Muslim99Muslim99
← Tafsir library

14. Ibrahim

Abraham · Meccan · 52 ayahs

سُورَةُ إِبۡرَاهِيمَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 31–40 of 52

31

قُل لِّعِبَادِىَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ يُقِيمُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُنفِقُوا۟ مِمَّا رَزَقْنَٰهُمْ سِرًّۭا وَعَلَانِيَةًۭ مِّن قَبْلِ أَن يَأْتِىَ يَوْمٌۭ لَّا بَيْعٌۭ فِيهِ وَلَا خِلَٰلٌ

Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар.

Эй Пайғамбар, мўминларга айтинг: "Эй мўминлар, намозни тўкис адо этинглар ҳамда Аллоҳнинг азобидан қутулиб қолиш учун ҳеч қандай тўлов ҳам, таниш-билишчилик ҳам ўтмайдиган кун келишидан олдин Биз берган ризқдан риёдан сақланиш учун яширин ва бошқаларга ибрат бўлиш учун ошкора инфоқ-эҳсон қилинглар".

32

ٱللَّهُ ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَأَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءًۭ فَأَخْرَجَ بِهِۦ مِنَ ٱلثَّمَرَٰتِ رِزْقًۭا لَّكُمْ ۖ وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلْفُلْكَ لِتَجْرِىَ فِى ٱلْبَحْرِ بِأَمْرِهِۦ ۖ وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلْأَنْهَٰرَ

Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга бўйсундирган ва анҳорларни сизга бўйсундирган зотдир.

Аллоҳ шундай Зотки, осмонлару ерни йўқдан бор қилди. Самодан ёмғир ёғдириб, у орқали меваларни сизларга ризқ қилиб чиқарди. Эй одамлар, сизларга кемаларни бўйсундирди. Улар Аллоҳнинг тақдири ила денгизда сузиб юрадилар. У Зот сизларга анҳорларни ҳам бўйсундириб бердики, улардан ичасизлар, чорпойларингиз ва экинларингизни суғорасизлар.

33

وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلشَّمْسَ وَٱلْقَمَرَ دَآئِبَيْنِ ۖ وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلَّيْلَ وَٱلنَّهَارَ

У сизга доимий ҳаракатдаги қуёш ва ойни ҳам, шунингдек, кеча ила кундузни ҳам хизматчи қилиб қўйди.

Сизларга мунтазам айланиб турадиган қуёш ва ойни бўйсундирди. Сизларга мунтазам алмашиниб турадиган кеча ва кундузни бўйсундирди. Кеча ухлаб дам олишингиз учун, кундуз эса меҳнат, фаолиятингиз учун.

34

وَءَاتَىٰكُم مِّن كُلِّ مَا سَأَلْتُمُوهُ ۚ وَإِن تَعُدُّوا۟ نِعْمَتَ ٱللَّهِ لَا تُحْصُوهَآ ۗ إِنَّ ٱلْإِنسَٰنَ لَظَلُومٌۭ كَفَّارٌۭ

Ва У сизга барча сўраган нарсаларингиздан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўта золим ва ўта ношукрдир.

Сизларга сўраган нарсаларингизнинг ҳаммасидан, сўрамаган нарсаларингиздан ҳам берди. Аллоҳнинг неъматларини санаб, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, инсон зоти ўзига ўзи жабр қилаверадиган ўта золим ва Аллоҳ таолонинг неъматларини билмайдиган нонкўрдир.

35

وَإِذْ قَالَ إِبْرَٰهِيمُ رَبِّ ٱجْعَلْ هَٰذَا ٱلْبَلَدَ ءَامِنًۭا وَٱجْنُبْنِى وَبَنِىَّ أَن نَّعْبُدَ ٱلْأَصْنَامَ

Эсла, Иброҳим демишди: «Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин.

Эй Пайғамбар, Иброҳим ўғли Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни Макка водийсига ташлаб кетаётиб айтган мана бу гапини эсланг: "Парвардигоро, оиламни қўйиб кетаётганим шу шаҳарни тинч қилгин, унда ноҳақ қонлар тўкилмасин, биров бировга зулм қилмасин ҳамда мени ва болаларимни бутларга ибодат қилишдан йироқ айлагин".

36

رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيرًۭا مِّنَ ٱلنَّاسِ ۖ فَمَن تَبِعَنِى فَإِنَّهُۥ مِنِّى ۖ وَمَنْ عَصَانِى فَإِنَّكَ غَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ

Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан. (Иброҳим (а. с.) ўз даврларида ва ундан олдинги замонларда бут-санамлар кўплаб кишиларнинг залолатга кетишига сабаб бўлганини яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам ушбу маънодаги дуони қилдилар.)

