Muslim99Muslim99
← Tafsir library

3. Aal-i-Imraan

The Family of Imraan · Medinan · 200 ayahs

سُورَةُ آلِ عِمۡرَانَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 181–190 of 200

181

لَّقَدْ سَمِعَ ٱللَّهُ قَوْلَ ٱلَّذِينَ قَالُوٓا۟ إِنَّ ٱللَّهَ فَقِيرٌۭ وَنَحْنُ أَغْنِيَآءُ ۘ سَنَكْتُبُ مَا قَالُوا۟ وَقَتْلَهُمُ ٱلْأَنۢبِيَآءَ بِغَيْرِ حَقٍّۢ وَنَقُولُ ذُوقُوا۟ عَذَابَ ٱلْحَرِيقِ

Батаҳқиқ, Аллоҳ: «Албатта, Аллоҳ камбағал ва биз боймиз», деганларнинг гапини эшитди. Айтганларини ва Набийларни ноҳақ ўлдирганларни ёзиб қўямиз ва: «Куйдирувчи азобни татиб кўринг!» деймиз. (Яҳудийлар доимо Аллоҳ таоло тўғрисида ёмон тасаввурда, ноҳақ ақидада бўлганлар. Улар мўътабар ҳисоблайдиган китобларида ҳам бу нарса ўз аксини топган. Бўлмаса, Аллоҳ камбағал, биз боймиз, дейишармиди? Аллоҳ уларнинг бу беодоб гапларини эшитмайди деб ўйлашади. Аммо улар нотўғри ўйлашади. Қиёмат куни фаришталар Аллоҳнинг номидан уларга: «Куйдирувчи азобни татиб кўринг!» дейдилар.)

Аллоҳ яҳудларнинг: "Аллоҳ биздан қарз сўраяптими, демак, у камбағал, биз эса боймиз", деган гапларини эшитди. Парвардигорларига қилаётган бу туҳмату бўҳтонларини ҳам, пайғамббарларини ноҳақ ўлдирганларини ҳам албатта ёзиб қўямиз ва уларга: "Дўзахдаги ёндирувчи азобни татинглар", деймиз.

Aal-i-Imraan 3:181Listen in Qur'an →
182

ذَٰلِكَ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيكُمْ وَأَنَّ ٱللَّهَ لَيْسَ بِظَلَّامٍۢ لِّلْعَبِيدِ

Бундоқ бўлишлиги, сизнинг ўз қўлингиз ила қилганингиз туфайлидир. Албатта, Аллоҳ бандаларига зулм қилувчи эмас.

Эй яҳудлар, ўзларингиз қилган гуноҳларингиз ва шармандагарчиликларингиз туфайли шу азобга гирифтор бўлдингиз. Аллоҳ биронта бандасига зулм қилмас.

Aal-i-Imraan 3:182Listen in Qur'an →
183

ٱلَّذِينَ قَالُوٓا۟ إِنَّ ٱللَّهَ عَهِدَ إِلَيْنَآ أَلَّا نُؤْمِنَ لِرَسُولٍ حَتَّىٰ يَأْتِيَنَا بِقُرْبَانٍۢ تَأْكُلُهُ ٱلنَّارُ ۗ قُلْ قَدْ جَآءَكُمْ رُسُلٌۭ مِّن قَبْلِى بِٱلْبَيِّنَٰتِ وَبِٱلَّذِى قُلْتُمْ فَلِمَ قَتَلْتُمُوهُمْ إِن كُنتُمْ صَٰدِقِينَ

«Албатта, Аллоҳ биздан ўтда куядиган қурбонлик келтирмаган Пайғамбарга ишонмаслигимизга аҳд олган», дейдиганларга, сен: «Мендан олдин ҳам сизларга Пайғамбарлар очиқ-ойдин баёнотлар ва сиз айтган нарса билан келганлар. Агар ростгўй бўлсаларингиз, нимага уларни ўлдирдингиз?» деб айт. (Яъни, ҳозир Пайғамбар алайҳиссаломдан мўъжиза келтиришни сўрашяпти. Мўъжизани келтирсалар, у кишига иймон келтиришга ваъда қилмоқдалар. Лекин Қуръони Карим уларни ўзларининг бошидан ўтган воқеълик билан юзма-юз қўймоқда. Пайғамбарга (с. а. в.) хитоб этиб, уларга: «Мендан олдин ҳам сизларга Пайғамбарлар очиқ-ойдин баёнотлар ва сиз айтган нарса (яъни, мўъжизалар) билан келганлар. Агар (мўъжизани кўрсак, иймон келтирамиз деганингизда) ростгўй бўлсаларингиз, нимага уларни ўлдирдингиз?» деб айт». дейди.)

