Muslim99Muslim99
← Tafsir library

16. An-Nahl

The Bee · Meccan · 128 ayahs

سُورَةُ النَّحۡلِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 31–40 of 128

31

جَنَّٰتُ عَدْنٍۢ يَدْخُلُونَهَا تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَٰرُ ۖ لَهُمْ فِيهَا مَا يَشَآءُونَ ۚ كَذَٰلِكَ يَجْزِى ٱللَّهُ ٱلْمُتَّقِينَ

У адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар.

Доимий қоладиган бўлиб кириладиган жаннатлар. Қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтади. Уларга жаннатларда истаган нарсалари муҳайё қилинади. Истаганларича ейдилар, ичадилар. Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматини мана шундай мукофотлаганидек, бошқа пайғамбарларнинг умматларини ҳам мукофотлайди.

32

ٱلَّذِينَ تَتَوَفَّىٰهُمُ ٱلْمَلَٰٓئِكَةُ طَيِّبِينَ ۙ يَقُولُونَ سَلَٰمٌ عَلَيْكُمُ ٱدْخُلُوا۟ ٱلْجَنَّةَ بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

Фаришталар уларнинг жонларини пок ҳолларида ола туриб: «Сизларга салом бўлсин. Қилиб юрган ишларингиз туфайли жаннатга киринг», дерлар. (Ҳа, ўлим фаришталари ҳам тақводорлар билан гўзал муомалада бўладилар. Уларнинг жонларини олишда мулойимлик билан, пок ҳолларида салом бериб туриб, жаннатга киришларини айтиб башорат берадилар.)

Ўлим фаришталари уларнинг жонларини қалблари куфрдан пок ҳолларида олар эканлар: "Сизларга салом бўлсин, ҳар қандай офатдан саломат бўлинглар, дунё ҳаётидаги тўғри эътиқодингиз ва яхши амалингиз учун жаннатга киринглар", дейдилар.

33

هَلْ يَنظُرُونَ إِلَّآ أَن تَأْتِيَهُمُ ٱلْمَلَٰٓئِكَةُ أَوْ يَأْتِىَ أَمْرُ رَبِّكَ ۚ كَذَٰلِكَ فَعَلَ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۚ وَمَا ظَلَمَهُمُ ٱللَّهُ وَلَٰكِن كَانُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ

Улар ўзларига (ўлим) фаришталарини ёки Роббингнинг (азоб) амри келишига интизор бўлиб турибдиларми? Улардан олдингилар ҳам шундай қилган эдилар. Аллоҳ уларга зулм қилмади. Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар.

Анави ҳақни тан олмайдиган мушриклар ўлим фаришталари келиб, юзларига ва орқаларига уриб, жонларини олишидан ёки Парвардигорингизнинг уларни таг-туги билан қуритиб юбориш ҳақидаги фармони келишидан бошқа нарсани кутмаяптилар. Олдинги мушриклар ҳам худди мана шу Макка мушриклари қилган ишни қилгандилар. Аллоҳ уларни ҳалок қилган пайтда уларга зулм қилмаганди. Лекин улар Аллоҳга куфр келтириш каби ҳалокатга олиб борадиган ишларни қилиб, ўзларига ўзлари зулм қилгандилар.

34

فَأَصَابَهُمْ سَيِّـَٔاتُ مَا عَمِلُوا۟ وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ

Бас, қилган ёмон амаллари ўзларига етди ва истеҳзо қилган нарсалари ўзларини ўради. (Яъни, уларга ёмонлик ташқаридан келгани йўқ. Ўзлари ўзларининг бошларига етдилар. Қилган ёмон амалларига яраша жазо олдилар, холос.)

Оқибатда қилган амаллари туфайли уларга азоб нозил бўлди. Ўзлари мазах қилиб юрган ўша азоб уларни ҳар тарафдан ўраб олди.

35

وَقَالَ ٱلَّذِينَ أَشْرَكُوا۟ لَوْ شَآءَ ٱللَّهُ مَا عَبَدْنَا مِن دُونِهِۦ مِن شَىْءٍۢ نَّحْنُ وَلَآ ءَابَآؤُنَا وَلَا حَرَّمْنَا مِن دُونِهِۦ مِن شَىْءٍۢ ۚ كَذَٰلِكَ فَعَلَ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۚ فَهَلْ عَلَى ٱلرُّسُلِ إِلَّا ٱلْبَلَٰغُ ٱلْمُبِينُ

Ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам Ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик ҳамда Унинг ҳукмисиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик», дедилар. Улардан олдингилар ҳам шундай қилганлар. Пайғамбарлар зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор, холос. (Аллоҳ таоло инсонни ҳидоятга ҳам, залолатга ҳам қобилиятли қилиб яратди. Сўнгра хоҳлаган йўлини танлашни ихтиёрига ҳавола этди. Шунга яраша уларга ақл ва сезги аъзоларини берди. Шунингдек, Пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилди ва шариатлар жорий этди.)

Аллоҳга бутларни шерик қилганлар: "Агар Аллоҳ Ўзигагина ибодат қилишимизни, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимизни хоҳлаганида биз ҳам, олдинги ота-боболаримиз ҳам Ундан бошқасига ибодат қилмаган бўлардик. Ҳеч нарсани ҳаром қилиб олмаслигимизни хоҳлаганида Усиз бирон нарсани ҳаромга айлантирмаган бўлар эдик", дедилар. Улардан олдинги кофирлар ҳам худди шундай ботил ҳужжатлар келтирганлар. Пайғамбарларнинг зиммасида очиқ етказиб қўйиш бор, холос. Улар етказдилар. Аллоҳ кофирларнинг ўзларига хоҳиш-ирода бериб қўйганидан кейин узрга, қадарни ҳужжат қилишга ўрин қолмади.

