Muslim99Muslim99
← Tafsir library

3. Aal-i-Imraan

The Family of Imraan · Medinan · 200 ayahs

سُورَةُ آلِ عِمۡرَانَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 161–170 of 200

161

وَمَا كَانَ لِنَبِىٍّ أَن يَغُلَّ ۚ وَمَن يَغْلُلْ يَأْتِ بِمَا غَلَّ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ ۚ ثُمَّ تُوَفَّىٰ كُلُّ نَفْسٍۢ مَّا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ

Пайғамбарга хиёнат ҳеч тўғри келмас. Кимки хиёнат қилса, қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келади. Сўнгра ҳар бир жон касбига яраша тўлиқ олади. Уларга зулм қилинмас. (Биринчи марта мусулмонлар Бадр урушида ўлжа олдилар. Ўша ўлжа ҳақида мунофиқлар иғво тарқатишди. Бу иғволар орасида шундай ёлғон хабар ҳам бор эдики, у бўхтонга кўра, гўё Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўлжаларни ғалул сифатида, яъни, махфий равишда, беркитиб олганмишлар. Жумладан, Бадр урушида тушган ўлжадан бир тўп олтин йўқолганида ҳам Пайғамбар алайҳиссаломни айблашди, у кишидан гумон қилишди. Уҳуд урушида эса, камончиларнинг жойларини ташлаб кетишларига ўлжа дарди сабаб бўлган эди. Ушбу оятда мазкур туҳматомуз шубҳа-гумонлар жуда кескинлик ила рад этилмоқда. Нафақат Муҳаммад алайҳиссалом, балки умуман барча Пайғамбарларга хиёнат буткул ёт хислат экани очиқ айтилмоқда:)

Ҳеч бир пайғамбарнинг ўлжадан Аллоҳ белгилаб қўйган миқдоридан ортиғини хиёнат билан олиши асло жоиз эмас. Ким шу ишни қилса, Қиёмат кунида ўша олган нарсасини кўтариб, халқ олдига келади ва шарманда бўлади. Кейин ҳар бир жон қилган амалига яраша жазо ёки мукофотини тўла қилиб олади. Уларга зулм қилинмайди - гуноҳлари кўпайтирилмайди, савоблари камайтирилмайди.

Aal-i-Imraan 3:161Listen in Qur'an →
162

أَفَمَنِ ٱتَّبَعَ رِضْوَٰنَ ٱللَّهِ كَمَنۢ بَآءَ بِسَخَطٍۢ مِّنَ ٱللَّهِ وَمَأْوَىٰهُ جَهَنَّمُ ۚ وَبِئْسَ ٱلْمَصِيرُ

Аллоҳнинг розилигини излаган одам, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ва борар жойи жаҳаннам бўлган одамга ўхшармиди?! Ва у қандай ҳам ёмон жой.

Аллоҳнинг наздида Унинг ризосига олиб борадиган иймон ва солиҳ амалга ошно бўлган одам Аллоҳга куфр келтириб, ёмон ишларни қилган, натижада Аллоҳнинг қаттиқ ғазабига гирифтор бўлган ва жаҳаннамда абадий қолган одам билан баробар эмас. Жаҳаннам нақадар ёмон, мудҳиш қароргоҳдир.

Aal-i-Imraan 3:162Listen in Qur'an →
163

هُمْ دَرَجَٰتٌ عِندَ ٱللَّهِ ۗ وَٱللَّهُ بَصِيرٌۢ بِمَا يَعْمَلُونَ

Уларнинг Аллоҳнинг ҳузуридаги даражалари турлича. Аллоҳ қилаётган амалларини кўриб турувчи зотдир.

Уларнинг мақом-мартабалари Аллоҳнинг наздида бу дунёда ҳам, охиратда ҳам баробар эмас. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини кўриб-билиб турибди. Ҳеч иш Аллоҳдан яширин эмас. Яқинда ҳамманинг амалига яраша жазо ёки мукофотини беради.

Aal-i-Imraan 3:163Listen in Qur'an →
164

لَقَدْ مَنَّ ٱللَّهُ عَلَى ٱلْمُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولًۭا مِّنْ أَنفُسِهِمْ يَتْلُوا۟ عَلَيْهِمْ ءَايَٰتِهِۦ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ ٱلْكِتَٰبَ وَٱلْحِكْمَةَ وَإِن كَانُوا۟ مِن قَبْلُ لَفِى ضَلَٰلٍۢ مُّبِينٍ

Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У аларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатадир. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам.

