Muslim99Muslim99
← Tafsir library

16. An-Nahl

The Bee · Meccan · 128 ayahs

سُورَةُ النَّحۡلِ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 101–110 of 128

101

وَإِذَا بَدَّلْنَآ ءَايَةًۭ مَّكَانَ ءَايَةٍۢ ۙ وَٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا يُنَزِّلُ قَالُوٓا۟ إِنَّمَآ أَنتَ مُفْتَرٍۭ ۚ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ

Қачонки, Биз бир оят ўрнини бошқа бир оят ила алмаштирсак, –ҳолбуки, Аллоҳ нимани нозил қилишни ўзи яхши билгувчидир–улар: «Шубҳасиз, сен уйдирмачисан!» дерлар. Йўқ! Уларнинг кўплари билмаслар. (Аввалги ўрганган сураларимизда Қуръондаги баъзи оятлар кези келганда маълум сабабларга кўра насх этилиб, Аллоҳ уларнинг ҳукми ўрнига бошқа оят ила бошқа ҳукм жорий қилишини билган эдик. Ушбу оятда Қуръондаги баъзи оятларнинг насх бўлишига мушрикларнинг муносабатлари билдирилмоқда.)

Қачон Қуръондан бир оятни насх қилиб, ўрнига бошқа бир оятни алмаштирсак - Аллоҳнинг Ўзи нимани нозил қилишини билгувчироқ - "Эй Муҳаммад, сен уйдирмачисан, ёлғон тўқияпсан", дейдилар. Асло ундай эмас. Аксинча, уларнинг кўплари насх остидаги илоҳий ҳикматни билмайдилар.

An-Nahl 16:101Listen in Qur'an →
102

قُلْ نَزَّلَهُۥ رُوحُ ٱلْقُدُسِ مِن رَّبِّكَ بِٱلْحَقِّ لِيُثَبِّتَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَهُدًۭى وَبُشْرَىٰ لِلْمُسْلِمِينَ

Сен уни руҳул қудус Роббингдан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ва мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ ила туширганини айт. (Эй Муҳаммад! Сен уларга Қуръонни Аллоҳ таоло ҳузуридан руҳул қудус унвонига эга бўлган фаришта Жаброил (а. с.) олиб тушганини айт.)

Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Бу Қуръонни Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таоло тарафидан ҳақ билан нозил қилди. Унда заррача хато, ўзгариш йўқ. Токи, мўминлар оятларнинг насх қилинганига ҳам, қилинмаганига ҳам бир хил иймон келтирадиган собитқадам бўлсинлар ҳамда Қуръон уларни ҳақ йўлга бошлайдиган ҳидоят ва мусулмонлар учун охиратда оладиган ажру савоблари ҳақидаги хушхабар бўлсин".

An-Nahl 16:102Listen in Qur'an →
103

وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّهُمْ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُۥ بَشَرٌۭ ۗ لِّسَانُ ٱلَّذِى يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِىٌّۭ وَهَٰذَا لِسَانٌ عَرَبِىٌّۭ مُّبِينٌ

Батаҳқиқ, биламизки, албатта, улар: «Унга фақат башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир. (Қадимги Қурайш кофирлари, Муҳаммадга Қуръонни Жабр, Балзот ёки Яъийш ўргатди, деб ажам қулларнинг исмларини айтганлар. Улардан бир минг тўрт юз йил сўнги кофирлар, Муҳаммад катта олимларни тўплаб Қуръонни ёздирди, сўнгра уларнинг ҳаммасини ўлдириб юбориб, китобни бедапояга ташлаб қўйди-да, одамларни чақириб келиб, мана менга осмондан китоб тушди, деб даъво қилди, дейишди. Ушбу уйдирмани уялмай-нетмай дарс қилиб ўтишди. Уларнинг бу уйдирмаси ўзларининг ақлсизликларига далолат эканини тушуниб етишмас эди. Кофир бўлгандан кейин шу экан-да!)

