Muslim99Muslim99
← Tafsir library

2. Al-Baqara

The Cow · Medinan · 286 ayahs

سُورَةُ البَقَرَةِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 211–220 of 286

211

سَلْ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ كَمْ ءَاتَيْنَٰهُم مِّنْ ءَايَةٍۭ بَيِّنَةٍۢ ۗ وَمَن يُبَدِّلْ نِعْمَةَ ٱللَّهِ مِنۢ بَعْدِ مَا جَآءَتْهُ فَإِنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلْعِقَابِ

Бани Исроилдан уларга қанча оятларни берганимизни сўра. Кимки ўзига келган Аллоҳнинг неъматини ўзгартирса, бас, албатта, Аллоҳ иқоби қаттиқ зотдир.

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Бани Исроилдан бир сўраб кўринг-чи, Аллоҳ таоло уларга пайғамбарларнинг ҳақлигига далолат қилувчи қанчалар очиқ-равшан ҳужжатларни баён қилиб берган экан! Улар эса ёлғонга чиқариш ва юз ўгиришдан бошқани билмадилар. Кофирлик ва саркашлик билан Аллоҳнинг неъматини билиб-таниб туриб ўзгартирган одам билиб қўйсинки, ҳақиқатни ёлғонга чиқарадиган кофирларни Аллоҳ жуда қаттиқ азоблайди.

Al-Baqara 2:211Listen in Qur'an →
212

زُيِّنَ لِلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ٱلْحَيَوٰةُ ٱلدُّنْيَا وَيَسْخَرُونَ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ۘ وَٱلَّذِينَ ٱتَّقَوْا۟ فَوْقَهُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ ۗ وَٱللَّهُ يَرْزُقُ مَن يَشَآءُ بِغَيْرِ حِسَابٍۢ

Куфр келтирганларга бу дунё ҳаёти зийнатланди ва улар иймон келтирганларни масхара қиладилар. Ва ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ кимни хоҳласа, беҳисоб ризқ беради. (Кофирларнинг Аллоҳ йўлига юрмасликларининг сабаби дунё ҳаётининг зийнатидир. Уларнинг бирдан бир мақсади, фикри-зикри ва орзу-умиди–шу беш кунлик дунёнинг ҳой-ҳаваси, зийнатидир. Кофирлар ҳаётнинг маъносини шунда, деб тушунадилар. Иймонсиз бўлганлари учун ҳайвоний тасаввур ва чегарадан ташқарига чиқа олмайдилар. Мўмин киши учун эса, бу дунёнинг зийнати ҳақир ва аҳамиятсиз нарса ҳисобланади. Улар дунё ҳой-ҳавасига ўч бўлишни ўзларига ор ҳисоблайдилар. Ҳақиқий ҳаёт–охират ҳаёти келган чоқда эса, ҳамма нарса ўз ўрнига тушади. Ўшанда, яъни, қиёмат кунида мўминлар, тақво қилганлар кофирлардан устун бўладилар. Ризқи рўзга келадиган бўлсак, уни Аллоҳ таоло кимга хоҳласа, беҳисоб беради. Ризқ берувчи Унинг Ўзи. Мўминга ҳам, кофирга ҳам бераверади.)

Аллоҳга куфр келтирганларнинг кўзига бу дунё ҳаёти ва ундаги ўткинчи лаззатлар чиройли кўринади, оҳанрабодек ўзига тортади. Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганларни масхара қиладилар. Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилган тақводорларнинг мартабалари эса охиратда улардан баланд бўлади. Зеро, Аллоҳ уларни Адн жаннатларига киритади. Аллоҳ Ўзи истаган бандасига беҳисоб неъматлар ато этади.

