Muslim99Muslim99
← Tafsir library

16. An-Nahl

The Bee · Meccan · 128 ayahs

سُورَةُ النَّحۡلِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 71–80 of 128

71

وَٱللَّهُ فَضَّلَ بَعْضَكُمْ عَلَىٰ بَعْضٍۢ فِى ٱلرِّزْقِ ۚ فَمَا ٱلَّذِينَ فُضِّلُوا۟ بِرَآدِّى رِزْقِهِمْ عَلَىٰ مَا مَلَكَتْ أَيْمَٰنُهُمْ فَهُمْ فِيهِ سَوَآءٌ ۚ أَفَبِنِعْمَةِ ٱللَّهِ يَجْحَدُونَ

Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди. Бас, афзал қилинганлар ўз ризқларини қўлларида мулк бўлганларга, ҳамма тенг бўлсин, деб берувчи эмаслар-ку. Аллоҳнинг неъматини инкор қиладиларми?!

Аллоҳ Ўзи ато этган ризқ борасида айримларингизни айримларингиздан устун қилиб, сизларни бой-камбағалга, хожа-қулга ажратди. Аллоҳ устун қилган бой, хожалар мулкини қулларига қайтариб, ҳаммалари баробар бўлиб олмайдилар-ку. Шундай экан, қандай қилиб Аллоҳнинг бандалар орасида шериклари бўлишига кўнадилар. Ўзлари қулларини шерик қилишни истамайдилар-ку. Бу нақадар катта зулм! Аллоҳнинг неъматларига бундан ортиқ нонкўрлик бўлиши мумкинми?!

72

وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَٰجًۭا وَجَعَلَ لَكُم مِّنْ أَزْوَٰجِكُم بَنِينَ وَحَفَدَةًۭ وَرَزَقَكُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَٰتِ ۚ أَفَبِٱلْبَٰطِلِ يُؤْمِنُونَ وَبِنِعْمَتِ ٱللَّهِ هُمْ يَكْفُرُونَ

Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди. Ботилга иймон келтирадилар-у, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?! (Ояти каримада жон, жуфти ҳалол, фарзанд ва набира каби неъматлар ҳақида сўз кетмоқда. Бу орқали ўша улуғ неъматларни беришга ягона Аллоҳнинг ўзи ҳақли экани таъкидланади. Шунингдек, Аллоҳ таоло мазкур неъматлардан баҳраманд бўлган бандаларнинг ягона илоҳи-маъбуди бўлишга ҳам ҳақли эканига ишорат қилинади.)

Эй одамлар, Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан болалар, набираларни дунёга келтирди ва сизларга гўшт, донлар, мевалар каби покиза ризқлар ато этди. Бут, санамлардан иборат бўлган ботилга иймон келтириб, Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр қилиш ўрнига нонкўрлик қиладиларми?

73

وَيَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَمْلِكُ لَهُمْ رِزْقًۭا مِّنَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ شَيْـًۭٔا وَلَا يَسْتَطِيعُونَ

Ва Аллоҳдан ўзга уларга осмонлару ердан ҳеч бир ризққа молик бўла олмайдиган ва ҳеч нарсага қодир бўла олмайдиган нарсаларга ибодат қиладиларми? (Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган ўша нарсаси нима эканини ўйлаб кўрмайдими? Нима учун унга сиғиняпти ўзи? Ахир, сиғинаётган нарсаси унга бирор ризқни бера олмайди-ку?! У нарса ризқ ҳам, неъмат ҳам беришга қодир эмас-ку! Хўш, ризқ беришга қодир бўлмаган, ҳеч бир ризқ бера олмайдиган нарсага нима учун ибодат қилади?! Эй мушриклар!!!)

Анави мушриклар Аллоҳни қўйиб, уларга осмонлардан ҳам, ердан ҳам ҳеч нарсани ризқ қилиб бера олмайдиган, ҳеч иш қўлидан келмайдиган бутларга бандалик қиладилар. Бутлар жонсиз нарсалардир. Уларда ҳаёт ҳам, илм ҳам йўқ.

74

فَلَا تَضْرِبُوا۟ لِلَّهِ ٱلْأَمْثَالَ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

Аллоҳга зарбул масал келтирманглар! Албатта, Аллоҳ биладир. Сизлар эса, билмайсизлар.

Эй одамлар, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бутларни Аллоҳга ўхшатманглар. Аллоҳнинг шериги йўқ. У ягона чин маъбуд. Улуғлик ва камол сифатлари не эканини Аллоҳ яхши билади. Сизлар эса билмайсизлар. Шунинг учун ширк тузоғига илиниб, бутларингизни У Зотга ўхшатасизлар.