36

وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِى كُلِّ أُمَّةٍۢ رَّسُولًا أَنِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ وَٱجْتَنِبُوا۟ ٱلطَّٰغُوتَ ۖ فَمِنْهُم مَّنْ هَدَى ٱللَّهُ وَمِنْهُم مَّنْ حَقَّتْ عَلَيْهِ ٱلضَّلَٰلَةُ ۚ فَسِيرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ فَٱنظُرُوا۟ كَيْفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلْمُكَذِّبِينَ

Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз. Бас, улардан баъзиларини Аллоҳ ҳидоят қилди. Баъзиларига эса, залолат ҳақ бўлди. Бас, ер юзида сайр қилиб юриб ёлғонга чақирувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг. (Ҳидоят йўлини ихтиёр қилиб, унга интилганларни Аллоҳ таоло ҳидоятга йўллади. Залолат-куфр йўлини ихтиёр этиб, ўша томонни кўзлаганларга залолат ҳақ бўлди. Бу икки тоифанинг ҳеч бирини Аллоҳ мажбурлагани йўқ.)

Биз ҳар бир умматга бир пайғамбар юбордик. Ҳар бир пайғамбар ўз умматини ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, бутлар ва шайтонлардан юз ўгиришга буюрди. Улардан кимларигадир Аллоҳ тавфиқ берди ва улар иймон келтириб, пайғамбарига эргашдилар. Кимларидир Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарига осийлик қилди. Натижада Аллоҳ унга тавфиқ бермади. Пешонасига залолат битилди. Бас, ер юзини кезиб юринглар. Ҳақни тан олмаганларнинг оқибати нима бўлганини, улар қандай азоб ва ҳалокатга йўлиққанларини ўз кўзингиз билан кўринглар.

37

إِن تَحْرِصْ عَلَىٰ هُدَىٰهُمْ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهْدِى مَن يُضِلُّ ۖ وَمَا لَهُم مِّن نَّٰصِرِينَ

Агар сен уларнинг ҳидоятига ўта қизиқсанг ҳам, Аллоҳ залолатга кетказган кимсаларни ҳидоят қилмас. Уларга нусрат бергувчилардан бўлмас.

Эй Пайғамбар, бор имкониятингизни ишга солиб, уларни ҳидоятга бошлашга ҳар қанча ҳарис бўлманг, шу иш учун ҳар қанча воситаларни қўлламанг, Аллоҳ Ўзи адаштириб қўйган одамни ҳидоят қилмайди. Уларни Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган ҳеч қандай қўлловчилар ҳам бўлмайди.

38

وَأَقْسَمُوا۟ بِٱللَّهِ جَهْدَ أَيْمَٰنِهِمْ ۙ لَا يَبْعَثُ ٱللَّهُ مَن يَمُوتُ ۚ بَلَىٰ وَعْدًا عَلَيْهِ حَقًّۭا وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

Улар жон-жаҳдлари билан: «Аллоҳ ўлганларни қайта тирилтирмас», деб Аллоҳ номи ила қасам ичдилар. Йўқ! Бу, У зотнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар. (Йўқ! Эй мушриклар, сиз айтаётган гаплар бехуда гаплардир. Ўлганларни қайта тирилтириш, Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Ўлганларни албатта қайта тирилтиради.)

Анави қайта тирилишни инкор қилувчилар инкор қилишнинг ўзи билангина чекланмасдан, "Аллоҳ ўлганларни қайта тирилтирмайди", дея таъкидлаб-такидлаб қасам ичадилар. Ҳолбуки, уларда шундай дейишга ҳеч бир ҳужжат йўқ эди. Асло! Яқинда Аллоҳ ўлганларни тирилтиради. Бу У Зотнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар.

39

لِيُبَيِّنَ لَهُمُ ٱلَّذِى يَخْتَلِفُونَ فِيهِ وَلِيَعْلَمَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓا۟ أَنَّهُمْ كَانُوا۟ كَٰذِبِينَ

Уларга ихтилоф қилиб юрган нарсаларини баён қилиб бериш учун, куфр келтирганлар ўзларининг шубҳасиз ёлғончи эканларини билишлари учун (қайта тирилтиради).

Улар ўзаро ихтилоф қилган тавҳид, қайта тирилиш, пайғамбарлик каби масалаларнинг моҳиятини очиб бериш учун ва кофирлар ўзларининг Аллоҳга ширк келтириш, қайта тирилишни инкор қилиш каби даъволари ёлғонлигини билиб олишлари учун Аллоҳ Қиёмат куни ҳамма-ҳаммани қайта тирилтиради.

40

إِنَّمَا قَوْلُنَا لِشَىْءٍ إِذَآ أَرَدْنَٰهُ أَن نَّقُولَ لَهُۥ كُن فَيَكُونُ

Агар Биз бир нарсанинг бўлишини ирода қилсак, унга «бўл» демоғимиз кифоя. Бас, ўша нарса бўладир.

Биз ўликларни тирилтиришни истасак, ҳеч қандай муаммо, монелик бўлмайди. Бир нарсани истасак, унга "Бўл", дейишимиз кифоя, тамом, у бўлади.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.