Muslim99Muslim99
← Tafsir library

7. Al-A'raaf

The Heights · Meccan · 206 ayahs

سُورَةُ الأَعۡرَافِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 121–130 of 206

121

قَالُوٓا۟ ءَامَنَّا بِرَبِّ ٱلْعَٰلَمِينَ

«Оламларнинг Роббига.

Сеҳргарлар дедилар: "Ҳамма махлуқотларни яратган Парвардигорга иймон келтирдик.

Al-A'raaf 7:121Listen in Qur'an →
122

رَبِّ مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ

Мусо ва Ҳоруннинг Роббига иймон келтирдик», дедилар. (Не боисдан сеҳргарлар биринчи бўлиб иймон келтирдилар? Чунки улар Мусо (а. с.) келтирган нарса сеҳр эмас, ҳақиқий илоҳий мўъжиза эканини ҳаммадан бурун англаб етдилар. Сеҳргарларга ҳақиқат биринчи бўлиб етиб борди. Виждонлари уйғонди ва қалбларини иймон нури ёритди. Улар Аллоҳга сажда қилиш учун ўзларини ерга ташладилар.)

У Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломнинг парвардигоридир. Маъбудликка ёлғиз Угина ҳақлидир".

Al-A'raaf 7:122Listen in Qur'an →
123

قَالَ فِرْعَوْنُ ءَامَنتُم بِهِۦ قَبْلَ أَنْ ءَاذَنَ لَكُمْ ۖ إِنَّ هَٰذَا لَمَكْرٌۭ مَّكَرْتُمُوهُ فِى ٱلْمَدِينَةِ لِتُخْرِجُوا۟ مِنْهَآ أَهْلَهَا ۖ فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ

Фиръавн: «Мен сизга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Албатта, бу сизнинг шаҳардан унинг аҳлини чиқариш учун қилган макрингиздир. Ҳали биласиз.

Уларнинг Аллоҳга иймон келтирганидан ғазабланган Фиръавн таҳдид қилиб деди: "Менинг рухсатимсиз Мусога ишондингизми? Мусо олиб келган рисолатни тўғри билиб, унга иймон келтиришингиз шаҳар аҳолисини ундан чиқариб юбориш учун қилинган бир ҳийла-найрангдан бошқа нарса эмас. Эй сеҳргарлар, сизларни қандай жазо ва азоб кутаётганини яқинда билиб оласизлар".

Al-A'raaf 7:123Listen in Qur'an →
124

لَأُقَطِّعَنَّ أَيْدِيَكُمْ وَأَرْجُلَكُم مِّنْ خِلَٰفٍۢ ثُمَّ لَأُصَلِّبَنَّكُمْ أَجْمَعِينَ

Албатта, оёқ-қўлларингизни қарама-қарши томонидан кесаман ва ҳаммангизни осаман», деди. (Бу ҳам барча фиръавнларга хос хусусият. Улар ўзларига қул бўлган фуқароларнинг ҳатто Аллоҳга иймон келтиришни ҳам ундан сўраб, илтижоланиб, адо этишларини хоҳлайдилар. Барча давр фиръавнларининг мўминларга қарши қўллайдиган услуби шу: қадимда қўл-оёқларини кесиб, осишган; ҳозирда қамайдилар, азоблайдилар, отадилар. Аммо уларнинг бу усуллари иймон нури билан чароғон бўлган қалбларга заррача қўрқинч сола олмайди.)

"Ҳар бирингизнинг ўнг қўлингиз билан чап оёғингизни ёки чап қўлингиз билан ўнг оёғингизни кесаман. Ундан кейин эса бошқаларга ибрат қилиб кўрсатиш учун ҳаммангизни хурмо дарахтига осаман".

Al-A'raaf 7:124Listen in Qur'an →
125

قَالُوٓا۟ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ

Улар: «Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз.

Сеҳргарлар Фиръавннинг таҳдидига раддия билдириб: "Бизни қўрқитолмайсан. Биз Парвардигоримизга қайтгувчилармиз", дедилар.

Al-A'raaf 7:125Listen in Qur'an →
126

وَمَا تَنقِمُ مِنَّآ إِلَّآ أَنْ ءَامَنَّا بِـَٔايَٰتِ رَبِّنَا لَمَّا جَآءَتْنَا ۚ رَبَّنَآ أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًۭا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِينَ

Сен биздан фақат Роббимизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан! Эй Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин», дедилар.

"Эй Фиръавн, сен биздан фақат Мусо олиб келган Парвардигорнинг оятларини тасдиқлаганимиз учунгина қасос оляпсан. Шу айб ҳисобланса, майли, айбдормиз". Шундан кейин улар Аллоҳга илтижо қилиб, шундай дуо қилдилар: "Парвардигоро, бизга сабр ёғдир, токи, ҳақ устида барқарор тура олайлик. Бизни буйруғингга бўйсунадиган ва пайғамбарингга эргашадиган мусулмон қилиб ўлдир".

