Muslim99Muslim99
← Tafsir library

12. Yusuf

Joseph · Meccan · 111 ayahs

سُورَةُ يُوسُفَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 41–50 of 111

41

يَٰصَىٰحِبَىِ ٱلسِّجْنِ أَمَّآ أَحَدُكُمَا فَيَسْقِى رَبَّهُۥ خَمْرًۭا ۖ وَأَمَّا ٱلْءَاخَرُ فَيُصْلَبُ فَتَأْكُلُ ٱلطَّيْرُ مِن رَّأْسِهِۦ ۚ قُضِىَ ٱلْأَمْرُ ٱلَّذِى فِيهِ تَسْتَفْتِيَانِ

Эй ҳамзиндон дўстларим, сизлардан бирингиз хўжасига хамр соқийлиги қилур. Бошқаси бўлса, осилур ва қушлар унинг бошидан ейдир. Сиз билмоқчи бўлган иш битди. (Юсуф (а. с.) туш таъбирини айтишда жуда риоя билан, одоб билан иш тутдилар. Албатта, шунинг ўзи ҳам очиқ-ойдин кўрсатиб турибдики, тушида шароб сиқаётган йигит яна бориб, хўжаси–подшоҳ саройида соқий бўлиб хизмат қилар экан. Тушида бошида нон кўтариб юрган, ўша нондан қушлар келиб чўқиб еяётганини кўрган шахс эса, осилади ва қушлар келиб, бошини ейди.)

Эй ҳамзиндон дўстларим, тушида шароб тайёрлаган одам зиндондан чиқиб, ўз ишига қайтади, хожасига соқийлик қилади. Бошидаги нонни қушлар еяётганини кўрган одам эса осиб ўлдирилади ва унинг бошини қушлар чўқийдилар. Сизлар сўраган иш битди, тамом. Энди унинг содир бўлиши муқаррар.

42

وَقَالَ لِلَّذِى ظَنَّ أَنَّهُۥ نَاجٍۢ مِّنْهُمَا ٱذْكُرْنِى عِندَ رَبِّكَ فَأَنسَىٰهُ ٱلشَّيْطَٰنُ ذِكْرَ رَبِّهِۦ فَلَبِثَ فِى ٱلسِّجْنِ بِضْعَ سِنِينَ

Ва у ўзи икковларидан нажот топгувчи деб билган шахсга: «Хўжанг ҳузурида мени эсга ол», деди. Шайтон унга хўжасига эслатишни унуттирди. Бас, у қамоқда бир неча йил қолди. (Юсуф (а. с.) икки ҳамзиндон дўстларига тушларининг таъбирини айтиб бўлганларидан сўнг, улардан нажот топади, деб билган шахсга, яъни, соқийга: «Хўжанг ҳузурида мени эсга ол», дедилар. Дарҳақиқат, тушнинг таъбири тўғри чиқди. Ҳалиги йигит қамоқдан озод бўлиб, яна подшоҳга соқийлик қила бошлади. Аммо Юсуфнинг (а. с.) илтимосини бажо келтирмади.)

Юсуф у иккисидан нажот топадигани деб ўйлаганига, яъни, подшоҳнинг соқийсига: "Хожанг олдида мени ёдга ол, зора у мени қамоқдан озод этса", деди. Шайтон соқийга хожаси олдида Юсуфни эсга олишни унуттирди. Шу билан Юсуф яна зиндонда бир неча йил қолиб кетди.

43

وَقَالَ ٱلْمَلِكُ إِنِّىٓ أَرَىٰ سَبْعَ بَقَرَٰتٍۢ سِمَانٍۢ يَأْكُلُهُنَّ سَبْعٌ عِجَافٌۭ وَسَبْعَ سُنۢبُلَٰتٍ خُضْرٍۢ وَأُخَرَ يَابِسَٰتٍۢ ۖ يَٰٓأَيُّهَا ٱلْمَلَأُ أَفْتُونِى فِى رُءْيَٰىَ إِن كُنتُمْ لِلرُّءْيَا تَعْبُرُونَ

Подшоҳ: «Мен тушимда еттита семиз сигирни еттита ориқ сигир еяётганини ва еттита яшил бошоқни ва шунча қуруғини кўрмоқдаман. Эй аъёнлар, агар туш таъбирини қиладиган бўлсангиз, менга тушимнинг фатвосини беринг», деди. (Миср подшоҳининг «кўрмоқдаман» деб айтишидан мазкур тушни бир эмас, бир неча марта кўрганлиги маълум бўлади. У фақат шу тушни кўраверганидан кейин аъёнларини тўплаб, уларга тушини айтган ва таъбир қилишларини сўраган.)

