Muslim99Muslim99
← Tafsir library

11. Hud

Hud · Meccan · 123 ayahs

سُورَةُ هُودٍ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 91–100 of 123

91

قَالُوا۟ يَٰشُعَيْبُ مَا نَفْقَهُ كَثِيرًۭا مِّمَّا تَقُولُ وَإِنَّا لَنَرَىٰكَ فِينَا ضَعِيفًۭا ۖ وَلَوْلَا رَهْطُكَ لَرَجَمْنَٰكَ ۖ وَمَآ أَنتَ عَلَيْنَا بِعَزِيزٍۢ

Улар: «Эй Шуайб, айтганларингнинг кўпини яхши тушунмадик ва биз сени ичимизда заифҳол кўряпмиз, агар одамларинг бўлмаганида, сени тошбўрон қилар эдик. Сенинг ўзинг биз учун қимматли эмассан», дедилар.

Қавм деди: "Эй Шуайб, олиб келган гапларингнинг кўпини тушунмаяпмиз. Орамиздаги бир заиф, кўзи ожиз кимса эканингни кўриб турибмиз. Қариндошларинг бўлмаганида сени тошбўрон қилиб юборган бўлар эдик. Сен биз учун ҳеч ким эмассан. Қариндошларингнинг ҳурматидан сенга тегмаяпмиз, холос".

92

قَالَ يَٰقَوْمِ أَرَهْطِىٓ أَعَزُّ عَلَيْكُم مِّنَ ٱللَّهِ وَٱتَّخَذْتُمُوهُ وَرَآءَكُمْ ظِهْرِيًّا ۖ إِنَّ رَبِّى بِمَا تَعْمَلُونَ مُحِيطٌۭ

У: «Эй қавмим, менинг одамларим сизлар учун Аллоҳдан кўра азизроқми?! Унга орқангизни ўгириб олдингиз. Албатта, Роббим қилаётган амалларингизни иҳота қилувчидир.

Шуайб деди: "Эй қавмим, қариндошларим сизларга Аллоҳдан ҳам мукаррамроқ, азизроқмики, У Зотга орқангизни ўгириб олиб, юборган пайғамбарига иймон келтирмадингиз. Албатта, Парвардигорим қилаётган ишларингизни қамраб олгувчидир. Биронта ишингиз У Зотдан яширин қолмас. Яқинда сизларни қилмишларингизга яраша жазолаб, бу дунёда ҳалокатга, охиратда эса азобга гирифтор айлагай".

93

وَيَٰقَوْمِ ٱعْمَلُوا۟ عَلَىٰ مَكَانَتِكُمْ إِنِّى عَٰمِلٌۭ ۖ سَوْفَ تَعْلَمُونَ مَن يَأْتِيهِ عَذَابٌۭ يُخْزِيهِ وَمَنْ هُوَ كَٰذِبٌۭ ۖ وَٱرْتَقِبُوٓا۟ إِنِّى مَعَكُمْ رَقِيبٌۭ

Эй қавмим, имконингиздаги амални қилаверинг, мен ҳам амал қилувчиман. Тезда кимга шарманда қиладиган азоб келишини ва ким ёлғончи эканини биласизлар. Кутинглар, мен ҳам сизлар ила кутувчиман», деди.

"Эй қавмим, кўнглингиз тусаганини, қўлингиздан келганини қилаверинглар, мен ҳам кўнглим тусаганини, қўлимдан келганини қилавераман. Яқинда қайси биримизга шарманда қиладиган азоб келишини ва ким ёлғончи эканини билиб олурсизлар. Аллоҳнинг ҳукмини кутиб тураверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутиб туравераман".

94

وَلَمَّا جَآءَ أَمْرُنَا نَجَّيْنَا شُعَيْبًۭا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مَعَهُۥ بِرَحْمَةٍۢ مِّنَّا وَأَخَذَتِ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ ٱلصَّيْحَةُ فَأَصْبَحُوا۟ فِى دِيَٰرِهِمْ جَٰثِمِينَ

Амримиз келган пайтда Шуайбга ва у билан бирга иймонга келганларга раҳматимиз ила нажот бердик. Зулм қилганларни эса, қичқириқ тутди ва диёрларида тўкилдилар.

Қавмни ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келгач, Шуайб ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни Ўз раҳматимиз ила қутқариб қолдик. Зулм қилганларни эса бир даҳшатли ҳайқириқ ушлади. Ҳайқириқдан уларнинг жонлари узилиб, ўз диёрларида юзтубан йиқилдилар.

