Muslim99Muslim99
← Tafsir library

7. Al-A'raaf

The Heights · Meccan · 206 ayahs

سُورَةُ الأَعۡرَافِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 161–170 of 206

161

وَإِذْ قِيلَ لَهُمُ ٱسْكُنُوا۟ هَٰذِهِ ٱلْقَرْيَةَ وَكُلُوا۟ مِنْهَا حَيْثُ شِئْتُمْ وَقُولُوا۟ حِطَّةٌۭ وَٱدْخُلُوا۟ ٱلْبَابَ سُجَّدًۭا نَّغْفِرْ لَكُمْ خَطِيٓـَٰٔتِكُمْ ۚ سَنَزِيدُ ٱلْمُحْسِنِينَ

Уларга: «Мана бу шаҳарни маскан тутинглар, унда хоҳлаган жойингизда таом енг ва «Ҳиттатун» (гуноҳларимизни кечир) деб эшикдан сажда қилган ҳолингизда кирсангиз, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз, эҳсон қилувчиларга зиёда қиламиз», деганимизни эсла.

Эй Пайғамбар, эсланг! Аллоҳ Бани Исроилга деди: "Байтул-Мақдисга кирингиз. У ердаги мевалардан истаган жойингизда ва хоҳлаган пайтингизда тановул қилингиз. Парвардигоро, гуноҳларимизни кечир, дея эшикдан Парвардигорингизга эгилиб, сажда қилиб кириб борингиз. Шундай қилсангиз, гуноҳларингизни кечирурмиз ва муҳсинларга ҳар икки дунё неъматларини зиёда қилурмиз.

Al-A'raaf 7:161Listen in Qur'an →
162

فَبَدَّلَ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ مِنْهُمْ قَوْلًا غَيْرَ ٱلَّذِى قِيلَ لَهُمْ فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِجْزًۭا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ بِمَا كَانُوا۟ يَظْلِمُونَ

Бас, улардан зулм қилганлари уларга айтилгандан ўзга гапни алмаштирдилар. Бас, зулм қилганлари туфайли устларига осмондан азоб юбордик. (Улардан зулм қилганлари айтишлари лозим бўлган «Ҳиттатун» деган иборани, «Ҳинтатун», яъни, «буғдой» деган сўзга алмаштирдилар ва шаҳарга сажда қилган ҳолларида эмас, ортлари билан сурилиб кирдилар. Ана шу итоатсизлик ва зулмлари учун Аллоҳ таоло уларнинг устидан азоб туширди.)

Шунда улар орасидаги золимлар ўзларига айтилган "кечиргин" сўзини "кепак" сўзига алмаштириб айтдилар. Буюрилган ишни қилмадилар. Шаҳарга Аллоҳга эгилиб, сажда қилиб кириш ўрнига орқа ўгириб кирдилар. Бас, шу қилган зулмлари туфайли уларга осмондан азоб юбордик.

Al-A'raaf 7:162Listen in Qur'an →
163

وَسْـَٔلْهُمْ عَنِ ٱلْقَرْيَةِ ٱلَّتِى كَانَتْ حَاضِرَةَ ٱلْبَحْرِ إِذْ يَعْدُونَ فِى ٱلسَّبْتِ إِذْ تَأْتِيهِمْ حِيتَانُهُمْ يَوْمَ سَبْتِهِمْ شُرَّعًۭا وَيَوْمَ لَا يَسْبِتُونَ ۙ لَا تَأْتِيهِمْ ۚ كَذَٰلِكَ نَبْلُوهُم بِمَا كَانُوا۟ يَفْسُقُونَ

