تِلْكَ أُمَّةٌۭ قَدْ خَلَتْ ۖ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُم مَّا كَسَبْتُمْ ۖ وَلَا تُسْـَٔلُونَ عَمَّا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ
Улар бир уммат эдилар, ўтиб кетдилар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлади. Сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлади. Уларнинг қилган амалларидан сизлар сўралмайсизлар.
У уммат бошқа миллатлар қатори ўтиб кетиб бўлди. Қилганини қилди. Яхши амал қилдими, ёмон амал қилдими, нима қилган бўлса, ўзига қилди. Уларга ўзларининг амаллари, сизларга эса ўзларингизники. Уларнинг қилган ишлари учун сизлар жавобгар бўлмайсизлар. Сизларнинг қилган ишларингиз учун улар жавобгар бўлмайдилар. Ҳеч ким ҳеч кимнинг гуноҳи учун масъул бўлмайди. Ҳамма ўзи қилган ишига жавоб беради.