كَدَأْبِ ءَالِ فِرْعَوْنَ وَٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۚ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا فَأَخَذَهُمُ ٱللَّهُ بِذُنُوبِهِمْ ۗ وَٱللَّهُ شَدِيدُ ٱلْعِقَابِ
Фиръавн аҳлининг ва улардан олдингиларнинг ҳолига ўхшаб оятларимизни ёлғонга чиқардилар. Бас, гуноҳлари туфайли Аллоҳ уларни тутди. Ва Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир.
Бу кофирларнинг иши Фиръавн ва ундан олдинги Аллоҳга куфр келтирган ва оятларини ёлғонга чиқарган бадбахтларнинг иши кабидирки, Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли азоблаганди. Ўшанда уларга моллари ҳам, болалари ҳам асқотмаганди. Аллоҳ куфр келтириб, оятларини ёлғонга чиқарганларга нисбатан азоби қаттиқ Зотдир.