Al-Baqara 2:212Listen in Qur'an →
213

كَانَ ٱلنَّاسُ أُمَّةًۭ وَٰحِدَةًۭ فَبَعَثَ ٱللَّهُ ٱلنَّبِيِّۦنَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ ٱلْكِتَٰبَ بِٱلْحَقِّ لِيَحْكُمَ بَيْنَ ٱلنَّاسِ فِيمَا ٱخْتَلَفُوا۟ فِيهِ ۚ وَمَا ٱخْتَلَفَ فِيهِ إِلَّا ٱلَّذِينَ أُوتُوهُ مِنۢ بَعْدِ مَا جَآءَتْهُمُ ٱلْبَيِّنَٰتُ بَغْيًۢا بَيْنَهُمْ ۖ فَهَدَى ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لِمَا ٱخْتَلَفُوا۟ فِيهِ مِنَ ٱلْحَقِّ بِإِذْنِهِۦ ۗ وَٱللَّهُ يَهْدِى مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٍۢ مُّسْتَقِيمٍ

Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар ва огоҳлантириш берувчи Набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида, улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб туширди. У тўғрисида ихтилофни очиқ ҳужжатлар келгандан сўнг, кимга берилган бўлса, ўшаларгина ҳаддан ошиб қилдилар. Иймон келтирганларни ҳақ тўғрисида ихтилоф қилган нарсаларида Аллоҳ Ўз изни ила ҳидоятга солади. Аллоҳ кимни хоҳласа, тўғри йўлга бошлайди. (Аллоҳ ирода қилган тўғри йўл Исломга тўлиғича кириш билан бўлади. Буни амалга ошириш учун шайтоннинг изидан юрганлар, ҳасад, тамаъ, ҳирс ва ҳавою нафс туфайли ҳақ китоб тўғрисида ихтилофга тушганлар билан бўладиган тўқнашувларда ғолиб келиш керак. Улардан бўладиган зулм ва душманликларга чидаш керак.)

Одамлар оталарининг дини асосида бирлашган бир уммат эдилар. Кейин эса шайтонлар уларни йўлдан оздириб, мўмин ва кофирга ажралдилар. Шунинг учун Аллоҳ уларга пайғамбарларни юборди. Улар итоатгўй мўминларга жаннат ҳақидаги муждани, кофирларга эса Аллоҳ тайёрлаб қўйган қаттиқ азоб ҳақидаги шумхабарни етказдилар. Пайғамбарлар одамлар ўртасидаги ихтилофларга ҳакамлик қилишлари учун, улар билан бирга шак-шубҳадан холи китобларни ҳам нозил қилди. Аллоҳ нозил қилган Таврот ҳақида унинг ҳақ эканига Аллоҳ тарафидан ҳужжатлар келганини биладиган яҳудийлар адолатсизларча ихтилофга бордилар. Аллоҳ Ўз изни-иродаси ила мўминларни ҳидоят билан залолатни ажрата олишга муваффақ қилди. Аллоҳ Ўзи истаган одамни ҳеч бир қинғирлиги йўқ тўғри йўлга - иймон йўлига ҳидоят қилади.

Al-Baqara 2:213Listen in Qur'an →
214

أَمْ حَسِبْتُمْ أَن تَدْخُلُوا۟ ٱلْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُم مَّثَلُ ٱلَّذِينَ خَلَوْا۟ مِن قَبْلِكُم ۖ مَّسَّتْهُمُ ٱلْبَأْسَآءُ وَٱلضَّرَّآءُ وَزُلْزِلُوا۟ حَتَّىٰ يَقُولَ ٱلرَّسُولُ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مَعَهُۥ مَتَىٰ نَصْرُ ٱللَّهِ ۗ أَلَآ إِنَّ نَصْرَ ٱللَّهِ قَرِيبٌۭ

Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми? Уларни бало ва мусибатлар тутган ва ларзага туширилганлар. Ҳаттоки, Пайғамбар ва у билан иймон келтирганлар: «Аллоҳнинг нусрати қачон бўлади?» деганлар. Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир. (Демак, жаннатга кириш осон эмас, иймон, Исломни оғизда эълон қилиб қўйиш билангина бўлавермайди. Жаннатга киришнинг бир шарти–аввалги умматлардан унга киришга ҳақдор бўлганларга юборилган оғир синовларни бошдан ўтказиш зарур.)