Улар ёлғон сўзлаб, бўҳтон қилиб, шундай дейдилар: "Аллоҳ бизга Ўзининг китобларида ва пайғамбарлари орқали бирон пайғамбарга то у ўзининг ҳақлигига бир ҳужжат келтирмагунича, яъни, унинг Аллоҳга атаб қилган садақасини самодан бир ўт тушиб, ёндириб юбормагунича иймон келтирмасликни буюрган". Аллоҳ шундай буюрган дейишлари ва пайғамбарларга ишонишни айнан шу ишга боғлаб қўйишлари ёлғон ва бўҳтондир. Шунинг учун Аллоҳ пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга шундай дейишни буюрди: "Мендан олдинги пайғамбарлар ўзларининг ҳақ эканликларига очиқ ҳужжатларни ҳам, сизлар айтаётган самодан ўт тушиб, ёндириб юборадиган қурбонликни ҳам келтирган эдилар-ку. Хўш, қани, гапларингиз рост бўлса, айтинглар-чи, нима учун уларни ёлғончига чиқардинглар ва ўлдирдинглар?!

Aal-i-Imraan 3:183Listen in Qur'an →
184

فَإِن كَذَّبُوكَ فَقَدْ كُذِّبَ رُسُلٌۭ مِّن قَبْلِكَ جَآءُو بِٱلْبَيِّنَٰتِ وَٱلزُّبُرِ وَٱلْكِتَٰبِ ٱلْمُنِيرِ

Агар сени ёлғончи қилсалар, сендан олдин очиқ-ойдин баёнотлар, ҳикматли китоблар ва нурли китоблар билан келган Пайғамбарларни ҳам ёлғончи қилганлар.

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сизни ёлғончига чиқараётган бўлсалар, асло хафа бўлманг. Бу кофирларнинг одати. Сиздан олдинги далиллар, ҳужжатлар ва насиҳатлару кўрсатмаларга тўла битикларни ҳамда шариатлару ҳукмларни ўзида мужассам этган илоҳий Китобни олиб келган пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилганлар.

Aal-i-Imraan 3:184Listen in Qur'an →
185

كُلُّ نَفْسٍۢ ذَآئِقَةُ ٱلْمَوْتِ ۗ وَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ ۖ فَمَن زُحْزِحَ عَنِ ٱلنَّارِ وَأُدْخِلَ ٱلْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ ۗ وَمَا ٱلْحَيَوٰةُ ٱلدُّنْيَآ إِلَّا مَتَٰعُ ٱلْغُرُورِ

Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас. (Қиёмат кунида заррача яхшилик ҳам, заррача ёмонлик ҳам ҳисоб-китоб қилинади. Ҳар бир инсонга қилганига яраша мукофот ёки жазо тўлиғича берилади. Ана ўшанда ҳақиқий ютуққа эришган киму мағлубиятга учраган ким экани маълум бўлади.)

Ҳар бир жон қандай бўлишидан қатъи назар, ўлим шарбатидан татимай иложи йўқ. Шундай экан, банда бу дунёга алданиб қолмасин. Қиёмат кунида ажру савобингизни тўла қилиб оласиз. Заррача камайтирилмайди. Аллоҳ кимни дўзахдан четлатиб, жаннатга киритса, демак, у умид қилаётгани яхшиликка эришибди ва хавфсираётгани ёмонликдан нажот топибди. Дунё ҳаёти бир зумда ўтиб кетадиган алдамчи матодан бошқа нарса эмас. Унга алданганларгина боғланиб қоладилар.

Aal-i-Imraan 3:185Listen in Qur'an →
186

۞ لَتُبْلَوُنَّ فِىٓ أَمْوَٰلِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَٰبَ مِن قَبْلِكُمْ وَمِنَ ٱلَّذِينَ أَشْرَكُوٓا۟ أَذًۭى كَثِيرًۭا ۚ وَإِن تَصْبِرُوا۟ وَتَتَّقُوا۟ فَإِنَّ ذَٰلِكَ مِنْ عَزْمِ ٱلْأُمُورِ

Албатта, молу жонда синовга учрайсиз. Албатта, сиздан олдин китоб берилганлардан ва ширк келтирганлардан кўплаб озор эшитасиз. Агар сабр қилсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, бу салмоқли ишлардандир. (Барча ақида ва даъватларда, албатта, бало-офат ва синовлар бўлиши шартдир. Душманлардан озор эшитиш ва жафо кўриш ҳам бор нарса. Бундай пайтларда сабр-тоқатли, чидамли бўлиш ва Аллоҳ таолога тақво қилиш зарурдир. Чунки бу йўл олий мақсад йўлидир. Жаннат йўлидир. Жаннат йўли доимо тиканлар билан ўралган бўлади. Дўзах эса, шаҳвоний ишлар, лаззатлар билан ўралган бўлади.)

