Muslim99Muslim99
← Tafsir library

16. An-Nahl

The Bee · Meccan · 128 ayahs

سُورَةُ النَّحۡلِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 111–120 of 128

111

۞ يَوْمَ تَأْتِى كُلُّ نَفْسٍۢ تُجَٰدِلُ عَن نَّفْسِهَا وَتُوَفَّىٰ كُلُّ نَفْسٍۢ مَّا عَمِلَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ

У кунда ҳар жон ўзи ҳақида тортишиш учун келур ва ҳар бир жонга амалига яраша вафо қилинур ҳамда уларга зулм этилмас. (Яъни, қиёмат кунида ҳар ким ўзини ўйлаб, ўзини азобдан қутқазиш пайидан бўлиб қолади. Бошқаларни тамоман унутади.)

Эй Пайғамбар, эсланг! Қиёмат кунида ҳар бир жон фақат ўзини оқлашга уриниб қолади. Шу қадар даҳшатли ҳолат юз берадики, ўзидан бошқа ҳеч ким билан иши бўлмай қолади. Ҳар бир жонга қилган ишига яраша жазо ё мукофоти тўла қилиб берилади. Уларга зулм қилинмайди. Яхшиликлари камайтирилмайди, ёмонликлари кўпайтирилмайди.

An-Nahl 16:111Listen in Qur'an →
112

وَضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلًۭا قَرْيَةًۭ كَانَتْ ءَامِنَةًۭ مُّطْمَئِنَّةًۭ يَأْتِيهَا رِزْقُهَا رَغَدًۭا مِّن كُلِّ مَكَانٍۢ فَكَفَرَتْ بِأَنْعُمِ ٱللَّهِ فَأَذَٰقَهَا ٱللَّهُ لِبَاسَ ٱلْجُوعِ وَٱلْخَوْفِ بِمَا كَانُوا۟ يَصْنَعُونَ

Аллоҳ бир шаҳарни зарбул масал қилади: у омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан сероб ҳолда келиб турарди. Сўнг у Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирди. Бас, Аллоҳ унга қилган ишлари учун очлик ва хавф кийимини тоттирди. (Яъни, қилган ношукрчиликлари, келтирган куфрлари учун уларга очлик ва хавфни кийим қилиб кийгазиб қўйди. Аллоҳнинг амри билан Маккага етти йил қаҳатчилик келгани, унинг аҳолиси ўлимтиклар, туянинг юнги ва одатда еб бўлмайдиган бошқа нарсаларни еганлари ҳаммага маълум. Шундай қилиб, Аллоҳ уларни тўқликдан очликка чиқарди. Мусулмонлар Мадинаи Мунавварага ҳижрат этиб, ўша ерда ўз жамиятларини қурганларидан сўнг эса, аҳли Маккадан хотиржамлик неъматини ҳам олиб, уларни хавф-хатарда яшайдиган қилиб қўйди. Улар мусулмонлар Маккани фатҳ этиши учун келиб қолармикан, деган хавфда яшардилар.)

Аллоҳ бир шаҳарни - Маккани мисол қилиб келтирди. У тинч, хотиржам эди. Ҳар тарафдан одамлар келиб, ризқи мўл бўлиб турарди. Кейин унинг аҳолиси Аллоҳнинг неъматларига шукр қилмадилар, нонкўрлик қилдилар. Натижада Аллоҳ уларни кофирликлари ва ҳақни тан олмаганлари туфайли очлик ва қаттиқ қўрқув билан жазолади. Қўрқувдан озиб ҳам кетдилар. Шу қадарки, очлик ва қўрқув уларга бир либосдек ҳамроҳ бўлиб қолди.

An-Nahl 16:112Listen in Qur'an →
113

وَلَقَدْ جَآءَهُمْ رَسُولٌۭ مِّنْهُمْ فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمُ ٱلْعَذَابُ وَهُمْ ظَٰلِمُونَ

Батаҳқиқ, уларга ўзларидан Пайғамбар келди. Бас, улар уни ёлғончига чиқардилар. Кейин золим бўлганлари учун уларни азоб тутди. (Аҳли Макка бу Пайғамбарга иймон келтириш, у билан фахрланиш ўрнига, уни ёлғончига чиқарди, унга турли бўҳтонлар қилди ва озорлар берди.)

Макка аҳолисига ростгўйлик ва ҳалоллик билан танилган бир пайғамбар - Муҳаммад алайҳиссалом келди. Уни ёлғончига чиқариб, Парвардигори тарафидан олиб келган рисолатини тан олмадилар. Шундан кейин уларга Аллоҳнинг азоби - очлик ва қўрқув тушди. Азоб тушган пайтда улар Аллоҳга ширк келтириб, пайғамбарини ёлғончига чиқариб, ўзларига ўзлари зулм қилиб турган эдилар.

An-Nahl 16:113Listen in Qur'an →
114

فَكُلُوا۟ مِمَّا رَزَقَكُمُ ٱللَّهُ حَلَٰلًۭا طَيِّبًۭا وَٱشْكُرُوا۟ نِعْمَتَ ٱللَّهِ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ

Бас, Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан ҳалол-пок ҳолида енг. Ва агар Унга ибодат қиладиган бўлсангиз, Аллоҳнинг неъматига шукр қилинг.

Эй бандалар, Аллоҳ сизларга берган ризқларнинг ҳалол-покидан енглар. Аллоҳнинг неъматига уни эътироф этиш ва уни Аллоҳ рози бўладиган ишларга сарфлаш ила шукр қилинглар, агар Унгагина бандалик қиладиган ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмайдиган бўлсангизлар.

