وَلَقَدْ خَلَقْنَٰكُمْ ثُمَّ صَوَّرْنَٰكُمْ ثُمَّ قُلْنَا لِلْمَلَٰٓئِكَةِ ٱسْجُدُوا۟ لِءَادَمَ فَسَجَدُوٓا۟ إِلَّآ إِبْلِيسَ لَمْ يَكُن مِّنَ ٱلسَّٰجِدِينَ
Ва батаҳқиқ, Биз сизларни яратдик, кейин сизларга суврат бердик. Сўнгра эса, фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», дедик. Бас, улар сажда қилдилар. Магар Иблис сажда қилувчилардан бўлмади.
Эй инсонлар, отангиз Одамни яратиб, унга энг гўзал суратни, энг келишган қоматни бердик. Кейин унга ҳурмат кўрсатиб, фаришталарга унга сажда қилишни буюрдик. Ҳаммалари буйруққа бўйсуниб, сажда қилдилар. Фақат Иблис мутакаббирлик ва қайсарлик қилиб, сажда қилишдан бош тортди.