Подшоҳ деди: «Мен тушимда еттита ориқ сигир еттита семиз сигирни еяётганини ва еттита яшил бошоқни ва шунча қуруғини кўрдим. Эй бообрў улуғлар, агар туш таъбирини айтишга моҳир бўлсангиз, менга тушимнинг таъбирини айтинг».

44

قَالُوٓا۟ أَضْغَٰثُ أَحْلَٰمٍۢ ۖ وَمَا نَحْنُ بِتَأْوِيلِ ٱلْأَحْلَٰمِ بِعَٰلِمِينَ

Улар: «Бу алғов-далғов тушдир. Биз бундай тушларнинг таъбирини билувчи эмасмиз», дедилар

Дедилар: «Алоқ-чалоқ тушлар кўрибсан. Бундай тушларнинг таъбири бўлмайди. Биз унақа тушлар таъбирини билгувчи эмасмиз».

45

وَقَالَ ٱلَّذِى نَجَا مِنْهُمَا وَٱدَّكَرَ بَعْدَ أُمَّةٍ أَنَا۠ أُنَبِّئُكُم بِتَأْوِيلِهِۦ فَأَرْسِلُونِ

Ва иккисидан нажот топгани анча муддат ўтгандан сўнг хотирлаб: «Бунинг таъбирининг хабарини сизга мен бераман. Мени юборинг», деди. (Яъни, Юсуф (а. с.) билан қамоқда бўлган йигит бир неча йиллар ўтгандан сўнг Юсуфни ва унинг туш таъбири билимдони эканини хотирлаб, мени Юсуфнинг ҳузурига юборинг, деди.)

Ҳалиги қамоқдаги икки йигитдан қутулиб кетган соқий Юсуф алайҳиссаломнинг туш таъбиридан хабардор эканини эслаб: "Подшоҳ кўрган тушнинг таъбирини мен айтиб бераман, эй подшоҳ, мени Юсуфнинг олдига юбор", деди.

46

يُوسُفُ أَيُّهَا ٱلصِّدِّيقُ أَفْتِنَا فِى سَبْعِ بَقَرَٰتٍۢ سِمَانٍۢ يَأْكُلُهُنَّ سَبْعٌ عِجَافٌۭ وَسَبْعِ سُنۢبُلَٰتٍ خُضْرٍۢ وَأُخَرَ يَابِسَٰتٍۢ لَّعَلِّىٓ أَرْجِعُ إِلَى ٱلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَعْلَمُونَ

«Юсуф, эй ростгўй зот, бизга еттита семиз сигирни еттита ориқ сигир еяётганини ва еттита яшил бошоқни ва шунча қуруғининг таъбирини айт. Шоядки одамларга қайтиб борсам, улар ҳам билсалар», деди.

У Юсуфнинг олдига келиб деди: "Эй Юсуф, эй ростгўй, етти ориқ сигирнинг етти семиз сигирни егани, етти яшил бошоқ ва шунча қуриганлари ҳақидаги туш таъбирини бизга айтиб бер. Шояд, мен подшоҳ ва унинг ёнидаги одамларга қайтиб бориб таъбирни айтсам, шунда улар сенинг фазлинг ва мартабангни билиб қўйсалар".

47

قَالَ تَزْرَعُونَ سَبْعَ سِنِينَ دَأَبًۭا فَمَا حَصَدتُّمْ فَذَرُوهُ فِى سُنۢبُلِهِۦٓ إِلَّا قَلِيلًۭا مِّمَّا تَأْكُلُونَ

У: «Кетма-кет етти йил зироат қиласизлар. Йиғиштириб олган ҳосилингизни бошоғида қолдиринг. Магар озгина ейдиганингизни (қолдирманг). (Яъни, подшоҳ тушида кўрган еттита семиз сигир ва яшил бошоқнинг таъбири шулки, етти йил жуда серҳосил келади. Ҳосил тўплайсизлар. Ўшанда тўплаган ҳосилларингизни бошоғида қолдиринг. Яхши сақланади. Чиримайди, қурт-қумурсқалар тешиб кетолмайди. Фақат ўзингиз учун ейишга ярашасини олсангиз, бўлаверади.)

