Muslim99Muslim99
← Tafsir library

15. Al-Hijr

The Rock · Meccan · 99 ayahs

سُورَةُ الحِجۡرِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 71–80 of 99

71

قَالَ هَٰٓؤُلَآءِ بَنَاتِىٓ إِن كُنتُمْ فَٰعِلِينَ

У: «Агар (бу ишни) қилувчи бўлсангиз, анаву қизларим бор», деди.

Лут алайҳиссалом меҳмонлари олдида ўз узрини билдириш учун: "Мақсадингиз шаҳватингизни қондириш бўлса, анави қизларим турибди, ўшаларни никоҳлаб олинглар", деди.

72

لَعَمْرُكَ إِنَّهُمْ لَفِى سَكْرَتِهِمْ يَعْمَهُونَ

Сенинг умринг ила қасамки, албатта, улар ўз сархушликларида тентирамоқдалар.

Эй Пайғамбар, ҳаётингизга қасамки, Лут қавми шаҳват гирдобида тентираб юрибдилар.

73

فَأَخَذَتْهُمُ ٱلصَّيْحَةُ مُشْرِقِينَ

Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида даҳшатли қичқириқ тутди.

Қуёш чиқиш пайтида уларни бир даҳшатли, ҳалокатга олиб борадиган қичқириқ тутди.

74

فَجَعَلْنَا عَٰلِيَهَا سَافِلَهَا وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِمْ حِجَارَةًۭ مِّن سِجِّيلٍ

Бас, Биз (бу шаҳарнинг) остини устин қилдик ва улар устига лойи қотган тошлар ёғдирдик.

Шаҳарни остин-устун қилиб, уларнинг устига сопол тошлар ёғдирдик.

75

إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَءَايَٰتٍۢ لِّلْمُتَوَسِّمِينَ

Албатта, бунда фаросатли кишилар учун оят-белгилар бордир.

Лут қавми йўлиққан ҳалокатда фикр юрита оладиган фаросатли одамлар учун оят-аломатлар бор.

76

وَإِنَّهَا لَبِسَبِيلٍۢ مُّقِيمٍ

Албатта, у(шаҳар) боқий йўл устидадир. (Яъни, Лут (а. с.) қавми ҳалокатга учраган шаҳарнинг вайроналари ҳозиргача боқий йўл устидадир. У орқали одамлар Ҳижоз билан Шом ўртасида қатнайдилар. Жумладан, Макка аҳли ҳам Шомга борганларида ва у ердан қайтганларида, шу йўлдан юрадилар.)

Лут қавмининг шаҳари то Қиёматгача турадиган бир йўл устидадир. Ўтган йўловчилар уни кўрадилар.

77

إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَءَايَةًۭ لِّلْمُؤْمِنِينَ

Албатта, бунда мўминлар учун оят-ибрат бордир.

Бу ҳодисада ибрат оладиган мўминлар учун ўзига хос белгилар, ишоралар бор.

78

وَإِن كَانَ أَصْحَٰبُ ٱلْأَيْكَةِ لَظَٰلِمِينَ

Албатта, бир-бирига киришиб кетган дарахтзор эгалари золимлардан бўлганлар.

Дарахтлари кўп шаҳарнинг эгалари бўлган Шуайбнинг қавми Аллоҳга куфр келтириш, пайғамбари Шуайбни ёлғончига чиқариш билан золим бўлганди.

79

فَٱنتَقَمْنَا مِنْهُمْ وَإِنَّهُمَا لَبِإِمَامٍۢ مُّبِينٍۢ

Бас, Биз улардан интиқом олдик. Албатта, уларнинг икковлари ҳам очиқ йўл устидадир.

Кейин Биз улардан интиқом олиб, уларни жазоладик. Лут қавмининг шаҳарлари ҳам, Шуайб халқининг манзиллари ҳам очиқ йўл устида турибди. Ёнидан ўтган йўловчи уларни кўради.

80

وَلَقَدْ كَذَّبَ أَصْحَٰبُ ٱلْحِجْرِ ٱلْمُرْسَلِينَ

Батаҳқиқ, Ҳижр эгалари Пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар.

Самуд қавми Ҳижоз билан Шом орасидаги Ҳижр номли шаҳарда яшаганлар. Улар ҳам Солиҳ алайҳиссаломни тан олмаслик билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.