قَالَتْ لَهُمْ رُسُلُهُمْ إِن نَّحْنُ إِلَّا بَشَرٌۭ مِّثْلُكُمْ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يَمُنُّ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ مِنْ عِبَادِهِۦ ۖ وَمَا كَانَ لَنَآ أَن نَّأْتِيَكُم بِسُلْطَٰنٍ إِلَّا بِإِذْنِ ٱللَّهِ ۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ ٱلْمُؤْمِنُونَ
Пайғамбарлари уларга: «Биз сизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмасмиз. Лекин Аллоҳ Ўз бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга (Пайғамбарлик) инъом қилур. Биз ўзимизча сизга бирор ҳужжат келтира олмаймиз, илло Аллоҳнинг изни ила. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар. (Яъни, бу гапингиз тўғри. Биз фаришта ҳам ёки бошқа бир олий мақомли алоҳида зот ҳам эмасмиз. Бироқ бу дегани одам зотидан Пайғамбар бўлиши мумкин эмас деган гап эмас. Тўғри, биз башармиз.)
Уларга пайғамбарлари раддия билдириб дедилар: "Биз ҳам сизларга ўхшаган одамлар эканимизни инкор этмаймиз. Лекин бундан ҳамма нарсада худди сизлардек бўлишимиз лозимлиги англашилмайди. Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаганига инъом қилиб, уни пайғамбарликка танлаб олади. Биз сизлар талаб қилаётган ҳужжатни ўзимизча келтира олмаймиз, фақат Аллоҳнинг изни билангина келтира оламиз. Бу ишга ёлғиз Аллоҳгина қодирдир. Шундай экан, мўминлар ўзларининг ҳамма ишларида ёлғиз Аллоҳгагина суянсинлар".