Muslim99Muslim99
← Tafsir library

12. Yusuf

Joseph · Meccan · 111 ayahs

سُورَةُ يُوسُفَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 101–110 of 111

101

۞ رَبِّ قَدْ ءَاتَيْتَنِى مِنَ ٱلْمُلْكِ وَعَلَّمْتَنِى مِن تَأْوِيلِ ٱلْأَحَادِيثِ ۚ فَاطِرَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ أَنتَ وَلِىِّۦ فِى ٱلدُّنْيَا وَٱلْءَاخِرَةِ ۖ تَوَفَّنِى مُسْلِمًۭا وَأَلْحِقْنِى بِٱلصَّٰلِحِينَ

Эй Роббим, ҳақиқатда менга мулк бердинг ва менга тушларнинг таъбирини ўргатдинг. Эй осмонлару ерни яратган зот! Сен дунёю охиратда менинг валиййимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот этдиргин ва солиҳларга қўшгин», деди. (Ушбу оятда Юсуф (а. с.) Аллоҳ таолога неъматларини бергани учун шукрлар айтиш билан бирга охиратнинг неъматини ҳам беришини сўрамоқдалар.)

Кейин Юсуф Парвардигорига дуо қилиб деди: "Парвардигорим, менга Миср подшоҳлигидан мулкият бердинг ва тушлар таъбирини ўргатдинг. Эй осмонлару ерни яратган, йўқдан бор қилган Зот, дунёю охиратдаги ҳамма ишларимни бошқариб турадиган хожам Ўзингсан. Ажалим етган пайтда жонимни мусулмон ҳолимда олгин ва мени солиҳ пайғамбарлар қаторига қўшиб, фирдавс жаннатларингда улар билан бирга қилгин.

102

ذَٰلِكَ مِنْ أَنۢبَآءِ ٱلْغَيْبِ نُوحِيهِ إِلَيْكَ ۖ وَمَا كُنتَ لَدَيْهِمْ إِذْ أَجْمَعُوٓا۟ أَمْرَهُمْ وَهُمْ يَمْكُرُونَ

Бу ғайб хабарлардан бўлиб, уни сенга ваҳий қилмоқдамиз. Улар макр қилиб, ишлари ҳақида гап бириктирганларида олдиларида бўлмаган эдинг.

Эй Пайғамбар, Юсуф ва унинг акалари ҳақидаги бу қиссани сиз билмас эдингиз. Ҳийла-найранглар ишлатиб, уни қуддуққа ташламоқчи бўлганларида уларнинг ёнида бўлмагансиз. Уни сизга Биз ваҳий қиляпмиз.

103

وَمَآ أَكْثَرُ ٱلنَّاسِ وَلَوْ حَرَصْتَ بِمُؤْمِنِينَ

Одамларнинг кўплари, гарчи сен жуда қизиқсанг ҳам, мўмин эмаслар. (Пайғамбаримиз (с. а. в.) қавмларига яхшиликни раво кўрганларидан, иймонга келишларини жуда қаттиқ истар эдилар. Шунга ҳаракат ҳам қилар эдилар. Аммо Аллоҳ таоло бу уриниш уларнинг иймонга келишларига сабаб бўла олмаслигини билдирмоқда.)

Эй Пайғамбар, одамларни иймонга келтириш учун бор кучингизни сарфласангиз ҳам уларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар. Шунинг учун улар учун ҳасрат чекаверманг.

104

وَمَا تَسْـَٔلُهُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۚ إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرٌۭ لِّلْعَٰلَمِينَ

Сен улардан бунинг учун ажр ҳам сўрамайсан. У фақат оламлар учун эслатма, холос.

Улар ақлларини ишлатганларида сизга иймон келтирган бўлардилар. Чунки сиз, эй Пайғамбар, улардан Қуръон учун ҳам, қилаётган даъватингиз учун ҳам бир ҳақ, савоб умид қилмаяпсиз. Зеро, Қуръон ҳамма одамлар учун бир эслатмадан бошқа нарса эмас.

