Muslim99Muslim99
← Tafsir library

12. Yusuf

Joseph · Meccan · 111 ayahs

سُورَةُ يُوسُفَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 91–100 of 111

91

قَالُوا۟ تَٱللَّهِ لَقَدْ ءَاثَرَكَ ٱللَّهُ عَلَيْنَا وَإِن كُنَّا لَخَٰطِـِٔينَ

Улар: «Аллоҳга қасамки, ҳақиқатда Аллоҳ сени биздан устун қилди. Биз эса, хатокорлардан бўлдик», дедилар. (Оғалар бор ҳақиқатни эътироф қилдилар, хато қилганларини ҳам тан олдилар.)

Оға-инилар қилган ишларига узр айтиб дедилар: "Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сенга етуклик сифатларини ато этиб, сени биздан афзал қилибди. Биз ўз қилмишимиз туфайли ёмон золимлар бўлдик".

92

قَالَ لَا تَثْرِيبَ عَلَيْكُمُ ٱلْيَوْمَ ۖ يَغْفِرُ ٱللَّهُ لَكُمْ ۖ وَهُوَ أَرْحَمُ ٱلرَّٰحِمِينَ

У: «Бугунги кунда сизларни айблаш йўқ. Сизларни Аллоҳ мағфират қилгай. У раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғидир. (Ўтган ишга саловот. Бугун сизни биров айбламоқчи эмас, уялтирмоқчи ҳам эмас. Гуноҳларни кечирувчи Аллоҳнинг ўзи.)

Юсуф уларнинг узрини қабул қилиб деди: "Бугун сизларни маломат қилиш, койиш бўлмайди. Аллоҳдан сизларни мағфират қилишини сўрайман. Ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ раҳмлилар раҳмлироғидир".

93

ٱذْهَبُوا۟ بِقَمِيصِى هَٰذَا فَأَلْقُوهُ عَلَىٰ وَجْهِ أَبِى يَأْتِ بَصِيرًۭا وَأْتُونِى بِأَهْلِكُمْ أَجْمَعِينَ

Менинг мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташлангиз, кўзи очилур. Сўнгра аҳлингиз ила жам бўлиб ҳузуримга келинглар», деди. (Ажабланишга ҳеч ҳожат йўқ. Аввало, Яъқуб (а. с.) ҳам, Юсуф (а. с.) ҳам Аллоҳнинг Пайғамбарлари, ораларида мўъжиза бўлиб, бир кўйлак сабабли дардга шифо етиши ғаройиб иш эмас.)

Оға-инилар оталари кўр бўлиб қолганини айтган эдилар, Юсуф уларга кўйлагини бериб, шундай деди: "Мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташланглар, кўзи очилур. Кейин барчангиз оилангиз билан менинг олдимга келинглар".

94

وَلَمَّا فَصَلَتِ ٱلْعِيرُ قَالَ أَبُوهُمْ إِنِّى لَأَجِدُ رِيحَ يُوسُفَ ۖ لَوْلَآ أَن تُفَنِّدُونِ

Карвон йўлга чиққан вақтда оталари: «Мени ақлдан озган деманглар-у, албатта, мен Юсуфнинг ҳидини сезмоқдаман», деди. (Яъни, Юсуфнинг кўйлагини олган карвон йўлга чиқиб, Мисрдан жўнаб кетган вақтда Яъқуб (а. с.) ҳузуридагиларга юқоридаги гапларни айтдилар. Юсуфнинг ҳиди Яъқубга (а. с.) қандай етиб борганини Аллоҳнинг ўзи билади. Лекин у кишининг гапларига олдиларида турганлар ишонмадилар.)

Карвон Мисрдан йўлга чиққан пайтда Яъқуб алайҳиссалом ўз юртида туриб атрофидагиларга деди: "Мени ақлдан озган, оғзига келганини гапираверадиган чол бўлиб қолган, деманглар-у, мен Юсуфнинг бўйини туймоқдаман".

95

قَالُوا۟ تَٱللَّهِ إِنَّكَ لَفِى ضَلَٰلِكَ ٱلْقَدِيمِ

Улар: «Аллоҳга қасамки, сен эски адашувингдасан», дедилар. (Яъни, йўқ бўлиб кетган Юсуфдан ҳали ҳам умидворсан-а, дедилар. Лекин иш бошқача бўлиб чиқди.)

Олдидаги болалари унга дедилар: "Аллоҳга қасамки, сен боягидек яна Юсуфни кўраман, деган хомхаёлингни қиляпсан".

96

فَلَمَّآ أَن جَآءَ ٱلْبَشِيرُ أَلْقَىٰهُ عَلَىٰ وَجْهِهِۦ فَٱرْتَدَّ بَصِيرًۭا ۖ قَالَ أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ إِنِّىٓ أَعْلَمُ مِنَ ٱللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ

Хушхабарчи келган чоғида у(кўйлак) ни унинг юзига ташлаганида, яна кўрадиган бўлди. У: «Сизларга мен, Аллоҳдан сизлар билмайдиган нарсани биламан, демаганмидим?!» деди.

Хабарчи хушхабар билан келиб, Юсуфнинг кўйлагини Яъқубнинг юзига ташлагач, у яна қайта кўзи очиқ одамга айланди. Ана шу пайтда ўғилларига деди: "Мен сизларга Аллоҳнинг лутфу марҳамати ҳақида сизлар билмаган нарсаларни биламан, демаганмидим?"

