Muslim99Muslim99
← Tafsir library

14. Ibrahim

Abraham · Meccan · 52 ayahs

سُورَةُ إِبۡرَاهِيمَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 21–30 of 52

21

وَبَرَزُوا۟ لِلَّهِ جَمِيعًۭا فَقَالَ ٱلضُّعَفَٰٓؤُا۟ لِلَّذِينَ ٱسْتَكْبَرُوٓا۟ إِنَّا كُنَّا لَكُمْ تَبَعًۭا فَهَلْ أَنتُم مُّغْنُونَ عَنَّا مِنْ عَذَابِ ٱللَّهِ مِن شَىْءٍۢ ۚ قَالُوا۟ لَوْ هَدَىٰنَا ٱللَّهُ لَهَدَيْنَٰكُمْ ۖ سَوَآءٌ عَلَيْنَآ أَجَزِعْنَآ أَمْ صَبَرْنَا مَا لَنَا مِن مَّحِيصٍۢ

Уларнинг ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлдилар. Бас, заифлар мутакаббирларга: «Албатта, биз сизларга тобе бўлган эдик. Энди, сизлар устимиздаги Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани енгиллата оласизларми?» дедилар. Улар: «Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида, биз ҳам сизларни, албатта, ҳидоят қилар эдик. Биз учун энди, дод-вой қиламизми ёки сабр қиламизми, бари бир. Биз учун қочар жой йўқ», дедилар. (Заифлар–бу дунёда заифҳол бўлиб ўзидан кучли, ақлли, юқори мансабдорларга эргашиб гуноҳ этганлар қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида ишининг чатоқ эканлигини англаб етиб, ўз хўжайинларига юазкур мурожаатни қиладилар.)

Қиёмат куни халойиқ қайта тирилиб, қабрларидан чиқиб, ҳаммалари Аллоҳга рўбарў келдилар. Шунда тобе бўлиб юрган заифлар хожалик, раҳбарлик қилган каттазангларга дедилар: "Эй хожалар, биз сизларга тобе эдик. Буйруқларингизни бажарардик, тақиқларингиздан тийилардик. Энди сизлар бизни Аллоҳнинг бирон азобидан қутқара оласизларми?" Хожалар, раҳбарлар дедилар: "Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида биз сизларга тўғри йўлни кўрсатган бўлар эдик ва ҳаммамиз нажот топардик. Лекин ўзимиз ҳам адашдик, сизларни ҳам адаштирдик. Энди биз дод-вой қиламизми, сабр қиламизми, фарқи йўқ, биз учун азобдан паноҳ берадиган ҳеч қандай нажот қолмади".

22

وَقَالَ ٱلشَّيْطَٰنُ لَمَّا قُضِىَ ٱلْأَمْرُ إِنَّ ٱللَّهَ وَعَدَكُمْ وَعْدَ ٱلْحَقِّ وَوَعَدتُّكُمْ فَأَخْلَفْتُكُمْ ۖ وَمَا كَانَ لِىَ عَلَيْكُم مِّن سُلْطَٰنٍ إِلَّآ أَن دَعَوْتُكُمْ فَٱسْتَجَبْتُمْ لِى ۖ فَلَا تَلُومُونِى وَلُومُوٓا۟ أَنفُسَكُم ۖ مَّآ أَنَا۠ بِمُصْرِخِكُمْ وَمَآ أَنتُم بِمُصْرِخِىَّ ۖ إِنِّى كَفَرْتُ بِمَآ أَشْرَكْتُمُونِ مِن قَبْلُ ۗ إِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌۭ

Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди. (Бу дунёда ҳар ишнинг бошида турган, ҳар қилмишга бош-қош бўлган лаънати шайтон у дунёда ҳамма иш битиб, ҳукм чиққандан сўнг пайдо бўлади. Бир-бирини маломат қилиб турган кучлию заиф, эргашгану эргаштирган атбоъларига қараб, сўз бошлайди.)

Жаннатийлар жаннатга, дўзахийлар дўзахга кириб, ҳамма иш битгач, шайтон деди: "Аллоҳ сизларга чин ваъда қилганди, ваъдасини бажарди. Мен эса ёлғон ваъда бериб алдагандим. Шунинг учун ваъдамни бажармайман. Мен учун сизларнинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, сизларни куфру залолатга мажбур қилмаганман. Ўзларингиз куфрга чақириб, гуноҳни чиройли қилиб кўрсатган заҳотим, дарров менга эргаша қолгансиз. Энди мени эмас, ўзларингизни маломат қилинглар. Мен сизларга ёрдам бера олмайман, сизлар ҳам менга ёрдам бера олмайсизлар. Олдин сизлар мени Аллоҳга шерик қилганингларни инкор этаман". Аллоҳга кофир бўлган ва ширк келтирган золимлар учун Қиёмат куни аламли азоб бордир.

