Muslim99Muslim99
← Tafsir library

12. Yusuf

Joseph · Meccan · 111 ayahs

سُورَةُ يُوسُفَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 81–90 of 111

81

ٱرْجِعُوٓا۟ إِلَىٰٓ أَبِيكُمْ فَقُولُوا۟ يَٰٓأَبَانَآ إِنَّ ٱبْنَكَ سَرَقَ وَمَا شَهِدْنَآ إِلَّا بِمَا عَلِمْنَا وَمَا كُنَّا لِلْغَيْبِ حَٰفِظِينَ

Отангиз олдига қайтинглар, бас, унга: «Эй отамиз, ҳақиқатда ўғлинг ўғрилик қилди. Биз фақат ўзимиз билган нарсага гувоҳлик бердик, холос. Биз ғайбни билувчи эмас эдик.

Катта ўғил дедики, отангиз олдига қайтиб, шундай денглар: "Отажон, ўғлинг ўғрилик қилганди, Мисрнинг подшоҳи уни шу жинояти туфайли қул қилиб олди. Биз фақат кўрган-билган нарсамизни гапиряпмиз. Ўлчагич унинг идишидан чиқди. Унинг ўғрилик қилишини билмаган эдик. Билганимизда сенга аҳд бермаган бўлардик.

82

وَسْـَٔلِ ٱلْقَرْيَةَ ٱلَّتِى كُنَّا فِيهَا وَٱلْعِيرَ ٱلَّتِىٓ أَقْبَلْنَا فِيهَا ۖ وَإِنَّا لَصَٰدِقُونَ

Биз бўлган шаҳардан сўра ва у ерда биз учраган карвондан сўра, биз, албатта, ростгўйларданмиз, денглар», деди. (Оға-иниларнинг каттаси бўлиб ўтган воқеадан кейин масъулиятни ҳис этди. Отаси олдига қайтиб боришга журъат қила олмади. Отам айбимни кечиб, ҳузурига боришимга рухсат бермагунча ёки Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ҳақда бирор ҳукм чиқармагунча Мисрдан ҳеч қаерга қимирламайман. Отамга ваъда берган эдик. У рози бўлиб, ўзи рухсат берса ё Аллоҳ бир ҳукм чиқарса, юртимизга қайтишим мумкин. Сизлар, эй укаларим, юртимизга қайтиб боринглар ва отамизга бўлиб ўтган воқеани айтиб беринглар, деб оятда келган гапларни ўргатди.)

Отажон, гапимиз ростлигини аниқламоқчи бўлсанг, мисрликлардан ёки биз билан бирга келган карвондан сўра. Биз аниқ рост гапиряпмиз.

83

قَالَ بَلْ سَوَّلَتْ لَكُمْ أَنفُسُكُمْ أَمْرًۭا ۖ فَصَبْرٌۭ جَمِيلٌ ۖ عَسَى ٱللَّهُ أَن يَأْتِيَنِى بِهِمْ جَمِيعًا ۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلْعَلِيمُ ٱلْحَكِيمُ

У: «Йўқ, сизга ҳавои нафсингиз бир ишни яхши кўрсатмиш. Бас, чиройли сабр (қиламан). Шоядки Аллоҳ уларнинг ҳаммасини ҳузуримга жамлаб келтирса. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли зотдир», деди. (Яъқуб (а. с.) худди шу гапни Юсуфни (а. с.) йўқотган кунларида ҳам айтган эдилар. Энди йиллар ўтиб, кичик ўғлини йўқотган куни ҳам шу гапни такрорладилар, кетидан Аллоҳ таолонинг марҳаматидан умид узмаганларини билдириб қўйдилар.)

Уларга оталари деди: "Иш сизлар айтаётгандек бўлмаган. Сизлар олдин Юсуф борасида қилган ҳийла-найрангларингизни такрорлаяпсизлар. Энди менга чиройли сабр қилишдан бошқа чора қолмади. Шиква-шикоятимни ёлғиз Аллоҳга қиламан. Шояд, Аллоҳ ҳаммасини, Юсуфни ҳам, укасини ҳам, катта акаларини ҳам бағримга қайтарса. У аҳволимни кўриб-билиб тургувчи ва менинг ишимни тадбир билан қилгувчи ҳаким Зотдир.

84

وَتَوَلَّىٰ عَنْهُمْ وَقَالَ يَٰٓأَسَفَىٰ عَلَىٰ يُوسُفَ وَٱبْيَضَّتْ عَيْنَاهُ مِنَ ٱلْحُزْنِ فَهُوَ كَظِيمٌۭ

Ва улардан юз ўгирди ҳамда: «Оҳ, Юсуф!!!» деб кўзларига оқ тушди. Бас, у дардини ютувчидир.

Улардан юз ўгириб, ўзини олиб қочди. "О, бечора Юсуф", дея оҳ чекди. Йиғлайверганидан кўзларининг қоралари ҳам оқариб кетди. У ғам-қайғуга ботиб қолганди. Хафалигини одамлардан яширар эди.

85

قَالُوا۟ تَٱللَّهِ تَفْتَؤُا۟ تَذْكُرُ يُوسُفَ حَتَّىٰ تَكُونَ حَرَضًا أَوْ تَكُونَ مِنَ ٱلْهَٰلِكِينَ

Улар: «Аллоҳга қасамки, токи мадордан кетгунингча ёки ҳалок бўлувчилардан бўлгунингча, Юсуфни зикр қилаверасан», дедилар. (Яъни, йўқ бўлиб кетган Юсуфни эслайвериб, ҳолдан тоясан ёки бир йўла ҳалок бўласан, дейишди.)

