قَالُوا۟ يَٰٓأَبَانَا مَا لَكَ لَا تَأْمَ۫نَّا عَلَىٰ يُوسُفَ وَإِنَّا لَهُۥ لَنَٰصِحُونَ
Улар: «Эй отамиз, сен нега Юсуфни бизга ишонмайсан? Ҳолбуки, биз унга ихлос қилувчилармиз.
Уни гумдон қилишга келишиб олишгач, оталари Яъқубга дедилар: "Отажон, нима учун Юсуфни бизга ишонмайсан? Ахир биз унга меҳрибонмиз-ку. То сенга соғ-саломат қайтиб келгунича унга ўзимиз қараб, уни ҳимоя қилиб юрамиз. Шундай бўлгач, нима сабабдан уни биз билан юбормайсан?"