Muslim99Muslim99
← Tafsir library

16. An-Nahl

The Bee · Meccan · 128 ayahs

سُورَةُ النَّحۡلِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 1–10 of 128

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

1

أَتَىٰٓ أَمْرُ ٱللَّهِ فَلَا تَسْتَعْجِلُوهُ ۚ سُبْحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشْرِكُونَ

Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг. У зот улар келтираётган ширклардан пок ва олий бўлди.

Эй кофирлар, Аллоҳнинг сизларни жазолаш ҳақидаги ҳукми яқинлашди. Уни вақти келмасидан олдин шошилтирманглар. Аллоҳ мушриклар келтираётган ширклардан Пок ва Олийдир.

2

يُنَزِّلُ ٱلْمَلَٰٓئِكَةَ بِٱلرُّوحِ مِنْ أَمْرِهِۦ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ مِنْ عِبَادِهِۦٓ أَنْ أَنذِرُوٓا۟ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱتَّقُونِ

У Ўз амри ила фаришталарни руҳ-ваҳий билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига: «Огоҳлантиринглар. Албатта, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга тақво қилинглар», деб нозил қиладир.

Аллоҳ Ўзи истаган пайғамбарига фаришталарни ваҳий билан юбориб дейди: "Эй пайғамбарлар, одамларни Аллоҳга ширк келтиришдан огоҳлантиринглар, Мендан ўзга чин маъбуд йўқдир. Шундай экан, эй одамлар, буйруқларимни бажариш ва тақиқларимдан тийилиш ила Мендангина қўрқинглар".

3

خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ بِٱلْحَقِّ ۚ تَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشْرِكُونَ

У осмонлару ерни ҳақ ила яратди. У улар ширк келтираётган нарсалардан олий бўлди.

Осмонлару ерни ҳақ ила йўқдан бор қилди. Уларни бекорга яратмади. Уларни Ўзининг буюклигига далолат қилдириш учун яратди. Аллоҳ улар келтираётган ширклардан Пок ва Олийдир.

4

خَلَقَ ٱلْإِنسَٰنَ مِن نُّطْفَةٍۢ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٌۭ مُّبِينٌۭ

У инсонни нутфадан яратди. Энди эса, у(инсон) очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди.

Инсонни бир нутфадан, бир томчи сувдан яратди. Аста-аста у инсон шаклига келди. Кейин эса ботил тарафига ўтиб олиб, ҳақни маҳв этиш учун қаттиқ ва очиқ курашадиган бўлиб қолди.

5

وَٱلْأَنْعَٰمَ خَلَقَهَا ۗ لَكُمْ فِيهَا دِفْءٌۭ وَمَنَٰفِعُ وَمِنْهَا تَأْكُلُونَ

У чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларда сиз учун иссиқлик манфаатлар бор ва улардан ейсизлар ҳам.

Эй инсонлар, туя, сигир, қўй каби чорва молларини сизларнинг манфаатингиз учун яратиб берди. Уларнинг юнгларидан исинадиган кийим ва бошқа нарсалар ясаб оласизлар, териларидан фойдаланасизлар, минасизлар, юк ташийсизлар ва гўшт-ёғларини ейсизлар.

6

وَلَكُمْ فِيهَا جَمَالٌ حِينَ تُرِيحُونَ وَحِينَ تَسْرَحُونَ

Ва сиз учун уларда кечки пайт (ўтлоқдан) қайтаётганларида ва эрталаб (ўтлоққа) кетаётганида чиройли-жамол бор.

Сизлар учун уларнинг кечқурун ўтлаб қайтаётганларида ва эрталаб ўтлаш учун кетаётганларида бир гўзаллик бор.

7

وَتَحْمِلُ أَثْقَالَكُمْ إِلَىٰ بَلَدٍۢ لَّمْ تَكُونُوا۟ بَٰلِغِيهِ إِلَّا بِشِقِّ ٱلْأَنفُسِ ۚ إِنَّ رَبَّكُمْ لَرَءُوفٌۭ رَّحِيمٌۭ

Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиган юртларгача кўтариб борадир. Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳмлидир.

Сизлар учун яратиб берганимиз бу ҳайвонлар оғир юкларингизни бошқа юртга элтиб беради. Ҳайвонлар бўлмаганда ўзингизча у юртга ўта қаттиқ машаққат билан етиб борган бўлар эдингиз. Эй одамлар, Парвардигорингиз сизларга Меҳрибон ва Раҳмлидир. Шу ҳайвонларни бўйсундириб бериши раҳматининг бир кўринишидир.

8

وَٱلْخَيْلَ وَٱلْبِغَالَ وَٱلْحَمِيرَ لِتَرْكَبُوهَا وَزِينَةًۭ ۚ وَيَخْلُقُ مَا لَا تَعْلَمُونَ

Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратадир. (Яъни, Аллоҳ таоло келажакда сизлар учун туя, от, хачир ва эшакдан бошқа сиз билмайдиган нақлиёт воситаларини яратади. Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Ушбу оятлар тушган даврда мавжуд бўлмаган ҳавода, сувда ва ерда юрадиган кўплаб нақлиёт воситалари вужудга келди. Бу эса, ўз навбатида, Қуръони Карим мазкур: «ва сиз билмайдиган нарсаларни яратади», жумласи ила мўмин-мусулмонларни келажак янгиликларидан хабардор қилаётганига далолатдир.)

Аллоҳ сизларга от, хачир ва эшакларни минмоғингиз, юк ташимоғингиз учун ҳамда сизларга безак бўлиши учун яратди. Аллоҳ сизлар билмайдиган нарсаларни ҳам Ўзи истаганича яратур.

9

وَعَلَى ٱللَّهِ قَصْدُ ٱلسَّبِيلِ وَمِنْهَا جَآئِرٌۭ ۚ وَلَوْ شَآءَ لَهَدَىٰكُمْ أَجْمَعِينَ

Йўлларнинг мақсаддагиси Аллоҳга оиддир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қилган бўларди. (Бу дунёда ҳиссий йўлларга ўхшаб, маънавий йўллар ҳам кўпдир. Ўша маънавий йўллар ичида яхшиси ҳам, ёмони ҳам бор: Энг тўғри йўл, яъни, мақсадга эриштирадиган, икки дунё саодатига олиб борадиган йўл–Аллоҳ йўлидир.)

Аллоҳнинг ризосига олиб борадиган тўғри йўлни - Исломни баён қилиш ёлғиз Аллоҳнинг измидадир. Йўллар орасида ҳақдан озган шайтоннинг йўллари ҳам бор. Исломдан бошқа ҳамма йўллар ҳақдан озган. Аллоҳ ҳаммангизни ҳидоят қилишни истаганида эди, шундай қилган бўларди.

10

هُوَ ٱلَّذِىٓ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءًۭ ۖ لَّكُم مِّنْهُ شَرَابٌۭ وَمِنْهُ شَجَرٌۭ فِيهِ تُسِيمُونَ

У осмондан сувни туширган зотдир. Сизга ундан шароб ва ҳайвон ўтлатадиган дарахт бордир.

У сизларга булутдан ёмғир ёғдирган Зотдир. Шу сувдан ўзингиз ҳам, ҳайвонларингиз ҳам ичасизлар, ўсимликларингизни ҳам у билан суғорасизлар.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.