Биз мушрикларнинг: "Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръонни бир одам ўргатиб турибди", деяётганларини биламиз. Уларнинг бу даъволари пучдир, ёлғондир. Чунки улар айтаётган одамнинг тили ажамийдир, арабча эмасдир. Қуръон эса соф араб тилида нозил бўлган. Боз устига унда жуда олий, етиб бўлмас балоғат бор. Қандай қилиб уни бир ажамийдан ўрганиши мумкин?!

An-Nahl 16:103Listen in Qur'an →
104

إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ لَا يَهْدِيهِمُ ٱللَّهُ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

Албатта, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларни Аллоҳ ҳидятга солмас ва уларга аламли азоб бордир.

Аллоҳнинг оятлари Аллоҳ тарафидан нозил бўлганига иймон келтирмайдиган кимсалар модомики, ҳақни тан олмасликда саркашлик билан тураверар эканлар, уларнинг ҳидоят топишига Аллоҳ тавфиқ бермайди. Кейин эса Аллоҳга куфр келтирганлари ва У Зотнинг оятларини ёлғонга чиқарганлари учун уларга аламли азоб бордир.

An-Nahl 16:104Listen in Qur'an →
105

إِنَّمَا يَفْتَرِى ٱلْكَذِبَ ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ ۖ وَأُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْكَٰذِبُونَ

Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир.

Муҳаммад алайҳиссалом ёлғончи эмас. У зотга чиндан Парвардигори тарафидан ваҳий келган. Ёлғонни Аллоҳнинг оятларига ишонмайдиган кимсаларгина тўқийдилар. Чунки улар азобдан қўрқмайдилар, савобдан умидвор ҳам бўлмайдилар. Ана ўша кофирлар ғирт ёлғончилардир. Чунки ёлғончилик уларнинг одатидир.

An-Nahl 16:105Listen in Qur'an →
106

مَن كَفَرَ بِٱللَّهِ مِنۢ بَعْدِ إِيمَٰنِهِۦٓ إِلَّا مَنْ أُكْرِهَ وَقَلْبُهُۥ مُطْمَئِنٌّۢ بِٱلْإِيمَٰنِ وَلَٰكِن مَّن شَرَحَ بِٱلْكُفْرِ صَدْرًۭا فَعَلَيْهِمْ غَضَبٌۭ مِّنَ ٱللَّهِ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌۭ

Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса, қалби иймон ила ором топа туриб зўрланганлар бундан мустасно, ким кўксини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга улкан азоб бор. (Мушриклар саҳобалардан Аммор ибн Ёсир (р. а.) ва у кишининг оталари Ёсир (р. а.) ҳамда оналари Сумаййаларни (р. а.) ҳам тутиб келиб, диндан қайтариш учун қаттиқ азобладилар. Улар азобларга чидам билан сабр қилиб, иймонларидан қайтишга кўнмадилар. Сумаййанинг (р. а.) икки оёқларини қозиққа боғлаб, аврат жойларига найза санчдилар. Сўнгра Амморнинг отаси Ёсирни (р. а.) ҳам ўлдирдилар. Бу икки улуғ инсон–эру хотин Ислом йўлида, иймон учун биринчи шаҳидлар бўлиш шарафига эришдилар. Амморнинг кўз ўнгида ҳам онасини, ҳам отасини ўлдирган мушриклар уни ҳам ўлдиришга қасд қилганларида унинг оғзидан кофирларни рози этадиган гап чиқди. Шунда мушриклар уни ўлдирмадилар. Одамлар Пайғамбаримизнинг (с. а. в.) ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аммор муртад бўлди», дедилар. Бунга жавобан Расулуллоҳ (с. а. в.): «Йўқ! Аммор бошидан товонигача иймонга тўлиқдир. Иймон унинг этига ҳам, қонига ҳам сингиб кетгандир», дедилар. Сўнг ушбу оят нозил бўлди.)

Ким иймон келтирганидан кейин яна кофир бўлса, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади. Фақат мажбур қилинган, тили билангина куфр калимасини айтиб, қалби эса иймон билан ором олиб турган кимса бундан мустасно. Лекин кимлар қалбини куфрга очиб берсалар, бажонидил уни қабул қилсалар, муртад бўлсалар, уларнинг устига Аллоҳ тарафидан бир ғазаб ёғилур ва улар учун улкан азоб бордир.