Улардан денгиз соҳилида бўлган қишлоқ ҳақида, шанба кунида ҳаддан ошганлари, шанбалик кунларида балиқлари очиқ келиб, шанбалик қилмаган кунлари келмагани ҳақида сўра. Қилган фосиқликлари туфайли уларни шундай синаймиз. (Оятдаги бу хитоб Пайғамбаримиз Муҳаммадга (с. а. в.) қаратилгандир. Аллоҳ ул зотга яҳудийлардан уларнинг тарихида бўлиб ўтган машҳур воқеа ҳақида сўрашга амр қилмоқда. Бани Исроилнинг талабларига биноан ҳафтанинг шанба куни улар учун байрам, дам олиш куни қилиб белгиланди. Бу куни уларга ишлаш ва тирикчиликка уриниш ҳаром қилинди. Соҳил бўйидаги мазкур қишлоқда яҳудийлар учун катта синов бўлди. Шанба куни балиқлар соҳилга келиб очиқ-ойдин кўриниб, кўзларини ўйнатиб юрар эди. Шанба кунидан бошқа куни эса ҳеч бир балиқ кўринмасди. Шунда Бани Исроилдан баъзилари чидаб тура олмай ман қилинган амрни буздилар. Ривоятларда келишича, улар шанба куни алоҳида тўсиқлар ташлаб, соҳилга келган балиқларни қайтиб кета олмайдиган қилиб қўйишар ва якшанба куни йиғиб олишар, шу билан бирга, биз Аллоҳнинг амрини бузганимиз йўқ, шанба куни дам олдик, ов қилганимиз йўқ, дер эдилар.)

Эй Пайғамбар, яҳудийлардан денгизга яқин жойдаги қишлоқ ҳақида, шанба куни ов қилиш тақиқланганига қарамасдан, ҳадларидан ошиб, ов қилганлари ҳақида сўранг. Ўшанда Аллоҳ уларни синаш учун атайин шанба куни балиқлар денгиз юзига келадиган, бошқа кунлари эса келмайдиган қилиб қўйганди. Аллоҳга итоатсизлик этиб, гуноҳлар қилганлари туфайли Аллоҳ уларни мана шундай синаган эди. Улар эса ҳийла-найранг ишлатдилар. Шанба куни чуқурчалар қазиб, тўр ташлаб қўйдилар. Якшанба куни эса унга илинган балиқларни олиб едилар.

Al-A'raaf 7:163Listen in Qur'an →
164

وَإِذْ قَالَتْ أُمَّةٌۭ مِّنْهُمْ لِمَ تَعِظُونَ قَوْمًا ۙ ٱللَّهُ مُهْلِكُهُمْ أَوْ مُعَذِّبُهُمْ عَذَابًۭا شَدِيدًۭا ۖ قَالُوا۟ مَعْذِرَةً إِلَىٰ رَبِّكُمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ

Улардан бир жамоат: «Аллоҳ ҳалок қилувчи ёки шиддатли азоб-ла азобловчи қавмга ваъз қилиб нима қиласиз?!» деганида, улар, Роббингизга узр бўлиши учун ва шоядки тақво қилсалар деб, дедилар. (Яъни, Аллоҳ олдидаги бурчимизни адо этдик. Охират куни Аллоҳ сўраб қолса, узр бўлиши учун уларга насиҳат қилдик ва яна шоядки насиҳат таъсир этиб, тақво қилиб қолсалар, деган умидимиз бор эди, дедилар.)

Эсланг, эй Пайғамбар. Улардан бир жамоа уларни бу гуноҳ ишдан қайтарар ва ундан огоҳлантирарди. Бошқа бир жамоа эса уларга шундай деди: "Аллоҳ қилган гуноҳлари туфайли бу дунёда ҳалок этадиган, охиратда эса қаттиқ азобга тутадиган одамларга нечун насиҳат қиласизлар?" Насиҳат қилгувчилар жавоб бердлар: "Аллоҳ бизга яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришни буюрди, шу ишимиз билан Аллоҳга узримизни айтамиз ҳамда уларга насиҳатимиз кор қилиб, гуноҳларидан тийилиб қолармикан, деган умидда шундай қиламиз".

Al-A'raaf 7:164Listen in Qur'an →
165

فَلَمَّا نَسُوا۟ مَا ذُكِّرُوا۟ بِهِۦٓ أَنجَيْنَا ٱلَّذِينَ يَنْهَوْنَ عَنِ ٱلسُّوٓءِ وَأَخَذْنَا ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ بِعَذَابٍۭ بَـِٔيسٍۭ بِمَا كَانُوا۟ يَفْسُقُونَ

Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсани унутганларида, ёмонликдан қайтараётганларга нажот бердик ва зулм қилганларни қилган фосиқликлари туфайли шиддатли азоб ила тутдик.