97

قَالُوا۟ يَٰٓأَبَانَا ٱسْتَغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَآ إِنَّا كُنَّا خَٰطِـِٔينَ

Улар: «Эй отамиз, гуноҳларимиз учун истиғфор айт. Албатта, биз хатокорлардан бўлган эканмиз», дедилар.

Ўғиллари Юсуф ва унинг укасига қилган зулмлари учун Яъқуб алайҳиссаломдан кечирим сўрашиб: "Отажон, бизга гуноҳларимиз учун Аллоҳдан мағфират сўра, биз Юсуф ва унинг укасига нисбатан қилган ишларимизда гуноҳкор, осийлар бўлган эканмиз", дедилар.

98

قَالَ سَوْفَ أَسْتَغْفِرُ لَكُمْ رَبِّىٓ ۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلْغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ

У: «Сизлар учун Роббимга сўнгра истиғфор айтаман. Албатта, Унинг Ўзи мағфират қилгувчи ва раҳмли Зотдир», деди. (Шундан сўнг ҳаммалари Яъқуб (а. с.) бошчиликларида юртлари Канъондан Мисрга қараб йўлга тушдилар. Қуръони Карим уларнинг сафарлари ҳақида ҳеч нарса демайди. Балки сўзни улар Юсуф (а. с.) ҳузурларига киришлари саҳнасидан улаб кетади.)

Оталари деди: "Сизлар учун Парвардигоримдан мағфират сўрайман. У тавба қиладиган бандаларини кечиргувчи ва уларга Меҳрибон Зотдир".

99

فَلَمَّا دَخَلُوا۟ عَلَىٰ يُوسُفَ ءَاوَىٰٓ إِلَيْهِ أَبَوَيْهِ وَقَالَ ٱدْخُلُوا۟ مِصْرَ إِن شَآءَ ٱللَّهُ ءَامِنِينَ

Юсуф ҳузурига кирган чоғларида у отаси ва онасини ўзига яқинлаштирди ва: «Аллоҳнинг хоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар!» деди.

Яъқуб ва унинг оиласи Юсуфни кўриш учун ўз ерларидан Миср сари йўл олдилар. Юсуфнинг олдига кирганларида у ота-онасини маҳкам қучоқлаб: "Мисрга Аллоҳнинг ҳоҳиши ила тинч-омон, ҳеч бир зиён-заҳмат етмасдан киринглар", деди.

100

وَرَفَعَ أَبَوَيْهِ عَلَى ٱلْعَرْشِ وَخَرُّوا۟ لَهُۥ سُجَّدًۭا ۖ وَقَالَ يَٰٓأَبَتِ هَٰذَا تَأْوِيلُ رُءْيَٰىَ مِن قَبْلُ قَدْ جَعَلَهَا رَبِّى حَقًّۭا ۖ وَقَدْ أَحْسَنَ بِىٓ إِذْ أَخْرَجَنِى مِنَ ٱلسِّجْنِ وَجَآءَ بِكُم مِّنَ ٱلْبَدْوِ مِنۢ بَعْدِ أَن نَّزَغَ ٱلشَّيْطَٰنُ بَيْنِى وَبَيْنَ إِخْوَتِىٓ ۚ إِنَّ رَبِّى لَطِيفٌۭ لِّمَا يَشَآءُ ۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلْعَلِيمُ ٱلْحَكِيمُ

Ва ота-онасини тахтга кўтарди. Улар унга сажда қилиб йиқилдилар. У: «Эй отажон, бу аввал кўрган тушимнинг таъбиридир, Роббим уни ҳаққа айлантирди. Дарҳақиқат, У менга яхшилик қилди. Мени қамоқдан чиқарди. Шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузгандан сўнг, сизларни биёбондан олиб келди. Албатта, Роббим нимани хоҳласа, ўшанга латифдир. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли зотдир. (Бу ояти каримада узоқ айрилиқдан сўнг дийдор топишиб, сўрашиб бўлганларидан кейинги ҳолатларнинг тасвири келтирилмоқда. Бу ҳол қандай бўлганини Аллоҳнинг Ўзи билади. Аммо қадимги тафсирчиларимиз бу ҳақда турли фикрлар айтганлар. Баъзилари, салом маъносида бошларини бир оз эгдилар, дейдилар. Бошқалари, берилган бу неъмат учун Аллоҳга шукр саждаси қилдилар, дейдилар. Яна бирлари, ўша вақтда катталарнинг оёғига йиқилиб сажда қилиш бор эди, лекин Ислом шариатида бекор қилинган, деган фикрни айтганлар.)

Ота-онасига ўзи ўтирган тахтдан жой берди. Унга ота-онаси ҳам, ўн битта оға-иниси ҳам сажда қилиб салом бердилар. Бу ибодат саждаси эмас, эҳтиром саждаси эди. Шу билан Аллоҳ Юсуф алайҳиссалом кўрган тушни рўёбга чиқарди. Шу боис Юсуф алайҳиссалом ота-онасига шундай деди: "Сизларнинг менга сажда қилиб салом беришингиз, олдин кўрганим ва сизга айтиб берганим тушнинг таъбиридир. Парвардигорим уни рўёбга чиқарди. Қамоқдан чиқишим, шайтон мен билан оға-иниларим орасини бузганидан кейин, йиллар ўтиб, сизларни қишлоқдан бу ерга келишингиз, Парвардигоримнинг ишидир, менга қилган яхшилигидир. Албатта Парвардигорим истаган тадбирини қила оладиган латиф Зотдир. У, бандаларининг аҳволидан хабардор ва ҳикмат билан тадбир қиладиган ҳаким Зотдир".

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.