Эй мўминлар, молу давлатингиз борасида унга оид вожибларни бажариш ва мусибатлар етиши билан синаласизлар. Жонингиз борасида эса шариат талабларини бажариш ва устингизга тушадиган турли балою офатлар билан имтиҳон қилинасизлар. Сизлардан олдинги китоб берилганлардан ҳам, ширк келтирганлардан ҳам ўзингизга ва динингизга таънаю дашномлар отиш каби кўп озорларга учрайсизлар. Бу балою мусибатларга сабр қилиб, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилсангизлар, бу ишингиз орзу-ҳавас қилишга, унга етиш йўлида беллашишга арзийдиган иш бўлади.

Aal-i-Imraan 3:186Listen in Qur'an →
187

وَإِذْ أَخَذَ ٱللَّهُ مِيثَٰقَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَٰبَ لَتُبَيِّنُنَّهُۥ لِلنَّاسِ وَلَا تَكْتُمُونَهُۥ فَنَبَذُوهُ وَرَآءَ ظُهُورِهِمْ وَٱشْتَرَوْا۟ بِهِۦ ثَمَنًۭا قَلِيلًۭا ۖ فَبِئْسَ مَا يَشْتَرُونَ

Аллоҳ китоб берилганлардан, албатта, уни одамларга баён қиласиз ва беркитмайсиз, деб аҳд олганини эсла. Бас, уни ортларига қаратиб отдилар ва арзон нархга сотдилар. Сотиб олган нарсалари қандай ҳам ёмон! (Ояти каримада аҳли китобларнинг, хусусан, яҳудийларнинг аҳдни бузиб, хиёнат қилишлари ўзига хос услуб ила баён этиляпти. Аслида, Аллоҳ уларга китоб бераётган пайтда, бу китобни албатта, одамларга баён қиласиз ва беркитмайсиз, деб аҳд олган эди. Жумладан, улар келишининг хабари ўз китобларида берилган Муҳаммад алайҳиссаломнинг васфлари ва у киши ҳақидаги маълумотларни беркитмасдан одамларга баён қилишлари керак эди. Улар рози бўлиб, аҳд бериб олган бўлсалар ҳам, аҳдни буздилар.)

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, эсланг! Аллоҳ аҳли китоб - яҳуд ва насороларнинг олимларидан, Аллоҳнинг китобини одамларга ҳақ билан баён қиласизлар, унинг ичидаги ҳидоятни ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарлиги ҳақидаги хабарни яширмайсизлар, деб аҳду паймон олган эди. Улар эса бу аҳду паймонни назар-писанд қилмасдан, ортларига отдилар, ҳақиқатни яшириб, ботилни ҳақ қилиб кўрсатдилар, Аллоҳга берган аҳдларини мол-давлат ва обрў каби арзон нархга сотдилар. Сотиб олган нарсалари нақадар ёмон!

Aal-i-Imraan 3:187Listen in Qur'an →
188

لَا تَحْسَبَنَّ ٱلَّذِينَ يَفْرَحُونَ بِمَآ أَتَوا۟ وَّيُحِبُّونَ أَن يُحْمَدُوا۟ بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا۟ فَلَا تَحْسَبَنَّهُم بِمَفَازَةٍۢ مِّنَ ٱلْعَذَابِ ۖ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌۭ

Қилганларига хурсанд бўлиб, қилмаганларига мақталишни суядиганларни азобдан нажотда деб ҳисоблама. Уларга аламли азоб бор!

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ўзлари қилган қабоҳатларига хурсанд бўладиган, қилмаган яхшиликлари учун эса одамлардан мақтов эшитишни ёқтирадиган одамлар азобдан нажот топадилар, деб ўйламанг. Аксинча, уларнинг борар жойи жаҳаннамдир ва уларга аламли азоб бордир.

Aal-i-Imraan 3:188Listen in Qur'an →
189

وَلِلَّهِ مُلْكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌ

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.

Осмонлару ер ва улар орасидага ҳамма нарса ёлғиз Аллоҳнинг мулкидир. Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир.

Aal-i-Imraan 3:189Listen in Qur'an →
190

إِنَّ فِى خَلْقِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَٱخْتِلَٰفِ ٱلَّيْلِ وَٱلنَّهَارِ لَءَايَٰتٍۢ لِّأُو۟لِى ٱلْأَلْبَٰبِ

Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. (Осмонга назар солиб, ақлини ишлатган одам, ерга назар солиб, ақлини ишлатган одам, кечаю кундузнинг алмашишига назар солиб, ақлини ишлатган одам, албатта, Аллоҳнинг ягоналигига, қудратига, яратувчилигига қоил қолмасдан иложи йўқ.)

Осмонлару ернинг йўқдан бор қилинишида, кеча ва кундузнинг алмашиниб, гоҳ қисқа, гоҳ узун бўлиб туришида соғлом ақл эгалари учун борлиқнинг Яратувчиси бор эканига ва Угина чин маъбуд эканига очиқ ҳужжат-далиллар бордир.

Aal-i-Imraan 3:190Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.