Осийлар насиҳатгўйларнинг гапларига қулоқ солмай, қилмишларидан тийилмагач, гуноҳдан қайтарганларга нажот бердик, ҳадларидан ошиб, шанба куни ов қилган ва шу билан ўзларига ўзлари зулм этган кимсаларни эса Аллоҳга итоатсизлик қилганлари ва гуноҳдан тийилмаганлари туфайли қаттиқ азоб билан ушладик.

Al-A'raaf 7:165Listen in Qur'an →
166

فَلَمَّا عَتَوْا۟ عَن مَّا نُهُوا۟ عَنْهُ قُلْنَا لَهُمْ كُونُوا۟ قِرَدَةً خَٰسِـِٔينَ

Бас, улар ўзлари қайтарилган нарсадан қайтмай, такаббурлик қилганларида, уларга: «Хўрланган маймунларга айланинг!» дедик. (Солиҳ қавмлар ваъз қилиб қайтарсалар ҳам, улар қайтмадилар. Мутакаббирлик қилдилар ва улар «хўрланган маймунга» айландилар. Чунки Аллоҳ таолонинг «Бўл» деган амри бўлмасдан қолмайди. Улар оддий маймун эмас, «хўрланган маймун»га айландилар.)

Улар ҳадларидан ошиб, такаббурлик ва саркашлик билан Аллоҳга осий бўлиб, насиҳатга қулоқ солмаганларидан кейин уларга: "Хор, бадбахт маймунларга айланингиз!", дедик. Шу билан улар Биз истагандек бўлдилар. Биз бир ишни истасак, унга: "Бўл", деймиз ва у бўлади.

Al-A'raaf 7:166Listen in Qur'an →
167

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكَ لَيَبْعَثَنَّ عَلَيْهِمْ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْقِيَٰمَةِ مَن يَسُومُهُمْ سُوٓءَ ٱلْعَذَابِ ۗ إِنَّ رَبَّكَ لَسَرِيعُ ٱلْعِقَابِ ۖ وَإِنَّهُۥ لَغَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ

Роббинг, албатта, уларнинг устларига қиёмат кунигача уларга ёмон азобни тоттирадиганларни юборишни эълон қилганини эсла! Албатта, Роббинг иқоби тез зотдир ва, албатта, У мағфиратли ва раҳмли Зотдир.

Эсланг, эй Пайғамбар, Аллоҳ яҳудийларнинг устига шу дунёда то Қиёматгача уларни хорлайдиган, ерга урадиган зотларни ҳукмрон қилиб қўйишини очиқ-ойдин билдирганди. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз осийлар учун азоби тез бўлган Зотдир. Азобни ҳатто шу дунёнинг ўзида тезлаштириб юбориши ҳам мумкин. Албатта У тавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир.

Al-A'raaf 7:167Listen in Qur'an →
168

وَقَطَّعْنَٰهُمْ فِى ٱلْأَرْضِ أُمَمًۭا ۖ مِّنْهُمُ ٱلصَّٰلِحُونَ وَمِنْهُمْ دُونَ ذَٰلِكَ ۖ وَبَلَوْنَٰهُم بِٱلْحَسَنَٰتِ وَٱلسَّيِّـَٔاتِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

Ва уларни ер юзида жамоатларга бўлиб юбордик. Улардан аҳли солиҳлари бор ва улардан ундай эмаслари ҳам бор. Шоядки қайтсалар, деб уларни яхшиликлар ва ёмонликлар ила синадик.

Уларни парчалаб, ер юзида гуруҳларга, тоифаларга бўлиб юбордик. Ораларида Аллоҳнинг ҳақларига-да, бандаларнинг ҳақларига-да риоя қиладиган солиҳлари ҳам, ўртачалари ҳам, ҳаддидан ошиб, ўзига ўзи жабр қиладиганлари ҳам бор. Шояд, гуноҳлардан тийилиб, ҳақ йўлга қайтиб қолсалар, дея уларни фаровонлик билан ҳам, қийинчилик билан ҳам синадик.

