الٓر ۚ كِتَٰبٌ أَنزَلْنَٰهُ إِلَيْكَ لِتُخْرِجَ ٱلنَّاسَ مِنَ ٱلظُّلُمَٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ بِإِذْنِ رَبِّهِمْ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلْعَزِيزِ ٱلْحَمِيدِ
Алиф. Лом. Ро. Бу китобни сенга одамларни Роббиларининг изни ила зулматлардан нурга, азиз ва мақталган зотнинг йўлига чиқаришинг учун нозил қилдик.
Алиф, Лом, Ро. Бу каби ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг бошида айтиб ўтдик. Эй Пайғамбар, сизга бу китобни Аллоҳнинг иродаси ила одамларни куфр, жаҳолат ва залолатдан иймон, маърифат ва ҳидоят - Ислом дини сари олиб чиқишингиз учун нозил қилдик. Ислом дини ҳаммадан ғолиб ва ҳар бир иши мақтовга лойиқ Зот бўлмиш Аллоҳнинг йўлидир.