Парвардигорим, бутлар кўп одамларни йўлдан урдилар. Одамлар уларнинг шафоат қилишларига ишониб алдандилар. Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қилдилар. Энди ким Аллоҳни бир деб билиш ва У Зотга итоат этишда менга эргашса, ўша менинг гуруҳимдан, тобеларимдандир. Ким менга қарши чиқиб, Аллоҳни бир деб билмаса, У Зотга итоат этмаса, Парвардигоро, Ўзинг гуноҳларни кечириб юборадиган, меҳрибон Зотсан.

37

رَّبَّنَآ إِنِّىٓ أَسْكَنتُ مِن ذُرِّيَّتِى بِوَادٍ غَيْرِ ذِى زَرْعٍ عِندَ بَيْتِكَ ٱلْمُحَرَّمِ رَبَّنَا لِيُقِيمُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ فَٱجْعَلْ أَفْـِٔدَةًۭ مِّنَ ٱلنَّاسِ تَهْوِىٓ إِلَيْهِمْ وَٱرْزُقْهُم مِّنَ ٱلثَّمَرَٰتِ لَعَلَّهُمْ يَشْكُرُونَ

Эй Роббимиз, ҳақиқатда мен ўз зурриётимдан, сенинг Байтул Ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим. Эй Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун Бас, Ўзинг одамлардан баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиган қилгин ва уларни мевалардан ризқлантиргин. Шояд шукр қилсалар. (Аллоҳ таоло Иброҳимнинг (а. с.) бу дуоларини қабул этди. Мазкур юртни, Ҳарами Шарифни омонлик юрти қилиб қўйди. Унинг омонлигига таҳдид соладиганларни ҳалок қилди. У ердагилар Аллоҳга ибодатни тўғри қилиб, намозни тўкис адо этганларида, омонликка қўшиб тўқчиликни ҳам берди. Мусулмон бўлган одамлар қалбини ўша томонга талпиниб турадиган этиб қўйди. У жойнию аҳолисини, ерларида ҳеч нарса ўсмаслигига қарамасдан, турли мевалар билан ризқлантириб қўйди. Фақат, ўша ер аҳолисининг шукр қилиши қолди, холос.)

Парвардигоро, мен зурриётимдан бир қисмини, ўғлим Исмоил ва унинг авлодини муҳаррам байтинг ёнидаги бир сувсиз, экинсиз Макка водийсига жойлаштирдим. Парвардигоро, намозни тўкис адо этишлари учун шундай қилдим. Парвардигоро, энди одамларнинг қалбларини уларга ва шу шаҳарга мойил бўладиган қилиб қўйгин ва уларга мевалардан ризқ ато этгин. Шоядки, берган неъматларингга шукр қилсалар.

38

رَبَّنَآ إِنَّكَ تَعْلَمُ مَا نُخْفِى وَمَا نُعْلِنُ ۗ وَمَا يَخْفَىٰ عَلَى ٱللَّهِ مِن شَىْءٍۢ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَا فِى ٱلسَّمَآءِ

Эй Роббимиз, албатта, Сенинг Ўзинг махфий тутган нарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам яхши биласан. Аллоҳ учун на ердаю на осмонда бирор нарса махфий қолмас.

Парвардигоро, Сен биз яширган нарсаларни ҳам, ошкор қилган нарсаларни ҳам биласан. Аллоҳ учун ерда ҳам, самода ҳам бирон нарса яширин эмас. У Зот ҳаммасини билиб-кўриб туради. Бизнинг эҳтиёжларимиз ҳам У Зотга аёндир.

39

ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ ٱلَّذِى وَهَبَ لِى عَلَى ٱلْكِبَرِ إِسْمَٰعِيلَ وَإِسْحَٰقَ ۚ إِنَّ رَبِّى لَسَمِيعُ ٱلدُّعَآءِ

Кексалик пайтимда менга Исмоил ва Исҳоқни ато қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббим дуони эшитгувчидир. (Маълумки, Иброҳим (а. с.) узоқ вақт фарзанд кўрмаганлар. Тўқсон ёшларида Исмоил (а. с.), сўнгра Исҳоқ (а. с.) дунёга келган. Кекса кишига фарзанд бериш Аллоҳнинг улуғ неъматидир.)

Менга солиҳ зурриёт ато этгин, дея қилган дуойимни ижобат айлаб, кексайиб қолганимга қарамасдан, менга Ҳожардан Исмоилни ва Сорадан Исҳоқни ато этган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Албатта, Парвардигорим дуо қилгувчининг дуосини Эшитгувчи Зотдир.

40

رَبِّ ٱجْعَلْنِى مُقِيمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّيَّتِى ۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَآءِ

Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин.

Парвардигорим, мени ҳам, зурриётимни ҳам намозни тўкис адо этгувчи қилгин. Парвардигоро, дуойимни қабул айла, ижобат қил.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.