Эй мўминлар, олдинги ўтган умматга келган синов-мусибатлар бизга келмай ҳам жаннатга кираверамиз, деб ўйлайсизларми? Уларга камбағаллик, касаллик, хавф-хатар шу қадар танг аҳволга олиб кетгандики, ҳаммалари титраб-қақшаб, Аллоҳнинг ёрдами тезроқ келишини истаб, мўминлар ҳам, Пайғамбарнинг ўзи ҳам: "Аллоҳнинг ёрдами қачон келар экан?", деб қолишган. Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг ёрдами Унга иймон келтирганлар ва таваккал қилганларга жуда яқиндир.

Al-Baqara 2:214Listen in Qur'an →
215

يَسْـَٔلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ ۖ قُلْ مَآ أَنفَقْتُم مِّنْ خَيْرٍۢ فَلِلْوَٰلِدَيْنِ وَٱلْأَقْرَبِينَ وَٱلْيَتَٰمَىٰ وَٱلْمَسَٰكِينِ وَٱبْنِ ٱلسَّبِيلِ ۗ وَمَا تَفْعَلُوا۟ مِنْ خَيْرٍۢ فَإِنَّ ٱللَّهَ بِهِۦ عَلِيمٌۭ

Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен: «Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир», деб айт.

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, саҳобаларингиз сиздан турли мол-дунёларидан нималарни инфоқ-эҳсон қилишлари ҳақида сўрайдилар. Айтингки, ҳар бир қилган яхшилигингиз, яъни, ҳалолдан топган бойлигингиз ота-онага, эҳтиёжларига қараб яқин қариндошларга, муҳтож етимларга, кунини ўтказа олмаётган ночорларга, юрти ва оиласидан йироқдаги мусофирларга сарфлансин. Эй мўминлар, оздир, кўпдир, нима яхшилик қилсангизлар, ҳаммасини Аллоҳ кўриб-билиб туради, бирон нарса Ундан яширин қолмайди. Яқинда сизларни қилган яхшиликларингизга яраша мукофотлайди.

Al-Baqara 2:215Listen in Qur'an →
216

كُتِبَ عَلَيْكُمُ ٱلْقِتَالُ وَهُوَ كُرْهٌۭ لَّكُمْ ۖ وَعَسَىٰٓ أَن تَكْرَهُوا۟ شَيْـًۭٔا وَهُوَ خَيْرٌۭ لَّكُمْ ۖ وَعَسَىٰٓ أَن تُحِبُّوا۟ شَيْـًۭٔا وَهُوَ شَرٌّۭ لَّكُمْ ۗ وَٱللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

Сизга ёқмаса ҳам, жанг қилишингиз фарз қилинди. Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз. (Аллоҳ таоло бандаларининг ҳамма ҳолатларини яхши билади. Уларнинг жангни ёқтирмасликларини ҳам билади. Инсоннинг табиати шундоқ: машаққатни, қийинчиликни ёқтирмайди. Лекин Ислом одамларга ёқадиган нарсаларни эмас, балки уларга фойда, икки дунёда бахт–саодат келтирадиган амалларни таклиф қилади. Инсонга ёқмайдиган жанг, нафақа каби нарсалар аслида ўзи учун яхши бўлади. Шунингдек, урушга бормай уйда ўтириши каби ўзига яхши кўринган нарсалар аслида унинг учун ёмонлик бўлиши мумкин. Бундай ишларнинг оқибатини Аллоҳ билади, банда билмайди.)