An-Nahl 16:106Listen in Qur'an →
107

ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمُ ٱسْتَحَبُّوا۟ ٱلْحَيَوٰةَ ٱلدُّنْيَا عَلَى ٱلْءَاخِرَةِ وَأَنَّ ٱللَّهَ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلْكَٰفِرِينَ

Бу уларнинг дунё ҳаётини охиратдан устун қўйганлари сабабидандир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят этмас.

Диндан қайтиб, муртад бўлишларига сабаб улар шу дунёда эришган ўткинчи неъматларини охиратдан устун қўйдилар. Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмайди, қўлламайди, йўлламайди.

An-Nahl 16:107Listen in Qur'an →
108

أُو۟لَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ طَبَعَ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ وَسَمْعِهِمْ وَأَبْصَٰرِهِمْ ۖ وَأُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْغَٰفِلُونَ

Ана ўшаларнинг қалблари, қулоқлари ва кўзларига Аллоҳ муҳр босгандир. Ана ўшалар ғофиллардир.

Олдин мўмин бўлиб, кейин диндан қайтган, муртад бўлган кимсалар ҳақиқий бадбахтлардир. Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйган. Энди уларга насиҳат кор қилмайди. Аллоҳ уларнинг қулоқларини ҳам муҳрлаб қўйган. Энди уларга фойдали гаплар кирмайди. Аллоҳ уларнинг кўзларини ҳам муҳрлаб қўйган. Энди улар иймонга далолат қиладиган оят-аломатларни кўра олмайдилар. Ана ўшалар бахт ва бахтсизлик нималигини билмайдиган, Аллоҳ уларга тайёрлаб қўйган азобдан бехабар ғофиллардир.

An-Nahl 16:108Listen in Qur'an →
109

لَا جَرَمَ أَنَّهُمْ فِى ٱلْءَاخِرَةِ هُمُ ٱلْخَٰسِرُونَ

Ҳеч шубҳа йўқки, охиратда улар зиён кўргувчилардир.

Дарҳақиқат, Қиёмат куни ҳақиқий зиён кўрадиганлар ана ўшалар бўладилар. Мўминлигини ушлаб қолганларида жаннатга кирган бўлардилар. Лекин улар шундай бебаҳо иймонларини куфрга бой бериб, бор будидан мосуво бўлдилар.

An-Nahl 16:109Listen in Qur'an →
110

ثُمَّ إِنَّ رَبَّكَ لِلَّذِينَ هَاجَرُوا۟ مِنۢ بَعْدِ مَا فُتِنُوا۟ ثُمَّ جَٰهَدُوا۟ وَصَبَرُوٓا۟ إِنَّ رَبَّكَ مِنۢ بَعْدِهَا لَغَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ

Сўнгра, албатта, Роббинг фитнага учраганларидан кейин ҳижрат этиб, жиҳод қилган ва сабр этгани учун, албатта, Роббинг шулардан кейин мағфиратли ва раҳмлидир.

Эй Пайғамбар, мўминлар мушриклар тарафидан азобу уқубатларга йўлиқдилар. Шу қадар қаттиқ синовларга дуч келдиларки, ҳатто мажбур бўлганлари туфайли диллари тўла иймон бўлса-да, тилларида куфр калимасини айтишгача бордилар. Шундан кейин Маккадан Мадинага ҳижрат қилдилар. Кейин эса Аллоҳ калимасини олий қилиш учун Аллоҳ йўлида жиҳод қилдилар. Жиҳод машаққатларига сабр қилдилар. Мана шу фитналар ва азобу уқубатларлардан кейин Парвардигорингиз, албатта, уларни Кечиргувчидир ва уларга Меҳрибондир. Чунки улар куфр калимасини фақат мажбур бўлганлари туфайлигина айтганлар.

An-Nahl 16:110Listen in Qur'an →

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.