Muslim99Muslim99
← Tafsir library

12. Yusuf

Joseph · Meccan · 111 ayahs

سُورَةُ يُوسُفَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 71–80 of 111

71

قَالُوا۟ وَأَقْبَلُوا۟ عَلَيْهِم مَّاذَا تَفْقِدُونَ

Улар (ортларидан келганларга) қараб: «Нима йўқотдингиз?» дедилар. (Демак, карвон ортидан фақат овоз чиқариб жар солган киши эмас, бошқалар ҳам борган экан. Оға-инилар уларга қараб туриб: «Нима йўқотдингиз?» дедилар.)

Юсуфнинг оға-инилари ортидан келган жарчига қараб: "Нимани йўқотдинглар?", дедилар.

72

قَالُوا۟ نَفْقِدُ صُوَاعَ ٱلْمَلِكِ وَلِمَن جَآءَ بِهِۦ حِمْلُ بَعِيرٍۢ وَأَنَا۠ بِهِۦ زَعِيمٌۭ

Улар: «Подшоҳнинг идишини йўқотдик. Уни келтирган кишига бир туя юк. Мен унга кафилман», деди. (Яъни, хизматкорлардан бири ҳамманинг номидан юқоридаги гапларни айтди. Лекин карвондагилар ўзларининг айбсиз эканликларига ишончлари комил эди.)

Жарчи ва у билан бирга келганлар Юсуфнинг оға-иниларига дедилар: "Подшоҳнинг нарсаларни ўлчайдиган идиши йўқолган. Сизларни тафтиш қилмасимиздан олдин ким уни топиб берса, унга бир туя юк мукофот берилади ва мен шунга кафилман".

73

قَالُوا۟ تَٱللَّهِ لَقَدْ عَلِمْتُم مَّا جِئْنَا لِنُفْسِدَ فِى ٱلْأَرْضِ وَمَا كُنَّا سَٰرِقِينَ

Улар: «Аллоҳга қасамки, ўзингиз биласиз, биз ер юзида фасод учун келган эмасмиз, биз ўғрилар бўлган эмасмиз», дедилар.

Оға-инилар дедилар: "Аллоҳга қасамки, бегуноҳлигимизни ўзинглар ҳам билиб турибсизлар, биз бу ерга бузғунчилик қилиш учун келмаганмиз ва биз ҳеч қачон ўғри бўлмаганмиз".

74

قَالُوا۟ فَمَا جَزَٰٓؤُهُۥٓ إِن كُنتُمْ كَٰذِبِينَ

Улар: «Агар ёлғончи бўлиб чиқсангиз, жазоси нима?» дедилар.

Жарчи ва у билан бирга келганлар деди: "Сизлар ўғри эмасмиз, деган гапингизда ёлғончи бўлиб чиқсангиз, ўғрининг жазоси нима?"

75

قَالُوا۟ جَزَٰٓؤُهُۥ مَن وُجِدَ فِى رَحْلِهِۦ فَهُوَ جَزَٰٓؤُهُۥ ۚ كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلظَّٰلِمِينَ

Улар: «Унинг жазоси, кимнинг юкида топилса, ўшадир. Бас, унинг жазоси ўшадир. Золимни шундай жазолаймиз», дедилар. (Яъни, бизнинг қонун-қоидамиз бўйича, ўғирланган нарса кимнинг юкидан чиқса, ўша одам жазоланади, дедилар.)

Оға-инилар дедилар: "Ўша нарса кимнинг юкидан чиқса, ўша жазоланиб, нарсанинг эгасига қул қилинади. Биз ўғриларни шундай жазолаймиз".