Оға-инилар оталарига дедилар: "Отажон, Аллоҳга қасамки, то ўлим ёқасига боргунингча ёки чиндан жон таслим қилгунингча Юсуфни эслаб, азоб чекаверасан".

86

قَالَ إِنَّمَآ أَشْكُوا۟ بَثِّى وَحُزْنِىٓ إِلَى ٱللَّهِ وَأَعْلَمُ مِنَ ٱللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ

У: «Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман ва Аллоҳдан сиз билмаган нарсани биламан.

Уларга оталари деди: "Менга етаётган ғаму қайғулардан ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина шикоят қиламан. Аллоҳнинг лутфу марҳамати, яхшилик қилиши, муҳтожнинг оҳига қулоқ солиши, мусибатга учраганга ажру савоблар бериши ҳақида сизлар билмаган нарсаларни биламан".

87

يَٰبَنِىَّ ٱذْهَبُوا۟ فَتَحَسَّسُوا۟ مِن يُوسُفَ وَأَخِيهِ وَلَا تَا۟يْـَٔسُوا۟ مِن رَّوْحِ ٱللَّهِ ۖ إِنَّهُۥ لَا يَا۟يْـَٔسُ مِن رَّوْحِ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلْقَوْمُ ٱلْكَٰفِرُونَ

Эй ўғилларим, боринглар, Юсуфни ва унинг укасини яхшилаб изланглар, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Ҳақиқатда Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар», деди.

Уларга оталари деди: "Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг укасидан хабар олинглар. Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳматидан, қийинчилик ортидан енгиллик беришидан умид узманглар. Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина умид узадилар. Чунки улар Аллоҳнинг қудрати ва бандаларига бўлган фазлу марҳамати қанчалар буюклигини билмайдилар.

88

فَلَمَّا دَخَلُوا۟ عَلَيْهِ قَالُوا۟ يَٰٓأَيُّهَا ٱلْعَزِيزُ مَسَّنَا وَأَهْلَنَا ٱلضُّرُّ وَجِئْنَا بِبِضَٰعَةٍۢ مُّزْجَىٰةٍۢ فَأَوْفِ لَنَا ٱلْكَيْلَ وَتَصَدَّقْ عَلَيْنَآ ۖ إِنَّ ٱللَّهَ يَجْزِى ٱلْمُتَصَدِّقِينَ

Унинг ҳузурига кирганларида: «Эй Азиз, бизни ва аҳлимизни зарар тутди ва арзимаган сармоя келтирдик. Бас, бизга ўлчовни тўлиқ қилиб бер ва садақа ҳам бер. Аллоҳ, албатта, садақа қилувчиларни мукофотлайдир», дедилар. (Гапларидан кўриниб турибдики, уларнинг аҳволи оғир. Аввалгидек бор нарсаларини озиқ-овқатга алмаштиришга имконлари ҳам қолмаган. Олиб келган моллари жуда арзимас. Садақага муҳтожлар. Аввалги гердайишларидан асар ҳам йўқ.)

Оға-инилар оталарининг гапига қулоқ солиб, Юсуф ва укасидан хабар олгани йўлга чиқдилар. Юсуфнинг олдига киришгач, дедилар: "Биз қурғоқчликка гирифтор бўлдик ва арзимаган молларни олиб келдик. Бизга олдингидек озиқ-овқатни тўла ўлчовда қилиб бер ва бизга садақа ҳам қил. Аллоҳ садақа қилгувчиларни мукофотлайди".

89

قَالَ هَلْ عَلِمْتُم مَّا فَعَلْتُم بِيُوسُفَ وَأَخِيهِ إِذْ أَنتُمْ جَٰهِلُونَ

У: «Жоҳиллик пайтингизда Юсуфга ва унинг инисига нима қилганларингизни биласизларми?» деди. (Шунда акаларининг кўз-қулоқлари ялт этиб очилди. Кўзлари Азиз сиймосида Юсуфни кўрди, қулоқлари унинг овозини эшитди.)

Уларнинг гапини эшитгач, Юсуфнинг кўнгли юмшаб, уларга раҳми келиб деди: "Нодонлик пайтингизда Юсуф ва унинг укасига нималар қилганингизни билганмисиз? Бу ишингиз қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ўйлаганмисиз?"

90

قَالُوٓا۟ أَءِنَّكَ لَأَنتَ يُوسُفُ ۖ قَالَ أَنَا۠ يُوسُفُ وَهَٰذَآ أَخِى ۖ قَدْ مَنَّ ٱللَّهُ عَلَيْنَآ ۖ إِنَّهُۥ مَن يَتَّقِ وَيَصْبِرْ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا يُضِيعُ أَجْرَ ٱلْمُحْسِنِينَ

Улар: «Э-э, ҳали сенн сенн Юсуфмисан?!» дедилар. У: «Мен Юсуфман, мана бу иним. Аллоҳ бизга марҳамат кўрсатди. Ҳақиқатда ким тақво ва сабр қилса, Аллоҳ, албатта, гўзал иш қилувчиларнинг ажрини зое қилмагай», деди.

Улар бу тасодифдан ҳайратланиб дедилар: "Сен Юсуфмисан?" Юсуф деди: "Ҳа, мен Юсуфман, мана бу кўриб турганингиз эса укам. Аллоҳ бизга фазлу марҳамат кўрсатиб, эркинлик ато этди, мусибатимизни аритди. Зеро, ким Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилса, балоларга сабр қилса, унинг иши эзгулик ҳисобланур ва албатта, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларнинг ажрини зое қилмас".

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.