Al-A'raaf 7:126Listen in Qur'an →
127

وَقَالَ ٱلْمَلَأُ مِن قَوْمِ فِرْعَوْنَ أَتَذَرُ مُوسَىٰ وَقَوْمَهُۥ لِيُفْسِدُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَيَذَرَكَ وَءَالِهَتَكَ ۚ قَالَ سَنُقَتِّلُ أَبْنَآءَهُمْ وَنَسْتَحْىِۦ نِسَآءَهُمْ وَإِنَّا فَوْقَهُمْ قَٰهِرُونَ

Фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: «Сени ва худоларингни тарк қилса ҳам, Мусо ва унинг қавмини ер юзида бузғунчилик қилишларига йўл қўйиб берасанми?» дедилар. У: «Ўғилларини ўлдирамиз ва аёлларини тирик қолдирамиз ва, албатта, биз улар устидан қаҳр ўтказувчимиз», деди.

Қавмнинг боёнлари ва зодагонлари Фиръавнни Мусо ва унинг тобеларига қарши қайраб дедилар: "Эй Фиръавн, Мусо ва унинг қавмини ер юзида бузуқчилик қилиши ҳамда сени ва худоларингни тарк қилиб, ёлғиз Аллоҳга бандалик қилишларига қўйиб берасанми?" Фиръавн деди: "Бани Исроилнинг эркакларини қириб ташлаб, аёлларини чўрига айлантираман. Биз қаҳр, зўравонлик ва салтанат билан улар устидан ғалаба қилурмиз".

Al-A'raaf 7:127Listen in Qur'an →
128

قَالَ مُوسَىٰ لِقَوْمِهِ ٱسْتَعِينُوا۟ بِٱللَّهِ وَٱصْبِرُوٓا۟ ۖ إِنَّ ٱلْأَرْضَ لِلَّهِ يُورِثُهَا مَن يَشَآءُ مِنْ عِبَادِهِۦ ۖ وَٱلْعَٰقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ

Мусо ўз қавмига: «Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар. Ер Аллоҳники, уни бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мерос қилиб беради. Ва оқибат тақводорларникидир», деди.

Мусо қавмига йўл кўрсатиб, тавсиялар бериб, шундай деди: "Эй қавмим, зарарни даф қилишда ҳам, фойдани жалб қилишда ҳам мададни ёлғиз Аллоҳдан сўрангиз. Келаётган балоларга сабр қилингиз. Зеро, замин Фиръавнники ҳам, бошқаники ҳам эмас, ёлғиз Аллоҳникидир. Аллоҳ Ўз иродаси билан уни одамлар орасида қўлма-қўл қилиб туради. Лекин ер юзидаги оқибат бошига тушган балою офатларга сабр қилиб, Аллоҳнинг буйруқларини бажарадиган ва тақиқларидан тийиладиган мўминларникидир".

Al-A'raaf 7:128Listen in Qur'an →
129

قَالُوٓا۟ أُوذِينَا مِن قَبْلِ أَن تَأْتِيَنَا وَمِنۢ بَعْدِ مَا جِئْتَنَا ۚ قَالَ عَسَىٰ رَبُّكُمْ أَن يُهْلِكَ عَدُوَّكُمْ وَيَسْتَخْلِفَكُمْ فِى ٱلْأَرْضِ فَيَنظُرَ كَيْفَ تَعْمَلُونَ

Улар: «Сен бизга келмасингдан олдин ҳам, келганингдан кейин ҳам озор тортдик», дедилар. У: «Шоядки Роббингиз душманларингизни ҳалок этиб, сизларни ер юзига халифа қилиб, қандай амал қилишингизга назар солса», деди. (Қавм Пайғамбарига таъна қилди. Сен келмасингдан бурун ҳам озор тортар эдик, ўшанда ҳам ўғилларимизни ўлдириб, аёлларимизни тирик қолдирар эдилар, сен келганингдан кейин ҳам бари бир озор топмоқдамиз. Уларнинг фикрича, Пайғамбар келиши ҳамоно ҳамма нарса уларнинг фойдасига ҳал бўлиб қолиши керак экан. Улар Пайғамбар шахсига таъна қилмоқдалар. Аммо нега ўзларига назар солмайдилар? Ўзлари нималар қилдилар? Иймон келтирдиларми? Иймон тақозо этган бирор-бир ишни қилдиларми?)

Бани Исроил Мусога деди: "Эй Мусо, сен келишингдан олдин ҳам, кейин ҳам Фиръавндан кўп жабр кўрдик. У ўғилларимизни ўлдириб, қизларимизни чўри қилди". Мусо алайҳиссалом уларга насиҳат қилиб ва хушхабар бериб деди: "Шояд, Парвардигорингиз душманингиз Фаръавнни ва унинг қавмини ҳалок қилиб, ер юзини улардан кейин сизларга маскан қилиб берса-да, кейин сизларнинг жавобингиз шукр бўладими, куфр бўладими, қараб турса".

Al-A'raaf 7:129Listen in Qur'an →
130

وَلَقَدْ أَخَذْنَآ ءَالَ فِرْعَوْنَ بِٱلسِّنِينَ وَنَقْصٍۢ مِّنَ ٱلثَّمَرَٰتِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ

Биз Фиръавн аҳлини, шояд эсласалар, деб (қаҳатчилик) йиллар ва мевалар танқислиги ила тутдик.

Биз Фиръавн аҳлини қурғоқчилик ва қаҳатчилик билан жазоладик. Ғалла ва меваларни камайтириш билан синадик. Токи, бу ишларнинг куфр келтирганлари учун бир жазо эканидан эслатма-насиҳат олиб, Аллоҳга тавба қилсинлар".

Al-A'raaf 7:130Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.