105

وَكَأَيِّن مِّنْ ءَايَةٍۢ فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ يَمُرُّونَ عَلَيْهَا وَهُمْ عَنْهَا مُعْرِضُونَ

Улар осмонлару ердаги қанчадан-қанча оят-белгилар қаршисидан юз ўгирган ҳолларида ўтарлар. (Яъни, уларга эътибор қилмайдилар. Улардан ибратланиб, ваъз-насиҳат олиб, иймонга келмайдилар. Инсон яшаб турган борлиқнинг ҳар бир қаричида Аллоҳнинг борлигига, бирлигига, қудратига, тадбирига, билувчилигига ва бошқа камоли сифатларига далолат қилувчи оят-белгилар, далил-ҳужжатлар мавжуд. Лекин одамлар ўша ҳужжатларга, оят-белгиларга эътибор билан қарамайдилар. Шунинг учун ҳам иймонга келмайдилар.)

Аллоҳ таолонинг ягоналигига далолат қилувчи оят-аломатлар осмонлару ерда сочилиб ётибди. Уларнинг ёнидан ўтиб қолсалар, тафаккур, тадаббур қилиш ўрнига эътибор бермасдан, юз ўгириб ўтиб кетадилар.

106

وَمَا يُؤْمِنُ أَكْثَرُهُم بِٱللَّهِ إِلَّا وَهُم مُّشْرِكُونَ

Кўплари эса, Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар, холос. (Яъни, иймон келтирсалар ҳам, Унга ширк келтирган ҳолларида иймон келтирадилар. Холис тавҳид ила иймон келтирмайдилар. Чунки холис тавҳид масаласи нозик масала, ширкнинг турлари эса, жуда ҳам кўп.)

Одамларнинг кўплари Аллоҳнинг яратувчи, ризқ берувчи, тирилтирувчи, жон олувчи эканига ишонмайдилар. Ишонсалар ҳам Унга қўшиб бут-санамларга ҳам сиғинадилар. Аллоҳнинг ўғли бор, деб даъво қиладилар. Аллоҳ ҳар қандай нуқсондан пок Зот.

107

أَفَأَمِنُوٓا۟ أَن تَأْتِيَهُمْ غَٰشِيَةٌۭ مِّنْ عَذَابِ ٱللَّهِ أَوْ تَأْتِيَهُمُ ٱلسَّاعَةُ بَغْتَةًۭ وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ

Улар ўзларига Аллоҳдан қамраб олувчи азоб келишидан ёки сезмай турганларида қиёмат ногаҳон келиб қолишидан омондамилар?!

Анави мушриклар шу дунёда даф қилиб бўлмайдиган бир бало ҳаммаларига бирдек ёпирилиб келишидан ёки ҳеч қандай тайёргарлик кўришга улгурмасларидан, тўсатдан Қиёмат бўлиб қолишидан хотиржаммилар?

108

قُلْ هَٰذِهِۦ سَبِيلِىٓ أَدْعُوٓا۟ إِلَى ٱللَّهِ ۚ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَا۠ وَمَنِ ٱتَّبَعَنِى ۖ وَسُبْحَٰنَ ٱللَّهِ وَمَآ أَنَا۠ مِنَ ٱلْمُشْرِكِينَ

Сен: «Бу–менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб–ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт. (Яъни, биз йўлимизнинг тўғри эканини аниқ билиб, ишониб туриб чақирамиз. Бизга Аллоҳ таоло ҳидоят ва нур бергандир. Биз бу йўлдан ишонч ва билим ила юрамиз, унга бошқаларни ҳам чақирамиз.)

Эй Пайғамбар, айтинг: "Шу менинг йўлим. Мен ҳам, менга, менинг йўлимга, суннатимга эргашганлар ҳам аниқ ҳужжат билан Аллоҳга даъват қиламиз. Аллоҳ Ўзининг улуғлиги ва камолига лойиқ бўлмаган ҳар қандай нуқсондан пок. Мен мушриклардан эмасман. Мен ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳни якка-ягона, деб биладиган муваҳҳидларданман".

