Muslim99Muslim99
← Tafsir library

13. Ar-Ra'd

The Thunder · Medinan · 43 ayahs

سُورَةُ الرَّعۡدِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 1–10 of 43

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

1

الٓمٓر ۚ تِلْكَ ءَايَٰتُ ٱلْكِتَٰبِ ۗ وَٱلَّذِىٓ أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ٱلْحَقُّ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يُؤْمِنُونَ

Алиф. Лом. Мим. Ро. Ушбулар китобнинг оятларидир. Ва сенга Роббингдан нозил қилинган нарса ҳақдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар.

Алиф, Лом, Мим, Ро. Бу каби ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг бошида айтиб ўтдик. Эй Пайғамбар, бу сурадаги буюк оятлар ҳам, сизга нозил қилинган Қуръон ҳам заррача шубҳа аралашмаган ҳақдир. Унинг Аллоҳ тарафидан эканига шак-шубҳа йўқ. Лекин кўп одамлар саркашлик ва такаббурлик қилиб, унга иймон келтирмайдилар.

2

ٱللَّهُ ٱلَّذِى رَفَعَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ بِغَيْرِ عَمَدٍۢ تَرَوْنَهَا ۖ ثُمَّ ٱسْتَوَىٰ عَلَى ٱلْعَرْشِ ۖ وَسَخَّرَ ٱلشَّمْسَ وَٱلْقَمَرَ ۖ كُلٌّۭ يَجْرِى لِأَجَلٍۢ مُّسَمًّۭى ۚ يُدَبِّرُ ٱلْأَمْرَ يُفَصِّلُ ٱلْءَايَٰتِ لَعَلَّكُم بِلِقَآءِ رَبِّكُمْ تُوقِنُونَ

Аллоҳ сиз кўриб турган осмонни устунсиз кўтарган, сўнгра аршга эга бўлган, қуёш ва ойни Ўзига бўйинсундирган зотдир. Ҳар бири номланган ажалгача юрадир. У ишнинг тадбирини қиладир, оятларни муфассал этадир. Шоядки Роббингизга мулоқот бўлишга ишонч ҳосил қилсангиз. (У–Аллоҳ дунёдаги барча ишнинг тадбирини қилади. Ҳа, нима ҳодиса рўй берса, ҳаммаси Аллоҳнинг тадбири биландир, жумладан, юқорида зикр қилинган ишлар ҳам. Ана шундай ишларга қодир Аллоҳ Пайғамбарига ҳақ китобни юбора олмасмиди?! Ана ўша Роббингизга мулоқот бўлганингизда, яъни, қиёматда қайта тирилганингизда иймондан, жумладан, Аллоҳнинг ҳақ китобига бўлган иймондан ҳам сўраласиз.)

Аллоҳ шундай Зотки, осмонларни устунсиз кўтариб қўйди. Сизлар уни кўриб турасизлар. Кейин Аршга кўтарилди. Кўтарилиши шакли ва ўхшаши йўқ бир ҳолда, Ўзига лойиқ бўлган бир тарздадир. Қуёш ва ойни бандаларининг манфаатларига бўйсундирди. Қуёш ҳам, ой ҳам Аллоҳнинг илмида белгиланган муддатгача юради. Ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ осмонлару ердаги барча ишларнинг тадбирини Ўзи истаган тарзда қилади ва Ўзининг қудратига далолат қиладиган оят-аломатларни муфассал баён этади. Шоядки, Қиёмат куни Парвардигорингиз билан бўладиган учрашувга аниқ ишониб, яхши аммаллар билан унга тайёргарлик кўрсангизлар.

3

وَهُوَ ٱلَّذِى مَدَّ ٱلْأَرْضَ وَجَعَلَ فِيهَا رَوَٰسِىَ وَأَنْهَٰرًۭا ۖ وَمِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ جَعَلَ فِيهَا زَوْجَيْنِ ٱثْنَيْنِ ۖ يُغْشِى ٱلَّيْلَ ٱلنَّهَارَ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَءَايَٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يَتَفَكَّرُونَ

У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган, ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган зотдир. У кечани кундузга ўратур. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир. (Ҳа, у кўз ўнгингизда ерни чўзиб қўйган зотдир. Қаердан қарасангиз, қаршингизда ер чўзилиб ётибди. Буни ким қилган? Албатта, Аллоҳ қилган.)

