Muslim99Muslim99
← Tafsir library

15. Al-Hijr

The Rock · Meccan · 99 ayahs

سُورَةُ الحِجۡرِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 61–70 of 99

61

فَلَمَّا جَآءَ ءَالَ لُوطٍ ٱلْمُرْسَلُونَ

Элчилар Лут аҳлига келганларида...

Элчи фаришталар Лут оиласига одам суратида келишгач...

62

قَالَ إِنَّكُمْ قَوْمٌۭ مُّنكَرُونَ

У: «Албатта, сиз нотаниш қавмсиз», деди.

Лут алайҳиссалом уларга деди: "Сизлар нотаниш одамларсиз".

63

قَالُوا۟ بَلْ جِئْنَٰكَ بِمَا كَانُوا۟ فِيهِ يَمْتَرُونَ

Улар: «Йўқ! Биз сенга улар шак қилаётган нарса ила келдик.

Элчи фаришталар Лутга дедилар: "Қўрқма, эй Лут, қавминг азоб келишига шубҳа қилаётган эди. Биз улар шубҳаланаётган ўша азобни олиб келдик".

64

وَأَتَيْنَٰكَ بِٱلْحَقِّ وَإِنَّا لَصَٰدِقُونَ

Сенга ҳақ ила келдик ва албатта, бизлар ростгўйлардурмиз.

Биз чиндан келдик. Бу ишнинг ҳазили йўқ. Биз рост сўзлагувчилармиз.

65

فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍۢ مِّنَ ٱلَّيْلِ وَٱتَّبِعْ أَدْبَٰرَهُمْ وَلَا يَلْتَفِتْ مِنكُمْ أَحَدٌۭ وَٱمْضُوا۟ حَيْثُ تُؤْمَرُونَ

Аҳлинг ила кечанинг бир бўлагида йўлга чиқ, сен уларнинг ортидан кузатиб бор. Сизлардан ҳеч бирларингиз ортга қарамасин. Амр қилинган томонингизга кетаверинглар», дедилар.

Кечанинг бир қисми ўтгач, оиланг билан йўлга чиқ. Уларнинг ортидан кузатиб бор. Сизлардан биронтангиз нима бўлаётганини билиш учун ортига қарамасин. Аллоҳ буюрган тарафга қараб юраверинглар.

66

وَقَضَيْنَآ إِلَيْهِ ذَٰلِكَ ٱلْأَمْرَ أَنَّ دَابِرَ هَٰٓؤُلَآءِ مَقْطُوعٌۭ مُّصْبِحِينَ

Ва унга ушбу амрни ваҳий қилдик: «Албатта, анавиларнинг орқаси субҳ чоғи кесилажакдир».

Лутга ваҳий орқали ўша фармонни билдирдик. Фармон анави қавмнинг тонг чоғида таг-туги билан қирилиб кетиши ҳақида эди.

67

وَجَآءَ أَهْلُ ٱلْمَدِينَةِ يَسْتَبْشِرُونَ

Ва шаҳар аҳли севиниб, етиб келдилар. (Лут (а. с.) қавми яшайдиган Садум шаҳрининг жинояткор аҳолиси, Лутнинг уйига чиройли, ёш йигитлар келган эмиш, улар билан фоҳиша иш қиладиган бўлибмиз, деб севинган ҳолларида етиб келдилар.)

Садум аҳли Лутнинг меҳмонлари билан бузуқлик қилиш иштиёқида хурсанд бўлиб келдилар.

68

قَالَ إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ ضَيْفِى فَلَا تَفْضَحُونِ

У: «Булар менинг меҳмонларим, ахир. Мени шарманда қилманглар.

Лут уларга деди: "Улар менинг меҳмонларим. Бузуқлик қилмоқчи бўлиб, мени шарманда қилманглар".

69

وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَلَا تُخْزُونِ

Ва Аллоҳдан қўрқинглар! Мени хор қилманглар», деди.

Аллоҳдан қўрқиб, шаштинглардан қайтинглар ва бу беҳаё қилиғинглар билан менинг шаънимни булғаманглар.

70

قَالُوٓا۟ أَوَلَمْ نَنْهَكَ عَنِ ٱلْعَٰلَمِينَ

Улар: «Биз сени оламлардан қайтармаганмидик?!» дедилар. (Лут (а. с.) уларни ўтакетган фаҳш иш бўлмиш баччабозликдан қайтарганлар, кимларнидир ҳимоя қилганлар ва жиноятчи қавм у кишига оламда ҳеч кимни ҳимоя қилмасликни айтиб таҳдид солган. Улар ҳозир Лутга (а. с.) ораларида аввал бўлиб ўтган ўша гап-сўзларни эслатмоқдалар.)

Қавми деди: "Сени биронта одамни меҳмон қилишдан қайтармаганмидик?"

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.