Muslim99Muslim99
← Tafsir library

16. An-Nahl

The Bee · Meccan · 128 ayahs

سُورَةُ النَّحۡلِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 61–70 of 128

61

وَلَوْ يُؤَاخِذُ ٱللَّهُ ٱلنَّاسَ بِظُلْمِهِم مَّا تَرَكَ عَلَيْهَا مِن دَآبَّةٍۢ وَلَٰكِن يُؤَخِّرُهُمْ إِلَىٰٓ أَجَلٍۢ مُّسَمًّۭى ۖ فَإِذَا جَآءَ أَجَلُهُمْ لَا يَسْتَـْٔخِرُونَ سَاعَةًۭ ۖ وَلَا يَسْتَقْدِمُونَ

Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қўймас эди. Лекин уларни белгиланган ажалига қўйиб қўюр. Қачонки, ажаллари келса уни бир соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар.

Агар Аллоҳ одамларни қилган зулми, куфрига яраша жазолаганида, ер юзида биронта инсонни ҳам, ҳайвонни ҳам тирик қўймаган бўларди. Лекин ҳар қандай нуқсондан пок У Зот уларни маълум муддатга қадар кечиктириб туради. Ўша муддат келганида уни бир сония ҳам ортга ёки олдга сура олмайдилар.

62

وَيَجْعَلُونَ لِلَّهِ مَا يَكْرَهُونَ وَتَصِفُ أَلْسِنَتُهُمُ ٱلْكَذِبَ أَنَّ لَهُمُ ٱلْحُسْنَىٰ ۖ لَا جَرَمَ أَنَّ لَهُمُ ٱلنَّارَ وَأَنَّهُم مُّفْرَطُونَ

Улар ўзлари ёқтирмаган нарсани Аллоҳники қилурлар. Уларнинг тиллари эса, ёлғондан ўзларига гўзал (оқибат) бўлишини васф қиладир. Ҳеч шубҳа йўқки, уларга, албатта, дўзах бўлур ва, албатта, улар (дўзах) пешқадамларидир.

Аллоҳга ўзлари ёқтирмайдиган аёлларни қилиб, яна тиллари ёлғондан ўзлари учун Аллоҳнинг даргоҳида гўзал мартаба, оқибат борлиги ҳақида гапиради. Ўзлари айтганларидек, қайта тириладиган бўлсалар, улар учун дўзах бўлиши муқаррар. Унга ташланадилар ва ундан ҳеч қачон чиқмайдилар.

63

تَٱللَّهِ لَقَدْ أَرْسَلْنَآ إِلَىٰٓ أُمَمٍۢ مِّن قَبْلِكَ فَزَيَّنَ لَهُمُ ٱلشَّيْطَٰنُ أَعْمَٰلَهُمْ فَهُوَ وَلِيُّهُمُ ٱلْيَوْمَ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌۭ

Аллоҳга қасамки, Биз сендан олдинги умматларга ҳам (Пайғамбар) юборганмиз. Бас, шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди. У бугун уларнинг дўстидир. Уларга аламли азоб бўлур.

Эй Пайғамбар, Аллоҳга қасамки, сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Бас, шайтон уларга ўзларининг ширк, куфр, маъсият каби қабиҳ ишларини чиройли қилиб кўрсатди. Бугун шайтон уларнинг дўстидир. У Қиёмат куни бизга ёрдам беради, деб ўйлайдилар. Охиратда улар учун аламли азоб бордир.

64

وَمَآ أَنزَلْنَا عَلَيْكَ ٱلْكِتَٰبَ إِلَّا لِتُبَيِّنَ لَهُمُ ٱلَّذِى ٱخْتَلَفُوا۟ فِيهِ ۙ وَهُدًۭى وَرَحْمَةًۭ لِّقَوْمٍۢ يُؤْمِنُونَ

Биз сенга китобни фақат уларга ўзлари ихтилоф қилган нарсаларни баён қилишинг учун, иймон келтирадиган қавмларга ҳидоят ва раҳмат этиб нозил этдик, холос. (Ҳа, Аллоҳ таоло Муҳаммадга (с. а. в.) Қуръони Каримни турли халқларнинг ҳақ ва ботил, иймон ва куфр, яхшилик ва ёмонлик ҳамда бошқа нарсалар устидаги ихтилофларини баён этиб бериш учун нозил қилди.)

Эй Пайғамбар, сизга Қуръонни ҳамма одамларга тавҳид, қайта тирилиш, шариат ҳукмлари каби ўзаро ихтилоф қилган масалаларини баён қилиб беришингиз учунгина ҳамда Қуръон Аллоҳга ва Пайғамбарига иймон келтирганлар учун бир ҳидоят ва раҳмат бўлиши учунгина нозил қилдик. Ҳақиқатдан фақат унга ишонганларгина фойдалана оладилар.

65

وَٱللَّهُ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءًۭ فَأَحْيَا بِهِ ٱلْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَآ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَءَايَةًۭ لِّقَوْمٍۢ يَسْمَعُونَ

Аллоҳ осмондан сув тушириб, у ила ерни ўлимидан кейин тирилтирди. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир. ( Ер ўлик бўлса, ер юзидаги нарсалар ҳам жонсиз бўлади. Ер тирилиши билан унинг устидаги ҳамма нарсаларга жон киради. Демак, сув ҳамма нарсага ҳаёт бағишлайди. Сувни эса, фақатгина Аллоҳ таоло тушира олади. Ҳамма нарсага ҳаётни фақат Аллоҳгина бера олади. Демак, ҳамма нарсага маъбуд бўлишга фақат Аллоҳгина ҳақлидир.)

Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдириб, ерга жон ато этди. Ундан турли ўсимликларни ўстирди, ундирди. Ундан олдин ер қуриб, қовжираб ётарди. Ёмғирнинг ёғишию ўсимликларнинг униб-ўсишида Аллоҳнинг каломига қулоқ соладиган қавм учун У Зотнинг қудратини намойиш этувчи очиқ далолат бор.

66

وَإِنَّ لَكُمْ فِى ٱلْأَنْعَٰمِ لَعِبْرَةًۭ ۖ نُّسْقِيكُم مِّمَّا فِى بُطُونِهِۦ مِنۢ بَيْنِ فَرْثٍۢ وَدَمٍۢ لَّبَنًا خَالِصًۭا سَآئِغًۭا لِّلشَّٰرِبِينَ

Чорва ҳайвонларида ҳам сиз учун, албатта, ибрат бордир. Биз сизларни уларнинг қорнидан, гўнг ва қон орасидан ичувчилар (томоғи)дан осон ўтувчи соф сут ила суғорамиз.

Эй инсонлар, сизларга туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонларида ибрат бор. Уларнинг елинларидан қоринларидаги чиқиндилару жисмидаги қондан ажралиб чиқадиган тоза ва хуштаъм сут билан сизларни суғорамиз.

67

وَمِن ثَمَرَٰتِ ٱلنَّخِيلِ وَٱلْأَعْنَٰبِ تَتَّخِذُونَ مِنْهُ سَكَرًۭا وَرِزْقًا حَسَنًا ۗ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَءَايَةًۭ لِّقَوْمٍۢ يَعْقِلُونَ

Ва хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз. Албатта, бунда ақл юритгувчилар учун оят-белги бордир. (Ушбу ояти карима Қуръони Каримда маст қилувчи ичимлик ҳақида нозил бўлган тўрт оятнинг биринчисидир, бу оятда маст қилувчи ичимлик ҳақида бир ҳукм йўқ. Аммо унинг яхши ризққа қиёсан ёмон эканига ишора бор. Бу ишора маст қилувчи ичимликка қарши қуръоний тарғиботнинг бошланишидир.)

Сизлар учун хурмо ва узум меваларида ҳам ибрат бор. Улардан яхши нарса саналмайдиган маст қилувчи ичимликни ҳам, хурмо қоқи, майиз, сирка ва шинни каби яхши нарсаларни ҳам оласизлар. Бу ишда ақлини ишлата биладиган одамлар учун Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи ҳужжатлар бор. Ақлини ишлатадиганларгина ибрат оладилар.

68

وَأَوْحَىٰ رَبُّكَ إِلَى ٱلنَّحْلِ أَنِ ٱتَّخِذِى مِنَ ٱلْجِبَالِ بُيُوتًۭا وَمِنَ ٱلشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ

Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин.

Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз асаларига илҳом бериб, тоғларга, дарахтларга ва одамлар соладиган уйларга ин қуриш йўлини унга кўрсатиб қўйди.

69

ثُمَّ كُلِى مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ فَٱسْلُكِى سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلًۭا ۚ يَخْرُجُ مِنۢ بُطُونِهَا شَرَابٌۭ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَٰنُهُۥ فِيهِ شِفَآءٌۭ لِّلنَّاسِ ۗ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَءَايَةًۭ لِّقَوْمٍۢ يَتَفَكَّرُونَ

Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир. (Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. ллоҳ таоло асаларини яратганда унга ҳис-туйғу ва илҳомни қўшиб яратгани учун у кўргина ақлли инсонлар ҳам қила олмайдигананиқлик билан ўзига топширилган ишни бажаради.)

"Кейин ўзинг истаган мевалардан егин ва Парвардигоринг қулай қилиб қўйган йўллардан юргин". Асаларининг қорнидан оқ, сариқ ва бошқа ранглардаги асаллар чиқади. Уларда одамлар учун шифо бор. Касалларини даволайдилар. Албатта, бу ишда фикр юритадиган қавм учун Аллоҳнинг қудрати ва ҳамма ишларни бошқариб, тадбирини қилиб туришига далолат қилувчи оят-аломат бор. Фикр юрита оладиганларгина ибратланадилар.

70

وَٱللَّهُ خَلَقَكُمْ ثُمَّ يَتَوَفَّىٰكُمْ ۚ وَمِنكُم مَّن يُرَدُّ إِلَىٰٓ أَرْذَلِ ٱلْعُمُرِ لِكَىْ لَا يَعْلَمَ بَعْدَ عِلْمٍۢ شَيْـًٔا ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌۭ قَدِيرٌۭ

Аллоҳ сизларни яратгандир. Сўнгра У сизларни вафот эттирадир. Сизлардан баъзилар билимли бўлгандан сўнг ҳеч нарса билмаслиги учун умрнинг энг заифлигига қайтариладир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва қодирдир.

Аллоҳ сизларни йўқдан бор қилди. Ажалларингиз етганидан кейин яна жонингизни олади. Орангиздан кимдир қарилик аталмиш умрнинг энг ёмон босқичигача боради-да, олдин билган нарсаларидан ҳеч нарсани билмай қолади. Аллоҳ бандаларининг қилган ишларини кўриб-билиб турадиган, ҳар ишга Қодир Зотдир. У Зот қила олмайдиган ишнинг ўзи йўқ.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.