Muslim99Muslim99
← Tafsir library

15. Al-Hijr

The Rock · Meccan · 99 ayahs

سُورَةُ الحِجۡرِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 1–10 of 99

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

1

الٓر ۚ تِلْكَ ءَايَٰتُ ٱلْكِتَٰبِ وَقُرْءَانٍۢ مُّبِينٍۢ

Алиф. Лоом. Ро. Ушбулар китобнинг ва равшан Қуръоннинг оятларидир.

Алиф, Лом, Ро. Бу каби ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг бошланишида айтиб ўтдик. Бу оятларнинг мартабалари жуда юксак. Зеро, улар Аллоҳ тарафидан нозил қилиниб, тавҳид ва шариатни шарҳлаб келган Қуръоннинг оятларидир.

2

رُّبَمَا يَوَدُّ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَوْ كَانُوا۟ مُسْلِمِينَ

Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар. (Ушбу ҳолат жон таслим қилиш чоғида, қиёмат куни Аллоҳ таоло мусулмонларни жаннатга киритаётган пайтда, баъзи гуноҳлари туфайли дўзахга тушган аҳли қиблалар ундан озод бўлиб жаннатга ўтаётганларида бўлади.)

Қиёмат куни ҳамма ҳақиқат очилиб, дунёдаги куфрнинг ботиллиги фош бўлганидан кейин кофирлар мусулмон бўлишни орзу қилиб қоладилар.

3

ذَرْهُمْ يَأْكُلُوا۟ وَيَتَمَتَّعُوا۟ وَيُلْهِهِمُ ٱلْأَمَلُ ۖ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ

Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар.

Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаётганларни тек қўяверинг. Ҳайвонлар каби еб-ичиб, дунё лаззатларидан ҳузур қилиб, орзу-ҳавасларга берилиб, иймон ва солиҳ амалдан бегоналашиб юраверсинлар. Яқинда Қиёмат куни Аллоҳга рўбарў келганларида бу ишлари билан нақадар катта зарар кўрганларини билиб оладилар.

4

وَمَآ أَهْلَكْنَا مِن قَرْيَةٍ إِلَّا وَلَهَا كِتَابٌۭ مَّعْلُومٌۭ

Биз маълум битиксиз ҳеч бир шаҳарни ҳалок этганимиз йўқ.

Қайси бир золим шарҳарни ҳалок қилган бўлсак, унинг Аллоҳнинг илмида тайин қилиб қўйилган ўз битиги, вақти-соати бўлганки, уни ортга ҳам, олдга ҳам суриш мумкин бўлмаган.

5

مَّا تَسْبِقُ مِنْ أُمَّةٍ أَجَلَهَا وَمَا يَسْتَـْٔخِرُونَ

Ҳеч бир уммат ўз ажалидан ўзиб кета олмас ва ортда ҳам қола олмас.

Қайси бир умматнинг ҳалок бўлиш вақти келса, ундан олдга ҳам ўтиб кета олмайди. ортда ҳам қола олмайди. Шундай экан, золимлар Аллоҳ уларни тек ташлаб қўяётганига ғурурланмасинлар.

6

وَقَالُوا۟ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِى نُزِّلَ عَلَيْهِ ٱلذِّكْرُ إِنَّكَ لَمَجْنُونٌۭ

Улар: «Эй зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан.

Маккадаги кофирлар Муҳаммад алайҳиссаломга дедилар: "Эй ўзига Қуръон нозил бўлди, деб даъво қилаётган одам, сен аниқ телбасан!"

7

لَّوْ مَا تَأْتِينَا بِٱلْمَلَٰٓئِكَةِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ

«Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга фаришталарни келтирсанг-чи», дерлар. (Бу гап ҳам, аввал айтиб ўтилгандек, ўзларига ўхшаган одамни Пайғамбар бўлишини ақлига сиғдира олмасликдан келиб чиқади.)

Гапинг рост бўлса, фаришталарни олиб кел-чи. Улар сенинг ҳақ эканингга ва бизнинг бошимизга азоб тушишига гувоҳлик берсинлар.

8

مَا نُنَزِّلُ ٱلْمَلَٰٓئِكَةَ إِلَّا بِٱلْحَقِّ وَمَا كَانُوٓا۟ إِذًۭا مُّنظَرِينَ

Биз фаришталарни фақат ҳақ ила тушурурмиз, холос. У ҳолда уларга қараб турилмас. (Фаришталарни туширган чоғимизда кофирларга қараб турилмай улар ҳалок қилинади.)

Аллоҳ уларнинг фаришталар келиши ҳақидаги талабларига раддия билдириб деди: "Биз фаришталарни ҳикмати илоҳийя кофирларни ҳалок этишни тақозо этган пайтда туширамиз. У пайтда фаришталар кофирларнинг иймонга келиб олишларини кутиб ўтирмасдан, зудлик билан уларни жазолашга киришадилар".

9

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا ٱلذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُۥ لَحَٰفِظُونَ

Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз. (Ушбу зикр–Қуръон.)

Одамларга эслатма бўлган бу Қуръонни Муҳаммад алайҳиссаломнинг қалбига индирган Бизмиз. Уни кўпайишу камайишдан, ўзгаришу алмашишдан сақлагувчилар ҳам Ўзимиз.

10

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ فِى شِيَعِ ٱلْأَوَّلِينَ

Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам аввалгилар гуруҳларига (Пайғамбар) юборганмиз.

Эй Пайғамбар, Биз сиздан илгари ҳам ўтмишдаги кофирларнинг турли гуруҳларига пайғамбарлар юборганмиз. Умматингиз тарафидан тан олинмасликда сиз биринчи эмассиз.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.