِتَٰبُ أَجَلَهُۥ ۚ وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِىٓ أَنفُسِكُمْ فَٱحْذَرُوهُ ۚ وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ غَفُورٌ حَلِيمٌۭ

У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда тутишингизда гуноҳ йўқ. Аллоҳ сиз уларни, албатта, эслашингизни билади. Лекин улар билан хуфёна ваъдалашманг. Магар яхши гап гапирсангиз, майли. Идда ўз муддатига етмагунча, никоҳ боғлашни қасд қилманг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ ичингиздагини билади. Бас, Ундан огоҳ бўлинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва ҳалимдир.

Эридан боин (бошқага эрга тегиши мумкин бўладиган) талоқ олган ёки эри ўлган аёлга иддаси ичида, "иддангиз тугаса, айтиб қўйинг", деганга ўхшаш иборалар билан ишоралар бериш мумкин. Аммо, иддангиз тугаса, сизга уйланаман, дея аниқ ваъда бериш мумкин эмас. Аммо иддаси чиққанидан кейин уйланишни кўнглига тугиб қўйган бўлса, зарари йўқ. Бу гапни яқинда очиқлашингизни Аллоҳ билиб турибди. Шунинг учун очиқ айтишга эмас, ишора қилишга рухсат берди. Идда ичидаги аёлга яширин тарзда уйланишга ваъда берманглар, улар билан ваъдалашманглар, келишиб олманглар. Билингларки, Аллоҳ қалбингларда нима кечаётганини ҳам билиб туради. Ундан қўрқинглар, буйруқларига зид иш қилманглар. Яна билингларки, Аллоҳ тавба қилган бандасини кечирадиган Кечиримли ва жазони тезлаштирмайдиган Ҳалим Зотдир.

Al-Baqara 2:235Listen in Qur'an →
236

لَّا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِن طَلَّقْتُمُ ٱلنِّسَآءَ مَا لَمْ تَمَسُّوهُنَّ أَوْ تَفْرِضُوا۟ لَهُنَّ فَرِيضَةًۭ ۚ وَمَتِّعُوهُنَّ عَلَى ٱلْمُوسِعِ قَدَرُهُۥ وَعَلَى ٱلْمُقْتِرِ قَدَرُهُۥ مَتَٰعًۢا بِٱلْمَعْرُوفِ ۖ حَقًّا عَلَى ٱلْمُحْسِنِينَ

Агар хотинларга қўл теккизмай туриб ёки уларнинг маҳрни аниқламай туриб талоқ қилсангиз, сизга гуноҳ бўлмайди. Уларни бой борича, йўқ ҳолича яхшилик ила фойда билан фойдалантиринг. Бу яхшилик қилувчилар бурчидир. (Бу оятда никоҳдан кейин маҳрни аниқламаган ҳолатда духулдан олдин талоқ қилганда нима бўлиши ҳақида сўз кетмоқда.)

Никоҳ қилган лекин ҳали қўшилмаган ва аниқ бир маҳр тайин қилмаган аёлларингизни талоқ қилсангизлар, уларга маҳр беришингиз шарт бўлмайди. Шикастланган қалбларига бироз ором бўлиши учун кўнглингиздан чиқариб, бирон нарса бериб юборишингиз вожибдир. Бу борада бой ёки камбағал ҳолига қараб иш қилади. Бу иш ҳамма ишини пухта бажарадиган муҳсинлар бўйнидаги бурчдир.

Al-Baqara 2:236Listen in Qur'an →
237

وَإِن طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِن قَبْلِ أَن تَمَسُّوهُنَّ وَقَدْ فَرَضْتُمْ لَهُنَّ فَرِيضَةًۭ فَنِصْفُ مَا فَرَضْتُمْ إِلَّآ أَن يَعْفُونَ أَوْ يَعْفُوَا۟ ٱلَّذِى بِيَدِهِۦ عُقْدَةُ ٱلنِّكَاحِ ۚ وَأَن تَعْفُوٓا۟ أَقْرَبُ لِلتَّقْوَىٰ ۚ وَلَا تَنسَوُا۟ ٱلْفَضْلَ بَيْنَكُمْ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ

Агар уларга қўл тегизмай талоқ қилсангиз ва маҳрни аниқлаб қўйган бўлсангиз, аниқланганнинг ярмини берасиз, магар аёл ёки никоҳ тугуни қўлида бўлган киши афв қилса, бермайсиз. Ва афв қилишингиз тақвога яқиндир. Орангиздаги фазилатни унутманг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчи зотдир.