Эй мўминлар, сизларга Аллоҳ йўлида жанг қилиш фарз қилинди. Инсон табиатан урушни ёқтирмайди. Чунки урушда мол ва жон қурбон бўлади. Лекин сизлар ёмон кўрган нарса сизлар учун яхшилик бўлиши мумкин. Масалан, Аллоҳ йўлида жанг қилиш сизларга ёқмаслиги мумкин. Аммо бу ишда улуғ савобга эга бўлиш, душманлар устидан ғалаба қозониш, Аллоҳ сўзини юксалтириш каби беҳисоб фойдалар бор. Сизлар яхши кўрган нарса эса сизлар учун ёмон бўлиши мумкин. Масалан, жангда қатнашмаслик сизларга ёқиши мумкин. Аммо бу ишда шармандалик, душманларга қарам бўлиш каби хорликлар бор. Нима яхшию нима ёмонлигини Аллоҳ билади. Сизлар эса билмайсизлар. Шундай экан, Аллоҳнинг буйруғига бўйсунинглар. Зотан, сизлар учун яхшилик шу ишдадир.

Al-Baqara 2:216Listen in Qur'an →
217

يَسْـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلشَّهْرِ ٱلْحَرَامِ قِتَالٍۢ فِيهِ ۖ قُلْ قِتَالٌۭ فِيهِ كَبِيرٌۭ ۖ وَصَدٌّ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَكُفْرٌۢ بِهِۦ وَٱلْمَسْجِدِ ٱلْحَرَامِ وَإِخْرَاجُ أَهْلِهِۦ مِنْهُ أَكْبَرُ عِندَ ٱللَّهِ ۚ وَٱلْفِتْنَةُ أَكْبَرُ مِنَ ٱلْقَتْلِ ۗ وَلَا يَزَالُونَ يُقَٰتِلُونَكُمْ حَتَّىٰ يَرُدُّوكُمْ عَن دِينِكُمْ إِنِ ٱسْتَطَٰعُوا۟ ۚ وَمَن يَرْتَدِدْ مِنكُمْ عَن دِينِهِۦ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌۭ فَأُو۟لَٰٓئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَٰلُهُمْ فِى ٱلدُّنْيَا وَٱلْءَاخِرَةِ ۖ وَأُو۟لَٰٓئِكَ أَصْحَٰبُ ٱلنَّارِ ۖ هُمْ فِيهَا خَٰلِدُونَ

Сендан ҳаром ойда уруш қилиш ҳақида сўрайдилар. Сен: «Унда уруш қилиш катта гуноҳ. Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, унга куфр келтириш, Масжидул Ҳаромдан тўсиш, унинг аҳлини ундан чиқариш Аллоҳнинг ҳузурида энг катта гуноҳдир. Фитна ўлдиришдан каттароқдир», деб айт. Улар агар қодир бўлсалар, сизларни динингиздан қайтаргунларича сизга қарши уруш қилаверадилар. Сиздан кимки диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар бу дунёю охиратда амали ҳабата бўлганлардир. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолгувчилардир.

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, одамлар сиздан уруш ҳаром қилинган ойлар - Зул-қаъда, Зул-ҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойларида жанг қилиш ҳақида сўрайдилар. Айтингки, бу ойларда жанг қилиш Аллоҳнинг наздида катта гуноҳдир ва манфур бир ишдир. Мушрикларнинг Аллоҳнинг йўлидан тўсишлари ҳам худди шундай манфурдир. Мўминларни Масжидул-Ҳаромга қўймаслик ва Ҳарам аҳлини ундан чиқариб юбориш Аллоҳнинг наздида мазкур ойларда жанг қилишдан ҳам каттароқ гуноҳдир. Улар келтираётган ширк одам ўлдиришдан ҳам каттароқ жиноят. Эй мўминлар, мушриклар то сизларни ҳақ динингиздан чиқариб, ўзларининг ботил динларига киритмагунларича жанг қилаверадилар. Агар шунга йўл топишнинг иложини қила олсалар, албатта. Энди қайси биринглар динидан чиқиб, Аллоҳга куфр келтирган ҳолда ўлса, унинг қилган ҳамма солиҳ амаллари ҳабата кетади. Охиратдаги борар жойи эса дўзах ва унда абадий қолишдир.