76

فَبَدَأَ بِأَوْعِيَتِهِمْ قَبْلَ وِعَآءِ أَخِيهِ ثُمَّ ٱسْتَخْرَجَهَا مِن وِعَآءِ أَخِيهِ ۚ كَذَٰلِكَ كِدْنَا لِيُوسُفَ ۖ مَا كَانَ لِيَأْخُذَ أَخَاهُ فِى دِينِ ٱلْمَلِكِ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ ۚ نَرْفَعُ دَرَجَٰتٍۢ مَّن نَّشَآءُ ۗ وَفَوْقَ كُلِّ ذِى عِلْمٍ عَلِيمٌۭ

У инисининг юкидан олдин уларнинг юкидан (тафтиш) бошлади. Сўнгра у( идиш)ни унинг юкидан чиқариб олди. Шундай қилиб, Юсуф фойдасига ҳийла қилдик. У подшоҳнинг дини бўйича инисини олиб қола олмас эди. Магар Аллоҳ хоҳласагина, бўлиши мумкин эди. Кимни хоҳласак, ўшанинг даражасини кўтарамиз. Ҳар бир илм эгаси устидан билувчи бор. (Миср подшоҳининг қонуни ўғрига бошқа жазо берарди, уни олиб қолиш мумкин эмас эди. Шунинг учун оға-иниларнинг эътироф қилдириб, Яъқуб (а. с.) дини ҳукми бўйича амал қилишга–ўғрини олиб қолишга йўл очилди.)

Карвонни Юсуфга қайтариб олиб келиб, идишларини тафтиш қила бошладилар. Ҳийлани ошкор қилиб қўймаслик учун укасининг идишини тафтиш қилишдан олдин бошқа акаларининг идишларини тафтиш қилдилар. Кейин укасининг идишини тафтиш қилиб, ўлчагични ўша ердан топиб олдилар. Биз Юсуф учун ўлчагични укасининг идишига солиб қўйиш ҳийласини ишлатганимиздек, уни ўзларининг юртларидаги қонун-қоидага кўра қул қилиб олиш ҳийласини ҳам ишлатдик. Подшоҳнинг жазо турида эса бу нарса йўқ бўлиб, унда ўғрига дарра урилар ва товон тўлатилар эди. Лекин ҳар доим Аллоҳ хоҳлагани бўлади. У Зот ҳар ишга Қодир. Биз Ўзимиз истаган банданинг даражасини худди Юсуфдек кўтариб қўяверамиз. Ҳар бир илмли одам устида ундан кўра билимдонроқ бордир. Ҳамма илмлар устида ҳамма-ҳамма нарсани билгувчи Аллоҳнинг илми бордир.

77

۞ قَالُوٓا۟ إِن يَسْرِقْ فَقَدْ سَرَقَ أَخٌۭ لَّهُۥ مِن قَبْلُ ۚ فَأَسَرَّهَا يُوسُفُ فِى نَفْسِهِۦ وَلَمْ يُبْدِهَا لَهُمْ ۚ قَالَ أَنتُمْ شَرٌّۭ مَّكَانًۭا ۖ وَٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا تَصِفُونَ

Улар: «Агар бу ўғирлаган бўлса, бундан олдин унинг акаси ҳам ўғирлаган эди», дедилар. Юсуф буни кўнглига тугиб қўйди, уларга ошкор қилмади. «Ўзингиз ёмонроқ турумдасиз. Аллоҳ сиз васф қилаётган нарсани яхши билгувчи зотдир», деди. (Улар ўзларини оқлаш учун навбатдаги ёлғонни гапирдилар. Энди Юсуфнинг (а. с.) ўзларига у киши ва укалари ҳақида ёлғон тўқимоқдалар. Улар, кичик ўгай ука ўғрилик қилган бўлса, бу ажабланарли эмас, унинг туғишган акаси ҳам олдин ўғрилик қилган эди, бу иш уларниг табиатида бор ўзи, дейишмоқчи.)

Оға-инилар дедилар: "Бу ўғирлаган бўлса, бунинг ажабланадиган жойи йўқ. Чунки олдин унинг туғишган акаси ҳам ўғирлик қилганди". Бу гаплари билан Юсуфни назарда тутдилар. Юсуф алайҳиссалом уларнинг бу гапларидан озорланганини сир тутди. Уларга ошкор қилмади. Ичида деди: "Олдин қандай бўлсангиз, ҳамон ўшандайсиз. Ҳасадгўй ва ёвуз. Бу қилаётган бўҳтонингизни Аллоҳ кўриб-билиб турибди".