Никоҳ қилиб олган, муайян маҳр ҳам белгилаган, лекин ҳали қўшилмаган аёлларингизни талоқ қилсангизлар, маҳрнинг ярмини беришингиз вожиб бўлади. Агар аёл олийжаноблик қилиб маҳрдан кечиб юборса ёки эр олийжаноблик қилиб маҳрнинг ярмини эмас, ҳаммасини бериб юборса, янада яхши. Ҳақ-ҳуқуқлар борасида ўзаро олийжаноблик ва бағрикенглик қилишингиз сизни янада тақводорроқ, янада Аллоҳдан қўрқадиганроқ, янада Аллоҳга итоат қиладиганроқ одамга айлантиради. Бас, эй одамлар, ҳақ-ҳуқуқлар борасида ўзаро олийжаноблик ва бағрикенгликни канда қилманг. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб турибди. Шундай экан, эзгулик улашиш йўлида ғайрат қилиб, Аллоҳнинг савобига ноил бўлинглар!

Al-Baqara 2:237Listen in Qur'an →
238

حَٰفِظُوا۟ عَلَى ٱلصَّلَوَٰتِ وَٱلصَّلَوٰةِ ٱلْوُسْطَىٰ وَقُومُوا۟ لِلَّهِ قَٰنِتِينَ

Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг. (Намозни муҳофаза этиш–уларни ўз вақтида, яхшилаб, камчиликсиз ўқиш маъноларини билдиради. «Ўрта намоз» ҳақида уламолар турли фикрларни айтганлар. Лекин далилларни солиштириб кўрган уламолар «ўрта намоз»дан мурод–аср намози, деганлар. Имом Муслим қилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аҳзоб урушида: «Бизни ўрта намоз, аср намозидан машғул қилдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларини ҳам, уйларини ҳам оловга тўлдирсин», деганлар.)

Ҳамма намозларни Аллоҳ буюргандек тўла-тўкис адо этиш билан асраб қолинглар. Хусусан, ўрта намозни - аср намозини. Намозингларда Аллоҳга итоат этиш ва хушуъ билан туринглар.

Al-Baqara 2:238Listen in Qur'an →
239

فَإِنْ خِفْتُمْ فَرِجَالًا أَوْ رُكْبَانًۭا ۖ فَإِذَآ أَمِنتُمْ فَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَمَا عَلَّمَكُم مَّا لَمْ تَكُونُوا۟ تَعْلَمُونَ

Агар хавфда қолсангиз, юрган ва минган ҳолингизда, хотиржам бўлганингизда, билмаган нарсангизни қандоқ ўргатган бўлса, Аллоҳни шундоқ зикр қилинг. (Одамлар кўп нарсаларни билмайдилар, Аллоҳ ўргатмаса ҳеч нарсани билмас эдилар. Шунингдек, Аллоҳ ўргатмаса, намоз ўқишни ҳам билмасдилар. Хотиржам бўлганларида, Аллоҳ қандай ўргатган бўлса, шундоқ қилиб намоз ўқисинлар.)

Бирон душмандан ёки бошқа бир офатдан қўрқиб уни тўла адо этолмай қолсангизлар, оёқда туриб ёки туя, от кабиларни минган ҳолингизда ё бошқа бир ўзингиз қодир бўладиган ҳолатингизда намоз ўқинглар. Хавф кетганидан кейин Аллоҳни турли тарзда, жумладан, намозни тўла адо этиш тарзида ҳам зикр қилинглар. Аллоҳ сизларга ўзингиз билмаган нур ва ҳидоятни ўргатди. Энди сизлар ибодатни ана шундай бажаринглар.

Al-Baqara 2:239Listen in Qur'an →
240

وَٱلَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَٰجًۭا وَصِيَّةًۭ لِّأَزْوَٰجِهِم مَّتَٰعًا إِلَى ٱلْحَوْلِ غَيْرَ إِخْرَاجٍۢ ۚ فَإِنْ خَرَجْنَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِى مَا فَعَلْنَ فِىٓ أَنفُسِهِنَّ مِن مَّعْرُوفٍۢ ۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌۭ

Сизлардан вафот этганда жуфтларини қолдираётганлар, хотинлари чиқмасдан бир йилгача фойдаланишини васият қилсинлар. Агар улар чиқсалар, ўз хусусларида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир.

Сизлардан вафот этганда аёлларини ортидан қолдираётганлар улар учун тўла бир йилгача уйда қолиш ва бошқа керакли таъминотни ўлимидан олдин васият қилиб қўйсинлар. Меросхўрлари мажбурлаб уларни чиқариб юбормасинлар. Лекин агар уларнинг ўзлари бир йил бўлмасдан олдин чиқиб кетсалар ва ўзларига оро бериб, пардоз-андоз қила бошласалар, сизларга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Аллоҳ ҳар кимдан ва ҳар нарсадан ғолиб азиз Зотдир, ҳар бир тадбирини, шариатини ҳикмат билан қиладиган ҳаким Зотдир. Жумҳур муфассирлар бу оятнинг ҳукми юқоридаги 234-оят билан насх-бекор қилинган, деганлар.

Al-Baqara 2:240Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.