23

وَأُدْخِلَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّٰلِحَٰتِ جَنَّٰتٍۢ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ ۖ تَحِيَّتُهُمْ فِيهَا سَلَٰمٌ

Ва иймон келтириб, амали солиҳ қилганлар остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритилурлар. Унда Роббилари изни ила абадий қолурлар. Уларнинг ундаги сўрашишлари «Салом»дир. (Демак, ҳар бир нарса ўз жойини топди. Мантиқий ва адолатли ниҳояга етди. Шайтон ва унга эргашганлар дўзахнинг даҳшатли азобига маҳкум бўлдилар. Пайғамбарлар ва уларнинг мўмин умматлари жаннат ва унинг моддий-маънавий неъматларига эришдилар.)

Золимларнинг оқибатига зид ўлароқ, иймон келтирган ва яхши амалларни қилган мўминлар қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритилиб, Парвардигорларининг изни ила у ерларда мангу қоладилар. Бир-бирлари билан саломлашадилар, фаришталар уларга салом беради, Парвардигорлари ҳам салом беради.

24

أَلَمْ تَرَ كَيْفَ ضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلًۭا كَلِمَةًۭ طَيِّبَةًۭ كَشَجَرَةٍۢ طَيِّبَةٍ أَصْلُهَا ثَابِتٌۭ وَفَرْعُهَا فِى ٱلسَّمَآءِ

Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. (Яхши сўз, ҳақ сўз иймон сўзидир. У сўзни Аллоҳ таоло бир яхши, соғлом дарахтга ўхшатмоқда. Бу дарахтнинг асли собитдир. Унинг томирлари ерга чуқур илдиз отгани учун мустаҳкамдир. Турли шамоллар, бўронлар ва бошқа омиллар уни жойидан қимирлата олмайди. Айни чоқда, бу дарахтнинг шохлари осмонда, юксакликдадир. У доимо мева бериб туради. Иймон ҳам худди шу яхши дарахтга ўхшайди. Асли мустаҳкам. Ҳеч нарсадан таъсирланмайди. Мартабаси олий. Доимо самарасини ҳам бериб туради.)

Эй Пайғамбар, Аллоҳ қандай мисол келтирганига боқмайсизми? Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, дея аталмиш тавҳид калимаси хурмо дарахтига ўхшайди. Унинг томирлари заминнинг туб-тубига мустаҳкам ўрнашган ва ундан озуқаланадиган бўлса, шохлари осмонда бўлиб, булутлардан сув ичади, тоза ҳаводан нафас олади.

25

تُؤْتِىٓ أُكُلَهَا كُلَّ حِينٍۭ بِإِذْنِ رَبِّهَا ۗ وَيَضْرِبُ ٱللَّهُ ٱلْأَمْثَالَ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ

Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир. Аллоҳ, шояд эсласалар, деб одамларга мисоллар келтирадир.

Бу яхши дарахт Парвардигорининг изни ила ҳар доим мева бериб туради. Одамлар ибрат-эслатма олишлари учун Аллоҳ мана шундай мисоллар келтиради.

26

وَمَثَلُ كَلِمَةٍ خَبِيثَةٍۢ كَشَجَرَةٍ خَبِيثَةٍ ٱجْتُثَّتْ مِن فَوْقِ ٱلْأَرْضِ مَا لَهَا مِن قَرَارٍۢ

Ёмон сўзнинг мисоли, худди ёмон дарахтга ўхшайдир. У ердан узилиб қолган, унинг қарори йўқдир. (Ёмон сўз, куфр сўздир. У илдизи ердан узилган, қўпорилган, беқарор бир дарахтга ўхшайди. Суврати, шакли дарахтни эслатади. Аммо унинг на ерга чуқур илдиз отган томири, на осмонга кўтарилган шохлари ва на меваси бор. Шунга ўхшаб, куфрнинг ҳам асли мустаҳкам эмас. Сал нарсага қулайди. Мақташга арзимайди. Берадиган самараси ҳам йўқ.)