У шундай Зотки, ерни ёйди. Қалқимаслиги учун маҳкам тутиб турадиган тоғларни яратди. Одамлар, ҳайвонлар ва экинларни суғориш учун дарёларни яратиб қўйди. Ҳар бир мевани худди ҳайвондек жуфт-жуфт қилиб, яъни, эркак ва урғочи қилиб яратди. Кечани кундузга қоплайди. Шу билан ҳамма ёқ зимистонга айланади. Фикр юрита оладиган кишилар учун бу ишларда Аллоҳнинг санъатига далолат қилувчи оят-аломатлар бор. Бу оят-аломатларнинг фикр юрита оладиган кишиларгагина нафи тегади.

4

وَفِى ٱلْأَرْضِ قِطَعٌۭ مُّتَجَٰوِرَٰتٌۭ وَجَنَّٰتٌۭ مِّنْ أَعْنَٰبٍۢ وَزَرْعٌۭ وَنَخِيلٌۭ صِنْوَانٌۭ وَغَيْرُ صِنْوَانٍۢ يُسْقَىٰ بِمَآءٍۢ وَٰحِدٍۢ وَنُفَضِّلُ بَعْضَهَا عَلَىٰ بَعْضٍۢ فِى ٱلْأُكُلِ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَءَايَٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يَعْقِلُونَ

Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумлар, боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғориларлар ва уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қиламиз. Бунда, албатта, ақл ишлатувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир. (Дарҳақиқат, ўйлаб кўрадиган бўлсак. Улар бир хил ерга экилади, бир хил суғорилади, аммо таъми хилма хилдир. Хурмо ҳам шу. Ер бир, сув бир, лекин мевасининг таъми бир-бириникига ўхшамайди. Хўш, буни ким қилади? Албатта, Аллоҳ.)

Заминда бир-бирига яқин бўлган бўлак-бўлак ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар, шохлаган-шохламаган хурмолар бор. Уларнинг ҳаммаси бир хил сув билан суғорилади. Шунга қарамай, таъми ва фойдаси борасида уларнинг айримларини айримларидан афзал қиламиз. Бу ишларда ақл юритадиган қавм учун оят-аломатлар бор. Ақл юрита оладиган кишиларгина оят-аломатлардан фойдалана оладилар.

5

۞ وَإِن تَعْجَبْ فَعَجَبٌۭ قَوْلُهُمْ أَءِذَا كُنَّا تُرَٰبًا أَءِنَّا لَفِى خَلْقٍۢ جَدِيدٍ ۗ أُو۟لَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ بِرَبِّهِمْ ۖ وَأُو۟لَٰٓئِكَ ٱلْأَغْلَٰلُ فِىٓ أَعْنَاقِهِمْ ۖ وَأُو۟لَٰٓئِكَ أَصْحَٰبُ ٱلنَّارِ ۖ هُمْ فِيهَا خَٰلِدُونَ

Агар ажабланадиган бўлсанг, уларнинг: «Агар биз тупроқ бўлиб кетсак ҳам, янгидан яратиламизми?!» дейишлари яна ҳам ажабланарлидир. Ана ўшалар Роббиларига куфр келтирганлардир. Ана ўшалар бўйинлари кишанларда бўлганлардир. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

Эй Пайғамбар, бирон нарсадан ажаблангингиз келса, уларнинг: "Суякларимиз чириб, тупроқ бўлиб кетганимиздан кейин яна янгитдан яратиламизми?", дея, қайта тирилишни инкор қилишларидан ажабланинг. Улар Парвардигорларига куфр келтириб, У Зотнинг қайта тирилтиришга қодирлигини инкор қилган кимсалардир. Қиёмат куни уларнинг бўйинларида оловдан ясалган кишанлар бўлгай. Улар дўзах эгалари бўлиб, унда абадий қолурлар, бардавом, узлуксиз азобланурлар.

6

وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِٱلسَّيِّئَةِ قَبْلَ ٱلْحَسَنَةِ وَقَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِمُ ٱلْمَثُلَٰتُ ۗ وَإِنَّ رَبَّكَ لَذُو مَغْفِرَةٍۢ لِّلنَّاسِ عَلَىٰ ظُلْمِهِمْ ۖ وَإِنَّ رَبَّكَ لَشَدِيدُ ٱلْعِقَابِ

Улар сендан яхшиликдан аввал ёмонлик келтиришни талаб қилурлар. Ҳолбуки, улардан аввал мисоллар ўтмишдир. Ва, албатта, Роббинг одамларнинг зулмига қарамай, улар учун мағфиратлидир. Ва, албатта, Роббинг иқоби шиддатлидир. (Уларга ўхшаган кофир қавмлар кўп ўтган. Улар ҳам буларга ўхшаб Пайғамбарларга қарши чиққан ва турли талаблар қўйган эдилар. Оқибатда ҳаммалари ҳалок бўлганлар. Эндигилар аввал ўтган мисоллардан ибрат олсалар, тавба қилсалар, яхши бўлар эди.)

