Muslim99Muslim99
← Tafsir library

14. Ibrahim

Abraham · Meccan · 52 ayahs

سُورَةُ إِبۡرَاهِيمَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 41–50 of 52

41

رَبَّنَا ٱغْفِرْ لِى وَلِوَٰلِدَىَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ ٱلْحِسَابُ

Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин».

Парвардигоро, ҳамма одамлар ҳисоб бериш учун Парвардигорлари ҳузурида турадиган куни мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират қил. (Бу дуони отаси Аллоҳнинг душмани эканини билмасидан олдин айтган. Отасининг Аллоҳга душман экани аён бўлганидан кейин эса ундан юз ўгирган).

42

وَلَا تَحْسَبَنَّ ٱللَّهَ غَٰفِلًا عَمَّا يَعْمَلُ ٱلظَّٰلِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍۢ تَشْخَصُ فِيهِ ٱلْأَبْصَٰرُ

Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўяди, холос.

Эй Пайғамбар, Аллоҳ золимларни жазоламаётганини кўриб, уларнинг ҳақни тан олмаслик, Аллоҳнинг йўлидан тўсиш каби ишларидан бехабар экан, деб ўйламанг. Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб турибди. У Зотга ҳамма нарса аён. Бирон нарса яширин эмас. Фақат уларни азоблашни Қиёмат кунига қолдиряпти. У кунда кўзлар даҳшатдан қотиб қолади.

43

مُهْطِعِينَ مُقْنِعِى رُءُوسِهِمْ لَا يَرْتَدُّ إِلَيْهِمْ طَرْفُهُمْ ۖ وَأَفْـِٔدَتُهُمْ هَوَآءٌۭ

Улар бошларини кўтарган ҳолда югурурлар. Кўзлари ўзларига қайтмайдир. Кўнгиллари эса, бўм-бўш бўлур. (Уларнинг кўзлари даҳшатдан қотиб қолган. Атрофларидаги даҳшатли нарсалардан узилмайди. Ўзларига қайтмайди. Қўрқув туфайли бўм-бўш бўлиб қолган кўнгилларига бирон нарса сиғмайди.)

Одамлар қайта тирилиб,қабрларидан қойим бўлган кунда бошларини осмонга қаратганча чопадилар. Кўзлари ўзига келмайди. Даҳшатдан қотганча тураверади. Қалблари эса бўм-бўш бўлиб, ҳеч нарсани идрок эта олмайди.

44

وَأَنذِرِ ٱلنَّاسَ يَوْمَ يَأْتِيهِمُ ٱلْعَذَابُ فَيَقُولُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ رَبَّنَآ أَخِّرْنَآ إِلَىٰٓ أَجَلٍۢ قَرِيبٍۢ نُّجِبْ دَعْوَتَكَ وَنَتَّبِعِ ٱلرُّسُلَ ۗ أَوَلَمْ تَكُونُوٓا۟ أَقْسَمْتُم مِّن قَبْلُ مَا لَكُم مِّن زَوَالٍۢ

Сен одамларни уларга азоб келадиган Кундан огоҳлантир. Ўшанда зулм қилганлар: «Эй Роббимиз, бизни озгина вақт қўйиб тургин, Сенинг даъватингни қабул қиламиз ва Пайғамбарларга эргашамиз», дерлар. Бундан олдин сизларга завол йўқлигига қасам ичмаган эдингизми?!

Эй Пайғамбар, умматингизни Қиёмат кунидаги Аллоҳнинг азобидан огоҳлантиринг. Ўшанда Аллоҳга куфр, ширк келтириш билан ўзларига ўзлари зулм қилган кимсалар: "Парвардигоро, бизга озгина муҳлат бер, азобингни бироз кечиктир, бизни қисқа муддатга дунёга қайтар, Сенга иймон келтириб, юборган пайғамбарларингга эргашиб олайлик", дейдилар. Жавоб жуда қаттиқ бўлади: "Илгари ўлимдан кейин қайта тирилиш йўқ, бу дунёдан охират сари кўчиб ўтиш йўқ, дея қасам ичмаганмидингиз?"

45

وَسَكَنتُمْ فِى مَسَٰكِنِ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ وَتَبَيَّنَ لَكُمْ كَيْفَ فَعَلْنَا بِهِمْ وَضَرَبْنَا لَكُمُ ٱلْأَمْثَالَ

Ва ўзига зулм қилганларнинг масканларига жойлашмадингизми? Сизга уларни қандай қилганимиз равшан бўлмадими? Сизга мисоллар келтирмадикми? (Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга (с. а. в.) ўзларининг асосий ишлари–одамларни огоҳлантиришда бардавом бўлишни амр этмоқда. Бошқа нарса билан, яъни, кимга иқоб тез келяптию кимга келмай тургани билан ишинг бўлмасин. Қиёмат куни ҳамманинг кўзи мошдай очилиши турган гап.)