109

وَمَآ أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ إِلَّا رِجَالًۭا نُّوحِىٓ إِلَيْهِم مِّنْ أَهْلِ ٱلْقُرَىٰٓ ۗ أَفَلَمْ يَسِيرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ فَيَنظُرُوا۟ كَيْفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۗ وَلَدَارُ ٱلْءَاخِرَةِ خَيْرٌۭ لِّلَّذِينَ ٱتَّقَوْا۟ ۗ أَفَلَا تَعْقِلُونَ

Биз сендан илгари ҳам фақат шаҳар аҳлидан эр кишиларга ваҳий юбориб, Пайғамбар этганмиз. Ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати нима бўлганига назар солмайдиларми? Албатта, охират диёри тақво қиладиганлар учун яхшироқдир. Ақл юритмайдиларми?! (Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммадга (с. а. в.) тасалли бериб, кофир ва мушрикларнинг у кишини инкор этишларига эътибор қилмасликка, аввалги Пайғамбарлар ҳам у зотга ўхшаган инсонлар бўлганига ишора этмоқда.)

Эй Пайғамбар, сиздан олдин қишлоқ эмас, шаҳар аҳлидан, фаришталар эмас, фақат эр кишиларни пайғамбар қилиб, уларга ваҳий юбордик. Одамлар уларни ёлғончига чиқардилар ва натижада Биз уларни ҳалок қилдик. Анави ёлғонга чиқараётганлар ер юзида юриб, олдинги ҳақни тан олмаганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми? Улардан ибрат олмайдиларми? Тақво қиладиганлар учун бу дунёдан кўра охират диёри яхшироқдир. Шундай бўлгач, ақлларини ишлатиб, Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқлардан тийилмайдиларми? Энг катта буйруқ иймон бўлса, энг катта тақиқ ширкдир.

110

حَتَّىٰٓ إِذَا ٱسْتَيْـَٔسَ ٱلرُّسُلُ وَظَنُّوٓا۟ أَنَّهُمْ قَدْ كُذِبُوا۟ جَآءَهُمْ نَصْرُنَا فَنُجِّىَ مَن نَّشَآءُ ۖ وَلَا يُرَدُّ بَأْسُنَا عَنِ ٱلْقَوْمِ ٱلْمُجْرِمِينَ

Ҳаттоки Пайғамбарлар ноумид бўлиб, ўзларини ёлғончига чиқарилганлар, деб гумон қилиб қолганларида, уларга Бизнинг нусратимиз келадир. Бас, Биз хоҳлаганларга нажот бериладир. Жиноятчи қавмлардан Бизнинг азобимиз қайтарилмас. (Ҳа, Аллоҳнинг нусрати охирги лаҳзада, ҳеч умид қолмаганда келади. Гулга етиш учун тикан заҳрини тотиб кўриш керак. Пайғамбаримиз (с. а. в.): «Жаннат тиканлар билан ўралгандир», дейдилар.)

Биз пайғамбарларни юборар эканмиз, уларнинг душманларига ўйлаб олишларига муҳлат бердик. Азобимизни тезлаштирмадик. Уларни ҳалок қилиш кечикиб кетган пайтда пайғамбарлар умидсизланиб қолдилар. Кофирлар эса уларнинг ҳақни тан олмаганларга бало келиши, мўминлар эса бу балодан нажот топиши ҳақидаги ваъдалари ёлғон экан, деган гумонга бордилар. Ана шу пайтда пайғамбарларимизга мададимиз келиб, уларни ёлғончига чиқарганлар ҳалокатга учрадилар. Ўзлари ва мўминлар эса нажот топдилар. Азобимиз тушган пайтда жиноятчи қавмдан қайтарилмас.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.