Al-Baqara 2:217Listen in Qur'an →
218

إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَٱلَّذِينَ هَاجَرُوا۟ وَجَٰهَدُوا۟ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ أُو۟لَٰٓئِكَ يَرْجُونَ رَحْمَتَ ٱللَّهِ ۚ وَٱللَّهُ غَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ

Албатта, иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганлар–ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматини умид қиладилар. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Ҳукм умумий: ким бўлишидан қатъий назар, иймон келтирса. мўминлик сифатига эришса, динию диёнатини сақлаб қолиш ниятида ҳижрат қилса, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилса, улар Аллоҳнинг раҳматидан умид қиладилар. Аллоҳнинг раҳмати уларга бўлмаса, кимга бўлар эди!)

Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтирганлар, Аллоҳ ва расули учун ватанларини ташлаб чиққанлар, Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши учун жанг қилганлар - ана ўшалар Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратидан умидвордирлар. Аллоҳ бандаларининг гуноҳларини кечирадиган ва уларга раҳм қиладиган Зотдир.

Al-Baqara 2:218Listen in Qur'an →
219

۞ يَسْـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلْخَمْرِ وَٱلْمَيْسِرِ ۖ قُلْ فِيهِمَآ إِثْمٌۭ كَبِيرٌۭ وَمَنَٰفِعُ لِلنَّاسِ وَإِثْمُهُمَآ أَكْبَرُ مِن نَّفْعِهِمَا ۗ وَيَسْـَٔلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلِ ٱلْعَفْوَ ۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمُ ٱلْءَايَٰتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ

Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен: «Ортиқчасини», деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки тафаккур қилсангиз. (Оятдаги «хамр» сўзини ичкилик, ароқ ёки вино деб таржима қилмадик. Чунки «хамр» сўзи умумий бўлиб, истеъмол қилган кишининг ақлини тўсувчи, яъни, бир оз бўлса-да таъсир ўтказувчи барча нарсага айтилади. Бунинг ичига наша, қорадори, кўкнори ва бошқалар ҳам киради. Дунёда адолат ўрнатиш, ер юзида Аллоҳнинг халифаси бўлиш вазифаси юклатилган шахс ароқхўр ёки қиморбоз ва молини ноўрин сарфлайдиган бўлиши мумкинми? Албатта, йўқ. Ҳолбуки, хамр ичиш, қимор ўйнаш ва ноўрин нафақа қилиш ҳоллари жоҳилият вақтида кишилар ҳаётига сингиб кетган эди. Хамрсиз ҳаётни тасаввур қила олмас эдилар.)

Эй Муҳаммад алайҳиссалом, сиздан саҳобаларингиз ароқ, яъни, ақлни оладиган, кеткизадиган ичимликнинг ичиш, сотиб олиш ва сотиш ҳақидаги ҳукмини, қимор, яъни, ўртага пул, мол-давлат тикилиб, ютган тараф кўпроғини оладиган, ютқазган пулидан, мол-давлатидан айриладиган ўйиннинг ҳукми ҳақида сўрайдилар. Айтингки, уларда ақлдан ва молдан айрилиш, одамлар орасида адоват ва нафратнинг пайдо бўлиши каби диний ва дунёвий зарарлар бор. Айни пайтда уларда пул ишлаб олиш каби бирозгина фойдалар ҳам бор. Зарари ва гуноҳи фойдасидан кўпроқ. Ақлли одам фойдасидан зарари кўп нарсага яқинлашмайди. Бу оят ароқнинг ҳаром қилинишига замин ҳозирлаш бўлганди. Яна саҳобаларингиз сиздан Эй Пайғамбар алайҳиссалом, мол-давлатларидан қанча миқдорини инфоқ-эҳсон қилиш ҳақида ҳам сўрайдилар. Эҳтиёжинглардан ортганини, деб жавоб беринг. Бу борада дастлаб ҳукм шундай бўлганди. Кейинроқ Аллоҳ махсус маблағ муайян нисобга етганидан кейин ундан аниқ бир миқдор ажратилиши ҳақида закотни фарз қилди. Аллоҳ мана шундай чалкашлик аралашмаган очиқ-равшан баёнлар билан сизларга шариатнинг ҳукмларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангизлар.