Аллоҳ мўминларга яхшилик қилиб, неъматини ёғдириб, ўзларининг орасидан бир пайғамбарни юборди. Пайғамбарки, уларга Аллоҳнинг каломини ўқиб беради, Қуръону суннатни ўргатади, уларни ширк ва разил хулқлардан тозалайди. Улар шу пайғамбар юборилишидан олдин рушду ҳидоятдан бегона бўлиб, залолат зулматларида адашиб юрардилар.

Aal-i-Imraan 3:164Listen in Qur'an →
165

أَوَلَمَّآ أَصَٰبَتْكُم مُّصِيبَةٌۭ قَدْ أَصَبْتُم مِّثْلَيْهَا قُلْتُمْ أَنَّىٰ هَٰذَا ۖ قُلْ هُوَ مِنْ عِندِ أَنفُسِكُمْ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌۭ

Сен: «Сизга мусибат етган пайтда, ҳолбуки ўзингиз ҳамикки бараварини етказган эдингиз, бу қаердан, дейсизми?! Бу ўзингизнинг ҳузурингиздан!» деб айт. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир. (Яъни, ўзингиз сусткашлик қилдингиз, заифлашдингиз, ўзингиз Аллоҳнинг шартини буздингиз, ўзингиз Пайғамбарнинг амрига хилоф қилдингиз, энди келиб, «Бу қаердан?» дейсизми?! Билиб қўйинг, бу мусибатни ўзингиз ўзингизга чақириб олдингиз.)

Эй мўминлар, Уҳуд жангида мағлуб бўлиб, мусибатга йўлиқсангизлар, сизлардан ҳалок бўлганлар сони Бадрдаги душманлардан ҳалок бўлганлар сонининг ярмича бўлса ҳам: "Биз мўмин бўла туриб, пайғамбар бизнинг орамизда бўла туриб мағлуб бўламизми", дейсизларми? Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Сизларга нима мусибат етган бўлса, ўзингиздан бўлди. Талашиб-тортишдингиз, Пайғамбарга бўйсунмадингиз". Аллоҳ ҳар ишга қодирдир. Ўзи истаган одамига ғалаба, истаган одамига мағлубият беради.

Aal-i-Imraan 3:165Listen in Qur'an →
166

وَمَآ أَصَٰبَكُمْ يَوْمَ ٱلْتَقَى ٱلْجَمْعَانِ فَبِإِذْنِ ٱللَّهِ وَلِيَعْلَمَ ٱلْمُؤْمِنِينَ

Икки жамоа тўқнашган куни сизга мусибат Аллоҳнинг изни билан ва мўминларни билиш учун.

Мушриклар билан бўлган Уҳуд жангида бошингизга тушган ўлим, жароҳат ва мағлубият Аллоҳнинг изни ва қадари билан бўлган. Бу ишларнинг остида етук ҳикмат бор. Токи, содиқ мўминлар кимлиги очиқ кўринсин.

Aal-i-Imraan 3:166Listen in Qur'an →
167

وَلِيَعْلَمَ ٱلَّذِينَ نَافَقُوا۟ ۚ وَقِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا۟ قَٰتِلُوا۟ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ أَوِ ٱدْفَعُوا۟ ۖ قَالُوا۟ لَوْ نَعْلَمُ قِتَالًۭا لَّٱتَّبَعْنَٰكُمْ ۗ هُمْ لِلْكُفْرِ يَوْمَئِذٍ أَقْرَبُ مِنْهُمْ لِلْإِيمَٰنِ ۚ يَقُولُونَ بِأَفْوَٰهِهِم مَّا لَيْسَ فِى قُلُوبِهِمْ ۗ وَٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا يَكْتُمُونَ

Ва мунофиқлик қилаётганларни билиш учун етди. Ва уларга: «Келинглар, Аллоҳнинг йўлида уруш қилинглар ёки мудофаа қилинглар», дейилди. Улар «Агар жанг бўлишини аниқ билсак, сизга эргашардик», дедилар. Улар ўша кунда иймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Тиллари билан дилларида йўқ нарсани айтадилар. Аллоҳ беркитаётган нарсаларини яхши билувчи зотдир.