An-Nahl 16:114Listen in Qur'an →
115

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ ٱلْمَيْتَةَ وَٱلدَّمَ وَلَحْمَ ٱلْخِنزِيرِ وَمَآ أُهِلَّ لِغَيْرِ ٱللَّهِ بِهِۦ ۖ فَمَنِ ٱضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍۢ وَلَا عَادٍۢ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ

Сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Ким золим ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолида мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир. (Инсонни яратган ва унга неъматларини берган зот–Аллоҳ таолонинг Ўзигина инсонга нима ҳалол ва нима ҳаром эканини ҳам белгилаб беради.)

Аллоҳ сизларга ўзи ўлган ўлимтик, оққан қон, тўнғизнинг ҳамма ёғи ва Аллоҳдан бошқанинг номига сўйилган ҳайвоннигина ҳаром қилди. Буларнинг ҳаром қилиниши ихтиёрий ҳолатларга тегишли. Энди ким мазкур нарсалардан бирини ейишга мажбур бўлиб қолса ва ўзи истамаган ҳолида ҳаддидан ошмасдан еса, бас, унга гуноҳ бўлмайди. Чунки Аллоҳ кечиримлидирки, унинг еганини кечиради ва меҳрибондирки, зарурат туғилиб қолган ўринларда улардан ейишга рухсат беради.

An-Nahl 16:115Listen in Qur'an →
116

وَلَا تَقُولُوا۟ لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ ٱلْكَذِبَ هَٰذَا حَلَٰلٌۭ وَهَٰذَا حَرَامٌۭ لِّتَفْتَرُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ ٱلْكَذِبَ ۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар. (Инсон неъматни розиқ Аллоҳдан олади. Шунинг учун инсоннинг ҳалол ёки ҳаром ҳақида ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқдир. Кимки ўзи ҳақсиз бўлган нарсага аралашиб, «Бу ҳалол, бу ҳаром», деса, Аллоҳ таолога нисбатан ёлғон тўқиган бўлади.)

Эй мушриклар, бу ҳалол ва бу ҳаром, дея тилларингизга келганини гапираверманглар ва бу билан Аллоҳ шаънига ёлғон тўқишга уринманглар. Яъни, Аллоҳ ҳаром қилмаган нарсани ҳаром ёки Аллоҳ ҳалол қилмаган нарсани ҳалол, деманглар. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиганлар мақсадларига етмайдилар, нажот топмайдилар.

An-Nahl 16:116Listen in Qur'an →
117

مَتَٰعٌۭ قَلِيلٌۭ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌۭ

Озгина матоҳ ва аламли азоб бор.

Улар шу дунёда ҳавойи нафсларига эргашиб, бир лаҳзагина маза қилиб оладилар. Қиёмат кунида эса уларни аламли азоб тутади.

An-Nahl 16:117Listen in Qur'an →
118

وَعَلَى ٱلَّذِينَ هَادُوا۟ حَرَّمْنَا مَا قَصَصْنَا عَلَيْكَ مِن قَبْلُ ۖ وَمَا ظَلَمْنَٰهُمْ وَلَٰكِن كَانُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ

Яҳудий бўлганларга эса, сенга бундан олдин айтиб берган нарсаларимизни ҳаром қилдик. Биз уларга зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар. (Ушбу оятда ишора этилаётган, — Аллоҳ яҳудийларга ҳаром қилган нарсалар Анъом сурасида келган.)

Яҳудийларга сизга олдин "Анъом" сурасининг 146-оятида Биз айтиб берган нарсаларни ҳаром қилдик. Ўша нарсаларни ҳаром қилиш билан Биз уларга зулм қилмадик. Уларнинг ўзлари азобга олиб борадиган ишларни қилиш билан ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Кейин уларга қилган зулмларига яраша жазо бериб, мазкур нарсаларни ҳаром қилдик.

An-Nahl 16:118Listen in Qur'an →
119

ثُمَّ إِنَّ رَبَّكَ لِلَّذِينَ عَمِلُوا۟ ٱلسُّوٓءَ بِجَهَٰلَةٍۢ ثُمَّ تَابُوا۟ مِنۢ بَعْدِ ذَٰلِكَ وَأَصْلَحُوٓا۟ إِنَّ رَبَّكَ مِنۢ بَعْدِهَا لَغَفُورٌۭ رَّحِيمٌ

Сўнгра, Роббинг билмасдан ёмон амал қилган, ундан кейин эса тавба қилиб яхши амалларни қилганларга, албатта, Роббинг ўшандан сўнг мағфиратли ва раҳмлидир.

Кейин, Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз билмасдан, оқибатини ўйламай ёмонликлар қилиб қўйиб, ортидан тавба қилган ва ўзини ўнглаб олган кимсаларни, гарчи ўша ёмон амалларни қасддан қилган бўлсалар-да кечиради. Албатта, Парвардигорингиз Кечиримли, Меҳрибон Зотдир.

An-Nahl 16:119Listen in Qur'an →
120

إِنَّ إِبْرَٰهِيمَ كَانَ أُمَّةًۭ قَانِتًۭا لِّلَّهِ حَنِيفًۭا وَلَمْ يَكُ مِنَ ٱلْمُشْرِكِينَ

Албатта, Иброҳим Аллоҳнинг итоат қилгувчи, ҳаққа мойил уммати эди. Мушриклардан бўлган эмас.

Албатта, Иброҳим алайҳиссалом ҳамма эзгу хислатларни ўзида жамлаган, Парвардигорига итоат этишни канда қилмаган, ҳамма динлардан юз ўгириб, ёлғиз Исломгагина бўйсунган бир уммат эди. У ҳеч қачон мушриклардан бўлмаган.

An-Nahl 16:120Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.