95

كَأَن لَّمْ يَغْنَوْا۟ فِيهَآ ۗ أَلَا بُعْدًۭا لِّمَدْيَنَ كَمَا بَعِدَتْ ثَمُودُ

Худди у ерда яшамаганлардек. Огоҳ бўлингким, худди Самуд йўқолгандек, Мадян ҳам йўқолди. (Мадян аҳлини ҳалок этиш учун тайин қилинган вақт келиб, амримиз етганида, одатдагидек, Пайғамбаримиз Шуайб ва у билан бирга бўлган мўминларга нажот бердик. Зулмкор бўлган кофирларни эса, биз томондан келган бир қичқириқ тутди ва ҳаммалари турган жойларида тўкилиб қолдилар. Худди ер юзида яшамагандек адо бўлдилар. Шуайбнинг (а. с.) қавми Мадян аҳли ҳам, Солиҳнинг (а. с.) қавми Самуд каби, йўқолди, узоқ бўлди.)

Худди олдин у ерда яшамагандек. Огоҳ бўлингизким, Самуд қавми Аллоҳнинг ғазабига учраб, раҳматидан қувилганидек, Мадян қавми ҳам Аллоҳнинг интиқомига йўлиқиб, раҳматидан мосуво бўлди.

96

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مُوسَىٰ بِـَٔايَٰتِنَا وَسُلْطَٰنٍۢ مُّبِينٍ

Батаҳқиқ, Биз Мусони оятларимиз ва очиқ-ойдин ҳужжатимиз ила юбордик.

Мусони ҳам Аллоҳнинг ягоналигига далолат қиладиган оятларимиз ва ўзининг чин пайғамбар эканини тасдиқловчи аниқ ҳужжатлар билан юбордик.

97

إِلَىٰ فِرْعَوْنَ وَمَلَإِي۟هِۦ فَٱتَّبَعُوٓا۟ أَمْرَ فِرْعَوْنَ ۖ وَمَآ أَمْرُ فِرْعَوْنَ بِرَشِيدٍۢ

Фиръавнга ва унинг одамларига. Бас, улар Фиръавн ишига эргашдилар. Фиръавннинг иши эса тўғри эмасди!

Уни Фиръавн ва унинг аъёнига юбордик. Анави аъёнлар Фиръавннинг фармонига қулоқ солиб, Аллоҳга куфр келтирдилар. Аслида эса Фиръавннинг фармони қулоқ солишга арзийдиган ҳақиқат эмас эди.

98

يَقْدُمُ قَوْمَهُۥ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ فَأَوْرَدَهُمُ ٱلنَّارَ ۖ وَبِئْسَ ٱلْوِرْدُ ٱلْمَوْرُودُ

У қиёмат куни қавмининг олдига тушиб, уларни дўзахга бошлаб келтирадир. У жой қандай ҳам ёмон тушиш жойидир. (Биз «тушган жойи» деб таржима қилган сўз ояти каримада «сув ичгани тушган жойи» деган маънони англатувчи «ал-вардул мавруд» ибораси ила келган. Қавм бу дунёда Аллоҳ таолонинг амрини қўйиб, Фиръавнга эргашгани учун қиёмат куни ҳам унга эргашадилар. У эса, иссиқда куйиб-ёнган қавмни, сув ичишга бошлаб бораман, деб ҳаракат қилади-ю, олиб борган жойи дўзахнинг қаъри бўлади. У қандай ҳам ёмон жой.)

Фиръавн қиёмат куни қавмини бошлаб бориб, ўзини ҳам, қавмини ҳам дўзахга отади. Нақадар ёмон қўнолға у!

99

وَأُتْبِعُوا۟ فِى هَٰذِهِۦ لَعْنَةًۭ وَيَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ ۚ بِئْسَ ٱلرِّفْدُ ٱلْمَرْفُودُ

Бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам уларга лаънат эргашадир. Бу қандай ҳам ёмон ёрдамдир!

Аллоҳ уларни бу дунёда ҳам Ўз раҳматидан қувиб, ҳалокатга гирифтор қилур. Қиёмат куни ҳам раҳматидан мосуво айлайди. Ҳам бу дунёда ва ҳам у дунёда лаънатга учрайдилар! Нақадар ёмон такрор бу!

100

ذَٰلِكَ مِنْ أَنۢبَآءِ ٱلْقُرَىٰ نَقُصُّهُۥ عَلَيْكَ ۖ مِنْهَا قَآئِمٌۭ وَحَصِيدٌۭ

Мана булар–шаҳарларнинг хабарларидан бўлиб, уларни сенга қисса қилаётирмиз. Улардан (ўз ўрнида) турганлари ҳам бор, йиқилганлари ҳам бор.

Эй Пайғамбар, сурадаги сизга қисса қилиб бераётганимиз шаҳарлар хабарларидандир. Улардан ҳозиргача ном-нишон қолганлари ҳам, ном-нишончиз гумдон бўлганлари ҳам бор.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.