Нопок ширк сўзи нопок заққум дарахтига ўхшайди. У ердан узилиб, ўзича тура олмайдиган бўлиб қолган. Само сари юксала ҳам олмайди. Яқинда қовжираб ўлади. Кейин уни шамол учириб кетади. Куфр калимаси шунга ўхшайди. Тезда фоний бўлишга маҳкум. Куфрдан келиб чиққан яхши амал эгасини Аллоҳ сари юксалтира олмайди.

27

يُثَبِّتُ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ بِٱلْقَوْلِ ٱلثَّابِتِ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَفِى ٱلْءَاخِرَةِ ۖ وَيُضِلُّ ٱللَّهُ ٱلظَّٰلِمِينَ ۚ وَيَفْعَلُ ٱللَّهُ مَا يَشَآءُ

Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур.

Аллоҳ мўминларни мустаҳкам тавҳид калимаси билан шу дунёда ҳам, барзах ҳаётидаги савоб-жавобларда ҳам, Қиёмат кунида ҳам собитқадам қилади. Аллоҳга куфр ва ширк келтириш ила ўзларига ўзлари зулм қилган золимларни тўғри йўлдан адаштиради. Аллоҳ Ўзи истаган ишни қилади. Истаса, Ўз адли ила адаштиради, истаса, Ўз фазли ила тўғри йўлга солади. У Зотни ҳеч ким ҳеч ишга мажбур қила олмайди.

28

۞ أَلَمْ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ بَدَّلُوا۟ نِعْمَتَ ٱللَّهِ كُفْرًۭا وَأَحَلُّوا۟ قَوْمَهُمْ دَارَ ٱلْبَوَارِ

Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган ва қавмларини ҳалокат диёрига туширганларни кўрмадингми? (Ўйлаб кўргин, бу нарса таажжубланарли эмасми? Аллоҳ бир қавмга ўзларидан Пайғамбар юбориб, уларни иймонга, Исломга даъват қилса, охирги илоҳий китоби Қуръонни индириб, ҳеч кимга бермаган улуғ неъматини ато этса-ю, гумроҳ қавм бу неъмат ўрнига куфрни ихтиёр қилса! Иймонни куфрга алмаштириб олса! Ўзларига қўшиб қавмларини ҳам ҳалокат диёрига туширсалар!)

Қурайш ичидаги Аллоҳга ва Пайғамбарига куфр келтириб, Аллоҳнинг уларга ато этган Ҳарамдаги тинчлик-омонлик неъматини, Муҳаммад алайҳиссаломдек зотнинг пайғамбар бўлиб келиш неъматини куфрга алмаштириб юборган ва шу иши билан ўз тобеларини ҳалокат чоҳига қулатган кимсаларни кўриб турибсиз-ку.

29

جَهَنَّمَ يَصْلَوْنَهَا ۖ وَبِئْسَ ٱلْقَرَارُ

Улар жаҳаннамга кирурлар. Бу қандоқ ҳам ёмон қароргоҳ! (Ҳа, ҳалокат диёри дейилганидан мурод жаҳаннамдир. Улар ўша жаҳаннамга кирадилар. Жаҳаннам қандай ҳам ёмон жой.)

Ҳалокат чоҳи жаҳаннамдирки, унга кирадилар, оловида ёнадилар. Нақадар ёмон жой!

30

وَجَعَلُوا۟ لِلَّهِ أَندَادًۭا لِّيُضِلُّوا۟ عَن سَبِيلِهِۦ ۗ قُلْ تَمَتَّعُوا۟ فَإِنَّ مَصِيرَكُمْ إِلَى ٱلنَّارِ

Улар Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошлар қилдилар. Сен уларга: «Ҳузурланиб қолинг! Бас, албатта, борадиган жойингиз дўзахдир», деб айт! (Одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириб, ўзингиз айтган йўлга юргизиб, гапингизни қилдириб, ўзингизча ҳузурланяпсизми? Майли, ҳозирча ҳузурланиб тураверинг. Аммо билиб қўйингки, албатта, охир-оқибат борадиган жойингиз жаҳаннамдир.)

Мушриклар ўз тобеларини Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун У Зотга шериклар, тенглар қилдилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Ҳозирча истаганингларча фойдаланиб тураверинглар-чи. Шу дунё ҳаётида шубҳаларни тарқатиб юраверинглар-чи. Барибир Қиёмат куни борар жойинглар дўзах-ку. Сизларга ундан бошқа жой йўқ-ку".

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.