Muslim99Muslim99
← Tafsir library

12. Yusuf

Joseph · Meccan · 111 ayahs

سُورَةُ يُوسُفَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 11–20 of 111

11

قَالُوا۟ يَٰٓأَبَانَا مَا لَكَ لَا تَأْمَ۫نَّا عَلَىٰ يُوسُفَ وَإِنَّا لَهُۥ لَنَٰصِحُونَ

Улар: «Эй отамиз, сен нега Юсуфни бизга ишонмайсан? Ҳолбуки, биз унга ихлос қилувчилармиз.

Уни гумдон қилишга келишиб олишгач, оталари Яъқубга дедилар: "Отажон, нима учун Юсуфни бизга ишонмайсан? Ахир биз унга меҳрибонмиз-ку. То сенга соғ-саломат қайтиб келгунича унга ўзимиз қараб, уни ҳимоя қилиб юрамиз. Шундай бўлгач, нима сабабдан уни биз билан юбормайсан?"

12

أَرْسِلْهُ مَعَنَا غَدًۭا يَرْتَعْ وَيَلْعَبْ وَإِنَّا لَهُۥ لَحَٰفِظُونَ

Эртага уни биз билан юбор, еб-ичиб, ўйнаб келадир. Албатта, биз уни муҳофаза қилувчилармиз», дедилар.

Эртага биз билан боришига рухсат бер. Ўйнаб, яйраб келсин. Ўзимиз уни ҳар қандай озорлардан ҳимоя қиламиз.

13

قَالَ إِنِّى لَيَحْزُنُنِىٓ أَن تَذْهَبُوا۟ بِهِۦ وَأَخَافُ أَن يَأْكُلَهُ ٱلذِّئْبُ وَأَنتُمْ عَنْهُ غَٰفِلُونَ

У: «Уни олиб кетишингиз мени хафа қиладир. Сиз ундан ғофил қолсангиз, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», деди. (Уни сизларга ишониб, қўшиб юбора олмайман, деган маънодаги сўзни юмшоқроқ қилиб айтдилар.)

Яъқуб ўғилларига деди: "Уни олиб кетишинглар мени хафа қилади. Унинг фироқига чидай олмайман. Сизлар бепарво бўлиб, уни бўри еб кетишидан қўрқаман".

14

قَالُوا۟ لَئِنْ أَكَلَهُ ٱلذِّئْبُ وَنَحْنُ عُصْبَةٌ إِنَّآ إِذًۭا لَّخَٰسِرُونَ

Улар: «Агар биз кўпчилик бўлиб туриб, уни бўри еб кетса, унда биз зиёнкорлардан эканмиз-да?!» дедилар.

Улар оталарига шундай дедилар: "Биз кўпчилик бўла туриб, Юсуфни бўри еб кетса ва биз уни бўридан ҳимоя қила олмасак, демак, биз бир омадсиз одамлар эканмиз-да".

15

فَلَمَّا ذَهَبُوا۟ بِهِۦ وَأَجْمَعُوٓا۟ أَن يَجْعَلُوهُ فِى غَيَٰبَتِ ٱلْجُبِّ ۚ وَأَوْحَيْنَآ إِلَيْهِ لَتُنَبِّئَنَّهُم بِأَمْرِهِمْ هَٰذَا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ

Уни олиб кетиб, қудуқ қаърига ташлашга қарор қилганларида, биз унга: «Сен, албатта, уларга бу қилмишларининг хабарини берасан, ўшанда улар сени сезмаслар ҳам», деб ваҳий қилдик. (Ниҳоят, Юсуфнинг акалари ўзларининг машъум ниятларига етдилар. Уни қудуқ қаърига ташлаш ҳақидаги қарорларини амалга оширдилар. Қудуқ қаърида қалби хавфга тўлиб, ўлимини кутиб ўтирган ёш Юсуфга ваҳий келди: Яъни, сен хафа бўлма, қўрқма ҳам, вақти-соати келиб, акаларингга ўзингга қилган хиёнатларининг хабарини берасан. Ўшанда вазият шу даражада ўзгарадики, акаларинг сени танимайдилар ҳам.)

Яъқуб Юсуфни уларга қўшиб юборди. Уни узоққа олиб кетиб, қудуқ қаърига ташлаб юборишга қасд қилганларида Биз Юсуфга шундай ваҳий қилдик: "Ҳали бир кун келиб, уларга бу қилмишларини эслатасан. Ўшанда улар эслатаётган одам сен эканингни сезмайдилар ҳам".

16

وَجَآءُوٓ أَبَاهُمْ عِشَآءًۭ يَبْكُونَ

Кечқурун йиғлаган ҳолларида оталарига келиб:

Юсуфнинг акалари кечга бориб, найрангларини ўхшатиш учун оталарининг олдига йиғлаб келдилар.