Юсуф алайҳиссалом тушни шундай таъбир қилди: "Кетма-кет етти йил дон экасизлар. Шу йиллар мобайнидаги ҳосилни бошоғида қолдирасизлар. Фақат ўзингиз ейишингиз керак бўлган озгина қисми бундан мустасно".

48

ثُمَّ يَأْتِى مِنۢ بَعْدِ ذَٰلِكَ سَبْعٌۭ شِدَادٌۭ يَأْكُلْنَ مَا قَدَّمْتُمْ لَهُنَّ إِلَّا قَلِيلًۭا مِّمَّا تُحْصِنُونَ

Сўнгра, ундан кейин еттита шиддатли (йил) келадид, улар олдиндан тайёрлаб қўйганингизни ейдилар. Магар озгина асраб қўйганингизгина қолур. (Cерҳосил етти йилдан кейин қаҳатчилик йиллари келади. Подшоҳнинг тушидаги етти ориқ сигир ва қуруқ бошоқ шунга ишорат. Ўша етти шиддатли, қаҳатчилик йили ўзидан олдинги етти серобчилик йилини ейди.)

"Мана шу етти йил унумдорликдан кейин етти йил қаҳатчилик келиб, одамлар тайёрлаб қўйган ҳосилингизни ейдилар. Фақат озгина уруғлик учун асраб қўйганингизгина қолади".

49

ثُمَّ يَأْتِى مِنۢ بَعْدِ ذَٰلِكَ عَامٌۭ فِيهِ يُغَاثُ ٱلنَّاسُ وَفِيهِ يَعْصِرُونَ

Сўнгра ундан кейин бир йил келадики, унда одамлар сероб қилинадилар ва унда (меваларни) сиқадилар. (Бу оятда келаётган башорат подшоҳнинг тушидан ташқаридадир. Яъни, Миср подшоҳи кўрган тушда бундай йилга таъбир қилинадиган ишора йўқ. Бу кейингиси Юсуфнинг (а. с.) Пайғамбарлик мўъжизаларидир. )

Етти йиллик қаҳатчиликдан кейинги йилда ёмғир сероб ёғади, экинлар мўл бўлади ва одамлар узум, зайтун, шакарқамиш каби меваларни сиқиб, ичимликлар тайёрлаб оладилар.

50

وَقَالَ ٱلْمَلِكُ ٱئْتُونِى بِهِۦ ۖ فَلَمَّا جَآءَهُ ٱلرَّسُولُ قَالَ ٱرْجِعْ إِلَىٰ رَبِّكَ فَسْـَٔلْهُ مَا بَالُ ٱلنِّسْوَةِ ٱلَّٰتِى قَطَّعْنَ أَيْدِيَهُنَّ ۚ إِنَّ رَبِّى بِكَيْدِهِنَّ عَلِيمٌۭ

Подшоҳ: «Уни менга келтиринглар», деди. Унга элчи келган пайтда: «Хўжанг ҳузурига қайтиб бор ва ундан қўлларини кесган хотинларнинг ҳоли нима бўлганини сўра, албатта, Роббим уларнинг макрини билгувчидир», деди.

Юсуф қилган туш таъбири айтилгач, подшоҳ аъёнларига: «Уни зиндондан чиқариб, олдимга олиб келинглар», деди. Подшоҳнинг элчиси Юсуфнинг олдига келгач, у деди: «Хожангнинг ёнига қайтиб бориб, ундан қўлларини кесиб олган аёллар аҳволи нима бўлганини сўра. Токи, зиндондан чиқишдан олдин бегуноҳлигим ўз исботини топсин. Албатта, Парвардигорим уларнинг менга қарши қилган макрларини билгувчидир. У Зотдан ҳеч иш яширин қола олмас».

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.