Мунофиқлар ҳам очиқ кўринсин. Уларга: "Аллоҳнинг йўлида жанг қилинглар ёки мусулмонлар сонини ошириш билан душманни даф қилинглар", дейилса, улар: "Жанг бўлишини аниқ билганимизда-ку сизларга эргашган бўлардик, аммо жанг бўладиганга ўхшамаяпти-да", дедилар. Ўша пайтда улар иймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Тили бошқа, дили бошқа бўлиб, тилларидаги гаплари дилларидаги ниятларига тўғри келмас эди. Аллоҳ эса уларнинг яширин ниятларини ҳам билади ва яқинда ўшанга яраша жазосини ҳам беради.

Aal-i-Imraan 3:167Listen in Qur'an →
168

ٱلَّذِينَ قَالُوا۟ لِإِخْوَٰنِهِمْ وَقَعَدُوا۟ لَوْ أَطَاعُونَا مَا قُتِلُوا۟ ۗ قُلْ فَٱدْرَءُوا۟ عَنْ أَنفُسِكُمُ ٱلْمَوْتَ إِن كُنتُمْ صَٰدِقِينَ

Улар ўз биродарларига ва (урушга чиқмай) ўтирганларга: «Агар бизга итоат қилганларида қатл қилинмас эдилар», дейишди. Сен: «Агар гапингиз рост бўлса, ўзингиздан ўлимни қайтариб кўринг-чи», деб айт. (Мунофиқлар ўз биродарларига ва урушга чиқмай уйда ўтирганларга ўзларини ҳақ кўрсатиб, айбни жанг қилганларга ағдара бошладилар. Уларнинг фикрича, Пайғамбар алайҳиссаломнинг амрларига итоат қилганлари хатолик бўлган. Агар мунофиқларга итоат қилганларида тўғри бўлар эмиш. Бу даъво тагида ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси билан бўлишини инкор этиш ётади.)

Жангдан қолганлар ҳам, Уҳудда мусибатга йўлиққан яқинлари ҳақида: "Бизга қулоқ солиб, урушга бормаганларида, ўлмаган бўлардилар", деганлар ҳам ана ўшалар. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Даъвойинглар рост бўлса - ўлим жангга чиқишгаю ўлмай қолиш жиҳоддан қолишга боғлиқ бўлса, ўзингиздан ўлимни даф қилиб кўринглар-чи".

Aal-i-Imraan 3:168Listen in Qur'an →
169

وَلَا تَحْسَبَنَّ ٱلَّذِينَ قُتِلُوا۟ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ أَمْوَٰتًۢا ۚ بَلْ أَحْيَآءٌ عِندَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ

Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деб ҳисобламанглар. Балки улар тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар.

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳ йўлидаги жиҳодда ўлдирилганларни ўликлар, деб ўйламанг. Улар тирикдирлар ва Парвардигорлари ҳузурида ўзларига хос ҳаёт кечирадилар. Аллоҳ уларга Ўз фазлу карами ила фақат Ўзигагина аён бўлган турли хил неъматлар ато этади.

Aal-i-Imraan 3:169Listen in Qur'an →
170

فَرِحِينَ بِمَآ ءَاتَىٰهُمُ ٱللَّهُ مِن فَضْلِهِۦ وَيَسْتَبْشِرُونَ بِٱلَّذِينَ لَمْ يَلْحَقُوا۟ بِهِم مِّنْ خَلْفِهِمْ أَلَّا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ

Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсалардан хурсандлар ва ҳали ортларидан ўзларига қўшилмаган биродарларига, уларга хавф йўқлигини ҳамда хафа ҳам бўлмасликларининг хушхабарини бермоқдалар.

Улар мудом бахту саодат ва шодлигу хурсандлик оғушида бўлиб, бу дунёда қолган биродарлари ҳам Аллоҳ йўлидаги жиҳодда ҳалок бўлиб, тезроқ ёнларига келишларини ва ўзларидек нозу неъматларга ноил бўлишларини орзу-умидлар билан кутиб юрадилар. Улар учун охиратда ҳеч қандай хавф-хатар йўқ ва бу дунёда эришолмай қолган нарсаларига хафа ҳам бўлмаслар.

Aal-i-Imraan 3:170Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.