Эй Пайғамбар, мушриклар сиздан тезроқ азоб юборилишини сўрайдилар. Аллоҳ уларга тақдир қилиб қўйган неъматлар тўла берилмасидан олдин келишини истайдилар. Ҳолбуки, олдин ҳам ҳақни тан олмаган умматларга азоб юборилгани ҳақида мисоллар ўтганди. Нега ўшалардан ибрат олмайдилар? Эй Пайғамбар, одамлар золим бўлсалар-да, Парвардигорингиз уларни кечириб юбораверади. Азобни тезлаштирмайди. Тавба қилиб олишларига муҳлат беради. Лекин У тавба қилмасдан, кофирлигида оёқ тираб туриб оладиганлар учун азоби қаттиқ Зотдир.

7

وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْهِ ءَايَةٌۭ مِّن رَّبِّهِۦٓ ۗ إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرٌۭ ۖ وَلِكُلِّ قَوْمٍ هَادٍ

Куфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир оят нозил қилинса эди», дерлар. Сен фақат огоҳлантирувчисан, холос. Ва ҳар қавмнинг ҳидоятчиси бордир. (Ҳа, Пайғамбар кишиларни куфрнинг, исённинг ва гуноҳкорликнинг оқибатидан огоҳлантиради, холос. У одамлар сўраган оят-мўъжизаларни келтиришга масъул эмас. )

Аллоҳга куфр келтирганлар саркашлигидан қолмасдан: "Мусо ва Ийсога нозил бўлганидек, Муҳаммадга ҳам Парвардигори тарафидан бир оят-аломат нозил қилинса эди", дейдилар. Эй Пайғамбар, сиз фақат одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантириб қўясиз, холос. Сизга Аллоҳ берган оят-аломатлар етарли. Энди бошқаси берилмайди. Ҳар бир қавм учун бир пайғамбар бор бўлиб, уларни ҳақ йўлига етаклайди, ундайди.

8

ٱللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَحْمِلُ كُلُّ أُنثَىٰ وَمَا تَغِيضُ ٱلْأَرْحَامُ وَمَا تَزْدَادُ ۖ وَكُلُّ شَىْءٍ عِندَهُۥ بِمِقْدَارٍ

Аллоҳ ҳар бир урғочининг ҳомиласини ҳамда бачадонлар нуқсон ёки зиёда қиладиган нарсаларни биладир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир.

Аллоҳ ҳар бир ҳомиладорнинг ҳомиласини жуда яхши билади. Бачадонлардаги муддатига етмай қолиш ҳолларини ҳам, муддатидан ўтиб кетиш ҳолларини ҳам, соғлиги, касаллиги, ҳамма-ҳаммасини яхши билади. У Зотнинг ҳузурида ҳамма нарса аниқ ўлчаб қўйилгандирки, ундан кам ҳам бўлиб қолмайди, ортиб ҳам кетмайди.

9

عَٰلِمُ ٱلْغَيْبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ ٱلْكَبِيرُ ٱلْمُتَعَالِ

У зот ғойибни ҳам, шоҳидни ҳам билгувчидир. У буюкдир, юксакдир.

Зеро, У Зот ҳислар оламига таниш бўлмаган нарсаларни ҳам, таниш бўлган нарсаларни ҳам билади. У Ўзининг номларида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам буюкдир, ҳамма махлуқотлардан олийдир.

10

سَوَآءٌۭ مِّنكُم مَّنْ أَسَرَّ ٱلْقَوْلَ وَمَن جَهَرَ بِهِۦ وَمَنْ هُوَ مُسْتَخْفٍۭ بِٱلَّيْلِ وَسَارِبٌۢ بِٱلنَّهَارِ

Сиздан ким гапни сир тутса, ким уни ошкор қилса ёки ким кечаси беркинувчи бўлсаю ким кундузи ошкор юрувчи бўлса, барибир.

Аллоҳ яширин қилинган ишларни ҳам, ошкора қилинган ишларни ҳам билади. Эй одамлар, сизлардан кимдир яшириб гапирадими, ошкора гапирадими, кимдир одамларнинг кўзидан тун зулматига яшириниб оладими, куппа-кундузи ҳамманинг кўз ўнгида иш қиладими, Аллоҳ учун фарқи йўқ, ҳамма-ҳаммасини билиб туради.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.