Muslim99Muslim99
← Tafsir library

15. Al-Hijr

The Rock · Meccan · 99 ayahs

سُورَةُ الحِجۡرِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 81–90 of 99

81

وَءَاتَيْنَٰهُمْ ءَايَٰتِنَا فَكَانُوا۟ عَنْهَا مُعْرِضِينَ

Ва уларга оятларимизни бердик. Бас, юз ўгирувчи бўлдилар.

Уларга Солиҳ алайҳиссаломнинг чиндан Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбар эканига далолат қилувчи ҳужжатларни, жумладан, ўша туяни бердик. Аммо улар бу ҳужжатларга эътибор бермадилар, парво қилмадилар.

82

وَكَانُوا۟ يَنْحِتُونَ مِنَ ٱلْجِبَالِ بُيُوتًا ءَامِنِينَ

Улар тоғдан ўйиб уй ясаб, омонликда юрар эдилар.

Тоғни йўниб, уйлар ясаб, хавфсиз, тинч яшардилар.

83

فَأَخَذَتْهُمُ ٱلصَّيْحَةُ مُصْبِحِينَ

Бас, субҳидам чоғида уларни қаттиқ қичқириқ тутди.

Тонг пайтида уларни даҳшатли қичқириқ тутди.

84

فَمَآ أَغْنَىٰ عَنْهُم مَّا كَانُوا۟ يَكْسِبُونَ

Қилган касблари уларга бирон фойда бермади.

Топган-тутган мол-дунёлари ҳам, уй-жойлари ҳам уларни Аллоҳнинг азобидан ҳимоя қила олмади.

85

وَمَا خَلَقْنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَآ إِلَّا بِٱلْحَقِّ ۗ وَإِنَّ ٱلسَّاعَةَ لَءَاتِيَةٌۭ ۖ فَٱصْفَحِ ٱلصَّفْحَ ٱلْجَمِيلَ

Биз осмонлару ерни ва улардаги нарсаларни ҳақ ила яратдик. Албатта, қиёмат келгувчидир. Бас, сен гўзал шаклда юз ўгир.

Биз осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни ҳеч бир ҳикматсиз, бекорга, шунчаки яратмадик. Уларнинг ҳаммасини ҳақ билан яратдик. Қиёмат келишига шак-шубҳа йўқ. Шундай экан, эй Пайғамбар, сизни ёлғончига чиқараётганлардан чиройли тарзда юз ўгиринг, уларни яхшилик билан кечириб қўяверинг.

86

إِنَّ رَبَّكَ هُوَ ٱلْخَلَّٰقُ ٱلْعَلِيمُ

Албатта, Роббинг яратгувчи ва билгувчи зотдир.

Эй Пайғамбар, ҳамма нарсани яратган ҳам, ҳамма нарсадан хабардор ҳам ёлғиз Парвардигорингиздир.

87

وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًۭا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ

Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръонни бердик. (Оятдаги «етти такрорланувчи»дан мурод Фотиҳа сурасидир. Чунки бу сураи карима етти оятдан иборат бўлиб, жуда кўп такрорланади. Намознинг ҳар ракатида қайта-қайта ўқилади.)

Сизга етти оятли "Фотиҳа" сурасини ва улуғ Қуръонни бердик.

88

لَا تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ إِلَىٰ مَا مَتَّعْنَا بِهِۦٓ أَزْوَٰجًۭا مِّنْهُمْ وَلَا تَحْزَنْ عَلَيْهِمْ وَٱخْفِضْ جَنَاحَكَ لِلْمُؤْمِنِينَ

Биз улардан баъзи гуруҳларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавас-ла) назар солма! Улар учун хафа ҳам бўлма! Мўминларга қанотингни пастлат!

Улардан айримларига Биз ато этган арзимас, ўткинчи дунёвий нарсаларга кўзингизни тикманг. Сизни ёлғончига чиқарганлари учун хафа ҳам бўлманг. Мўминларга тавозели бўлинг.

89

وَقُلْ إِنِّىٓ أَنَا ٱلنَّذِيرُ ٱلْمُبِينُ

Ва: «Албатта, мен очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман», деб айт.

Эй Пайғамбар, айтинг: "Мен очиқ-ошкор азобдан огоҳлантирувчиман".

90

كَمَآ أَنزَلْنَا عَلَى ٱلْمُقْتَسِمِينَ

Худди тақсимловчиларга туширганимизга ўхшаш. (Аҳли китоб; яҳудий ва насоролар ўзларига келган илоҳий китобларни тақсимлаб, бир қисмига иймон келтириб, бир қисмига иймон келтирмаган эдилар. Ана ўшаларга китоб туширганимизга ўхшаб сенга ҳам китоб туширдик.)

Аллоҳнинг китобларини бир неча қисмларга ажратиб, айрим қисмларига ишонадиган, бошқаларига эса куфр келтирадиган кимсаларга тушган азоб сизларга ҳам тушиб қолишидан огоҳлантираман.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.