17

قَالُوا۟ يَٰٓأَبَانَآ إِنَّا ذَهَبْنَا نَسْتَبِقُ وَتَرَكْنَا يُوسُفَ عِندَ مَتَٰعِنَا فَأَكَلَهُ ٱلذِّئْبُ ۖ وَمَآ أَنتَ بِمُؤْمِنٍۢ لَّنَا وَلَوْ كُنَّا صَٰدِقِينَ

«Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига қолдириб, ўзимиз қувлашиб кетсак, уни бўри еб қўйибди. Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан», дедилар.

Дедилар: «Эй ота, Юсуфни нарсаларимиз олдида қўриқчи қилиб қолдириб, ўзимиз қувлашмачоқ ўйнаб, камонлар отиб кетиб қолибмиз. Уни бўри еб кетибди. Энди рост гапирсак ҳам бизга барибир ишонмайсан».

18

وَجَآءُو عَلَىٰ قَمِيصِهِۦ بِدَمٍۢ كَذِبٍۢ ۚ قَالَ بَلْ سَوَّلَتْ لَكُمْ أَنفُسُكُمْ أَمْرًۭا ۖ فَصَبْرٌۭ جَمِيلٌۭ ۖ وَٱللَّهُ ٱلْمُسْتَعَانُ عَلَىٰ مَا تَصِفُونَ

Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Сизга ҳавои нафсингиз бирор ишни зийнатлаб кўрсатибди. Энди чиройли сабр (дан бошқа чорам йўқ). Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи», деди. (Ўғиллар оталарини ишонтириш мақсадида Юсуфнинг кўйлагини ёлғондан қонга бўяб олиб келишди. Аммо Аллоҳнинг Пайғамбари Яъқуб (а. с.) гап нимада эканини тушундилар. Юсуфни бўри емагани ҳам у кишига аён бўлди.)

Найрангларини янада пухталаш учун унинг кўйлагини ёлғондан қонга бўяб олиб келдилар. Оталарини бўри еганига ишонтирмоқчи бўлдилар. Кўйлакнинг йиртилмаганини кўрган Яъқуб уларнинг ҳийла ишлатаётганларини сезди ва уларга деди: "Йўқ. Асло ундай бўлган эмас. Сизларга ҳавойи нафсингиз қилган ишингизни безаб, чиройли қилиб кўрсатган. Энди менинг чиройли сабр қилишдан бошқа чорам йўқ. Сизлар васф этаётган бу ишда ёрдам сўраладиган Зот Аллоҳдир".

19

وَجَآءَتْ سَيَّارَةٌۭ فَأَرْسَلُوا۟ وَارِدَهُمْ فَأَدْلَىٰ دَلْوَهُۥ ۖ قَالَ يَٰبُشْرَىٰ هَٰذَا غُلَٰمٌۭ ۚ وَأَسَرُّوهُ بِضَٰعَةًۭ ۚ وَٱللَّهُ عَلِيمٌۢ بِمَا يَعْمَلُونَ

Ва йўловчилар келиб (қудуққа) сувчиларини юбордилар. Бас, у челагини ташлади ва: «Суюнчи беринглар! Бу бола-ку!», деди. Уни тижорат моли сифатида яшириб қўйдилар. Зотан, Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини билгувчи зотдир.

Қудуқ ёнидан бир карвон ўтиб қолди. Сувга масъул ходимни сувга юбордилар. У челакни қудуққа ташлаган эди, унга Юсуф осилиб чиқди. Уни кўриб, хурсанд бўлиб кетди ва: "Суюнчи! Бу бола экан", деди. Уни ўша сувчи ва шериклари карвонга кўрсатмай, яшириб қўйдилар. Чунки уни ҳам бир тижорий фойда сифатида кўрдилар. Аллоҳ улар қилаётган ишларни, Юсуфни сотмоқчи бўлганларини Билгувчидир. Ҳеч нарса У Зотдан яширин қола олмас.

20

وَشَرَوْهُ بِثَمَنٍۭ بَخْسٍۢ دَرَٰهِمَ مَعْدُودَةٍۢ وَكَانُوا۟ فِيهِ مِنَ ٱلزَّٰهِدِينَ

Ва уни арзон баҳога, саноқли дирҳамларга сотдилар. Улар унга қизиқмаган эдилар. (Юсуфнинг ҳур инсон эканлиги, насли ошкор бўлиб қолса, бошларига нималар келишини яхши билардилар. Шунинг учун тезроқ сотишга ҳаракат қилдилар.)

Сувчи ва унинг шериклари Мисрда Юсуфни арзон баҳога, бир неча дирҳамларга сотиб юбордилар. Чунки уларни Юсуф ҳам, унинг пули ҳам қизиқтирмас эди. Ундан тезроқ қутулиб олишнигина ўйлардилар. Чунки улар Юсуфнинг қул эмаслигини билиб қолгандилар. Қариндошлари билиб қолишидан қўрқардилар. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг у кишига кўрсатган бир марҳамати эди.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.