Al-A'raaf 7:168Listen in Qur'an →
169

فَخَلَفَ مِنۢ بَعْدِهِمْ خَلْفٌۭ وَرِثُوا۟ ٱلْكِتَٰبَ يَأْخُذُونَ عَرَضَ هَٰذَا ٱلْأَدْنَىٰ وَيَقُولُونَ سَيُغْفَرُ لَنَا وَإِن يَأْتِهِمْ عَرَضٌۭ مِّثْلُهُۥ يَأْخُذُوهُ ۚ أَلَمْ يُؤْخَذْ عَلَيْهِم مِّيثَٰقُ ٱلْكِتَٰبِ أَن لَّا يَقُولُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ إِلَّا ٱلْحَقَّ وَدَرَسُوا۟ مَا فِيهِ ۗ وَٱلدَّارُ ٱلْءَاخِرَةُ خَيْرٌۭ لِّلَّذِينَ يَتَّقُونَ ۗ أَفَلَا تَعْقِلُونَ

Бас, улардан сўнг, ортларидан китобни меросга олган бир ўринбосарлар келдики, улар мана бу тубаннинг ўткинчи (матоҳи)ни оларлар ва «бизни кечирилади», дерлар. Агар ўшанга ўхшаш ўткинчи нарса келса, яна олаверадилар. Улардан Аллоҳга нисбатан фақат ҳақдан бошқа нарса айтмасликка Китобнинг аҳду паймони олинган эмасмиди?! Улар у(китоб)даги нарсаларни ўрганганлар-ку?! Охират ҳовлиси тақво қилганлар учун яхшидир. Ақл ишлатмайсизларми?! (Аслида, Аллоҳ гуноҳни билмай қилиб қўйиб, тавба-надомат чеккан, қайта унга яқинлашмаганларнигина кечиради. Аммо билиб туриб гуноҳ қилгач, тавба қилмайдиган, ўзларича «бизни кечирилади», деб ҳукм чиқариб, яна гуноҳ қилаверадиганлар Аллоҳга нисбатан фақат ҳақдан бошқа нарса айтмасликка Китобнинг аҳд-паймонини олган эмасмидилар?! Аллоҳ Тавротда Бани Исроилга буни таъкидлаб айтган эди.)

Улардан кейин ёмон одамлар келдилар. Улар салафларидан Тавротни олдилар. Уни ўқийдилар-у, аммо амал қилмайдилар. Аллоҳнинг Китобини ўзгартириш ва Аллоҳ нозил қилмаган ишга ҳукм қилиш учун тубан дунёнинг матосини - порани оладилар. Яна Аллоҳ бизни кечиради, деган умидда ҳам бўладилар. Ортидан эса ўткинчи дунёнинг арзимас матоси қайта-қайта келса, уни яна қайта-қайта олаверадилар. Ахир Аллоҳ улардан Аллоҳнинг шаънида фақат ҳақ гапни айтишга, Аллоҳнинг каломини ўзгартирмасликка аҳд олмаганмиди? Улар билмаганларидан эмас, билиб туриб, Китобга амал қилмадилар. Улар ўқигандилар, билгандилар. Шунинг учун уларнинг гуноҳи жуда катта. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қиладиган зотлар учун охират ва ундаги неъматлар бу ўткинчи дунёнинг арзимас матоларидан яхшироқдир. Энди анави шу дунёнинг арзимас матосини танлаётганлар Аллоҳ охиратда тақводорлар учун тайёрлаб қўйган битмас-туганмас неъматлар ҳақида фикр юритмайдиларми?

Al-A'raaf 7:169Listen in Qur'an →
170

وَٱلَّذِينَ يُمَسِّكُونَ بِٱلْكِتَٰبِ وَأَقَامُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجْرَ ٱلْمُصْلِحِينَ

Китобни маҳкам тутганлар ва намозни қоим қилганлар бўлса, албатта, Биз аҳли солиҳларнинг ажрларини зое қилмасмиз.

Китобни маҳкам ушлаб, ундаги ҳукмларга амал қиладиган, намозни ўз вақтида ҳамма шартларига, вожибларига, суннатларига риоя қилиб адо этадиган кишиларни Аллоҳ мукофотлагай. Зеро, Аллоҳ солиҳ амаллар қилган зотларнинг амалларини зое қилмас.

Al-A'raaf 7:170Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.