Илгари Аллоҳга куфр келтириш билан ўзларига ўзлари зулм қилган Ҳуд қавми, Солиҳ қавми каби золим умматларнинг масканларига жойлашдингиз. Уларни қандай ҳалок қилганимиз сизларга аён бўлди. Панд-насиҳат олармикинсизлар, дея Аллоҳнинг Китобида сизларга мисоллар келтирдик. Аммо сизлар улардан ибрат олмадингизлар.

46

وَقَدْ مَكَرُوا۟ مَكْرَهُمْ وَعِندَ ٱللَّهِ مَكْرُهُمْ وَإِن كَانَ مَكْرُهُمْ لِتَزُولَ مِنْهُ ٱلْجِبَالُ

Дарҳақиқат, улар ўз макрларини қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг макрлари, гарчи макрларидан тоғлар заволга учрайдиган бўлса ҳам, Аллоҳнинг ҳузуридадир. (Кофир-мушриклар Пайғамбарга (с. а. в.), мўминларга, динга қарши қўлларидан келган барча макрларни қилдилар. Аммо уларнинг макрлари ҳар қанча кучли ҳатто тоғларни йўқ қилиб юборадиган даражада бўлмасин, ҳеч нарса қила олмайдилар. Чунки уларнинг барча макрлари Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир, У ҳаммасини кўриб, билиб туради. Ўзи хоҳлаганича тасарруф қилади.)

Золим умматларнинг масканларидан жой олганлар Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдириб, у зот олиб бораётган даъватга барҳам бериш учун макр-ҳийла қилдилар. Аллоҳ эса уларнинг тадбирларидан Хабардордир. Ҳеч иш У Зотдан яширин қола олмас. Уларнинг найранглари заифдир. Тоғни ҳам, бошқа нарсани ҳам қимирлата олмас. Аллоҳнинг макри эса бунинг аксидир.

47

فَلَا تَحْسَبَنَّ ٱللَّهَ مُخْلِفَ وَعْدِهِۦ رُسُلَهُۥٓ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌۭ ذُو ٱنتِقَامٍۢ

Сен, Аллоҳ Пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи, деб гумон қилма. Албатта, Аллоҳ азиз ва интиқом эгасидир.

Эй Пайғамбар, пайғамбарларига зафар ва ғалабани ваъда қилган Аллоҳ Ўз ваъдасида турмайди, деб ўйламанг. Аллоҳ Ғолибдир. Ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас. Ўзининг дўстларини ғолиб қилур. У Ўзининг ва пайғамбарининг душманларидан қасос олувчидир.

48

يَوْمَ تُبَدَّلُ ٱلْأَرْضُ غَيْرَ ٱلْأَرْضِ وَٱلسَّمَٰوَٰتُ ۖ وَبَرَزُوا۟ لِلَّهِ ٱلْوَٰحِدِ ٱلْقَهَّارِ

Ер бошқа ерга ва осмонлар ҳам бошқа осмонларга алмаштириладиган, ёлғиз ва қаҳҳор Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлишадиган Кунда бўлади. (Яъни, қиёмат кунининг даҳшатидан бизга ҳозир жуда ҳам улкан бўлиб кўриниб турган Ер бошқача, умуман бошқа ерга айланиб қолади. Шунингдек, осмонлар ҳам ўзгариб кетади. Одамларнинг ҳаммаси Аллоҳ ҳузурида ҳисоб-китоб учун йиғиладилар. Ўшандай кунда Аллоҳ Пайғамбарларга ва уларга эргашган мўминларга нажот беради. Золим ва кофирлардан интиқом олади.)

Кофирлардан интиқом олиш Қиёмат куни бўлади. У кунда мана бу замин бошқа бир ерга, осмонлар бошқа бир самоларга айланиб, одамлар қабрларидан амалларини кўтариб чиқиб келадилар ва якка-ёлғиз Аллоҳ олдида турадилар. Аллоҳ Қаҳҳордир, Ғолибдир. Ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас.

49

وَتَرَى ٱلْمُجْرِمِينَ يَوْمَئِذٍۢ مُّقَرَّنِينَ فِى ٱلْأَصْفَادِ

Ва у кунда жиноятчиларни кишанлар ила тўпланган ҳолларида кўрасан.

Эй Пайғамбар, ер бошқа бир заминга, осмонлар ҳам бошқа бир самоларга айланган кунда кофирлар ва мушриклар бир-бирига қўшиб кишанбанд қилинганини кўрасиз. Қўл-оёқлари бўйинларига боғланади. Киядиган кийимлари қора мойдан бўлади. Олов бужмайган юзларигача ўрлайди.

50

سَرَابِيلُهُم مِّن قَطِرَانٍۢ وَتَغْشَىٰ وُجُوهَهُمُ ٱلنَّارُ

Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов қоплагандир.

Эй Пайғамбар, ер бошқа бир заминга, осмонлар ҳам бошқа бир самоларга айланган кунда кофирлар ва мушриклар бир-бирига қўшиб кишанбанд қилинганини кўрасиз. Қўл-оёқлари бўйинларига боғланади. Киядиган кийимлари қора мойдан бўлади. Олов бужмайган юзларигача ўрлайди.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.