75

۞ ضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلًا عَبْدًۭا مَّمْلُوكًۭا لَّا يَقْدِرُ عَلَىٰ شَىْءٍۢ وَمَن رَّزَقْنَٰهُ مِنَّا رِزْقًا حَسَنًۭا فَهُوَ يُنفِقُ مِنْهُ سِرًّۭا وَجَهْرًا ۖ هَلْ يَسْتَوُۥنَ ۚ ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ ۚ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ

Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук-қул билан Биз уни яхши ризқ ила ризқлантирган ва ўшандан махфий ва ошкоро инфоқ қиладиган кимсани зарбул масал қиладир. Улар тенг бўладиларми? Ҳамду сано Аллоҳгадир. Лекин кўплари билмаслар. (Ушбу мисол ояти карима нозил бўлган жойдаги араб жоҳилий жамияти воқеълигидан олингандир. Исломни инкор этиб, Аллоҳга ширк келтираётганларнинг бошлиқлари Қурайшнинг зодагон-бойлари эди. У даврдаги бойларнинг мамлук-қуллари бор эди. Бу қуллар эгасига мулк, ўзлари ҳеч нарсага ҳақсиз бир жонзот эди. Кўп ризқу рўзга эга бўлиб, ҳаммага хайру эҳсон қилаётган хўжайин билан унинг ҳеч нарсаси йўқ мамлук қули тенг бўладими? Албатта, тенг эмаслар. Демак, ҳамманинг холиқи ва розиқи Аллоҳ таоло билан ҳеч нарсага қодир бўлмаган, мушриклар ибодат қилаётган бутлар ҳам тенг бўла олмайдилар.)

Аллоҳ мушрикларга раддия билдириб, бир мисол зарб этди. Ҳеч иш қўлидан келмайдиган, ҳеч қандай мулки ҳам йўқ, ўзи бошқага мулк бўлган бир мамлук қул ва Биз унга ҳалол мол-давлат берган, уларни истаганича ишлатадиган, улардан яширин ва ошкора сарфлайдиган бир ҳур. Бу икки киши ҳеч қачон тенг бўлмайди. Шундай экан, қандай қилиб Ўз мулкини истаганича тасарруф қиладиган Молик Аллоҳни ҳеч иш қўлидан келмайдиган бутларга менгзайсизлар? Ҳамма мақтовларга Аллоҳгина лойиқдир. Лекин мушрикларнинг кўплари ёлғиз Аллоҳгина чин маъбуд эканини, ёлғиз Угина маъбудликка лойиқ эканини билмайдилар.

76

وَضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلًۭا رَّجُلَيْنِ أَحَدُهُمَآ أَبْكَمُ لَا يَقْدِرُ عَلَىٰ شَىْءٍۢ وَهُوَ كَلٌّ عَلَىٰ مَوْلَىٰهُ أَيْنَمَا يُوَجِّههُّ لَا يَأْتِ بِخَيْرٍ ۖ هَلْ يَسْتَوِى هُوَ وَمَن يَأْمُرُ بِٱلْعَدْلِ ۙ وَهُوَ عَلَىٰ صِرَٰطٍۢ مُّسْتَقِيمٍۢ

Аллоҳ икки кишини зарбул масал келтирди. Бири соқов, ҳеч нарсага қодир бўлмайдир. У ўз хожасига юкдир. Қаерга юборса ҳам, яхшилик келтирмайдир. Ўша одам билан ўзи тўғри йўлда туриб, бошқаларни адолатга амр қиладиган киши баробар бўларми?

Аллоҳ уларга раддия билдириб, икки кишини мисол қилиб келтирди. Улардан бири эшитмайдиган, гапирмайдиган, тушунмайдиган бир гунг-соқов. Ҳеч иш қўлидан келмайди. Ҳеч кимга нафи тегмайди. Эгасига бир юк, холос. Эгаси уни қаерга юбормасин, бирон яхшилик билан қайтмайди. Буюрган ишини бажаролмайди. Энди мана шу одам билан эшитиши ҳам, гапириши ҳам соппа-соғ бўлган, фойда келтира оладиган, одамларни адолатга буюрадиган, ўзи тўғри йўлини топиб олган киши баробарми? Эй мушриклар, қандай қилиб улуғлигу камол сифатларига эга бўлган Аллоҳни эшитмайдиган, гапирмайдиган, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бутларингизга тенглаштирасизлар?!

77

وَلِلَّهِ غَيْبُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۚ وَمَآ أَمْرُ ٱلسَّاعَةِ إِلَّا كَلَمْحِ ٱلْبَصَرِ أَوْ هُوَ أَقْرَبُ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌۭ

Осмонлару ернинг ғайб(илм)и Аллоҳникидир. Соат(қиёмат) иши эса, кўз очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.

