Muslim99Muslim99
← Tafsir library

15. Al-Hijr

The Rock · Meccan · 99 ayahs

سُورَةُ الحِجۡرِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 11–20 of 99

11

وَمَا يَأْتِيهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ

Уларга қайси бир Пайғамбар келса, уни масхара қилмасдан қўймас эдилар.

Ўтмишдаги кофир гуруҳлардан қайси бирига бир пайғамбар келса, уни ёлғончига чиқариб, масхара қилардилар.

12

كَذَٰلِكَ نَسْلُكُهُۥ فِى قُلُوبِ ٱلْمُجْرِمِينَ

Шунга ўхшаш Биз уни жиноятчилар қалбига солармиз.

Ўтган умматларнинг қалбларига ҳақни тан олмасликни жойлаб қўйганимиз каби Макка мушриклари қалбига ҳам ҳақдан юз ўгириш фалокатини йўллаб қўямиз.

13

لَا يُؤْمِنُونَ بِهِۦ ۖ وَقَدْ خَلَتْ سُنَّةُ ٱلْأَوَّلِينَ

Унга (Қуръонга) иймон келтирмаслар. Батаҳқиқ, аввалгиларнинг суннати-одати шундоқ ўтгандир.

Гарчи Аллоҳнинг пайғамбарлар олиб келган ҳақни тан олмаганларни ҳалок қилиш ҳақидаги қонунияти ўтган бўлса ҳам улар Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръонга иймон келтирмайдилар. Ҳақни тан олмаётганлар бундан ибрат олсинлар.

14

وَلَوْ فَتَحْنَا عَلَيْهِم بَابًۭا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ فَظَلُّوا۟ فِيهِ يَعْرُجُونَ

Агар уларга осмондан бир эшик очсагу ундан чиқиб турсалар ҳам.

Анави ҳақни тан олмаётган саркашлар ҳақиқат очиқ-равшан далиллар билан ўз исботини топган бўлса ҳам, уларга Биз осмондан бир эшик очиб, унга сари кўтарила бошласалар ҳам...

15

لَقَالُوٓا۟ إِنَّمَا سُكِّرَتْ أَبْصَٰرُنَا بَلْ نَحْنُ قَوْمٌۭ مَّسْحُورُونَ

Улар: «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки биз сеҳрланган қавмдирмиз», дерлар. (Аллоҳнинг ҳақлиги ҳақидаги мўъжиза кўрсатилиб, қўлига ушлатиб қўйилса ҳам, эҳтимол удир, эҳтимол будир, балки табиат қонунини мен тушунмаётгандирман, деб тураверадилар.)

Уни тасдиқлаш ўрнига: "Кўзларимиз кўрмай қолди. Йўқ, бу кўраётганимиз сеҳрнинг таъсири, биз сеҳрланганмиз", деган бўлардилар.

16

وَلَقَدْ جَعَلْنَا فِى ٱلسَّمَآءِ بُرُوجًۭا وَزَيَّنَّٰهَا لِلنَّٰظِرِينَ

Батаҳқиқ, Биз осмонларда буржлар қилиб қўйдик ва уни назар солувчилар учун зийнатлаб қўйдик. (Осмон ҳамманинг кўз ўнгида турибди. Лекин ҳамма ҳам осмонни Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи буюк мўъжиза деб тушунавермайди. Аслида, у мўъжизадир. Хўш, шундай улкан, бепоён, чексиз осмонни ким яратган? Яратганда ҳам, юлдузлар юрадиган йўллар–буржлар билан ким яратган? Албатта, Аллоҳ яратган.)

Биз осмонда улкан-улкан юлдузларни яратдик. Одамлар қуруқлигу денгизда қоронғу кечаларда сафар қилсалар, улар орқали йўлларини топиб оладилар. Уларга қараб, томоша қиладиганлар учун уларни безаб, чиройли қилиб қўйдик. Токи, улардан Аллоҳнинг қудратини кўрсатувчи далилларни топсинлар.

17

وَحَفِظْنَٰهَا مِن كُلِّ شَيْطَٰنٍۢ رَّجِيمٍ

Уни ҳар бир қувилган шайтондан муҳофаза қилдик.

Аллоҳнинг раҳматидан қувилган ҳар бир шайтондан осмонни ҳимоя қилдик.

18

إِلَّا مَنِ ٱسْتَرَقَ ٱلسَّمْعَ فَأَتْبَعَهُۥ شِهَابٌۭ مُّبِينٌۭ

Магар бирортаси ўғриликча қулоқ осса, равшан олов унинг ортидан тушар.

Магар жинлардан биронтаси ўғринча Малайи Аълога қулоқ солиб, ниманидир эшитиб олса, унинг ортидан бир учар юлдуз қувиб етиб, куйдириб юборади.

19

وَٱلْأَرْضَ مَدَدْنَٰهَا وَأَلْقَيْنَا فِيهَا رَوَٰسِىَ وَأَنۢبَتْنَا فِيهَا مِن كُلِّ شَىْءٍۢ مَّوْزُونٍۢ

Биз ерни ёйиб, устига баланд тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик.

Одамлар бемалол жойлашиб олишлари учун ерни ёйдик. Қалқиб, титраб турмаслиги учун устига тоғларни ўрнатдик. Унда турли хил ўсимликлар ва мевалардан илоҳий ҳикмат тақозо этган миқдорда ундириб-ўстирдик.

20

وَجَعَلْنَا لَكُمْ فِيهَا مَعَٰيِشَ وَمَن لَّسْتُمْ لَهُۥ بِرَٰزِقِينَ

Ва унда сизлар учун маош воситаларини ва сиз ризқини бера олмайдиган кимсаларни қилиб қўйдик.

Эй одамлар, заминда шу дунё ҳаётида еб-ичишингиз, тирикчилик ўтказишингиз учун зарур бўлган омилларни, сизлар ризқини бера олмайдиган бошқа жонзотлар учун ҳам тирикчилик манбаини яратиб қўйдик.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.