۞ وَقَالَ ٱرْكَبُوا۟ فِيهَا بِسْمِ ٱللَّهِ مَجْر۪ىٰهَا وَمُرْسَىٰهَآ ۚ إِنَّ رَبِّى لَغَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ
Ва у: «Кемага мининглар, унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг исми ила бўлур. Албатта, Роббим мағфиратли ва раҳмлидир», деди.
Нуҳ ўз оиласи ва қавмидаги иймон келтирганларга деди: "Кемага мининглар. Унинг юриши ҳам, туриши Аллоҳнинг номи билан бўлади. Албатта, Парвардигорим тавба қилган бандасининг тавбасини қабул қиладиган Кечиримли ва Раҳмли Зотдир. Мўминларни ҳалокатдан асраб қолиши ҳам ана шу раҳматининг бир кўринишидир".