Осмонладаги ғайбга оид илмларни ҳам, ердаги ғайбга оид илмларни ҳам ёлғиз Аллоҳ билади. Ундан ўзга ҳеч ким билмайди. Ўша ғайблардан бири бўлмиш Қиёматнинг келиши бир кўз юмиб очгунча ёки ундан ҳам яқинроқдир. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир. У Зотнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Бир ишни истаса, унга "Бўл", дейди, тамом, у бўлади.

78

وَٱللَّهُ أَخْرَجَكُم مِّنۢ بُطُونِ أُمَّهَٰتِكُمْ لَا تَعْلَمُونَ شَيْـًۭٔا وَجَعَلَ لَكُمُ ٱلسَّمْعَ وَٱلْأَبْصَٰرَ وَٱلْأَفْـِٔدَةَ ۙ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди. У сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз. (Дунёда фақат инсон боласигина жуда ожиз ҳолда туғилади. Бошқа ҳайвонларнинг болалари туғилгандан бир оз ўтиб, ҳаракатга тушади, ўзи юради, онасини эмади ва бошқа ҳожатларини чиқаради. Инсон боласи эса, йиғидан бошқа ҳеч нарсани билмай тураверади. Ҳар бир нарсани унга соат, кун, ҳафта, ой эмас, балки йил давомида ўргатиш керак. Ўша ўрганиш ҳам Аллоҳ берган хусусиятлар билан бўлади.)

Эй одамлар, ҳомиланинг вақти-соати келганда Аллоҳ сизларни оналарингизнинг қоринларидан чиқарди. У пайтда сизлар ҳеч нарсани сезмагансизлар. Кейин сизларга эшитишингиз учун қулоқни, кўришингиз учун кўзларни ва ақл юритишингиз учун дилларни берди. Шоядки, шунда берган неъматларига шукр қилсангизлар.

79

أَلَمْ يَرَوْا۟ إِلَى ٱلطَّيْرِ مُسَخَّرَٰتٍۢ فِى جَوِّ ٱلسَّمَآءِ مَا يُمْسِكُهُنَّ إِلَّا ٱللَّهُ ۗ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَءَايَٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يُؤْمِنُونَ

Осмон бўшлиғидаги беминнат, бўйсундирилган қушларга қарамайдиларми? Уларни фақатгина Аллоҳ ушлаб туради, холос. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.

Мушриклар Аллоҳ ато этган қанотлари билан ҳавода учиб юришга мослаштирилган қушларга боқмайдиларми? Улар Аллоҳ берган илҳом билан қанотларини қоқадилар. Ҳавода уларни Ёлғиз ва Қодир Аллоҳ тутиб турибди. Уларнинг қулаб кетмасдан ушлаб турилишида Аллоҳга иймон келтирган қавм учун белгилар бор. Уларни иймон келтирганларгина кўра оладилар.

80

وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُم مِّنۢ بُيُوتِكُمْ سَكَنًۭا وَجَعَلَ لَكُم مِّن جُلُودِ ٱلْأَنْعَٰمِ بُيُوتًۭا تَسْتَخِفُّونَهَا يَوْمَ ظَعْنِكُمْ وَيَوْمَ إِقَامَتِكُمْ ۙ وَمِنْ أَصْوَافِهَا وَأَوْبَارِهَا وَأَشْعَارِهَآ أَثَٰثًۭا وَمَتَٰعًا إِلَىٰ حِينٍۢ

Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди. У сизга чорва ҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва қўнадиган кунингизда енгил кўтариладиган уйлар қилди. Уларнинг жунлари, юнглари ва қилларидан маълум вақтгача фойда ва мато бўладиган қилди. (Инсоннинг уйи энг қулай оромгоҳи ҳисобланади. Уйдан бошқа жойда одам оромини йўқотади. Шунинг учун ҳам Ислом динида уйга ва унинг осойишта, хотиржамлик макони бўлишига катта эътибор берилган.)

Аллоҳ сизларга тошдан қуриб олган уйларингизни оромгоҳ қилиб берди. Яна сизларга туя, сигир, қўй каби ҳайвонларининг териларидан кўчадиган кунингизда осон йиғиштириб олинадиган, қўнадиган кунингизда эса енгил қуриладиган чодирларни ҳамда қўйларнинг юнглари, туялар ва эчкиларнинг тивитларидан маълум вақтгача фойдаланиб туриш мумкин бўлган жиҳоз, кийим ва кўрпа-тўшакларни қилиб берди.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.