78

قَالُوا۟ يَٰٓأَيُّهَا ٱلْعَزِيزُ إِنَّ لَهُۥٓ أَبًۭا شَيْخًۭا كَبِيرًۭا فَخُذْ أَحَدَنَا مَكَانَهُۥٓ ۖ إِنَّا نَرَىٰكَ مِنَ ٱلْمُحْسِنِينَ

Улар: «Эй Азиз, бунинг катта ёшли чол отаси бор. Бас, биримизни унинг ўрнига ол. Биз сени яхшилик қилувчилардан эканлигингни кўрмоқдамиз», дедилар.

Оға-инилар дедилар: "Эй Азиз, унинг бир кекса отаси бор. Уни жуда қаттиқ яхши кўради. Унинг ўрнига биронтамизни олиб қол. Сенинг бировларга гўзал муомала қиладиган яхши одам эканингни кўриб турибмиз. Бизга ҳам яхшилик қил".

79

قَالَ مَعَاذَ ٱللَّهِ أَن نَّأْخُذَ إِلَّا مَن وَجَدْنَا مَتَٰعَنَا عِندَهُۥٓ إِنَّآ إِذًۭا لَّظَٰلِمُونَ

У: «Нарсамизни ҳузуридан топган одамдан бошқани олиб қолишимиздан Аллоҳ сақласин. Акс ҳолда, албатта, золимлардан бўлиб қоламиз», деди. (Бошқа ўринларда бўлгани каби, бу сафар ҳам Юсуф (а. с.) нозик ибораларни ишлатиб, ҳеч кимнинг ҳаққига ножўя гап айтмадилар. «Ўғринингг» ё «айбдорнинг ўрнига» демасдан, «нарсамизни ҳузуридан топган одамдан бошқани олиб қолишимиздан Аллоҳ сақласин», дея марҳамат қилдилар.)

Юсуф алайҳиссалом деди: "Бир золимнинг жинояти туфайли бир бегуноҳга зулм қилишдан Аллоҳ асрасин. Ўлчагич кимнинг идишидан чиққан бўлса, ўшани олиб қоламиз. Золим қолиб, бегуноҳни жазоласак, ўзимиз золимларга айланиб қоламиз.

80

فَلَمَّا ٱسْتَيْـَٔسُوا۟ مِنْهُ خَلَصُوا۟ نَجِيًّۭا ۖ قَالَ كَبِيرُهُمْ أَلَمْ تَعْلَمُوٓا۟ أَنَّ أَبَاكُمْ قَدْ أَخَذَ عَلَيْكُم مَّوْثِقًۭا مِّنَ ٱللَّهِ وَمِن قَبْلُ مَا فَرَّطتُمْ فِى يُوسُفَ ۖ فَلَنْ أَبْرَحَ ٱلْأَرْضَ حَتَّىٰ يَأْذَنَ لِىٓ أَبِىٓ أَوْ يَحْكُمَ ٱللَّهُ لِى ۖ وَهُوَ خَيْرُ ٱلْحَٰكِمِينَ

Ундан умидни узган чоғларида, четга чиқиб, хуфёна маслаҳат қилдилар. Катталари: «Отангиз сиздан Аллоҳ номи билан васийқа олганини ва бундан олдин Юсуф ҳақида қилган айбингизни билмайсизларми?! Мен токи отам менга изн бермагунча ёки Аллоҳ ҳукм чиқармагунча бу ердан қимирламасман. У ҳукм чиқарувчиларнинг энг яхшисидир.

Юсуфнинг рад жавобидан кейин умидлари узилиб, яширинча маслаҳатлашдилар. Катта акалари шундай деди: "Отангиз сизлардан Аллоҳни ўртага қўйиб, ўғлини соғ-саломат қайтариб олиш келиш ҳақида аҳд олганини эслатиб қўяй. Аҳдда сизлар даф қила олмайдиган бир ҳолат юз беришигина истисно қилинганди. Олдинроқ Юсуф борасида ҳам хатога йўл қўйиб, отангизга берган аҳдингизга вафо қилмаган эдингизлар. Энди мен то отам қайтишга рухсат бермагунича ёки Аллоҳ менга укамни қайтариб олишим ҳақидаги Ўз ҳукмини чиқармагунича Мисрни тарк этмайман. Аллоҳ адолат ва ҳақиқат билан ҳукм қилгувчиларнинг энг яхшисидир".

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.