قَالَ مَا خَطْبُكُنَّ إِذْ رَٰوَدتُّنَّ يُوسُفَ عَن نَّفْسِهِۦ ۚ قُلْنَ حَٰشَ لِلَّهِ مَا عَلِمْنَا عَلَيْهِ مِن سُوٓءٍۢ ۚ قَالَتِ ٱمْرَأَتُ ٱلْعَزِيزِ ٱلْـَٰٔنَ حَصْحَصَ ٱلْحَقُّ أَنَا۠ رَٰوَدتُّهُۥ عَن نَّفْسِهِۦ وَإِنَّهُۥ لَمِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
У: «Юсуфнинг нафсини хоҳлаган вақтингиздаги ишингиз нима эди?» деди. Улар: «Аллоҳ сақласин! Биз унда бирон ёмонлик сезмадик», дедилар. Азизнинг хотини: «Энди ҳақиқат зоҳир бўлди. Мен унинг нафсини хоҳладим. Албатта, у содиқлардандир.
Шунда подшоҳ ўша аёлларга деди: «Юсуфни йўлдан урмоқчи бўлган вақтингизда нима бўлган эди?» Бунга жавобан аёллар: "Юсуфнинг туҳматчи бўлишидан Аллоҳ асрасин", дедилар. Шу ерда Азизнинг хотини айбини тан олиб деди: «Мана энди ҳақиқат тантана қилди. У мени эмас, мен уни йўлдан урмоқчи бўлган эдим. У бегуноҳ. Мен туҳмат қилгандим. У ростгўй одам».