Muslim99Muslim99
← Tafsir library

15. Al-Hijr

The Rock · Meccan · 99 ayahs

سُورَةُ الحِجۡرِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 51–60 of 99

51

وَنَبِّئْهُمْ عَن ضَيْفِ إِبْرَٰهِيمَ

Уларга Иброҳимнинг меҳмонлари хабарини бер.

Уларга Иброҳим алайҳиссаломнинг олдига бола кўриши ва Лут қавмининг ҳалок бўлиши ҳақидаги хабар билан меҳмон бўлиб келган фаришталар ҳақида хабар беринг.

52

إِذْ دَخَلُوا۟ عَلَيْهِ فَقَالُوا۟ سَلَٰمًۭا قَالَ إِنَّا مِنكُمْ وَجِلُونَ

Унинг ҳузурига кирганларида: «Салом», дедилар. У: «Албатта, биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди.

Фаришталар Иброҳимнинг олдига кириб: "Салом", деганларида уларнинг саломидан гўзалроқ тарзда алик олди ва уларга пиширилган бузоқнинг гўштини олиб келди. Чунки уларни одамлар, деб ўйлаганди. Улар эса таомни емадилар. Шунда Иброҳим: "Биз сизлардан қўрқяпмиз", деди.

53

قَالُوا۟ لَا تَوْجَلْ إِنَّا نُبَشِّرُكَ بِغُلَٰمٍ عَلِيمٍۢ

Улар: «Қўрқма, биз сенга ўта билимдон ўғилнинг хушхабарини берурмиз», дедилар.

Фаришталар дедилар: "Қўрқма. Биз сен хурсанд бўладиган бир хабарни айтамиз. Яқинда сенинг бир билимдон ўғлинг бўлади".

54

قَالَ أَبَشَّرْتُمُونِى عَلَىٰٓ أَن مَّسَّنِىَ ٱلْكِبَرُ فَبِمَ تُبَشِّرُونَ

У: «Мени кексалик тутганида, хушхабар берасизларми? Ниманинг хушхабарини беряпсизлар ўзи?» деди.

Иброҳим ўзининг бола кўриши ҳақидаги бу хушхабардан ажабланиб деди: "Кексайиб қолган пайтимда менга бу хушхабарни олиб келдингларми? Нимага асосланиб, бу хушхабарни айтяпсизлар?"

55

قَالُوا۟ بَشَّرْنَٰكَ بِٱلْحَقِّ فَلَا تَكُن مِّنَ ٱلْقَٰنِطِينَ

Улар: «Биз сенга ҳақ ила башорат бердик. Бас, сен ноумид бўлувчилардан бўлма», дедилар.

Фаришталар Иброҳимга дедилар: "Келтирган хушхабаримиз чин, унинг ҳақлигига шубҳа йўқ. Сен ноумид бандалардан бўлма!"

56

قَالَ وَمَن يَقْنَطُ مِن رَّحْمَةِ رَبِّهِۦٓ إِلَّا ٱلضَّآلُّونَ

У: «Фақат залолатга кетган кишиларгина ўз Роббининг раҳматидан ноумид бўлурлар», деди. (Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш фақат бир тоифага–йўлдан адашган, гумроҳ тоифага хос. Аллоҳнинг раҳматидан юз ўгириб, залолат йўлига кириб кетган кимсагина ноумид бўлади, холос.)

Иброҳим деди: "Аллоҳнинг тўғри йўлидан озганларгина Парвардигорининг раҳматидан ноумид бўладилар".

57

قَالَ فَمَا خَطْبُكُمْ أَيُّهَا ٱلْمُرْسَلُونَ

У: «Эй элчилар, нима иш ила юборилдингиз?» деди. (Яъни, менга жуда билимдон ўғил хушхабарини беришдан бошқа яна нима иш билан юборилдингиз, деди.)

Иброҳим деди: "Эй Аллоҳ тарафидан юборилган элчилар, нима юмуш билан келдингиз?"

58

قَالُوٓا۟ إِنَّآ أُرْسِلْنَآ إِلَىٰ قَوْمٍۢ مُّجْرِمِينَ

Улар: «Биз жиноятчи қавмларга юборилдик.

Фаришталар дедилар: "Бизни Аллоҳ жуда улкан ёмонликлар, бузуқликлар қилган Лут қавмини ҳалок этишга юборди".

59

إِلَّآ ءَالَ لُوطٍ إِنَّا لَمُنَجُّوهُمْ أَجْمَعِينَ

Магар Лут аҳлига эмас. Албатта, Биз уларнинг ҳаммасини қутқаргувчилармиз.

Лут оиласи ва тобелари - мўминлар бундан мустасно. Улар ҳалок бўлмайдилар. Биз уларнинг ҳаммасини қутқариб қоламиз.

60

إِلَّا ٱمْرَأَتَهُۥ قَدَّرْنَآ ۙ إِنَّهَا لَمِنَ ٱلْغَٰبِرِينَ

Фақат унинг хотинигина истиснодир. Унинг, албатта, қолувчилардан бўлишини тақдир қилдик», дедилар.

Фақат хотини бундан мустасно. Биз унинг ҳалок бўлувчилар билан бирга қолишини ҳукм қилдик.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.