Al-Baqara 2:219Listen in Qur'an →
220

فِى ٱلدُّنْيَا وَٱلْءَاخِرَةِ ۗ وَيَسْـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلْيَتَٰمَىٰ ۖ قُلْ إِصْلَاحٌۭ لَّهُمْ خَيْرٌۭ ۖ وَإِن تُخَالِطُوهُمْ فَإِخْوَٰنُكُمْ ۚ وَٱللَّهُ يَعْلَمُ ٱلْمُفْسِدَ مِنَ ٱلْمُصْلِحِ ۚ وَلَوْ شَآءَ ٱللَّهُ لَأَعْنَتَكُمْ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌۭ

Бу дунё ва охират ҳақида. Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен: «Уларга ислоҳ қилиш яхшидир», деб айт. Агар уларнинг (молларини) аралаштириб юборсангиз, бас, биродарларингиз. Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳчини ҳам билади. Агар хоҳласа, Аллоҳ сизларни қийинчиликка соларди. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳикматли зотдир. (Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтишларича, етимларни ўз кафолатига олган кишилар, етимларнинг ҳаққини еб қўймайлик, деб уларнинг овқатларини ҳам, ичимликларини ҳам алоҳида қилиб қўйишган экан. Ҳатто етимдан бирор овқат ортиб қолса, ўзи емаса, бузилиб кетса ҳам, биров емайдиган бўлибди. Бундай қийин ҳолни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга зикр қилишганида, Аллоҳ таоло: «Сендан етимлар ҳақида сўрайдилар», оятини нозил қилган экан.)

Бу иш дунё ва охиратингизга фойдали бўлган ишлар ҳақида фикр юритишингиз учун шариат қилинди. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сиздан саҳобаларингиз етимларга қандай ҳомийлик қилиш, улар билан қандай муомалада бўлиш, кундалик сарф-харажатларда уларнинг пуллари билан ўзларининг пулларини аралаштириб юборишлари ҳақида сўрайдилар. Айтингки, фазлу марҳамат кўрсатиб, етимларнинг мол-давлатига қўл теккизмасдан уларни ўз қарамоғингизга олсангиз, ўзингиз учун яхши бўлади. Лекин агар озиқ-овқат, турар-жой каби кундалик сарф-харажатларда уларнинг молини ўзингизнинг молингизга аралаштириб юборсангиз ҳам зарари йўқ. Чунки улар диний биродарларингиз. Биродарлар бир-бирларига ёрдам бериб, бирининг ишини бошқаси қилиб кетаверади. Энди шу мол-давлатларини аралаштириш билан ҳомийлардан қайси бири бузғунчиликни ва қайси бири ислоҳ қилишни истаётганини Аллоҳ билиб туради. Агар Аллоҳ шу етимлар ишида сизларга оғир қилишни истаганида шундай қилган бўларди. Лекин ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ сизларга етимлар билан муомала қилиш йўлларини осон, енгил қилди. Зеро, Аллоҳнинг шариати енгиллик асосига барпо бўлгандир. Аллоҳ Азиздирки, ҳеч ким, ҳеч нарса Ундан ғолиб бўла олмас. Аллоҳ яратишида ҳам, тадбир қилишида ҳам, шариатлаштиришида ҳам ҳар бир ишни ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.

Al-Baqara 2:220Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.